Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг Ф а р мо н и

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Мам­ла­кат­да тадбиркорлик фа­о­ли­я­ти­нинг тўсқин­лик­сиз амал­га оши­ри­ли­ши­ни таъ­мин­лаш, биз­нес юри­тиш учун қу­лай шарт-ша­ро­ит­лар яра­тиш ва рес­пуб­ли­ка­нинг ин­ве­сти­ци­явий жо­зи­ба­дор­ли­ги­ни оши­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган кенг кўлам­ли ис­лоҳот­лар олиб бо­рил­моқ­да.

Уш­бу мақ­сад­да муқо­бил тек­ши­рувлар ва ре­жа­дан та­шқа­ри тек­ши­рувлар­нинг бар­ча тур­ла­ри бе­кор қи­лин­ди, тадбиркорлик фа­о­ли­я­ти соҳа­си­да­ги бир қа­тор ли­цен­зи­я­ла­на­ди­ган фа­о­ли­ят тур­ла­ри ва рух­сат бе­риш тар­тиб-та­о­мил­ла­ри қисқар­ти­рил­ди ҳам­да сод­да­ла­ш­ти­рил­ди. Маз­кур чора-тад­бир­лар мам­ла­кат­да иш­би­лар­мон­лик муҳи­ти­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га ва Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг халқа­ро миқё­сда­ги рей­тин­ги­га иж­о­бий таъ­сир кўр­сат­моқ­да.

Шу би­лан бир­га, тадбиркорлик фа­о­ли­я­ти соҳа­си­да бир қа­тор ти­зим­ли му­ам­мо­лар сақла­ниб қол­моқ­да, улар­нинг ҳал эти­ли­ши биз­не­сни ри­вож­лан­ти­риш йў­ли­да­ги тў­сиқлар­ни бар­та­раф этиш, мам­ла­кат­га хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб қилиш ҳам­да тад­бир­кор­лар ҳуқуқлари ва қонуний ман­фа­ат­ла­ри­нинг ка­фо­лат­ли ҳи­мо­я­си­ни таъ­мин­лаш им­ко­ни­ни бе­ра­ди. Ху­су­сан:

би­рин­чи­дан, на­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар ва ин­со­фли тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри ўр­та­си­да ишончли ҳам­кор­лик­ни ўр­на­ти­ш­га қа­ра­ти­л­ган Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг со­лиқ си­ё­са­ти­ни такомиллаштириш кон­цеп­ци­я­си­нинг қа­бул қи­лин­ган­ли­ги амал­да­ги тек­ши­рувлар тизимини, давлат на­зо­ра­ти­нинг бо­шқа тур­ла­ри­ни, шу­нин­г­дек, со­лиқ ва бо­шқа маж­бу­рий тў­ло­влар­ни ун­ди­риш тар­ти­би­ни туб­дан қай­та кўриб чиқиш­ни та­лаб эта­ди;

ик­кин­чи­дан, қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да за­мон та­ла­б­ла­ри­га жа­воб бер­май­ди­ган ай­рим ҳуқуқий ме­ха­низмлар­нинг мав­жуд­ли­ги са­ба­б­ли со­лиқлар, бо­шқа маж­бу­рий тў­ло­влар, пе­ня­лар ва мо­ли­явий жа­ри­ма­лар бўй­и­ча қарз­дор­ли­клар сунъ­ий йўл би­лан йиғи­либ бор­моқ­да;

учин­чи­дан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний ман­фа­ат­ла­ри бу­зи­ли­ши­га олиб ке­ла­ёт­ган давлат ор­ган­ла­ри­нинг са­ма­ра­сиз ва ор­тиқ­ча на­зо­рат функ­ци­я­ла­ри амал қил­моқ­да;

тўр­тин­чи­дан, тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­рувлар­нинг таш­ки­лий жиҳат­ла­ри ва тар­тиб-та­о­мил­ла­ри­ни ком­плекс тар­ти­б­га со­лиш ҳам­да улар­нинг қо­ну­ний­ли­ги мо­ни­то­рин­ги­ни олиб бо­риш­нинг яго­на ях­лит ти­зи­ми мав­жуд эмас­ли­ги на­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар фа­о­ли­я­ти­нинг шаф­фо­фли­ги­ни таъ­мин­лаш ва ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­рувлар­нинг асо­сли­ли­ги­ни хо­лис баҳо­лаш им­ко­ни­ни бер­ма­яп­ти;

