Ҳаф­та­лик сав­до ай­лан­ма­си 13,0 млрд. сўм

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИҚТИСОДИЁТ - Ўк­там ОЧИЛОВ, “Тош­кент” РФБ таҳ­ли­лий хиз­ма­ти бо­ш­лиғи.

Жо­рийй­ил­нинг 23-27 июль кун­ла­ри “Тош­кент” рес­пуб­ли­ка фонд бир­жа­си сав­до­ла­ри­да 25 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг ак­ци­я­ла­ри би­лан 234 та би­тим қайд қи­ли­ниб, 360,1 млн. до­на ак­ция 13,0 млрд. сўм­га со­тил­ди.

Таҳ­лил­лар жа­ми сав­до ай­лан­ма­си­нинг 96,9 фо­и­зи ти­жо­рат бан­кла­ри қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан амал­га оши­ри­л­ган би­тим­лар­дан ибо­рат бўл­га­ни­ни кўр­сат­ди.

Ҳаф­та да­во­ми­да­ги энг йи­рик сав­до би­тим­ла­ри му­зо­ка­ра­лар аук­ци­о­ни тар­зи­да­ги “Nego Board” сек­ци­я­си­да “Kapitalbank” Атб­нинг 11,3 млн. до­на од­дий ак­ци­я­си ёки банк уму­мий ак­ци­я­ла­ри­нинг 11,2 фо­и­зи би­лан 10,9 млрд. сўм миқ­до­ри­да ту­зил­ди. Йил бо­ши­дан бу­ён эса уш­бу банк­нинг ак­ци­я­ла­ри би­лан фонд бир­жа­си­да 55,3 млрд. сўм­лик (уму­мий сав­до ай­лан­ма­си­нинг 24,7 фо­и­зи) 36 та сав­до би­ти­ми ту­зи­л­ган бў­либ, бу бо­ра­да у би­рин­чи ўрин­ни эгал­лаб ту­рибди.

Би­тим­лар со­ни бўй­и­ча етак­чи­лик­ни ўт­ган ҳаф­та­да “O’zsanoatqurilishbank” АТБ эгал­ла­ди ва унинг 76,6 млн. до­на ак­ци­я­си би­лан 765,9 млн. сўм­лик 119 та би­тим амал­га оши­рил­ди. Ун­дан кей­ин­ги ўрин­лар­дан эса “Kvarts” AЖ (58 та би­тим), “Eyvalek MTB” АЖ (14 та би­тим) жой ол­ди.

Қим­мат­ли қоғоз­лар би­лан ўр­та­ча кун­лик сав­до ай­лан­ма­си ҳи­со­бот да­ври­да 2,6 млрд. сўм­ни, ўр­та­ча би­тим қий­ма­ти 55,7 млн. сўм­ни, со­ти­л­ган бир до­на ак­ци­я­нинг ўр­та­ча нарх кўр­сат­ки­чи 36,2 сўм­ни таш­кил қил­ди.

“Kapitalbank” АТБ (ҳаф­та­лик сав­до ай­лан­ма­си­нинг – 83,3 фо­и­зи), “Universal bank” ХАТБ (7,7 фо­из) ва “O’zsanoatqurilishbank” АТБ (5,9 фо­из) ҳаф­та да­во­ми­да сав­до ай­лан­ма­си ҳа­жми юқо­ри бўл­ган эми­тент­лар дея эъ­ти­роф этил­ди.

Ўт­ган ҳаф­та­да ин­ве­стор­лар то­и­фа­си­га кў­ра бир­жа сав­до­ла­ри­да юри­дик шах­слар фа­ол­ли­ги ку­за­ти­либ, ту­зи­л­ган уму­мий би­тим­лар ҳа­жми­нинг 85,3 фо­и­зи ёки 11,1 млрд. сўм­лик қисми улар ҳис­са­си­га тўғри кел­ди. Ин­ве­стор си­фа­ти­да юри­дик шах­слар ти­жо­рат бан­кла­ри (97,6 фо­из) ва суғур­та ком­па­ни­я­ла­ри (2,1 фо­из) ак­ци­я­ла­ри­га юқо­ри қи­зиқиш бил­ди­ри­ш­ган.

Шу­нин­г­дек, ўт­ган ҳаф­та­да фонд бир­жа­си­да рес­пуб­ли­ка­миз­нинг 7 та ҳу­д­у­ди­да жой­ла­ш­ган ли­стинг ком­па­ни­я­ла­ри қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан сав­до би­тим­ла­ри им­зо­лан­ди. Бир­жа би­тим­ла­ри­нинг энг юқо­ри ҳа­жми Тош­кент шаҳри (сав­до ай­лан­ма­си­нинг 91,7 фо­и­зи) ва Фарғо­на ви­ло­я­ти­да­ги (8,1 фо­из) ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри улу­ши­дан ибо­рат бўл­ди.

Фонд бир­жа­си­да йил бо­ши­дан бу­ён 223,9 млрд. сўм­лик 6 717 та сав­до би­ти­ми қайд қи­лин­ди. Уш­бу давр­да бир­жа сав­до­ла­ри­да 96 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг 7,16 млрд. до­на қим­мат­ли қоғо­зи со­ти­л­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.