ИСТИҚБОЛЛИ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - ЎЗА Ҳо­сил КАРИМОВ.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев ра­ис­ли­ги­да 26 июль ку­ни хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар иш­ти­ро­ки­да­ги лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш, бу бо­ра­да­ги кам­чи­ли­клар­ни бар­та­раф этиш, сар­мо­я­лар­ни ўз­ла­ш­ти­риш­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш ма­са­ла­ла­ри­га бағи­шлан­ган ви­део­се­лек­тор йиғи­ли­ши ўт­ка­зил­ди.

Ун­да Бош ва­зир ва унинг ўрин­босар­ла­ри, ва­зир­лик ва идо­ра­лар, ком­па­ния ва уюш­ма­лар раҳ­бар­ла­ри, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Жўқорғи Кен­ге­си Ра­и­си, ви­ло­ят­лар ва Тош­кент шаҳар ҳо­ким­ла­ри, Ўз­бе­ки­стон­нинг хо­ри­жда­ги ди­пло­ма­тик ва­ко­латхо­на­ла­ри раҳ­бар­ла­ри иш­ти­рок эт­ди.

Таъ­кид­лан­га­ни­дек, жо­рий йил инвестиция ва ин­фра­ту­зил­ма лойиҳалари дастур­ла­ри до­ира­си­да бар­ча ман­ба­лар ҳи­со­би­дан 2 минг 612 лой­иҳа амал­га оши­ри­либ, 6 мил­ли­ард 850 мил­ли­он дол­лар­дан зи­ёд ма­б­лағ ўз­ла­ш­ти­риш бел­ги­лан­ган. Шун­дан 4,9 мил­ли­ард дол­ла­ри хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар бў­либ, унинг 2,3 мил­ли­ард дол­ла­ри­ни халқа­ро мо­лия ин­сти­тут­ла­ри кре­дит­ла­ри ва 2,6 мил­ли­ард дол­ла­ри­ни тўғри­дан-тўғри ин­ве­сти­ци­я­лар таш­кил эта­ди.

Йиғи­ли­ш­да уш­бу ма­б­лағлар­ни ўз­ла­ш­ти­риш ва лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш ҳо­ла­ти суст­ли­ги танқид қилинди. Ма­са­лан, жо­рий йил­да халқа­ро таш­ки­лот­лар ва хо­ри­жий давлат­лар иш­ти­ро­ки­да­ги 82 лой­иҳа до­ира­си­да 2 мил­ли­ард 283 мил­ли­он дол­лар ўз­ла­ш­ти­риш бел­ги­лан­ган. Ле­кин би­рин­чи ярим йил­лик­да бу ма­б­лағ­нинг ати­ги 26 фо­и­зи ўз­ла­ш­ти­ри­л­ган, хо­лос.

Бу­нинг асо­сий са­ба­б­ла­ри­дан би­ри ма­б­лағлар­нинг 70 фо­из­га­ча бўл­ган қисми­ни ўз­ла­ш­ти­риш­ни йил охи­ри­га бел­ги­лаш ама­ли­ё­ти­дир. Хо­ри­жий ин­ве­стор­лар бун­дай ҳо­лат­лар бўй­и­ча асос­ли эъ­ти­ро­злар бил­дир­моқ­да. Пух­та ишлан­ган ва ҳуж­жат­ла­ри тай­ёр лой­иҳа­лар учун эмас, бал­ки “ол­дин ма­б­лағ олай­лик, кей­ин бир гап бўлар” қа­би­ли­да иш ту­тиш ҳам шун­дай сал­бий ҳо­лат­лар­га са­баб бўл­моқ­да. Таъ­кид­лаш ке­р­ак­ки, ма­б­лағлар­ни ўз­ла­ш­ти­риш қан­ча­лик суст бўл­са, ке­ла­жак­даги лой­иҳа­лар ижроси учун инвестиция жалб қи­лиш ҳам шун­ча­лик муш­кул бўла­ди.

