ДАВЛАТ КОРХОНАСИДА ИСЛОҲОТ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ: мил­лий ва халқа­ро та­жри­ба

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - За­ми­ра ТОЖИЕВА.

Бо­зор та­мой­ил­ла­ри­га та­я­ни­л­ган ҳар қан­дай иқти­со­ди­ёт тур­ли мулк­чи­лик ша­кл­ла­ри­дан ибо­рат. Улар­дан би­ри – давлат кор­хо­на­си алоҳи­да аҳа­ми­ят­га эга ту­зил­ма бў­либ, унинг мақ­са­ди ва функ­ци­я­си давлат ҳам­да жа­ми­ят эҳти­ё­жи учун за­рур бўл­ган ижти­мо­ий-иқти­со­дий ва­зи­фа­лар­ни ҳал эти­ш­га қа­ра­ти­л­ган. Уму­ман, давлат кор­хо­на­си ни­ма учун ке­рак­ли­ги иқти­со­дий асо­слан­ган.

Хўш, унинг са­ма­ра­ли фа­о­ли­ят юри­ти­ши­да ни­ма­лар­га эъ­ти­бор бер­моқ ло­зим, давлат кор­хо­на­си­ни қан­дай са­ма­ра­ли бо­шқа­риш ва уни қай­си усул­лар би­лан баҳо­лаш мум­кин?

Давлат рақо­бат қў­ми­та­си ҳам­да Осиё та­раққи­ёт бан­ки­нинг та­дқиқот ин­сти­ту­ти ҳам­кор­ли­ги­да таш­кил эти­л­ган “Мар­ка­зий Оси­ё­да­ги давлат кор­хо­на­ла­ри учун ис­лоҳот­лар стра­те­ги­я­си­ни ри­вож­лан­ти­риш” мавзу­и­да­ги халқа­ро се­ми­нар­да ай­ни шу са­вол­лар до­ира­си­да­ги ма­са­ла­лар кенг муҳокама қилинди. Ун­да Япо­ния, Ко­рея Рес­пуб­ли­ка­си, Тай­вань, Та­и­ланд, Ар­ма­ни­стон, Озар­бай­жон, Қи­рғи­зи­стон­дан кел­ган де­ле­га­ция аъ­зо­ла­ри иш­ти­рок эти­ш­ди.

Таъ­кид­лан­га­ни­дек, бу­гун­ги кун­да ду­нё миқё­си­да гло­бал иқти­со­ди­ёт­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да давлат кор­хо­на­ла­ри муҳим роль ўй­на­моқ­да. Кў­п­ги­на мам­ла­кат­лар­да йи­рик давлат кор­хо­на­ла­ри­нинг рақо­бат­бар­до­ш­ли­ги ошиб бор­моқ­да. Улар­да кор­по­ра­тив бо­шқа­рув му­но­са­бат­ла­ри йўл­га қўй­и­либ, фа­о­ли­я­ти­да очиқ­лик ва шаф­фо­флик таъ­мин­лан­моқ­да. Бу, ўз нав­ба­ти­да, улар ол­ди­га қўй­и­л­ган ижти­мо­ий-иқти­со­дий ма­са­ла­лар­ни ҳал этиш би­лан боғ­лиқ стра­те­гик ва­зи­фа­лар­ни та­лаб да­ра­жа­си­да ба­жа­риш, аҳо­ли­га си­фат­ли хиз­мат кўр­са­ти­ш­да муҳим омил бўл­моқ­да. Ай­ни пайт­да давлат ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­риш, уму­ман, улар­ни қан­дай қи­либ, қай­си усул­лар ва ён­да­шувлар асо­си­да бо­шқа­риш мум­кин­ли­ги, давлат ком­па­ни­я­ла­ри­ни ти­жо­рат­ла­ш­ти­риш, яъ­ни ком­па­ни­я­лар ти­жо­рат фа­о­ли­я­ти­нинг че­га­ра­си­ни аниқлаш, давлат кор­хо­на­ла­ри­нинг ўзи­да кор­по­ра­тив бо­шқа­рув та­мой­ил­ла­ри­ни ишлаб чиқиш ва жо­рий этиш, давлат кор­хо­на­ла­ри­да­ги ис­лоҳот­ни из­чил­лик би­лан олиб бо­риш, яъ­ни бун­да би­рин­чи нав­бат­да қан­дай чо­ра кў­риш, ун­дан кей­ин­ги босқич­да ни­ма­лар­га эъ­ти­бор қа­ра­тиш ке­рак­ли­ги ка­би ма­са­ла­лар ҳа­мон дол­зарб бў­либ ту­рибди. Та­би­ий­ки, улар­нинг ечи­ми­га халқа­ро та­жри­ба­ни ўр­га­ниш, иж­о­бий ама­ли­ёт би­лан та­ни­шиш, ку­за­ти­л­ган ха­то­ли­клар­ни таҳ­лил қи­лиш ва ху­ло­са чиқа­риш орқа­ли эри­шиш мум­кин.

