Ну­фуз­ли му­со­бақа

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ -

Эрон­нинг Ҳа­ма­дон шаҳри­да шах­мат бўй­и­ча қитъ­ам­из­да­ги энг ну­фуз­ли му­со­бақа­лар­дан би­ри – Осиё мил­лат­лар ку­бо­ги баҳсла­ри старт ол­ди. Тур­нир стан­дарт шах­мат, ра­пид ва блиц йў­на­ли­шла­ри­да ўт­ка­зи­ла­ди.

27 июль – 4 ав­густ кун­ла­ри бў­либ ўта­ди­ган му­со­бақа­да Ўз­бе­ки­стон тер­ма жа­мо­аси эр­ка­клар ва аёл­лар тар­ки­би би­лан иш­ти­рок эт­моқ­да. Тар­киб­да 17-жаҳон чем­пи­о­ни Рустам Қо­сим­жо­нов йўқ. Эр­ка­клар ўр­та­си­да­ги му­со­бақа­да юр­ти­миз ша­ра­фи­ни Сай­да­ли Йўл­до­шев, Но­дир­бек ёқуб­бо­ев, Жа­воҳир Син­до­ров, Ни­ки­та Хо­ро­шев ва Аб­ду­ма­лик Аб­ди­са­ли­мов ҳи­моя қи­ла­ди. Аёл­лар тер­ма жа­мо­амиз эса Ири­на Ге­вор­гян, Гулруҳ­бе­гим Тоҳир­жо­но­ва, Сар­ви­ноз Қур­бон­бо­е­ва, Но­ди­ра Но­дир­жо­но­ва ва Се­ва­ра Бой­муро­до­ва­дан таш­кил то­п­ган.

Ха­бар­лар­га кў­ра, эр­ка­клар ўр­та­си­да­ги му­со­бақа­да 13 та тер­ма жа­моа иш­ти­рок эта­ди. Ўз­бе­ки­стон тер­ма жа­мо­аси ун­да 7 рақам ости­да тас­ни­флан­ган. Энг куч­ли­лар са­фи­да эса ҳин­ди­стон, Хи­той ва Эрон бор.

Аёл­лар ўр­та­си­да­ги баҳслар­да 8 та тер­ма жа­моа қат­на­ша­ди. Фа­во­рит­лар қа­то­ри­да Хи­той, Қо­зоғи­стон ва ҳин­ди­стон ти­л­га олин­моқ­да.

Осиё мил­лат­лар ку­бо­ги­нинг бу йи­л­ги баҳсла­ри­да 30 на­фар халқа­ро гросс­мей­стер иш­ти­рок эт­моқ­да. Улар­дан 10 на­фа­ри­нинг рей­тин­ги 2600 дан юқо­ри. Халқа­ро то­и­фа­да­ги 12 на­фар спорт уста­си ҳам ўз маҳо­рат­ла­ри­ни си­но­в­дан ўт­каз­моқ­да. Бу эса му­со­бақа­нинг ну­фу­зи юқо­ри эка­ни­дан да­рак бе­ра­ди.

2016 йил­да Ба­а­нинг Абу-даби шаҳри­да бў­либ ўт­ган Осиё мил­лат­лар ку­бо­ги­да Ўз­бе­ки­стон аёл­лар тер­ма жа­мо­аси стан­дарт шах­мат ва ра­пид бўй­и­ча ку­муш ме­дал­лар­ни қўл­га ки­рит­ган эди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.