Шу­ни ино­бат­га олган ҳол­да, Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг те­ги­шли ком­плексла­ри раҳ­бар­ла­ри ин­ве­сти­ци­я­лар­ни ўз­ла­ш­ти­риш ҳо­ла­ти­ни чуқур ўр­га­ниб, му­ам­мо­лар­ни, жум­ла­дан, лой­иҳа ҳуж­жат­ла­ри­ни ишлаб чиқиш, тен­дер ўт­ка­зиш, лой­иҳа ва шар­тно­ма­лар­ни экс­пер­ти­за қи­ли­ш­да­ги бю­ро­кра­тик тў­сиқлар­ни бар­та­раф этиш чо­ра­ла­ри­ни кў­ри­ши ке­рак.

Шав­кат Мир­зи­ёев Бош ва­зир ва унинг ўрин­босар­ла­ри­га халқа­ро ва хо­ри­жий мо­лия таш­ки­лот­ла­ри ма­б­лағла­ри­нинг асо­сий қисми­ни ав­густ-ок­тябрь ой­ла­ри­да ўз­ла­ш­ти­риш ва йил яку­ни­да про­гноз кўр­сат­ки­чла­ри­ни тў­лиқ ба­жа­риш бўй­и­ча ян­ги тар­моқ жа­д­вал­ла­ри­ни та­с­диқлаш ва­зи­фа­си­ни топ­шир­ди.

Инвестиция лойиҳалари ижроси би­лан боғ­лиқ жа­ра­ён­лар му­р­ак­ка­б­ла­ш­ти­риб юбо­ри­л­га­ни, ор­тиқ­ча бю­ро­кра­тик тў­сиқлар пай­до бў­либ, ма­съул идо­ра­лар фа­о­ли­я­ти ло­зим да­ра­жа­да тар­ти­б­га со­лин­ма­га­ни ка­би му­ам­мо­лар­ни бар­та­раф этиш, инвестиция лойиҳалари са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш ва ма­б­лағлар­ни ўз вақти­да ўз­ла­ш­ти­риш­ни таъ­мин­лаш за­рур. Шу мақ­сад­да яқин­да халқа­ро ва хо­ри­жий мо­лия таш­ки­лот­ла­ри ма­б­лағла­ри­ни жалб этиш ва на­зо­ра­ти­ни юри­тиш, лой­иҳа ҳуж­жат­ла­ри­ни тай­ёр­лаш ва экс­пер­ти­за­дан ўт­ка­зиш бўй­и­ча Пре­зи­дент қа­ро­ри қа­бул қилинди. Эн­ди­лик­да халқа­ро ва хо­ри­жий мо­лия таш­ки­лот­ла­ри ма­б­лағла­ри иш­ти­ро­ки­да­ги лой­иҳа­лар мут­лақо ян­ги ти­зим асо­си­да амал­га оши­ри­ла­ди. Яъ­ни, халқа­ро мо­лия ин­сти­тут­ла­ри би­лан ҳам­кор­лик стра­те­ги­я­си­ни ишлаб чиқиш тар­ти­би бел­ги­лан­ди, экс­пер­ти­за учун 60 эмас, 14 кун та­лаб эти­л­а­ди, тен­дер ҳуж­жат­ла­ри ва тен­дер асо­си­да ту­зи­л­ган шар­тно­ма­лар эса уму­ман экс­пер­ти­за­дан ўт­май­ди, кво­рум ва та­ла­б­гор­лар со­ни бўй­и­ча та­ла­б­лар бе­кор қилинди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри халқа­ро мо­лия таш­ки­лот­ла­ри иш­ти­ро­ки­да­ги инвестиция лой­иҳа­ла­ри­ни си­фат­ли амал­га оши­риш учун “Лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш гу­руҳла­ри” фа­о­ли­я­ти­ни са­ма­ра­ли таш­кил қи­лиш муҳим эка­ни­ни таъ­кид­ла­ди. Гу­руҳлар фа­о­ли­я­ти са­ма­ра­ли таш­кил этил­ма­ган, ай­рим ва­зир­лик ва идо­ра­лар ти­зи­ми­да бир неча лой­иҳа гу­руҳла­ри мав­жуд. Бу гу­руҳлар до­нор таш­ки­лот­лар би­лан ҳам­кор­лик­да ишла­май­ди, ак­са­ри­ят хо­дим­ла­ри­нинг ма­ла­ка­си паст. Оқи­бат­да кў­плаб инвестиция лойиҳалари 5-6 йил­лаб иш­га ту­ши­рил­ма­сдан, му­ам­мо­ли ма­са­ла­га ай­ла­ниб қол­моқ­да.

