Жей­нов бо­зо­ри­нинг янги қи­ё­фа­си

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - Ўз мух­би­ри­миз.

Қа­шқа­да­рё ви­ло­я­ти Ми­риш­кор ту­ма­ни­нинг чек­ка ҳу­д­у­ди­да жой­ла­ш­ган Жей­нов озиқ-овқат деҳқон бо­зо­ри аҳо­ли­нинг та­лаб ва ис­та­ги­дан ке­либ чиқиб қай­та ре­кон­струк­ция қи­лин­ди. Ма­жму­а­ни қай­та таъ­мир­лаш учун 4 мил­ли­ард 200 мил­ли­он сўм сар­флан­ди.

Бир ярим гек­тар май­дон­ни эгал­ла­ган бо­зор ҳу­д­у­ди­да кенг кўлам­ли қу­ри­лиш, бу­нёд­кор­лик ишла­ри амал­га оши­рил­ди. За­мо­на­вий су­пер­мар­кет, ми­ни­мар­кет­лар, ош­хо­на­лар, чой­хо­на­лар, со­тув­чи ва ха­ри­дор­лар учун қу­лай бўл­ган 150 та рас­та ва 60 дан ор­тиқ сав­до дўко­ни аҳо­ли­га хиз­мат кўр­са­та бо­шла­ди.

Бо­зор­да бо­шқа ҳу­д­уд­лар­дан маҳ­су­лот олиб ке­лув­чи деҳқон­лар учун меҳ­мон­хо­на бар­по этил­ди. Гў­шт ҳам­да сут маҳ­су­лот­ла­ри сав­до­си учун алоҳи­да би­но­лар қад ро­стла­ди. 200 тон­на ме­ва-са­б­завот­ни сақлай­ди­ган со­ви­тиш ка­ме­ра­ла­ри фа­о­ли­я­ти йўл­га қўй­ил­ди.

Бун­дан та­шқа­ри, ма­жму­а­да она­лар ва бо­ла­лар хо­на­ла­ри, са­ни­та­рия-эпи­де­мио­ло­гия, со­лиқ ва ич­ки ишлар, ве­те­ре­на­рия хиз­мат­ла­ри йўл­га қўй­и­л­га­ни аҳо­ли учун кат­та қу­лай­лик бўл­ди. Ма­жмуа иш­га ту­ши­ши му­но­са­ба­ти би­лан 300 дан ор­тиқ янги иш ўр­ни яра­тил­ди. Бо­зор­нинг фой­да­ла­ни­ш­га топ­ши­ри­ли­ши на­фақат жей­нов­ли­клар, бал­ки ту­ман аҳо­ли­си учун ях­ши туҳ­фа бўл­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.