ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

уни амал­га оши­ри­ш­да про­фи­лак­ти­ка хиз­мат­ла­ри ва про­ку­ра­ту­ра ор­ган­ла­ри­нинг ҳам­кор­ли­ги муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эта­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАМИЯТ - Аб­дуқаҳҳор АБДУРАҲМОНОВ, Ич­ки ишлар ва­зир­ли­ги ака­де­ми­я­си кур­сан­ти.

Ич­ки ишлар, про­ку­ра­ту­ра, давлат хавф­сиз­лик хиз­ма­ти, ад­лия, давлат бо­ж­хо­на хиз­ма­ти, давлат со­лиқ хиз­ма­ти ва меҳ­нат ор­ган­ла­ри ҳуқуқ­ни муҳо­фа­за қи­лув­чи ор­ган­лар ҳи­собла­на­ди. Улар­нинг фа­о­ли­ят йў­на­ли­шла­ри ва ва­ко­лат­ла­ри тур­ли­ча бўл­са­да, асл мақ­сад-ва­зи­фа­ла­ри бит­та – эл-юрт тинч­ли­ги­ни асраш ва қо­нун усту­вор­ли­ги­ни таъ­мин­лаш. Шун­га кў­ра, бар­ча­си жи­но­ят­чи­лик­ка қар­ши ку­ра­шиш, жа­мо­ат тар­ти­би­ни сақлаш, фуқа­ро­лар­нинг ҳуқуқла­ри ва қо­ну­ний ман­фа­ат­ла­ри­ни ҳи­моя қи­лиш, жа­мо­ат­чи­лик би­лан алоқа­лар­ни му­стаҳ­кам­лаш би­лан шуғул­ла­ни­ш­дан та­шқа­ри, ҳуқуқбузарликлар про­фи­лак­ти­ка­си­ни ҳам амал­га оши­ра­ди.

ил­га­ри ҳуқуқбузарликлар профилактикаси би­лан шуғул­ла­нув­чи субъ­ект­лар­га тур­ли­ча таъ­рифлар бе­ри­л­ган­ди. Жум­ла­дан, кри­ми­но­лог олим­лар то­мо­ни­дан улар “уму­мий” ва “мах­сус” гу­руҳлар­га ажра­ти­л­ган­ди. Би­роқ уму­мий субъ­ект­лар зим­ма­си­га қо­ну­нан ҳеч қан­дай ва­зи­фа юкла­тил­ма­ган­ди. Ва­ко­лат­ла­ри, ва­зи­фа­ла­ри ва маж­бу­ри­ят­ла­ри алоҳи­да меъёр­лар бўй­и­ча бел­ги­лан­ган давлат ор­ган­ла­ри ва ман­саб­дор шах­слар мах­сус субъ­ект­лар деб ном­лан­ган­ди. 2014 йил ав­густ ой­и­да куч­га кир­ган “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғри­си­да”ги қо­нун­да бу про­фи­лак­ти­ка­нинг асо­сий ва­зи­фа­ла­ри, прин­ци­пла­ри ва тур­ла­ри, ўз нав­ба­ти­да, уни бе­во­си­та амал­га оши­рув­чи ҳам­да ун­да иш­ти­рок этув­чи ор­ган ва муас­са­са­лар, улар­нинг ва­ко­лат­ла­ри аниқ-ти­ниқ ба­ён этил­ди.

2001 йил 29 ав­гу­ст­да янги таҳри­рда қа­бул қи­лин­ган “Про­ку­ра­ту­ра тўғри­си­да”ги қо­нун­да эса уш­бу ти­зим ор­ган­ла­ри­нинг асо­сий ва­зи­фа­ла­ри адо­лат усту­вор­ли­ги­ни таъ­мин­ла­ш­дан, қо­ну­ний­лик­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­дан, фуқа­ро­лар­нинг ҳуқуқ ҳам­да эр­кин­ли­кла­ри­ни, жа­ми­ят ва давлат­нинг қо­нун би­лан қўриқла­на­ди­ган ман­фа­ат­ла­ри­ни, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си кон­сти­ту­ци­явий ту­зу­ми­ни ҳи­моя қи­ли­ш­дан, ҳуқуқ­бу­зар­ли­клар­нинг ол­ди­ни олиш ва про­фи­лак­ти­ка қи­ли­ш­дан ибо­рат экан­ли­ги қатъ­и­ян бел­ги­лаб қўй­и­л­ган­ди.