Шу бо­ис жо­рий йил 21 июнь ку­ни қа­бул қи­лин­ган Пре­зи­дент қа­ро­ри­га би­но­ан халқа­ро ва хо­ри­жий мо­лия таш­ки­лот­ла­ри иш­ти­ро­ки­да­ги лой­иҳа­лар­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш ва на­зо­рат қи­лиш ва­ко­ла­ти тў­лиқ Ин­ве­сти­ци­я­лар бўй­и­ча давлат қў­ми­та­си зим­ма­си­га юклан­ди. Йиғи­ли­ш­да қў­ми­та раҳ­ба­ри­га “Лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш гу­руҳла­ри” тар­ки­би­ни қай­та кўриб чиқиш, улар­ни лой­иҳа­лар ке­си­ми­да эмас, тар­моқлар йў­на­ли­ши­да их­ти­со­сла­ш­ти­риш асо­си­да қай­та­дан таш­кил қи­лиш, мах­сус ўқув кур­сла­ри таш­кил эт­ган ҳол­да раҳ­бар ва му­та­хас­сислар ма­ла­ка­си­ни оши­риш, халқа­ро ва хо­ри­жий мо­лия таш­ки­лот­ла­ри иш­ти­ро­ки­да­ги бар­ча лой­иҳа­лар­нинг тех­ник-иқти­со­дий асо­сла­ри, тен­дер ҳуж­жат­ла­ри, им­порт шар­тно­ма­ла­ри­ни ян­ги тар­тиб бўй­и­ча жа­дал экс­пер­ти­за қи­лиш ёки рўй­хат­га олиш топ­ши­рил­ди.

Йиғи­ли­ш­да тар­моқ ва ҳу­д­уд­лар­да­ги лой­иҳа­лар мо­ни­то­рин­ги улар­нинг ижроси қо­ниқар­сиз эка­ни­ни кўр­са­ти­ши таъ­кид­лан­ди. Шу са­ба­б­ли ўт­ган ҳаф­та инвестиция ва ин­фра­ту­зил­ма лой­иҳа­ла­ри­ни амал­га оши­риш­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча Пре­зи­дент қа­ро­ри қа­бул қи­ли­ниб, ун­да 2018-2019 йил­лар­да уму­мий қий­ма­ти 30 мил­ли­ард дол­лар­лик, жум­ла­дан, 26 мил­ли­ард дол­лар­лик тўғри­дан-тўғри ин­ве­сти­ци­я­лар иш­ти­ро­ки­да­ги 580 лой­иҳа­ни амал­га оши­риш бел­ги­лан­ди. Бу лой­иҳа­лар­нинг 148 та­си хў­жа­лик бир­лаш­ма­ла­ри ва 432 та­си ҳу­д­у­дий кор­хо­на­лар то­мо­ни­дан амал­га оши­ри­ла­ди. Шун­дан жо­рий йил­да 456 та лой­иҳа до­ира­си­да 2,6 мил­ли­ард дол­лар­лик тўғри­дан-тўғри ин­ве­сти­ци­я­лар­ни ўз­ла­ш­ти­риш та­лаб эти­л­а­ди.

