ШАҲАР­СО­ЗЛИК ВА ЖА­МО­АТ­ЧИ­ЛИК ФИ­КРИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖА­РА­ЁН - Ўз мух­би­ри­миз.

Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си­нинг Са­но­ат, қу­ри­лиш ва сав­до ма­са­ла­ла­ри қў­ми­та­си, Қо­нун­чи­лик му­ам­мо­ла­ри ва пар­ла­мент та­дқиқот­ла­ри ин­сти­ту­ти то­мо­ни­дан “Шаҳар­со­злик ко­дек­си­га ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар ки­ри­тиш тўғри­си­да”ги қо­нун лой­иҳа­си тай­ёр­лан­ди.

Маз­кур қо­нун лой­иҳа­си си­ё­сий пар­ти­я­лар­нинг пар­ла­мент қуйи па­ла­та­си­да­ги фрак­ци­я­ла­ри ва Ўз­бе­ки­стон Эко­ло­гик ҳа­ра­ка­ти де­пу­тат­лар гу­руҳи аъ­зо­ла­ри иш­ти­ро­ки­да қизғин муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

Де­пу­тат­лар­нинг эъ­ти­роф эти­ши­ча, Шаҳар­со­злик ко­дек­си­нинг 10-мод­да­си­да фуқа­ро­лар­нинг шаҳар­со­злик фа­о­ли­я­ти­га оид ҳуж­жат­лар­нинг тай­ёр­ла­ни­ши­да иш­ти­рок этиш ҳуқуқи акс эт­ти­ри­л­ган. Ам­мо унинг аниқ ме­ха­низ­ми мав­жуд эмас. Шу бо­ис, ҳам фуқа­ро­лар бу бо­ра­да­ги фи­кр­ла­ри­ни уму­мий тар­тиб­да фуқа­ро­лар ва юри­дик шах­слар му­ро­жа­ат­ла­ри тўғри­си­да­ги қо­нун­чи­лик до­ира­си­да ари­за ва ши­ко­ят­лар тар­зи­да ифо­да­лаш, шу­нин­г­дек, ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри ҳам­да ижти­мо­ий тар­моқлар орқа­ли бил­ди­риш би­лан чекла­ниб қол­моқ­да.

Алоҳи­да таъ­кид­лан­ди­ки, мам­ла­ка­ти­м­из­да давлат ор­ган­ла­ри ва муас­са­са­ла­ри фа­о­ли­я­ти усти­дан жа­мо­ат­чи­лик на­зо­ра­ти­ни таш­кил этиш ҳам­да амал­га оши­риш соҳа­си­да­ги му­но­са­бат­лар “Жа­мо­ат­чи­лик на­зо­ра­ти тўғри­си­да”ги қо­нун би­лан тар­ти­б­га со­лин­ган. Би­роқ шаҳар­со­злик фа­о­ли­я­ти ўта му­р­ак­каб жа­ра­ён ҳи­собла­ниб, ун­да жа­мо­ат­чи­лик на­зо­ра­ти ме­ха­низ­ми­нинг тўлақон­ли ўр­на­ти­ли­ши учун қо­нун­чи­лик­ка те­ги­шли ўз­гар­ти­шлар ки­ри­ти­ли­ши­дар­кор.

Шу бо­ис, тақ­дим эти­л­ган қо­нун лой­иҳа­си­да жа­мо­ат­чи­лик муҳо­ка­ма­си­ни таш­кил этиш­нинг тар­ти­би, маз­кур соҳа­да­ги жа­мо­ат­чи­лик экс­пер­ти­за­си ин­сти­ту­ти фа­о­ли­я­ти­нинг тар­ти­б­га со­ли­ни­ши, жа­мо­ат­чи­лик экс­пер­ти­за­си на­ти­жа­ла­ри­нинг қайд эти­ли­ши, шаҳар­со­злик фа­о­ли­я­ти бўй­и­ча рас­мий ах­бо­рот бе­ри­ли­ши тар­ти­би ҳам­да шаҳар­со­злик, лой­иҳа­лаш ҳуж­жат­ла­ри­га ўз­гар­ти­риш ва қў­шимча­лар ки­ри­тиш бўй­и­ча қа­рор­лар­ни қа­бул қи­лиш тар­ти­би­ни аниқлаш ма­са­ла­ла­ри ўз ак­си­ни то­п­ган.