Шу­лар­дан ке­либ чиққан ҳол­да ик­ки кун­лик се­ми­нар да­во­ми­да Мар­ка­зий Осиё мам­ла­кат­ла­ри­да давлат кор­хо­на­ла­ри­ни ис­лоҳ қи­лиш юза­си­дан амал­га оши­ри­л­ган ишлар, давлат мул­ки­ни хусусийлаштириш жа­ра­ён­ла­ри ва тар­ти­бот­ла­ри­га оид тақ­ди­мот­лар на­мой­иш қилинди. Ко­рея Рес­пуб­ли­ка­си, Та­и­ланд, Ма­лай­зия, Хи­той, Япо­ни­я­нинг давлат иш­ти­ро­ки­да­ги кор­хо­на­лар са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш ва улар­ни ис­лоҳ қи­лиш бўй­и­ча та­жри­ба­си би­лан та­ниш­ти­рил­ди, давлат кор­хо­на­ла­ри­нинг иқти­со­дий са­ма­ра­дор­ли­ги­ни ком­плекс баҳо­лаш юза­си­дан ту­шун­ти­ри­шлар бе­рил­ди. Се­ми­нар­да хусусийлаштириш жа­ра­ё­ни­нинг мақ­са­ди, ва­зи­фа­ла­ри ва бу соҳа­да­ги му­ам­мо­лар, давлат

иш­ти­ро­ки­да­ги кор­хо­на­лар­ни ис­лоҳ қи­лиш до­ира­си, бун­да рағ­бат­лан­ти­риш­нинг аниқ ва ҳақиқий ме­ха­низмла­ри­га до­ир маъ­ру­за­лар ҳа­во­ла этил­ди. Давлат кор­хо­на­ла­ри­да са­ма­ра­дор­лик ва ин­но­ва­ци­я­нинг ро­ли Жа­ну­бий Ко­ре­я­нинг “Kogas” ком­па­ни­я­си ми­со­ли­да на­мой­иш қилинди.

Сўз­га чиққан халқа­ро экс­перт­лар­нинг таъ­кид­лашла­ри­ча, давлат кор­хо­на­си­ни бо­шқа­риш, унинг са­ма­ра­дор­ли­ги ва рақо­бат­бар­до­ш­ли­ги­ни оши­риш, шу­нин­г­дек, давлат кор­хо­на­си­ни хусусийлаштириш жа­ра­ён­ла­ри ҳар бир давлат­нинг ўзи­га хос ху­су­си­я­ти ва шарт-ша­ро­и­ти­дан ке­либ чиқиб тур­ли­ча экан­ли­ги­ни кў­риш мум­кин. Баъ­зи мам­ла­кат­лар­да давлат иш­ти­ро­ки кам, ху­су­сий сек­тор ўр­ни эса кат­та. Бо­шқа бир мам­ла­кат­да йи­рик давлат кор­хо­на­си ижти­мо­ий ва ин­фра­ту­зил­ма­вий хиз­мат кўр­са­тиш бўй­и­ча маҳ­сул­дор субъ­ект си­фа­ти­да на­мо­ён бўл­са, ай­рим­ла­ри­да ху­су­сий мулк давлат мул­ки­га нис­ба­тан са­ма­ра­дор ва кўп да­ро­мад кел­тир­ган. Ак­са­ри­ят мам­ла­кат­лар­да давлат кор­хо­на­си учун аниқ ме­зон­лар­ни бел­ги­лаб олиш маз­кур субъ­ект­лар­ни уш­бу мақом­да сақлаб қо­лиш им­ко­ни­ни бер­ган.