бе­шин­чи­дан, ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­рувлар­нинг очиқ­ли­ги, ош­ко­ра­ли­ги ва хо­лис­ли­ги­ни таъ­мин­лов­чи на­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар фа­о­ли­я­ти усти­дан му­стақил жа­мо­ат­чи­лик на­зо­ра­ти ти­зи­ми жо­рий этил­ма­ган;

ол­тин­чи­дан, кўч­мас мулк объ­ект­ла­ри­ни бу­зиб, давлат ва жа­ми­ят эҳти­ёж­ла­ри учун ер участ­ка­ла­ри­нинг олиб қўй­и­ли­ши му­но­са­ба­ти би­лан жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­га ет­ка­зи­л­ган за­рар­лар­ни қо­плаш­нинг амал­да­ги ме­ха­низ­ми­да­ги кам­чи­ли­клар улар­нинг ҳуқуқ ва қонуний ман­фа­ат­ла­ри бу­зи­ли­ши­га олиб кел­моқ­да, тадбиркорлик субъектларининг давлат­га бўл­ган ишон­чи­га пу­тур ет­каз­моқ­да, шу­нин­г­дек, мам­ла­кат­нинг ин­ве­сти­ци­явий жо­зи­ба­дор­ли­ги­ни па­сай­тир­моқ­да.

Биз­не­сни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да­ги бю­ро­кра­тик тў­сиқлар­ни бар­та­раф этиш, тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри­ни ҳимоя қи­лиш­нинг ҳуқуқий ме­ха­низмла­ри­ни янада ку­чай­ти­риш, мам­ла­кат­да ин­ве­сти­ция ва иш­би­лар­мон­лик муҳи­ти­ни ях­ши­лаш мақ­са­ди­да:

1. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўй­и­ча ва­кил, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мо­лия ва­зир­ли­ги, Давлат со­лиқ қў­ми­та­си ва Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си­нинг маз­кур Фар­мон куч­га кир­ган вақт­да мав­жуд бўл­ган қатъ­ий бел­ги­лан­ган со­лиқ ва уш­бу қарз­дор­лик учун ҳи­соблан­ган пе­ня­лар бўй­и­ча қарз­дор­лик­ни, шу­нин­г­дек, мо­ли­явий жа­ри­ма­лар ва суд ха­ра­жат­ла­ри (суд чиқим­ла­ри бун­дан му­с­тас­но) бўй­и­ча қуй­и­да­ги­лар­га ҳи­соблан­ган қарз­дор­лик­ни ҳи­соб­дан чиқа­риш ҳақи­да­ги та­кли­фи маъ­қул­лан­син:

2018 йил 1 ап­ре­л­га қа­дар як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор мақо­ми­ни йўқ­от­ган жис­мо­ний шах­слар­га ва 2018 йил 1 ап­рел­дан мо­ли­явий-хў­жа­лик фа­о­ли­я­ти­ни амал­га ошир­ма­ёт­ган (шу жум­ла­дан, фа­о­ли­я­ти­ни вақтин­ча тўх­тат­ган) як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар­га;

давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ма­сдан тадбиркорлик фа­о­ли­я­ти би­лан шуғул­лан­ган­ли­ги учун бир йил­лик қатъ­ий бел­ги­лан­ган со­лиқ сум­ма­си ҳи­соблан­ган жис­мо­ний шах­слар­га.

Уш­бу банд­нинг би­рин­чи хат­бо­ши­си­да кўр­са­ти­л­ган қарз­дор­ли­клар­ни ҳи­соб­дан чиқа­риш, маз­кур банд­нинг те­ги­шли ра­ви­ш­да ик­кин­чи ва учин­чи хат­бо­ши­ла­ри­да на­за­рда ту­ти­л­ган шах­слар 2019 йил 1 ян­вар­га қа­дар муд­дат­да тадбиркорлик фа­о­ли­я­ти­ни ти­кла­ган ёки қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да бел­ги­лан­ган тар­тиб­да давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ган ҳол­лар­да амал­га оши­ри­ли­ши бел­ги­лан­син.

Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар ва Тош­кент шаҳар ҳо­ким­ли­кла­ри Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си­нинг ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­ла­ри би­лан бир­га­лик­да уш­бу банд­да кўр­са­ти­л­ган шах­слар­нинг тадбиркорлик ва мо­лия-хў­жа­лик фа­о­ли­я­ти­ни ти­кла­ш­да, шу­нин­г­дек, улар­нинг қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да бел­ги­лан­ган тар­тиб­да давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зи­ш­да фа­ол ёр­дам бер­син, ба­жа­ри­л­ган ишлар на­ти­жа­ла­ри тўғри­си­да­ги ой­лик ҳи­со­бот­лар­ни Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га ки­ри­тиб бор­син.

2. Як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар си­фа­ти­да давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ма­сдан фа­о­ли­ят олиб бо­ра­ёт­ган жис­мо­ний шах­слар­дан те­ги­шли фао-

ли­ят ту­ри бўй­и­ча бел­ги­лан­ган став­ка­дан ке­либ чиқиб ҳи­соблан­ган бир йил­лик миқ­дор­да­ги қатъ­ий бел­ги­лан­ган со­лиқ­ни бир йў­ла ун­ди­риш тар­ти­би бе­кор қи­лин­син.

3. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Давлат со­лиқ қў­ми­та­си:

а) Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Бош про­ку­ра­ту­ра­си ҳу­зу­ри­да­ги Маж­бу­рий иж­ро бю­ро­си ва Иқти­со­дий жи­но­ят­лар­га қар­ши ку­ра­шиш де­пар­та­мен­ти, Мо­лия ва­зир­ли­ги, Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги ва Олий суд би­лан бир­га­лик­да уч ой муд­дат­да тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри – юри­дик шах­слар­га ҳи­соблан­ган ун­ди­риш умид­сиз бўл­ган со­лиқ ва бо­шқа маж­бу­рий тў­ло­влар, маз­кур қарз­дор­лик учун ҳи­соблан­ган пе­ня­лар бўй­и­ча қарз­дор­лик­ни, шу­нин­г­дек, мо­ли­явий жа­ри­ма­лар ва суд ха­ра­жат­ла­ри (суд чиқим­ла­ри бун­дан му­с­тас­но) бўй­и­ча қарз­дор­лик­ни хат­ло­в­дан ўт­каз­син, кей­ин­ча­лик кўр­са­ти­л­ган қарз­дор­ли­клар­ни бел­ги­лан­ган тар­тиб­да ҳи­соб­дан чиқа­риш чо­ра­ла­ри­ни кўр­син;

б) Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Олий су­ди, Бош про­ку­ра­ту­ра­си, Мар­ка­зий бан­ки, Мо­лия ва­зир­ли­ги ҳам­да Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­га кў­ма­кла­шиш ва рақо­бат­ни ри­вож­лан­ти­риш давлат қў­ми­та­си би­лан бир­га­лик­да бир ой муд­дат­да:

со­лиқ ва бо­шқа маж­бу­рий тў­ло­влар бўй­и­ча қарз­дор­ли­ги бўл­ган ва ик­ки ой да­во­ми­да тадбиркорлик фа­о­ли­я­ти­ни амал­га ошир­ма­ёт­ган як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар­нинг фа­о­ли­я­ти­ни тўх­та­тиш тар­ти­би;

мо­лия-хў­жа­лик фа­о­ли­ят­ни амал­га ошир­ма­ёт­ган кор­хо­на­лар­ни ту­га­тиш тар­ти­би­ни сод­да­ла­ш­ти­риш, шу­нин­г­дек, фа­о­ли­ят кўр­сат­ма­ёт­ган ташкилотлар ва муас­сисла­ри узоқ муд­дат бе­да­рак бўл­ган таш­ки­лот­лар­нинг умид­сиз қарз­дор­ли­ги­ни ҳи­соб­дан чиқа­риш ме­ха­низмла­ри­ни такомиллаштириш бўй­и­ча Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га та­кли­флар ки­рит­син. 4. 2018 йил 1 сен­тябр­дан: тадбиркорлик субъектларининг мо­ли­яхў­жа­лик фа­о­ли­я­ти би­лан боғ­лиқ бўл­ма­ган ре­жа­ли тек­ши­рувлар;

тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган на­зо­рат тар­ти­би­да­ги тек­ши­рувлар бе­кор қи­лин­син.