Шу му­но­са­бат би­лан Бош ва­зир ўрин­босар­ла­ри­га 20182019 йил­лар­да хў­жа­лик бир­лаш­ма­ла­ри 3,9 мил­ли­ард дол­лар­лик ва ҳу­д­у­дий кор­хо­на­лар 3 мил­ли­ард дол­лар­лик тўғри­дан-тўғри ин­ве­сти­ци­я­лар­ни тў­лиқ ўз­ла­ш­ти­ри­ши­ни на­за­рда тут­ган ҳол­да, маз­кур лой­иҳа­лар­ни ўз муд­да­ти­да ва си­фат-

ли амал­га оши­риш бўй­и­ча тар­моқ жа­д­вал­ла­ри­ни ишлаб чиқиш топ­ши­рил­ди. Ай­ни пайт­да хў­жа­лик бир­лаш­ма­ла­ри, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Жўқорғи Кен­ге­си, ви­ло­ят­лар ва Тош­кент шаҳар ҳо­ким­ли­кла­ри раҳ­бар­ла­ри 69 тар­моқ ва 189 ҳу­д­у­дий истиқболли инвестиция лой­иҳа­си бўй­и­ча ин­ве­стор­лар то­пиш, тех­ник-иқти­со­дий асо­слар­ни ишлаб чиқиш ва лой­иҳа ижро­си­ни жа­дал­ла­ш­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган “Йўл ха­ри­та­ла­ри"ни ишлаб чиқи­ши ке­рак. Ва­зир­лик ва идо­ра­лар, хў­жа­лик бир­лаш­ма­ла­ри ва маҳал­лий ҳо­ким­ли­клар инвестиция лой­иҳа­ла­ри­ни амал­га оши­ри­ш­да тўғри­дан-тўғри ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб қи­ли­ш­га эъ­ти­бор­ни ку­чай­ти­ри­ши за­рур.

Йиғи­ли­ш­да инвестиция лойиҳалари бўй­и­ча ҳуж­жат­лар ишлаб чиқиш ва ке­ли­шиш жа­ра­ён­ла­ри­ни тез­ла­ш­ти­риш мақ­са­ди­да Пре­зи­дент қа­ро­ри би­лан қа­тор қу­лай­лик ва ен­гил­ли­клар яра­ти­л­га­ни таъ­кид­лан­ди. Жум­ла­дан, дастлаб­ки тех­ник-иқти­со­дий асо­слар ёки ҳи­соб-ки­то­блар­ни маж­бу­рий ишлаб чиқиш бўй­и­ча та­ла­б­лар, шу­нин­г­дек, қу­ри­ли­шлар­нинг ман­зил­ли рўй­ха­ти­ни Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви мил­лий агент­ли­ги би­лан ке­ли­шиш бе­кор қилинди. Халқа­ро ва хо­ри­жий мо­лия таш­ки­лот­ла­ри иш­ти­рок эта­ёт­ган, тўғри­дан-тўғри хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар улу­ши 70 фо­из­дан юқо­ри бўл­ган, маҳ­су­лот­ни тақ­сим­лаш би­тим­ла­ри­га му­во­фиқ амал­га оши­ри­ла­ёт­ган лой­иҳа­лар ҳам маз­кур агент­лик экс­пер­ти­за­си­дан ўт­ка­зил­май­ди. Тен­дер сав­до­ла­ри яку­ни­да ту­зи­л­ган им­порт шар­тно­ма­ла­ри Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви мил­лий агент­ли­ги­да фақат тен­дер ҳуж­жат­ла­ри­га ва мил­лий қо­нун­чи­лик­ка мо­сли­ги, матн­нинг тўғри тар­жи­ма қи­лин­га­ни бўй­и­ча экс­пер­ти­за­дан ўт­ка­зи­ла­ди. Шу­нин­г­дек, маз­кур қар­ор­га би­но­ан уму­мий қий­ма­ти 27 мил­ли­ард дол­лар бўл­ган 37 йи­рик муҳим инвестиция лой­иҳа­си бўй­и­ча қу­ри­лиш-мон­таж ишла­ри­ни лой­иҳа-сме­та ҳуж­жат­ла­ри­ни ишлаб чиқиш би­лан бир вақт­да амал­га оши­ри­ш­га, бир босқичли лой­иҳа­ла­ш­ти­риш ва мо­ли­я­ла­ш­ти­риш­ни тез­ла­ш­ти­ри­ш­га рух­сат бе­рил­ди. Те­ги­шли ва­зир­лик ва идо­ра­лар раҳ­бар­ла­ри ана шу 37 лой­иҳа­нинг ҳар би­ри бўй­и­ча мах­сус иш­чи гу­руҳи ту­зиб, ба­жа­ри­ла­ёт­ган ишлар­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш, объ­ект­лар­ни си­фат­ли ва муд­да­ти­да қу­риш, ха­рид нар­х­ла­ри асос­сиз оши­риб юбо­рил­мас­ли­ги­ни таъ­мин­лаш, пудрат­чи ва ет­ка­зиб бе­рув­чи­лар­ни аниқлаш бўй­и­ча за­рур чо­ра­лар кў­ри­ши ло­зим.