Шу­нин­г­дек, ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­ш­га давлат кор­хо­на­си­ни ис­лоҳ қи­лиш­нинг муҳим қисми си­фа­ти­да қа­рал­ган, яъ­ни хусусийлаштириш со­биқ давлат кор­хо­на­си­нинг са­ма­ра­дор субъ­ект­га ай­ла­ни­ши­ни таъ­мин­ла­га­ни ҳам та­жри­ба­лар­да ку­за­ти­л­ган.

Ай­ни пайт­да ама­ли­ёт­да давлат мо­но­по­ли­я­си­дан ху­су­сий мо­но­по­ли­я­га ўтиш ҳо­лат­ла­ри ҳам ўзи­нинг сал­бий таъ­сир­ла­ри­ни кўр­сат­ган. Шу бо­ис ҳам му­ваф­фақи­ят­ли ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­ш­да, у тў­лиқ ёки қисман бўла­ди­ми, энг ава­а­ло, аниқ мақ­сад ва пух­та ўй­лан­ган ре­жа муҳим аҳа­ми­ят­га эга. Бун­дан та­шқа­ри, бу йў­на­ли­ш­да­ги ис­лоҳ­от­да давлат-ху­су­сий ше­ри­клик ме­ха­низ­ми­дан фой­да­ла­ниш­нинг иж­о­бий то­мон­ла­ри та­жри­ба­лар­да си­нал­ган.

Экс­перт­лар­нинг фи­кри­ча, қан­дай хиз­мат­лар давлат кор­хо­на­си, қай­си би­ри ху­су­сий сек­тор то­мо­ни­дан кўр­са­ти­ли­ши­ни аниқлаб оли­ш­га эъ­ти­бор за­рур. Бо­шқа бир фи­кр­га кў­ра, давлат кор­хо­на­си­ни ис­лоҳ эти­ш­да рағ­бат­лан­ти­рув­чи ме­ха­низмлар­ни қўл­лаш, бо­ну­слар ти­зи­ми­ни ишлаб чиқиш фой­да бе­ри­ши мум­кин. Шу би­лан бир­га, давлат корхонасида ҳи­соб­дор­лик­ни таъ­мин­лаш ва му­стақил экс­перт­лар то­мо­ни­дан баҳо­лаш­ни амал­га оши­риш ҳам ўзи­га хос ўрин ту­та­ди.

Тақ­ди­мот­лар ичи­да давлат кор­хо­на­ла­ри иқти­со­дий са­ма­ра­дор­ли­ги­ни ком­плекс баҳо­ла­ш­га бағи­шлан­ган маъ­ру­за ҳақи­да алоҳи­да таъ­кид­лаш жо­из. Ун­да маъ­лу­мот бе­ри­ли­ши­ча, кўп мам­ла­кат­лар­да, ху­су­сан Мар­ка­зий Осиё мам­ла­кат­ла­ри иқти­со­ди­ё­ти­нинг ре­ал сек­то­ри­да­ги давлат кор­хо­на­ла­ри­да са­ма­ра­дор­лик паст да­ра­жа­да бў­либ, бу бу­тун иқти­со­ди­ёт­га, ҳат­то ху­су­сий сек­тор­га ҳам ўзи­нинг сал­бий таъ­си­ри­ни кўр­са­ти­ши мум­кин. Шу бо­ис, давлат кор­хо­на­ла­ри кўр­сат­ки­чла­ри­ни аниқ ўл­чов бир­ли­кла­ри асо­си­да баҳо­лаб бо­риш ке­рак. Бу­нинг учун баҳо­лаш­нинг ком­плекс ён­да­шу­ви­ни ишлаб чиқиш за­рур. Бун­да кор­хо­на­лар­нинг бир неч­та гу­руҳ­да­ги ҳо­ла­ти тар­моқлар, да­ро­мад­лар ке­си­ми­да ўр­га­ни­ли­ши, асо­сий тар­ки­бий қисм­ла­ри ста­ти­стик таҳ­лил қи­ли­ни­ши, кор­хо­на­да­ги ўз­га­ри­шлар ино­бат­га оли­ни­ши ке­рак бўла­ди.