Муҳо­ка­ма чоғи­да Тад­бир­кор­лар ва иш­би­лар­мон­лар ҳа­ра­ка­ти – Ўз­бе­ки­стон Ли­бе­рал-де­мо­кра­тик пар­ти­я­си фрак­ци­я­си аъ­зо­ла­ри­нинг таъ­кид­ла­ши­ча, кей­ин­ги пайт­да мам­ла­ка­ти­миз ту­ман ва шаҳар­ла­ри­нинг қи­ё­фа­си то­бо­ра ўз­га­риб бор­моқ­да, яшаш учун қу­лай кўп қа­ват­ли уй­лар қу­ри­либ, мин­глаб ва­тан­до­шла­ри­миз ши­нам уй-жой­лар­га эга бўл­моқ­да. Би­роқ ак­са­ри­ят ҳол­лар­да кўп қа­ват­ли уй-жой­лар аҳо­ли­нинг, кенг жа­мо­ат­чи­лик­нинг фи­кри­ни ўр­ган­ма­сдан бар­по этил­моқ­да. Давлат ор­ган­ла­ри­нинг шаҳар­со­злик соҳа­си­да­ги фа­о­ли­я­ти­да очиқ­лик ва шаф­фо­флик таъ­мин­лан­ма­ган. Шу бо­ис, қо­нун лой­иҳа­си­да аҳо­ли­нинг фи­кри олин­ган­дан кей­ин шаҳар­со­злик ҳуж­жат­ла­ри та­с­диқла­ни­ши шар­тли­ги бел­ги­лаб қўй­и­ли­ши мақ­сад­га му­во­фиқ.

“Мил­лий ти­кла­ниш” де­мо­кра­тик пар­ти­я­си фрак­ци­я­си ва­кил­ла­ри шаҳар­со­злик нор­ма­ла­ри­га зид бўл­ган ҳо­лат­лар­га нис­ба­тан кенг жа­мо­ат­чи­лик­нинг му­но­са­ба­ти ва фи­кр­ла­ри­ни ино­бат­га олган ҳол­да му­ам­мо­лар­ни бар­та­раф этиш, та­ри­хий оби­да­лар­га за­рар ет­ка­зув­чи би­но­лар қу­ри­ли­ши­ни тўх­та­тиш, унинг ол­ди­ни олиш ҳам­да меъёр­дан ба­ланд уй­жой, би­но­лар­ни қу­риш ка­би ҳо­лат­лар­га чек қўй­иш ло­зим­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди­лар.

Ўз­бе­ки­стон Халқ де­мо­кра­тик пар­ти­я­си фрак­ци­я­си аъ­зо­ла­ри таъ­кид­ла­ш­га­ни­дек, аҳо­ли­га хиз­мат кўр­са­та­ди­ган транс­порт ти­зи­ми­ни, те­жам­кор еру­сти транс­пор­ти тур­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш, ве­лой­ўла­клар­ни қу­риш ва бо­шқа қу­лай­ли­клар­ни яра­тиш ҳам муҳим ва­зи­фа­лар­дан ҳи­собла­на­ди. Уш­бу ма­са­ла­лар­ни ҳал эти­ш­да ҳам жа­мо­ат­чи­лик­нинг фа­ол иш­ти­ро­ки за­рур. Шаҳар­лар­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган лой­иҳа­лар ва бо­шқа дастур­лар тўғри­си­да ах­бо­рот олиш­нинг эр­кин ва очиқ-ош­ко­ра бў­ли­ши фуқа­ро­лар­га қу­лай­лик яра­ти­ши би­лан бир­га, улар­нинг муҳо­ка­ма­лар­да те­ги­шли та­клиф ва тав­си­я­лар би­лан фа­ол иш­ти­рок эти­ши­га за­мин яра­та­ди. “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Шаҳар­со­злик ко­дек­си­га қў­шимча ва ўз­гар­ти­шлар ки­ри­тиш тўғри­си­да”ги қо­нун лой­иҳа­си­да шаҳар­со­злик фа­о­ли­я­ти бўй­и­ча қа­рор­лар­ни кенг жа­мо­ат­чи­лик иш­ти­ро­ки­да муҳо­ка­ма этиш ва қа­бул қи­лиш­ни таъ­мин­лаш ма­са­ла­ла­ри­га аниқ­лик ки­ри­ти­ли­ши мақ­сад­га му­во­фиқ.

“Адо­лат” со­ци­ал-де­мо­кра­тик пар­ти­я­си фрак­ци­я­си аъ­зо­ла­ри маз­кур қо­нун лой­иҳа­си­да жа­мо­ат­чи­лик на­зо­ра­ти­ни яна­да ку­чай­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган ғоя усту­вор эка­ни­ни эъ­ти­роф эти­ш­ди.

Ўз­бе­ки­стон Эко­ло­гик ҳа­ра­ка­ти де­пу­тат­лар гу­руҳи аъ­зо­ла­ри Шаҳар­со­злик ко­дек­си­га маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан ре­кон­струк­ция қи­лиш, обо­дон­ла­ш­ти­риш, қу­ри­лиш учун ер ажра­тиш, аҳо­ли соғ­лиғи ва атроф-муҳит­га сал­бий таъ­сир кўр­са­та­ди­ган хў­жа­лик субъ­ект­ла­ри­нинг шаҳар ҳам­да аҳо­ли пункт­ла­ри­да жой­ла­ш­ти­ри­ли­ши бўй­и­ча жа­мо­ат­чи­лик эко­ло­гик экс­пер­ти­за­си ва мо­ни­то­рин­ги ин­сти­ту­ти нор­ма­ла­ри ки­ри­ти­ли­ши ло­зим, де­ган фи­кр­ни ил­га­ри сур­ди­лар.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.