Йиғи­ли­ш­да йил­нинг яр­ми­дан кў­пи ўт­ган бўл­са-да, ҳан­уз­га­ча бар­ча мо­ли­я­ла­ш­ти­риш ман­ба­ла­ри ҳи­со­би­дан 2019 йил­да амал­га оши­ри­ла­ди­ган лой­иҳа­лар рўй­ха­ти тай­ёр эмас­ли­ги танқид қилинди. Ваҳо­лан­ки, жо­рий йил 1 ап­ре­л­га­ча – тар­моқлар ва ҳу­д­уд­лар­ни узоқ муд­дат­га мўл­жал­лан­ган ри­вож­лан­ти­риш кон­цеп­ци­я­ла­ри, 15 июл­га­ча – Лой­иҳа­лар порт­фе­ли, 10 ок­тябр­га­ча – Давлат ри­вож­ла­ниш дасту­ри лой­иҳа­си­ни ишлаб чиқиш бел­ги­лан­ган, ҳо­зир­ги кун­да эса ке­ла­си йил объ­ект­ла­ри­нинг лой­иҳа ҳуж­жат­ла­ри­ни тай­ёр­лаш ишла­ри бо­шлан­ган бў­ли­ши ке­рак эди.

Бу ҳо­лат­ни ўн­глаш учун Ин­ве­сти­ци­я­лар бўй­и­ча давлат қў­ми­та­си те­ги­шли ва­зир­ли­клар, идо­ра­лар, хў­жа­лик бир­лаш­ма­ла­ри ва ҳо­ким­ли­клар би­лан бир­га бар­ча ман­ба­лар ҳи­со­би­дан мо­ли­я­ла­ш­ти­ри­ла­ди­ган лой­иҳа­лар бўй­и­ча та­кли­флар асо­си­да Инвестиция дасту­ри лой­иҳа­си­ни ша­кл­лан­ти­ри­ши за­рур.

Маъ­лум­ки, маҳал­лий ҳо­ким­ли­клар раҳ­бар­ла­ри­нинг хиз­мат са­фа­ри би­лан хо­риж­га чиқиб, ўз ҳу­д­у­ди­га тўғри­дан-тўғри хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар жалб қи­лиш юза­си­дан чет эл­лик ҳам­кор­лар би­лан му­зо­ка­ра ўт­ка­зи­ши учун кенг ша­ро­ит яра­тил­ди. Таъ­кид­лаш ке­р­ак­ки, бун­дай ама­ли­ёт ил­га­ри бўл­ма­ган. ҳо­ким­лар, улар­нинг ўрин­босар­ла­ри, ҳу­д­у­дий кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар раҳ­бар­ла­ри хоҳла­ган давла­ти­га бо­риб, ҳам­кор­лар би­лан бе­ма­лол му­лоқ­от­га ки­ри­ша­яп­ти. Ху­су­сан, жо­рий йил­нинг ўт­ган да­ври­да ҳо­ким­ли­клар­нинг 33 де­ле­га­ци­я­си хо­ри­жий хиз­мат са­фа­ри­га бор­ди. На­ти­жа­да уму­мий қий­ма­ти 5 мил­ли­ард 290 мил­ли­он дол­лар бўл­ган 195 лой­иҳа бўй­и­ча ке­ли­шувлар­га эри­шил­ди. ҳо­зир­ги кун­да 1 мил­ли­ард 500 мил­ли­он дол­лар­лик 75 лой­иҳа­нинг ижроси бо­шлан­ган.