Се­ми­нар да­во­ми­да Озар­бай­жон, Қи­рғи­зи­стон ва Ар­ма­ни­стон­нинг давлат иш­ти­ро­ки­да­ги кор­хо­на­лар ис­лоҳо­ти бўй­и­ча та­жри­ба­си ва ис­тиқ­бол­да­ги лойиҳалари тақ­ди­мо­ти ҳам бў­либ ўт­ди. Озар­бай­жон Рес­пуб­ли­ка­си давлат мулк қў­ми­та­си ва­ки­ли­нинг маъ­лу­мот бе­ри­ши­ча, мил­лий қо­нун­чи­лик­ка кў­ра, у ер­да ху­су­сий, давлат ва му­ни­ци­пал мулк­чи­лик мав­жуд. Давлат кор­хо­на­ла­ри, асо­сан, нефть, газ, ин­фра­ту­зил­ма соҳа­си­да фа­о­ли­ят юрит­моқ­да. Ал­бат­та, улар­ни са­ма­ра­ли бо­шқа­риш бо­рас­и­да за­рур чо­ра­лар кўрил­моқ­да. Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­ш­га оид қо­нун, дастур ва бо­шқа нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар амал қил­моқ­да. Хусусийлаштириш 7 та усул орқа­ли амал­га оши­ри­ла­ди. Улар­дан би­ри ўзи­га хос бў­либ, бун­да давлат кор­хо­на­си но­ми­нал қий­мат­да со­ти­ла­ди, ам­мо ун­га иқти­со­ди­ёт­га узоқ муд­дат са­ма­ра кел­ти­риш ва барқа­рор фа­о­ли­ят юри­тиш маж­бу­ри­я­ти юкла­ти­ла­ди. Кей­ин­ги йил­лар­да бу соҳа­да кўз­га ташлан­ган му­ам­мо­лар­ни бар­та­раф қи­лиш мақ­са­ди­да 2016 йил­да бу­тун иқти­со­ди­ёт таҳ­лил қи­ли­ниб, давлат кор­хо­на­ла­ри­ни ис­лоҳ қи­лиш ва ху­су­сий­ла­ш­ти­риш­ни ҳам ўз ичи­га олган 7 йў­на­ли­ш­дан ибо­рат “йўл ха­ри­та­ла­ри” ишлаб чиқи­л­ган. Бун­да нефт­газ, оғир са­но­ат, ло­ги­сти­ка, хиз­мат кўр­са­тиш ка­би сек­тор­лар­да ху­су­сий­ла­ш­ти­риш­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш бел­ги­лан­ган. Қо­нун­чи­лик­ка ўз­гар­ти­шлар ки­ри­ти­либ, давлат кор­хо­на­ла­ри­да кор­по­ра­тив бо­шқа­рув стан­дарт­ла­ри­ни жо­рий этиш бо­шлан­ган. Шу­нин­г­дек, бар­ча давлат кор­хо­на­ла­ри­нинг яго­на элек­трон ба­за­си яра­ти­л­ган ва та­ко­мил­ла­ш­ти­риб бо­рил­моқ­да. Хусусийлаштириш бўй­и­ча алоҳи­да пор­тал ҳам мав­жуд. Ай­ни пайт­да хусусийлаштириш усул­ла­ри­ни қай­та кўриб чиқиш, унинг яна­да шаф­фо­фли­ги­ни таъ­мин­лаш усти­да иш олиб бо­ри­ляп­ти. Бу жа­ра­ён­лар­нинг бар­ча­си­да хо­ри­жий та­жри­ба­ни таҳ­лил қи­лиш қўл ке­ли­ши шубҳа­сиз.

