Алам­ли мағлу­би­ят­лар

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ - Ж.ҲАКИМОВ тай­ёр­ла­ди.

Са­марқанд шаҳри­да да­вом эта­ёт­ган соврин жа­мғар­ма­си 75 000 АҚШ дол­ла­ри­ни таш­кил қи­лув­чи “Чел­лен­жер” тур­ку­ми­га ки­рув­чи тур­нир­нинг илк дав­ра­си­да­ёқ ун­да иш­ти­рок эта­ёт­ган бар­ча тен­нис­чи­ла­ри­миз мағлу­би­ят­га учра­ди.

Бу йи­л­ги мав­сум­ни ўта му­ваф­фақи­ят­сиз ўт­ка­за­ёт­ган мам­ла­ка­ти­миз­нинг би­рин­чи рақам­ли тен­нис­чи­си Де­нис ис­то­мин ар­ген­ти­на­лик Пед­ро Ка­чин­га 6:7(3), 4:6 ҳи­со­би­да им­ко­ни­ят­ни бой бер­ди. Таққо­слаш учун ай­тиш ке­р­ак­ки, ҳа­мюр­ти­миз ду­нё рей­тин­ги­да 96-поғо­на­дан, ар­ген­ти­на­лик тен­нис­чи 289-поғо­на­дан жой олиб ту­рибди.

Тур­нир­да­ги яна бир ва­ки­ли­миз Жўра­бек Каримов эса рей­тин­г­да ўзи­дан де­яр­ли 300 поғо­на юқо­ри­да­ги ҳар­рис Жорж Ллойдга 3:6, 3:6 ҳи­со­би­да ютқаз­ди. Фар­рух Дў­стов ATP рей­тин­ги­да 240-ўрин­ни эгал­лаб тур­ган Хи­той Тай­пейи ва­ки­ли Ян Цун-ху­а­дан 1:6, 3:6 ҳи­со­би­да ен­гил­ди.

ик­кин­чи ра­кет­ка­миз Сан­жар Фай­зи­ев бос­ни­я­лик та­жри­ба­ли ра­кет­ка уста­си Ал­дин Шет­ки­ч­га 3 со­ату 2 дақиқа да­вом эт­ган учра­шув яку­ни­да 6:7(4), 7:6(1), 3:6 ҳи­со­би­да тас­лим бўл­ди. Сер­гей Фо­мин эса тур­нир­нинг учин­чи ра­кет­ка­си сер­би­я­лик Ни­ко­ла Ми­ло­е­вич қар­ши­си­да ожиз қол­ди - 0:6, 0:6.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.