НОДАВЛАТ ТАЪ­ЛИМ ХИЗМАТЛАРИГА ИМТИЁЗЛАР

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАМИЯТ -

Пре­зи­ден­ти­миз­нинг 2017 йил 15 сен­тябр­да­ги “Нодавлат таъ­лим хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиш фа­о­ли­я­ти­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри нодавлат таъ­лим хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиш фа­о­ли­я­ти­ни яна­да ри­вож­лан­ти­ри­ш­да қу­лай шарт-ша­ро­ит­лар яра­ти­ши ва кенг кўлам­ли им­ти­ёз, пре­фе­рен­ци­я­лар бе­ри­ши би­лан алоҳи­да эъ­ти­бор­га лой­иқ.

Маз­кур қа­рор­да мак­та­б­га­ча ва уму­мий ўр­та таъ­лим соҳа­си­да нодавлат таъ­лим хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тиш фа­о­ли­я­ти би­лан шуғул­ла­на­ди­ган юри­дик шах­слар 2021 йил 1 ян­вар­га­ча бўл­ган муд­дат­да бар­ча тур­да­ги со­лиқ ва давлат мақ­сад­ли жа­мғар­ма­си­га маж­бу­рий тў­ло­влар­дан (яго­на ижти­мо­ий тў­ло­в­дан та­шқа­ри) озод эти­лиш бел­ги­лан­ган. Алоҳи­да таъ­кид­лаш ло­зим­ки, тақ­дим эти­л­ган со­лиқ им­ти­ёз­ла­ри мак­та­б­га­ча ва уму­мий ўр­та таъ­лим соҳа­си­да нодавлат таъ­лим хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тиш фа­о­ли­я­ти би­лан шуғул­ла­на­ди­ган юри­дик шах­слар­нинг мод­дий-тех­ни­ка ба­за­си­ни се­зи­лар­ли да­ра­жа­да му­стаҳ­кам­лаш им­ко­ни­ни бе­ра­ди.

Бун­да озод қи­ли­на­ёт­ган ма­б­лағлар улар­ни за­мо­на­вий ўқув во­си­та­ла­ри би­лан жиҳоз­лаш, за­рур маҳ­су­лот­лар ва жиҳоз­лар со­тиб олиш, би­но ва ин­шо­от­лар­ни ре­кон­струк­ция қи­лиш, ка­пи­тал таъ­мир­лаш ҳам­да аҳо­ли­нинг ижти­мо­ий ҳи­мо­я­га муҳтож қат­ла­ми­га бе­пул таъ­лим хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­ти­ш­га мақ­сад­ли йў­нал­ти­ри­ла­ди.

Шу­нин­г­дек, юри­дик шах­слар то­мо­ни­дан меҳ­нат шар­тно­ма­си асо­си­да таъ­лим-тар­бия жа­ра­ё­ни­га жалб қи­лин­ган хо­ри­жий ўқи­тув­чи ва му­та­хас­сислар­нинг ой­лик иш ҳақи­дан яго­на ижти­мо­ий тў­лов тўла­ш­дан озод этил­ди. Тақ­дим эти­л­ган со­лиқ им­ти­ёз­ла­ри ҳи­со­би­дан те­жал­ган ма­б­лағлар­нинг бир қисми аҳо­ли­нинг ижти­мо­ий ҳи­мо­я­га муҳтож қат­лам­ла­ри­га бе­пул таъ­лим хиз­ма­ти кўр­са­ти­ш­га йў­нал­ти­ри­ла­ди. Шун­дай қи­либ, бе­ри­л­ган со­лиқ им­ти­ёз­ла­ри эва­зи­га давлат бир вақт­нинг ўзи­да аҳо­ли­ни ман­зил­ли ижти­мо­ий ҳи­моя қи­лиш би­лан бир­га, си­фат­ли таъ­лим хиз­ма­ти кўр­са­тиш­ни кен­гай­ти­риш­ни рағ­бат­лан­ти­риш бўй­и­ча муҳим ва­зи­фа­лар­ни ҳал эта­ди, шу би­лан бир­га, таъ­лим муас­са­са­ла­ри зим­ма­си­га қў­шимча мо­ли­явий ха­ра­жат­лар юклан­май­ди.

Қа­рор­да таъ­лим соҳа­си­га, ай­ниқ­са, ма­ла­ка­ли хо­ри­жий му­та­хас­сислар­ни жалб қи­лиш орқа­ли илғор халқа­ро та­жри­ба­ни жо­рий этиш­ни кен­гай­ти­ри­ш­га до­ир чо­ра-тад­бир­лар кўз­да ту­ти­л­ган. Юри­дик шах­слар то­мо­ни­дан нодавлат таъ­лим хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­ти­ш­да чет эл­лик ўқи­тув­чи ва му­та­хас­сислар жис­мо­ний шах­слар­га со­ли­на­ди­ган да­ро­мад со­лиғи ва Мо­лия ва­зир­ли­ги ҳу­зу­ри­да­ги Бюд­жет­дан та­шқа­ри пен­сия жа­мғар­ма­си­га ажра­ти­ла­ди­ган тў­ло­влар­дан ту­зи­л­ган меҳ­нат шар­тно­ма­си до­ира­си­да озод қи­ли­ни­ши бел­ги­лан­ган.

Маз­кур қа­рор таъ­лим соҳа­си­да­ги ис­лоҳот­лар­ни яна­да чуқур­ла­ш­ти­риш, тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­ни жа­дал ри­вож­лан­ти­риш­ни рағ­бат­лан­ти­риш, халқи­миз учун му­но­сиб ва си­фат­ли ҳа­ёт ша­ро­ит­ла­ри­ни яра­ти­ш­га до­ир амал­га оши­ри­ла­ёт­ган кенг кўлам­ли ишлар­нинг ман­тиқий да­во­ми, шу­нин­г­дек, “ин­сон ман­фа­ат­ла­ри ҳам­ма нар­са­дан устун” де­ган эз­гу ғо­я­ни ҳа­ёт­га из­чил тат­биқ этиш бо­рас­и­да­ги нав­бат­да­ги муҳим қа­дам­дир.

Шав­кат ТУРДИЕВ, Тош­кент шаҳри Давлат со­лиқ бо­шқар­ма­си

бо­ш­лиғи­нинг би­рин­чи ўрин­боса­ри.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.