5. Бел­ги­лаб қўй­ил­син­ки, 2018 йил 1 сен­тябр­дан:

Тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни тек­ши­риш та­шаб­бу­си би­лан чиқиш те­ги­шли тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри то­мо­ни­дан қо­нун­бу­зар­лик со­дир этиш хав­фи да­ра­жа­си­дан ке­либ чиқиб, тек­ши­рув­ни та­шаб­бус қи­лиш­ни на­за­рда ту­тув­чи “хавфни таҳ­лил этиш” ти­зи­ми на­ти­жа­ла­ри асо­си­да амал­га оши­ри­ла­ди;

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Бош про­ку­ра­ту­ра­си тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­рувлар­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш бўй­и­ча ва­ко­лат­ли ор­ган ҳи­собла­на­ди;

на­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар то­мо­ни­дан тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган бар­ча тек­ши­рувлар Тек­ши­рувлар­ни элек­трон рўй­хат­га олиш яго­на ти­зи­ми­да рўй­хат­га оли­ни­ши шарт;

Тек­ши­рувлар­ни элек­трон рўй­хат­га олиш яго­на ти­зи­ми­да рўй­хат­га олин­ма­ган тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­рувлар ноқо­ну­ний ҳи­собла­на­ди;

тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да ўт­ка­зи­л­ган тек­ши­рувлар­нинг на­ти­жа­ла­ри на­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар то­мо­ни­дан тек­ши­рув та­мо­млан­ган­дан кей­ин уч кун да­во­ми­да Тек­ши­рувлар­ни элек­трон рўй­хат­га олиш яго­на ти­зи­ми­га ки­ри­ти­ла­ди.

6. Қуй­и­да­ги­лар:

Ва­ко­лат­ли ор­ган би­лан ке­ли­ши­л­ган ҳол­да тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­рувлар тур­ла­ри­нинг рўй­ха­ти 1-ило­ва­га му­во­фиқ;

Тек­ши­рувлар­ни элек­трон рўй­хат­га олиш яго­на ти­зи­ми­да рўй­хат­дан ўт­ка­зиш орқа­ли ва­ко­лат­ли ор­ган­ни ха­бар­дор этиш тар­ти­би­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­рувлар рўй­ха­ти 2-ило­ва­га му­во­фиқ;

На­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар­дан бо­шқа таш­ки­лот­лар­га ўт­ка­зи­ла­ёт­ган ай­рим на­зо­рат функ­ци­я­ла­ри рўй­ха­ти 3-ило­ва­га му­во­фиқ та­с­диқлан­син ва 2018 йил 1 сен­тябр­дан амал­га ки­ри­тил­син.

7. На­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Бош про­ку­ра­ту­ра­си ва Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си би­лан ке­ли­ш­ган ҳол­да 2018 йил 1 сен­тябр­га қа­дар муд­дат­да ўз фа­о­ли­я­ти­га “хавфни таҳ­лил этиш” тизимини жо­рий этиш тар­ти­би тўғри­си­да­ги те­ги­шли ни­зо­млар­ни ишлаб чиқ­син ва та­с­диқла­син.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви мил­лий агент­ли­ги на­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар­га “хавфни таҳ­лил этиш” тизимини ўз фа­о­ли­я­ти­га жо­рий эти­ш­да кў­ма­клаш­син.

8. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги Бош про­ку­ра­ту­ра би­лан бир­га­лик­да 2018 йил 1 сен­тябр­га қа­дар муд­дат­да Тек­ши­рувлар­ни элек­трон рўй­хат­га олиш яго­на ти­зи­ми­нинг бо­шланғич вер­си­я­си­ни ишлаб чиқ­син ҳам­да 2019 йил 1 ян­вар­дан унинг қуй­и­да­ги­лар­га им­кон берувчи тў­лиқ вер­си­я­си­ни иш­га ту­шир­син: а) ва­ко­лат­ли ор­ган­га: на­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар то­мо­ни­дан тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри­да тек­ши­рувлар­ни ўт­ка­зиш юза­си­дан қа­бул қи­лин­ган қа­рор­лар­нинг асо­сли­ли­ги­ни ўр­га­ниш ва тек­ши­рувлар­ни ўт­ка­зи­ш­га ноёб код би­лан рух­сат бе­риш;

на­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар то­мо­ни­дан қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да бел­ги­лан­ган тек­ши­рувлар ўт­ка­зиш тар­ти­би­га риоя эти­л­а­ёт­ган­ли­ги усти­дан на­зо­рат­ни амал­га оши­риш;

б) на­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар­га ўт­ка­зи­л­ган тек­ши­рувлар на­ти­жа­ла­ри­ни ки­ри­тиш;

в) тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри­га ўз сўро­вла­ри­га кў­ра ўт­ка­зи­ла­ёт­ган тек­ши­рув ҳақи­да­ги ах­бо­рот­ни қисқа ха­бар (SMS) кўри­ни­ши­да ҳам­да ре­ал вақт ре­жи­ми­да Ин­тер­нет тар­моғи орқа­ли олиш.

9. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Бош про­ку­ра­ту­ра­си:

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўй­и­ча ва­кил ҳам­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си би­лан бир­га­лик­да 2018 йил 1 сен­тябр­га қа­дар муд­дат­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Олий Маж­ли­си Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си­га уш­бу Фар­мон қо­и­да­ла­ри­ни ино­бат­га олган ҳол­да “Тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни давлат то­мо­ни­дан на­зо­рат қилиш тўғрисида”ги Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си қо­ну­ни лой­иҳа­си­ни ўр­на­ти­л­ган тар­тиб­да ки­рит­син;

бир ой муд­дат­да “Тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни давлат то­мо­ни­дан на­зо­рат қилиш тўғрисида”ги Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Қо­ну­ни куч­га кир­гун­га қа­дар амал қи­ла­ди­ган На­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар то­мо­ни­дан тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­рувлар­ни ке­ли­шиш ва ўт­ка­зиш тар­ти­би ҳақи­да­ги вақтин­ча­лик низо­мни ҳам­да Тек­ши­рувлар­ни элек­трон рўй­хат­га олиш яго­на тизимини юри­тиш тар­ти­би ҳақи­да­ги низо­мни та­с­диқла­син.

10. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 19 июн­да­ги “Биз­не­снинг қонуний ман­фа­ат­ла­ри давлат то­мо­ни­дан муҳо­фа­за қи­ли­ни­ши ва тадбиркорлик фа­о­ли­я­ти­ни янада ри­вож­лан­ти­риш тизимини туб­дан та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­га до­ир чора-тад­бир­лар тўғрисида”ги Пф-5087-сон Фар­мо­ни­га му­во­фиқ Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри – Па­ла­та аъ­зо­ла­ри­нинг фа­о­ли­я­ти­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­рувлар мо­ни­то­рин­ги­ни амал­га оши­ри­ши ҳам­да тек­ши­рувлар­да иш­ти­рок эти­ши маъ­лу­мот учун қа­бул қи­лин­син.

11. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си ва бо­шқа но­давлат но­ти­жо­рат таш­ки­лот­лар­га тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган тек­ши­рувлар усти­дан жа­мо­ат­чи­лик на­зо­ра­ти­ни амал­га оши­риш ҳам­да якун­ла­ри юза­си­дан ҳар чо­рак­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Бош про­ку­ра­ту­ра­си­га ах­бо­рот тақ­дим қилиш тав­сия этил­син.

12. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си бир ой муд­дат­да На­зо­рат қи­лув­чи ор­ган­лар ман­саб­дор шах­сла­ри­ни тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри­да тек­ши­рувлар ўт­ка­зиш ҳуқуқи­ни бе­риш юза­си­дан ат­те­ста­ци­ядан ўт­ка­зиш тар­ти­би тўғри­си­да­ги низо­мни та­с­диқла­син.

13. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўй­и­ча ва­кил, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си ва Мар­ка­зий бан­ки­нинг 2018 йил 1 сен­тябр­дан бо­шлаб як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар­га Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да ишлаб чиқа­ри­л­ган ян­ги ен­гил ав­то­мо­бил­лар­ни банк кор­по­ра­тив кар­та­ла­ри орқа­ли со­тиб олиш ҳуқуқи­ни бе­риш тўғри­си­да­ги та­кли­фла­ри маъ­қул­лан­син.

14. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ер ре­сур­сла­ри, гео­де­зия, кар­то­гра­фия ва давлат ка­даст­ри давлат қў­ми­та­си (кей­ин­ги ўрин­лар­да “Да­вер­гео­де­з­ка­дастр” қў­ми­та­си деб юри­ти­ла­ди)ва­ад­ли­я­ва­зир­ли­ги­нин­г2018й­ил 1 ок­тябр­дан кўч­мас мулк­ка (ер участ­ка­ла­ри, би­но ва ин­шо­от­лар, кўп йил­лик дов-да­рахт­лар­га) бўл­ган ҳуқуқ­ни рўй­хат­га олиш тўғри­си­да­ги гу­воҳ­но­ма­ни рас­мий­ла­ш­ти­риш­ни бе­кор қилиш, те­ги­шли ёзув­ни кўч­мас мулк­ка бўл­ган ҳуқуқлар ва улар би­лан ту­зи­л­ган би­тим­лар давлат ре­ест­ри­га элек­трон ша­кл­да ки­ри­тиш тар­ти­би­ни жо­рий этиш тўғри­си­да­ги та­кли­фи­га ро­зи­лик бе­рил­син.

15. 2018 йил 1 ок­тябр­дан шун­дай тар­тиб жо­рий этил­син­ки, ун­га кў­ра:

кўч­мас мулк­ка бўл­ган эга­лик ҳуқуқи ва бо­шқа ашёвий ҳуқуқлар тўғри­си­да­ги, шу жум­ла­дан, уш­бу ҳуқуқлар­нинг ву­жуд­га ке­ли­ши, ўти­ши, чекла­ни­ши ва бе­кор қи­ли­ни­ши, шу­нин­г­дек, улар би­лан ту­зи­л­ган би­тим­лар ҳақи­да­ги ах­бо­рот маҳал­лий иж­ро этув­чи ҳо­ки­ми­ят ор­ган­ла­ри, давлат но­та­ри­ал идо­ра­ла­ри, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Қу­ри­лиш ва­зир­ли­ги­нинг ҳу­д­у­дий ту­зил­ма­ла­ри, шу­нин­г­дек, бо­шқа ва­ко­лат­ли ор­ган­лар то­мо­ни­дан “Да­вер­гео­де­з­ка­дастр” қў­ми­та­си­нинг ҳу­д­у­дий ор­ган­ла­ри­га те­ги­шли хат­ти-ҳа­ра­кат­лар со­дир эти­л­ган кун­дан бо­шлаб бир кун муд­дат­да ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция ти­зим­ла­ри­дан фой­да­лан­ган ҳол­да тақ­дим эти­л­а­ди;

“Да­вер­гео­де­з­ка­дастр” қў­ми­та­си­нинг ҳу­д­у­дий ор­ган­ла­ри уш­бу банд­нинг ик­кин­чи хат­бо­ши­си­да на­за­рда ту­ти­л­ган ах­бо­р­от­га асо­сан кўч­мас мулк­ка бўл­ган те­ги­шли ҳуқуқлар­ни давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зиш­ни амал­га оши­ра­ди;

жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар му­ро­жа­ат қи­л­ган­да, давлат ва бо­шқа ташкилотлар сўров юбор­ган­да “Да­вер­гео­де­з­ка­дастр” қў­ми­та­си­нинг ҳу­д­у­дий ор­ган­ла­ри кўч­мас мулк­ка бўл­ган ҳуқуқлар ва улар би­лан ту­зи­л­ган би­тим­лар давлат ре­ест­ри­дан те­ги­шли ҳуқуқ­нинг давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зи­л­ган­ли­ги­ни та­с­диқ­лов­чи элек­трон ва (ёки) қоғоз ша­кл­да­ги кў­чир­ма­ни тақ­дим эта­ди.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си ик­ки ой муд­дат­да уш­бу банд­нинг та­ла­б­ла­ри­дан ке­либ чиққан ҳол­да кўч­мас мулк­ка бўл­ган ҳуқуқлар­ни ва улар би­лан ту­зи­л­ган би­тим­лар­ни давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зиш тар­ти­би­ни қай­та кўриб чиқ­син.

16. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар ва Тош­кент шаҳар ҳо­ким­ли­кла­ри­нинг давлат ва жа­ми­ят эҳти­ёж­ла­ри учун ер участ­ка­ла­ри­нинг олиб қўй­и­ли­ши му­но­са­ба­ти би­лан жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­га ет­ка­зи­л­ган за­рар­лар­ни қо­плаш­нинг қуй­и­да­ги­лар­ни на­за­рда ту­тув­чи ян­ги ме­ха­низ­ми­ни жо­рий этиш тўғри­си­да­ги та­кли­фла­ри маъ­қул­лан­син:

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си ҳу­зу­ри­да давлат ва жа­ми­ят эҳти­ёж­ла­ри учун ер участ­ка­ла­ри­нинг олиб қўй­и­ли­ши му­но­са­ба­ти би­лан жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­га ет­ка­зи­л­ган за­рар­лар­ни қо­плаш бўй­и­ча мар­каз­ла­ш­ти­ри­л­ган жа­мғар­ма­ни (кей­ин­ги ўрин­лар­да – Жа­мғар­ма) таш­кил қилиш;

Жа­мғар­ма ма­б­лағла­ри­ни ша­кл­лан­ти­риш­нинг аниқ ман­ба­ла­ри­ни бел­ги­лаш, улар­да маҳал­лий бюд­жет­лар­нинг да­ро­мад қисми ма­б­лағла­ри жалб қи­ли­ни­ши­ни на­за­рда ту­тиш;

давлат ва жа­ми­ят эҳти­ёж­ла­ри учун ер участ­ка­ла­ри­нинг олиб қўй­и­ли­ши­ни Жа­мғар­ма би­лан маж­бу­рий тарз­да ке­ли­шиш тар­ти­би­ни жо­рий этиш.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си ик­ки ой муд­дат­да Жа­мғар­ма ма­б­лағла­ри­ни ша­кл­лан­ти­риш­нинг аниқ ман­ба­ла­ри­ни на­за­рда тут­ган ҳол­да, Жа­мғар­ма фа­о­ли­я­ти­ни таш­кил этиш тўғри­си­да­ги ҳу­ку­мат қа­ро­ри­ни қа­бул қил­син.

17. 2018 йил 1 сен­тябр­дан Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг ай­рим ҳуж­жат­ла­ри 4-ило­ва­га му­во­фиқ ўз ку­чи­ни йўқ­от­ган деб ҳи­соблан­син.

18. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Давлат со­лиқ қў­ми­та­си ман­фа­ат­дор ва­зир­лик ва идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да ик­ки ой муд­дат­да қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га уш­бу Фар­мон­дан ке­либ чиқа­ди­ган ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар тўғрисида та­кли­флар ки­рит­син.

Ва­зир­лик ва идо­ра­лар ўз­ла­ри қа­бул қи­л­ган нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар­ни уш­бу Фар­мон­га му­во­фиқла­ш­тир­син.

19. Маз­кур Фар­мон­нинг ижро­си­ни на­зо­рат қилиш Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Бош ва­зи­ри А.н.ари­пов, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Бош про­ку­ро­ри О.б.муро­дов, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Давлат мас­лаҳат­чи­си­нинг би­рин­чи ўрин­боса­ри Б.м.мав­ло­нов ҳам­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўй­и­ча ва­кил Д.с.қо­си­мов зим­ма­си­га юклан­син. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Ш.МИРЗИЁЕВ Тош­кент шаҳри, 2018 йил 27 июль

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.