Ле­кин ҳо­ким­лик ва­кил­ла­ри­нинг хиз­мат са­фар­ла­ри асо­сан Хи­той, Рос­сия, Тур­кия, Жа­ну­бий Ко­рея ва ай­рим МДҲ мам­ла­кат­ла­ри би­лан чекла­ниб қол­моқ­да. АҚШ, Япо­ния ва Ев­ро­па давлат­ла­ри­да­ги ди­пло­ма­тик ва­ко­латхо­на­ла­ри­миз раҳ­бар­ла­ри юр­ти­м­из­да­ги ўз­ла­ри­га би­рик­ти­ри­л­ган ҳу­д­уд­лар­га инвестиция жалб қи­ли­ш­да фа­ол­лик кўр­сат­ма­яп­ти.

Ўз нав­ба­ти­да, ҳо­ким­ли­клар эл­чи­хо­на­лар би­лан ҳам­кор­лик­ни йўл­га қўй­ма­ган. Бу эса хо­ри­жий хиз­мат са­фар­ла­ри­да эри­ши­л­ган ке­ли­шувлар­нинг кўп­чи­ли­ги фақат қоғоз­да қо­либ ке­ти­ши­га са­баб бў­ла­яп­ти. Ма­са­лан, Фарғо­на ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги де­ле­га­ци­я­си 1-4 фев­раль кун­ла­ри Лат­ви­я­га хиз­мат са­фа­ри да­во­ми­да 6 та ме­мо­ран­дум им­зо­ла­ган, ле­кин бу­гун­га­ча улар­нинг би­рор­та­си бўй­и­ча аниқ на­ти­жа­га эри­шил­ма­ган.

Яна бир эъ­ти­бор қа­ра­тиш за­рур бўл­ган жиҳат шу­ки, ҳо­ким­ли­клар эри­ш­ган ке­ли­шувлар асо­сан хо­ма­шё­ни бир­лам­чи қай­та ишлаш, тўқи­ма­чи­лик ва қу­ри­лиш ма­те­ри­ал­ла­ри ишлаб чиқа­риш, хиз­мат кўр­са­тиш соҳа­ла­ри­га йў­нал­ти­ри­л­ган. Юқо­ри тех­но­ло­ги­я­ли ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри­ни таш­кил этиш би­лан боғ­лиқ лой­иҳа­лар де­яр­ли мав­жуд эмас.

Бу бо­ра­да­ги ишлар­ни танқи­дий ўр­ган­ган Иш­чи гу­руҳ ҳо­ким­ли­клар де­ле­га­ци­я­ла­ри­ни чет эл­га юбо­риш ол­ди­дан тай­ёр­гар­лик ишла­ри та­лаб да­ра­жа­си­да таш­кил этил­ма­ёт­га­ни, ак­са­ри­ят ҳо­лат­лар­да де­ле­га­ция аъ­зо­ла­ри­нинг аниқ иш ре­жа­си мав­жуд эмас­ли­ги, те­ги­шли ви­ло­ят­нинг иқти­со­дий са­лоҳи­я­ти ва амал­га оши­риш мум­кин бўл­ган лой­иҳа­лар тўғри­си­да за­рур ва етар­ли маъ­лу­мот бе­ра­ди­ган ма­те­ри­ал­лар, ро­лик ва бук­лет­лар тай­ёр­лан­ма­га­ни­ни аниқла­ди. Ўр­га­ниш ўт­ка­зи­л­ган Ан­ди­жон, Фарғо­на ва На­ман­ган ви­ло­ят­ла­ри де­ле­га­ци­я­ла­ри тар­ки­би­га ки­ри­ти­л­ган 40 тад­бир­кор­дан ати­ги 12 та­си аниқ ке­ли­шув­га эри­ш­ган, хо­лос.