Қи­рғи­зи­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг та­жри­ба­си ҳақи­да маъ­лу­мот бер­ган давлат мул­ки фон­ди ва­ки­ли то­мо­ни­дан қайд эти­л­га­ни­дек, ик­ки йил­лик хусусийлаштириш дасту­ри пар­ла­мент то­мо­ни­дан маъ­қул­ла­на­ди. ҳо­зир­да 2020 йи­л­га­ча бўл­ган давр­га мўл­жал­лан­ган шун­дай ҳуж­жат та­с­диқ учун тақ­дим эти­л­ган. Ай­ни пайт­да давлат кор­хо­на­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни тар­ти­б­га со­ли­ш­га қа­ра­ти­л­ган ян­ги ҳуж­жат лой­иҳа­си ишлаб чиқи­л­ган. Му­ай­ян тар­моқ­да соҳа­га оид бўл­ма­ган ак­тивлар­ни хусусийлаштириш ма­са­ла­си кўриб чиқил­моқ­да. Бун­дан та­шқа­ри, хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар­да иж­ро ор­га­ни фа­о­ли­я­ти са­ма­ра­дор­ли­ги­ни баҳо­лаш усу­ли­ни жо­рий этиш усти­да иш олиб бо­рил­моқ­да. Уш­бу мам­ла­кат де­ле­га­ци­я­си аъ­зо­ла­ри­нинг таъ­кид­ла­ши­ча, ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­ла­ди­ган объ­ект­лар­ни тўғри баҳо­ла­ш­га оид му­ам­мо­лар­ни бар­та­раф эти­ш­да хо­ри­жий та­жри­ба­ни ўр­га­ниш мақ­сад­га му­во­фиқ.

Ик­ки кун­лик халқа­ро се­ми­нар­ни бо­шқар­ган Япо­ни­я­нинг То­кио шаҳри­да­ги Кейо уни­вер­си­те­ти про­фессо­ри, док­тор Умид Обид­хў­жа­ев эъ­ти­роф эт­га­ни­дек, давлат кор­хо­на­си­ни бо­шқа­риш ва давлат мул­ки­ни ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­ш­да ол­тин қо­и­да, яъ­ни яго­на стан­дарт мав­жуд эмас. Давлат­лар та­раққи­ё­ти та­ри­хи­га на­зар ташлан­са, бир-би­ри­га боғ­лиқ бу ик­ки жа­ра­ён ҳар бир мам­ла­кат­нинг ўз ху­су­си­ят­ла­ри­дан ке­либ чиқиб амал­га оши­ри­л­ган. Бун­да мам­ла­кат­лар ри­вож­лан­ган ёки ри­вож­ла­на­ёт­ган бў­ли­ши­га қа­ра­ма­сдан иж­о­бий та­жри­ба ҳам тў­план­ган, шу би­лан бир­га, ха­то­ли­клар­га ҳам йўл қўй­и­л­ган. Осиё та­раққи­ёт бан­ки­нинг та­дқиқот­лар ин­сти­ту­ти би­лан ҳам­кор­лик­да таш­кил эти­л­ган се­ми­нар­дан кўз­лан­ган мақ­сад бу йў­на­ли­ш­да­ги тур­ли та­жри­ба ва ама­ли­ёт, маъ­лу­мот, шу­нин­г­дек, фикр-му­лоҳа­за, та­клиф-тав­си­я­лар би­лан та­ни­шиш, улар­ни таҳ­лил қи­лиш орқа­ли му­ам­мо­лар­га бир­га­лик­да ечим­лар то­пи­ш­га қа­ра­тил­ди. Қўй­и­л­ган мақ­сад­га мос ра­ви­ш­да се­ми­нар кенг маъ­лу­мот, та­жри­ба ва фикр ал­ма­шув руҳи­да, қизғин муҳокама ва са­вол-жа­воб­лар тар­зи­да ўза­ро фой­да­ли ўт­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.