ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Эр­кин ЁДГОРОВ, ЎЗА мух­би­ри.

Бу­хо­ро ви­ло­я­ти­нинг Жон­дор ту­ма­ни “Паҳла­вон” маҳал­ла фуқа­ро­лар йиғи­ни ҳу­д­у­ди­да “Али паҳла­вон” ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­я­ти то­мо­ни­дан ти­кув­чи­лик це­хи таш­кил этил­ди.

Со­биқ шир­кат хў­жа­ли­ги­га қа­рашли бо­шқа­рув идо­рас­и­нинг ик­ки қа­ват­ли би­но­си­ни ха­рид қи­лиш ва таъ­мир­ла­ш­га 1 мил­ли­ард сўм ма­б­лағ сар­флан­ди. “Агро­банк“ту­ман бў­ли­ми­дан олин­ган им­ти­ёз­ли кре­дит эва­зи­га 33 та за­мо­на­вий ти­кув ма­ши­на­си ха­рид қи­лин­ди.

Цех­да қи­ш­лоқ хотин-қиз­ла­ри­нинг 50 на­фа­ри иш би­лан таъ­мин­лан­ди.

– Маҳал­лам­из­да ти­кув­чи­лик це­хи таш­кил эти­л­га­ни ёшлар учун жу­да қу­лай бўлди, – дей­ди За­ри­на Уму­ро­ва. – Бу ер­да та­жри­ба­ли ти­кув­чи усто­злар На­фо­сат Из­за­то­ва, Со­ния Жўрақу­ло­ва­дан маҳо­рат сир­ла­ри­ни ўр­га­ня­п­ман. Цех­да ўқув­чи­лар кий­им-ке­ча­кла­ри, кўр­па-тў­шак жил­дла­ри ти­кил­моқ­да.

Ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­ят қо­ши­да “Ки­то­блар ола­ми” сав­до дўко­ни, Гў­зал­лик са­ло­ни ҳам фа­о­ли­ят кўр­сат­моқ­да.

“Али паҳла­вон” ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­я­ти раҳ­ба­ри Гул­но­ра Раҳ­ма­то­ва­нинг таъ­кид­ла­ши­ча, ишлаб чиқа­риш­ни ри­вож­лан­ти­риш ва кен­гай­ти­риш ҳи­со­би­дан бир йил мо­бай­ни­да иш ўрин­ла­ри со­ни яна 30 та­га кў­пай­ти­ри­ла­ди.

Цех­нинг очи­лиш ма­ро­си­ми­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Бош ва­зи­ри­нинг ўрин­боса­ри, Хотин-қизлар қў­ми­та­си ра­и­си Т.нор­бо­е­ва ва Бу­хо­ро ви­ло­я­ти ҳо­ки­ми Ў.бар­но­ев сўз­га чиқ­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.