Хиз­мат са­фа­ри да­во­ми­да шар­тно­ма­лар­нинг қу­руқ со­ни орқа­си­дан қу­виш ҳо­лат­ла­ри ку­за­ти­ла­ёт­га­ни ҳам танқид қилинди. Им­зо­лан­ган ме­мо­ран­дум, ке­ли­шув би­тим­ла­ри, инвестиция ва экс­порт шар­тно­ма­ла­ри аниқ на­ти­жа­дор­лик­ка қа­ра­тил­ма­сдан, мавҳум – ма­да­ний-гу­ма­ни­тар ха­рак­тер­га эга бў­либ қол­моқ­да.

Ай­рим раҳ­бар­лар­нинг иш­га ма­съу­ли­ят­сиз ён­да­ши­ши ту­фай­ли лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш юза­си­дан “Йўл ха­ри­та­ла­ри” ва тар­моқ жа­д­вал­ла­ри ишлаб чиқил­ма­ган, иж­ро бўй­и­ча қатъ­ий мо­ни­то­ринг ти­зи­ми йўқ. Лой­иҳа­лар фақат та­шаб­бу­скор­лар – ху­су­сий тад­бир­кор­лар­нинг саъй-ҳа­ра­кат­ла­ри на­ти­жа­си­да қий­ин­чи­лик би­лан, маҳал­лий ҳо­ким­ли­клар­нинг за­рур ёр­да­ми­сиз амал­га оши­рил­моқ­да.

Иш­чи гу­руҳ бар­ча ҳу­д­уд­лар­да маз­кур ма­са­ла­лар­ни ўр­га­ниб чиқиш бўй­и­ча ре­жа-гра­фик тай­ёр­лаб, шу асо­сда жой­лар­да­ги ва­зи­ят­ни кўриб чиқи­ши, мав­жуд му­ам­мо­лар ва улар­нинг са­ба­б­ла­ри­ни аниқла­ши, таҳ­лил қи­ли­ши, бар­та­раф этиш чо­ра­ла­ри­ни кў­ри­ши ва ишлар­ни фа­ол­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча та­кли­флар ишлаб чиқи­ши ке­рак. Бун­дан та­шқа­ри, би­рик­ти­ри­л­ган ди­пло­ма­тик ва­ко­латхо­на­лар раҳ­бар­ла­ри би­лан бир­га­лик­да ҳу­д­уд­лар­га тўғри­дан-тўғри ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб этиш учун қў­шимча лой­иҳа­лар­ни ша­кл­лан­ти­риш, экс­порт­ни кў­пай­ти­риш, инвестиция лойиҳалари бўй­и­ча тар­моқ жа­д­вал­ла­ри­ни та­с­диқлаш ва жа­дал амал­га оши­риш, ян­ги қув­ват­лар­ни ўз вақти­да иш­га ту­ши­риш юза­си­дан за­рур чо­ра­лар бел­ги­ла­ши ло­зим.

Ин­ве­сти­ци­я­лар бўй­и­ча давлат қў­ми­та­си ва Та­шқи ишлар ва­зир­ли­ги­га ҳо­ким­ли­клар де­ле­га­ци­я­ла­ри­нинг хо­ри­жий хиз­мат са­фар­ла­ри­да эри­ши­л­ган ке­ли­шувлар ижроси юза­си­дан таъ­сир­чан на­зо­рат ва му­во­фиқла­ш­ти­риш ти­зи­ми­ни жо­рий этиш ва­зи­фа­си топ­ши­рил­ди.

Йиғи­ли­ш­да Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си ком­плексла­ри раҳ­бар­ла­ри, мам­ла­ка­ти­миз­нинг хо­ри­жий давлат­лар­да­ги эл­чи­ла­ри ва ҳо­ким­лар­нинг ҳи­со­бот­ла­ри тин­глан­ди. Хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар­ни ўз­ла­ш­ти­риш ва лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча чо­ра-тад­бир­лар бел­ги­лан­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.