ЛИЦЕНЗИЯЛАШ СОД­ДА­ЛА­Ш­ТИ­РИЛ­ДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИҚТИСОДИЁТ - Ҳо­сил КАРИМОВ.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да ер қаъ­ри бой­ли­кла­ри­дан фой­да­ла­ниш тар­ти­би бир қа­тор қо­нун ҳуж­жат­ла­ри би­лан му­стаҳ­кам­лаб қўй­и­л­ган бў­либ, улар­га му­во­фиқ, ер қаъ­ри участ­ка­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш ишла­ри мах­сус ли­цен­зия би­лан амал­га оши­ри­ла­ди. Ай­ни пайт­да бу бо­ра­да­ги қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га бир қа­тор ўз­гар­ти­ри­шлар ки­ри­тил­моқ­да.

Пре­зи­дент Ш. Мирзиёев раҳ­бар­ли­ги­да 2018 йил 5 июн­да бў­либ ўт­ган маж­лис ба­ё­ни­нинг ижро­си юза­си­дан юр­ти­м­из­да­ги мав­жуд но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма кон­ла­ри, ли­цен­зи­я­лар бе­риш­нинг ян­ги сод­да­ла­ш­ти­ри­л­ган тар­ти­би ҳам­да ер қаъ­ри участ­ка­ла­ри­дан оқи­ло­на фой­да­ла­ниш, яъ­ни кон гео­ло­гия фа­о­ли­я­ти­ни на­зо­рат қилиш бўй­и­ча тақ­ди­мот ўт­ка­зиш жа­д­ва­ли та­с­диқлан­ган.

Бун­дан та­шқа­ри, мам­ла­ка­ти­м­из­да еро­сти қа­зил­ма­ла­ри миқ­до­ри чеклан­ган бў­либ, шу бо­ис улар­дан оқи­ло­на фой­да­ла­ниш та­лаб эти­л­а­ди. Би­роқ бу бо­ра­да ҳам бир қа­тор кам­чи­лик ва му­ам­мо­лар аниқлан­моқ­да. Бу­гун­ги кун­да улар­ни ҳал этиш соҳа­си­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Давлат гео­ло­гия ва ми­не­рал ре­сур­слар қў­ми­та­си хо­дим­ла­ри то­мо­ни­дан те­ги­шли за­рур чо­ра­лар кўри­ляп­ти.

Шу ўрин­да таъ­кид­лаш ло­зим­ки, Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2018 йил 11 июн­да­ги “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си давлат гео­ло­гия ва ми­не­рал ре­сур­слар қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да­ги кон-гео­ло­гия фа­о­ли­я­ти­ни на­зо­рат қилиш ин­спек­ци­я­си тўғри­си­да­ги низо­мни та­с­диқлаш ҳақи­да”ги қа­ро­ри қа­бул қи­лин­ган бў­либ, уш­бу ҳуж­жат­га му­во­фиқ, Давлат гео­ло­гия қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да­ги ин­спек­ци­я­нинг асо­сий ва­зи­фа­ла­ри бел­ги­лан­ган.

Шу би­лан бир­га, ҳу­ку­ма­ти­миз­нинг 2018 йил 12 июн­да­ги “Но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни ўз ичи­га олган ер қаъ­ри участ­ка­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш ҳуқуқи­га ли­цен­зи­я­лар бе­риш тар­ти­би­ни такомиллаштириш тўғрисида”ги қа­ро­ри би­лан но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­ла­ри мав­жуд ер қаъ­ри участ­ка­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш ҳуқуқи­ни берувчи ли­цен­зи­я­лар бе­риш­нинг ян­ги сод­да­ла­ш­ти­ри­л­ган тар­ти­би та­с­диқлан­ди.

Та­с­диқлан­ган жа­д­вал­га кў­ра, Давлат гео­ло­гия қў­ми­та­си хо­дим­ла­ри ви­ло­ят­лар­да­ги про­ку­ра­ту­ра идо­ра­ла­ри би­лан бир­га­лик­да Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си, Хо­разм, Бу­хо­ро, Қа­шқа­да­рё, Сур­хон­да­рё, На­во­ий, Са­марқанд, Жиз­зах, Сир­да­рё, Тош­кент, Фарғо­на, Ан­ди­жон ва На­ман­ган ви­ло­ят­ла­ри­да тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри ва бо­шқа идо­ра­лар иш­ти­ро­ки­да ўт­ка­зи­л­ган учра­шувлар­да ҳар бир ви­ло­ят ҳу­д­у­ди­да жой­ла­ш­ган но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма кон­ла­ри, но­ру­да фой­да­ли қа­зил­ма­лар­ни ўз ичи­га олган ер қаъ­ри участ­ка­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш ҳуқуқи­га ли­цен­зи­я­лар бе­риш­нинг сод­да­ла­ш­ти­ри­л­ган тар­ти­би ва ер қаъ­ри участ­ка­ла­ри­дан оқи­ло­на фой­да­ла­ниш бўй­и­ча ба­таф­сил ту­шун­ти­ри­шлар бе­рил­ди.

Йиғи­ли­шлар­да, асо­сан, ҳо­ким­ли­клар то­мо­ни­дан ер ажра­тиш ма­са­ла­ла­ри ва да­рё ўза­н­ла­ри­да қа­зиш ишла­ри­ни олиб бо­риш, фой­да­ла­ни­ш­га жалб қи­лин­ма­ган кон­лар бўй­и­ча маъ­лу­мот­лар олиш ва ли­цен­зи­я­лар олиш бўй­и­ча қан­дай тў­ло­влар амал­га оши­ри­ли­ши ло­зим­ли­ги бўй­и­ча са­вол­лар бе­рил­ди. Тад­бир­кор­лар­ни қи­зиқтир­ган бар­ча са­вол­лар­га те­ги­шли жа­воб­лар ва ту­шун­ти­ри­шлар бе­ри­либ, бар­ча маъ­лу­мот­лар ҳо­ким­лик ва йиғи­ли­ш­да иш­ти­рок эт­ган идо­ра­лар­га тақ­дим этил­ди.

Шу­нин­г­дек, жой­лар­да ҳу­д­у­дий ин­спек­ци­я­лар таш­кил этил­моқ­да. Улар те­ги­шли ҳуж­жат­лар­ни қа­бул қи­лиш­ни бо­шла­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз жо­рий йил­нинг Фа­ол тадбиркорлик, инновацион ғо­я­лар ва тех­но­ло­ги­я­лар­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш йи­ли, деб эъ­лон қи­ли­ни­ши­ни изоҳлар экан, мақ­сад йи­л­га чи­рой­ли ном бе­риш эмас, бал­ки ама­лий на­ти­жа­лар бў­ли­ши ло­зим­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ган эди. Шу­нинг учун ҳам мам­ла­ка­ти­м­из­да тад­бир­кор­лик­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш, биз­нес субъ­ект­ла­ри­ни жа­дал ва барқа­рор ри­вож­лан­ти­риш йў­ли­да­ги тў­сиқ ва ғо­влар­ни бар­та­раф этиш бўй­и­ча за­рур чора-тад­бир­лар кўри­ляп­ти. Давлат гео­ло­гия қў­ми­та­си хо­дим­ла­ри ҳам ўз хиз­мат­ла­ри­ни бу­гун­ги кун да­ра­жа­си­га ет­ка­зи­ш­га ҳа­ра­кат қи­лиш­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.