Про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри­нинг ту­ман, шаҳар про­ку­ра­ту­ра ор­ган­ла­ри би­лан ҳам­кор­ли­ги қуй­и­да­ги­лар­да ўз ифо­да­си­ни то­па­ди:

– қо­нун­да на­за­рда ту­ти­л­ган ҳо­лат­лар бўй­и­ча про­ку­рор қа­ро­ри про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри ҳу­д­уд­да ис­тиқо­мат қи­лув­чи шах­слар, жум­ла­дан, во­я­га ет­ма­ган­лар би­лан як­ка тар­тиб­да про­фи­лак­ти­ка ишла­ри­ни олиб бо­ри­ши учун асос бўла­ди. Бун­дай ҳо­лат­лар­да про­ку­рор те­ги­шли иш бўй­и­ча про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри­га за­рур кўр­сат­ма, йўл-йўриқ ва мас­лаҳат­лар бе­ра­ди. У эса амал­га оши­ри­л­ган ишлар­дан про­ку­рор­ни ха­бар­дор қи­либ бо­ра­ди;

– жа­зо­ни иж­ро этиш муас­са­са­ла­ри­дан озод эти­л­ган­лар, кон­сти­ту­ци­явий ту­зум­га қар­ши хат­ти-ҳа­ра­кат­ла­ри учун жа­зо­га тор­ти­л­ган­лар, шу­нин­г­дек, ди­ний-экс­тре­ми­стик оқим аъ­зо­ла­ри про­ку­ра­ту­ра ор­ган­ла­ри маъ­лу­мот­ла­ри­га би­но­ан ҳам про­фи­лак­тик ҳи­соб­га оли­на­ди­лар. Про­фи­лак­ти­ка ин­спек­тор­ла­ри бу шах­слар­га нис­ба­тан про­фи­лак­тик ҳи­соб ва­рақа­ла­ри юри­та­ди­лар. Улар би­лан про­фи­лак­тик ишлар­ни амал­га оши­ри­ш­да эса про­ку­ра­ту­ра хо­дим­ла­ри­нинг кўр­сат­ма­ла­ри­га, йўл-йўриқла­ри ва мас­лаҳат­ла­ри­га риоя қи­ла­ди­лар;

– кон­сти­ту­ци­явий ту­зум­га қар­ши қил­ми­шла­ри учун жа­зо­лан­ган­лар­ни ҳам­да ди­ний-экс­тре­ми­стик оқим аъ­зо­ла­ри­ни про­фи­лак­тик ҳи­соб­га олиш муд­дат­ла­ри ту­га­са, улар­ни ҳи­соб­дан чиқа­риш тўғри­си­да­ги ху­ло­са про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри то­мо­ни­дан шаҳар ёки ту­ман про­ку­ро­ри ҳам­да давлат хавф­сиз­лик хиз­ма­ти бў­лим­ла­ри би­лан ке­ли­ши­л­ган ҳол­да чиқа­ри­ла­ди;

