Ту­рар ва но­ту­рар жой­да­ги уму­мий мулк­дан фой­да­ла­ниш­нинг ҳуқуқий асо­си

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - О. ЛАТИПОВА.

Таҳ­лил­лар­га кў­ра, мам­ла­ка­ти­м­из­да 32,4 минг­та кўп қа­ват­ли уй­га хиз­мат кўр­са­тув­чи 4 мин­г­дан зи­ёд ху­су­сий уй-жой мулк­дор­ла­ри шир­ка­ти мав­жуд.

Бу­гун­ги кун­да юр­ти­м­из­да уй-жой­лар қу­риш, ре­кон­струк­ци­я­лаш жа­ра­ё­ни то­бо­ра кен­гай­моқ­да. Аҳо­ли­ни уй-жой би­лан таъ­мин­лаш да­ра­жа­си жон бо­ши­га 15,2 кв.м.ни таш­кил қил­моқ­да. 1991 йил­да маз­кур кўр­сат­кич 12,4 кв.м. бўл­ган.

Уй-жой­лар­ни қу­риш ишла­ри фа­ол ри­вож­ла­ни­ши ба­ро­ба­ри­да ўз ечи­ми­ни ку­та­ёт­ган ма­са­ла­лар ҳам пай­до бўл­моқ­да. Бу эса, ўз нав­ба­ти­да, соҳа­га оид амал­да­ги қо­нун­чи­лик­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш­ни тақо­зо эт­моқ­да.

Пар­ла­мент қуйи па­ла­та­си­нинг Са­но­ат, қу­ри­лиш ва сав­до ма­са­ла­ла­ри қў­ми­та­си то­мо­ни­дан ЎЗЛИДЕП фрак­ци­я­си би­лан бир­га­лиқ­да таш­кил эти­л­ган тад­бир­да ай­ни шу ма­са­ла, яъ­ни кўп квар­ти­ра­ли уй­лар­нинг уму­мий мул­ки ҳам­да ту­рар ва но­ту­рар жой­лар­дан фой­да­ла­ниш, улар­ни сақлаш бўй­и­ча мав­жуд му­ам­мо­лар муҳо­ка­ма мар­ка­зи­да бўлди.

Де­пу­тат­лар то­мо­ни­дан кўп квар­ти­ра­ли уй­лар­да ту­рар ва но­ту­рар жой­лар­дан фой­да­ла­ниш, улар­ни сақлаш соҳа­си­да ке­рак­ли на­ти­жа­га эри­шиш учун бу бо­ра­да­ги ҳақиқий аҳвол­ни ўр­га­ниш, ама­ли­ёт­да учра­ёт­ган дол­зарб ма­са­ла­лар ва аҳо­ли­нинг фи­кр­ла­ри, та­кли­фла­ри­ни таҳ­лил қи­лиш асо­си­да қо­нун­чи­лик­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ло­зим­ли­ги таъ­кид­лан­ди.

Де­пу­тат­лар фи­кри­га кў­ра, уй-жой ва ком­му­нал соҳа­да бор им­ко­ни­ят­лар­дан фой­да­ла­нил­ма­га­ни бо­ис кам­чи­ли­клар ке­либ чиқ­моқ­да. Ху­су­сан, уй­лар­нинг та­шқи фа­сад ар­хи­тек­ту­ра­си бу­зи­ли­ши, тез тиб­бий ёр­дам ва ёнғин хавф­сиз­ли­ги тех­ни­ка­ла­ри ўти­ши­га ха­лақит қи­лув­чи ноқо­ну­ний қу­ри­ли­шлар, рух­сат этил­ма­ган жой­лар­ни ўраб олиш ка­би ҳо­лат­лар ку­за­тил­моқ­да.

Соҳа­да­ги шу ка­би му­ам­мо­лар­нинг ечи­ми­га кў­ма­кла­шиш мақ­са­ди­да бе­во­си­та жой­лар­га чиқиб, аҳо­ли би­лан му­лоқот­лар на­ти­жа­си ўла­роқ Са­но­ат, қу­ри­лиш ва сав­до ма­са­ла­ла­ри кў­ми­та­си то­мо­ни­дан “Кўп квар­ти­ра­ли уй­лар­да ту­рар ва но­ту­рар жой­лар­дан, уму­мий мулк­дан фой­да­ла­ниш ва улар­ни сақлаш тар­ти­би тўғри­си­да”ги қо­нун лой­иҳа­си ишлаб чиқил­ди. Тад­бир­да уш­бу қо­нун лой­иҳа­си нор­ма­ла­ри му­та­хас­сислар, экс­перт­лар иш­ти­ро­ки­да муҳо­ка­ма этил­ди.

Маъ­лу­мот бе­ри­л­га­ни­дек, қо­нун лой­иҳа­си­да уй­жой мулк­дор­ла­ри­нинг ҳуқуқла­ри ва маж­бу­ри­ят­ла­ри бел­ги­лан­моқ­да. Шу­нин­г­дек, кўп квар­ти­ра­ли уй­лар­да уму­мий мулк­ни тех­ник ва са­ни­тар сақлаш, жо­рий ва му­кам­мал таъ­мир­лаш, муҳан­дис­лик-ком­му­ни­ка­ция ти­зим­ла­ри сақла­нув­чан­ли­ги­ни таъ­мин­лаш, са­ни­та­рия-эпи­де­мио­ло­гик ва тех­ник та­ла­б­лар­га риоя эти­ли­ши, уй-жой­га те­ги­шли ҳов­ли атро­фи­ни обо­дон­ла­ш­ти­риш ка­би ма­са­ла­лар би­лан боғ­лиқ ҳуқуқий нор­ма­лар акс эт­ти­рил­моқ­да.

Шу би­лан бир­га, кўп квар­ти­ра­ли уй­да таъ­мир­лаш, қай­та ре­жа­ла­ш­ти­риш ва қай­та жиҳоз­лаш ишла­ри­ни ўт­ка­зи­ш­да бел­ги­лан­ган та­ла­б­лар­га, қу­ри­лиш ишла­ри­ни олиб бо­ри­ш­да шо­вқин да­ра­жа­си кўр­сат­ки­чла­ри­га риоя эти­ли­ши ка­би нор­ма­лар лой­иҳа­да кел­ти­ри­л­ган. Бун­дан та­шқа­ри, кўп квар­ти­ра­ли уй­нинг уму­мий мол-мул­ки­ни бо­шқа­ри­ш­да фуқа­ро­лар, мулк­дор­лар ва уму­мий мулк­ни экс­плу­а­та­ция қи­лиш­ни амал­га оши­рув­чи ва бо­шқа­рув­чи ташкилотлар ҳам­да ху­су­сий уй-жой мулк­дор­ла­ри шир­кат­ла­ри­га ҳам та­ла­б­лар қўй­ил­моқ­да.

Тад­бир­да маз­кур қо­нун лой­иҳа­си қизғин муҳо­ка­ма қи­ли­ниб, ун­да­ги ай­рим нор­ма­лар­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш юза­си­дан та­клиф-тав­си­я­лар бил­ди­рил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.