– про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри ўзи хиз­мат қи­ла­ёт­ган ҳу­д­уд­да иш ва яшаш жойи но­маъ­лум шах­сни аниқла­ган­да, уни иш ва яшаш жой­ла­ри но­аниқ шах­слар­ни ре­а­би­ли­та­ция этиш мар­ка­зи­га жой­ла­ш­ти­риш юза­си­дан су­риш­ти­рув ишла­ри­ни олиб бо­ра­ди. За­рур ҳуж­жат­лар­ни тў­пла­гач, улар­ни ич­ки ишлар ор­га­ни бо­ш­лиғи­нинг та­с­диғи би­лан ту­ман ёки шаҳар про­ку­ро­ри­дан те­ги­шли санк­ция олиш учун тақ­дим эта­ди. Про­ку­рор бу ҳуж­жат­лар би­лан та­ни­шиб чиқиб бер­ган санк­ция про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри­га ўша шах­сни ре­а­би­ли­та­ция мар­ка­зи­га жой­ла­ш­ти­риш учун асос ҳи­собла­на­ди;

– ту­ман ёки шаҳар про­ку­ра­ту­ра­си­да жи­но­ят иши бўй­и­ча тер­гов юри­та­ёт­ган про­ку­ра­ту­ра хо­ди­ми­нинг ёз­ма ёки оғ­за­ки кўр­сат­ма­си­га му­во­фиқ, про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри гу­мон­ла­нув­чи, ай­бла­нув­чи, гу­воҳ, хо­лис, жабр­ла­нув­чи ва бо­шқа­лар­нинг бел­ги­лан­ган муд­дат­да про­ку­ра­ту­ра­га ке­ли­шла­ри­ни таъ­мин­лай­ди;

– ҳу­д­уд­да про­ку­ра­ту­ра ор­га­ни тер­го­ви­га та­ал­луқ­ли жи­но­ий қил­ми­шлар со­дир этил­са, про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри воқеа жой­и­ни кўз­дан ке­чи­риш, жи­но­ят­га алоқа­дор из­лар ва да­лил­лар­ни про­ку­ра­ту­ра хо­дим­ла­ри кел­гун­га қа­дар қўриқлаш ишла­ри­ни ба­жа­ра­ди, бо­шқа су­риш­ти­рув ва дастлаб­ки тер­гов ишла­ри­ни олиб бо­ри­ш­да про­ку­ра­ту­ра тер­гов­чи­ла­ри­га кў­ма­кла­ша­ди. Қо­ла­вер­са, ич­ки ишлар ор­ган­ла­ри та­янч пунк­ти­да улар­га су­риш­ти­рув ва дастлаб­ки тер­гов ишла­ри­ни олиб бо­ри­шла­ри учун за­рур шарт-ша­ро­ит­лар яра­тиб бе­ра­ди, иш­га алоқа­дор фуқа­ро­лар ўша ер­га ке­ли­ши чо­ра­ла­ри­ни кўра­ди.

– Жи­но­ят-про­цес­су­ал ко­дек­си­нинг 343-мод­да­си­га кў­ра, про­ку­ра­ту­ра тер­гов­чи­си ўз юри­ту­ви­да­ги жи­но­ят иши бўй­и­ча те­ги­шли ҳу­д­уд про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри­га топ­ши­риқ ва кўр­сат­ма­лар бе­риш ва­ко­ла­ти­га эга. Про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри эса улар­ни бел­ги­лан­ган муд­дат­да ба­жа­риб, бу ҳақ­да ёз­ма жа­воб бе­ри­ши ке­рак;

– маъ­му­рий ҳу­д­уд­да муқад­дам со­дир эти­л­ган, би­роқ очил­май ке­ла­ёт­ган жи­но­ят­лар бўй­и­ча ич­ки ишлар ор­ган­ла­ри хо­дим­ла­ри, жум­ла­дан, про­фи­лак­ти­ка ин­спек­тор­ла­ри то­мо­ни­дан олиб бо­ри­ла­ёт­ган тез­кор-қи­ди­рув ишла­ри­нинг на­ти­жа­ла­ри ҳар чо­рак­да ка­ми­да бир мар­та ту­ман ёки шаҳар про­ку­ро­ри ҳу­зу­ри­да муҳо­ка­ма қи­ли­на­ди. Шу ас­но про­ку­рор про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри ҳи­со­бо­ти­ни тин­глаб, ун­га те­ги­шли кўр­сат­ма ва йўл-йўриқлар бе­ра­ди;

– про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри то­мо­ни­дан та­янч пунк­ти­да про­фи­лак­тик ҳи­соб ҳуж­жат­ла­ри юри­ти­ли­ши, про­фи­лак­тик ҳи­соб­да тур­ган шах­слар, ай­ниқ­са, маъ­му­рий на­зо­рат ости­да­ги­лар би­лан про­фи­лак­тик ишлар олиб бо­ри­ли­ши ту­ман ёки шаҳар про­ку­ро­ри то­мо­ни­дан на­зо­рат қи­ли­на­ди. У про­фи­лак­ти­ка ин­спек­тор­ла­ри­нинг ай­ни йў­на­ли­ш­да­ги фа­о­ли­я­ти­ни ҳар чо­рак­да бир мар­та тек­ши­риб, за­рур кўр­сат­ма ва йўл-йўриқлар бе­риб бо­ра­ди;

– про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри ўз су­риш­ти­ру­ви­да­ги иш бўй­и­ча тў­план­ган ҳуж­жат­лар­га асо­сла­ниб, жи­но­ят иши қўзға­тиш­ни рад этиш тўғри­си­да қа­рор қа­бул қил­са, ту­ман ёки шаҳар про­ку­ро­ри бар­ча ҳуж­жат­лар ва қа­рор би­лан та­ни­шиб чиқа­ди. Агар қа­рор қо­нун­га му­во­фиқ ва асос­ли бўл­са, та­с­диқлай­ди. ҳуж­жат­лар­да кам­чи­ли­клар мав­жуд­ли­ги аниқлан­ган тақ­дир­да, про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри­га бел­ги­лан­ган муд­дат­да қў­шимча су­риш­ти­рув ишла­ри­ни олиб бо­риб, кўр­са­ти­л­ган кам­чи­ли­клар­ни бар­та­раф этиш, сўн­гра жам­лан­ган ҳуж­жат­лар­ни қай­та тақ­дим қи­лиш бўй­и­ча кўр­сат­ма бе­ра­ди;

– про­ку­ра­ту­ра ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан ич­ки ишлар ор­ган­ла­ри­га ту­ман ёки шаҳар ҳу­д­у­ди­да со­дир эти­л­ган жи­но­ят­лар ва маъ­му­рий ҳуқуқбузарликлар са­ба­б­ла­ри­ни ва шарт-ша­ро­ит­ла­ри­ни бар­та­раф этиш ху­су­си­да тақ­дим­но­ма­лар ки­ри­ти­ла­ди. Уш­бу ҳуж­жат­лар ижро­си­ни таъ­мин­ла­ш­да про­фи­лак­ти­ка ин­спек­тор­ла­ри ҳам фа­ол иш­ти­рок эти­ша­ди.

Ўр­ни кел­ган­да шу­ни ҳам эс­ла­тиб ўтиш жо­из­ки, ҳуқуқбузарликлар про­фи­лак­ти­ка­си­ни амал­га оши­ри­ш­да про­фи­лак­ти­ка хиз­мат­ла­ри­нинг про­ку­ра­ту­ра ор­ган­ла­ри би­лан ҳам­кор­ли­ги ма­са­ла­си ҳо­зир­га қа­дар ил­мий жиҳат­дан та­дқиқ этил­ма­ган ва кўриб чиқил­ма­ган. Ана шу­нинг оқи­ба­ти­да соҳа му­ам­мо­ла­ри ҳа­ли-ҳан­уз тў­лиқ ечи­ми­ни то­п­ма­ган ҳам­да ҳуқуқбузарликлар про­фи­лак­ти­ка­си­га та­ал­луқ­ли ва­зи­фа­лар тақ­сим­ла­ни­ши қатъ­ий тар­ти­б­га со­лин­ма­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.