Ин­ве­сти­ция: ис­тиқ­бол­ли са­но­ат на­мой­и­ши

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - За­ми­ра ТОЖИЕВА.

Маҳал­лий ва хо­ри­жий ин­ве­стор­лар иш­ти­ро­ки­да ин­ве­сти­ци­явий та­кли­флар­ни очиқ муҳо­ка­ма қилиш яго­на плат­фор­ма­си­нинг нав­бат­да­ги учра­шу­ви ўт­ка­зил­ди. Бу гал­ги му­лоқот Ин­ве­сти­ци­я­лар бӯй­и­ча давлат қў­ми­та­си то­мо­ни­дан “Ўзтўқи­ма­чи­лик­са­но­ат”, “Ўз­бе­ки­пак­са­но­ат”, “Ўз­чарм­са­но­ат” уюш­ма­ла­ри би­лан ҳам­кор­лик­да таш­кил этил­ди.

Очиқ му­лоқот май­до­ни­да “Indorama Industries”, “Jenshen Group”, “Silk Expert Processing” ка­би 150 дан зи­ёд кор­хо­на ва­кил­ла­ри йиғил­ди.

Қат­наш­чи­лар эъ­ти­бо­ри дастлаб мам­ла­ка­ти­миз тўқи­ма­чи­лик, ипак­чи­лик ва чарм са­но­ат­ла­ри­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ис­лоҳот­лар ҳақи­да­ги маъ­лу­мот­лар­га қа­ра­тил­ди. Таъ­кид­лан­га­ни­дек, тўқи­ма­чи­лик ва ти­кув-три­ко­таж са­но­ати иқти­со­ди­ёт­нинг стра­те­гик ҳам­да ди­на­мик ра­ви­ш­да ри­вож­ла­ниб бо­ра­ёт­ган тар­моғи қа­то­ри­га ки­ра­ди. Ху­су­сан, “Ўзтўқи­ма­чи­лик­са­но­ат” уюш­ма­си ўз тар­ки­би­га 1300 дан ор­тиқ тўқи­ма­чи­лик, ти­кув-три­ко­таж кор­хо­на­си, хо­ри­жий ка­пи­тал иш­ти­ро­ки­да­ги 150 та ком­па­ни­я­ни бир­ла­ш­тир­ган. 2012-2017 йил­лар мо­бай­ни­да уюш­ма кор­хо­на­ла­ри­да тўқи­ма­чи­лик са­но­ати маҳ­су­лот­ла­ри ишлаб чиқа­риш ҳа­жми 2,6 ба­ро­бар ош­ган. Бу­гун­ги кун­да улар то­мо­ни­дан йи­ги­ри­л­ган ип­дан тор­тиб тай­ёр буюм-то­вар­лар ка­би кенг тур­да­ги маҳ­су­лот­лар та­шқи бо­зор­га чиқа­рил­моқ­да.

Бир қа­тор хо­ри­жий ше­ри­клар, шу жум­ла­дан, Швей­ца­ри­я­нинг “Rieter AG” би­лан бир­га­лик­да тўқи­ма­чи­лик уску­на­ла­ри ишлаб чиқа­риш таш­кил этил­ди. “Uztex Group” ва “Osborn Textile” ин­те­гра­ци­я­ла­ш­ган ма­жму­а­лар ту­зил­ди. Жаҳон тўқи­ма­чи­лик са­но­ати­нинг йи­рик кат­наш­чи­ла­ри би­лан ше­ри­клик­да пах­та то­ла­си­ни қай­та ишла­ш­га их­ти­со­сла­ш­ган “Indoramaқўқон”, ара­лаш ип ва га­з­ла­ма ишлаб чиқа­риш бўй­и­ча “LT Textile International” кор­хо­на­ла­ри фа­о­ли­я­ти йўл­га қўй­и­л­ган.

Ҳо­зир­да 2018-2021 йил­лар­га мўл­жал­лан­ган ишлаб чиқа­риш­ни тар­ки­бий ўз­гар­ти­риш, ди­вер­си­фи­ка­ци­я­лаш ва мо­дер­ни­за­ци­я­лаш дасту­ри­га кў­ра, уму­мий қий­ма­ти 2,5 млрд. АҚШ дол­ла­ри­дан ибо­рат 130 дан зи­ёд ин­ве­сти­ция лой­иҳа­си­ни амал­га оши­риш бел­ги­лан­ган.

Жо­рий йил 1 июли­дан Ўз­бе­ки­стон – Ев­ро­па Ит­ти­фоқи ўр­та­си­да­ги тўқи­ма­чи­лик про­то­ко­ли­нинг куч­га кир­га­ни алоҳи­да аҳа­ми­ят ка­сб этиб, бу ҳуж­жат асо­си­да тўқи­ма­чи­лик то­вар­ла­ри­нинг ик­ки то­мон­ла­ма сав­д­оси­ни кен­гай­ти­риш орқа­ли мам­ла­ка­ти­миз­нинг Ев­ро­па Ит­ти­фоқи би­лан ўза­ро ҳам­кор­ли­ги­ни янада ри­вож­лан­ти­ри­ш­га эри­ши­ли­ши ку­тил­моқ­да.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да ипак са­но­ати ри­во­жи­нинг ян­ги босқи­чи бо­шлан­га­ни алоҳи­да таъ­кид­ла­ниб, бу бо­ра­да­ги ай­рим қи­ё­сий кўр­сат­ки­члар­га тўх­та­либ ўтил­ди. Чу­нон­чи, агар 2016 йил­да ипак­ни қай­та ишлаш кор­хо­на­ла­ри­нинг ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш да­ра­жа­си 17 фо­из­ни таш­кил эт­ган бўл­са, ўт­ган йи­ли бу рақам 54 фо­из­га ай­лан­ган. 2017 йил­да пил­ла­ни қай­та иш­лов­чи кор­хо­на­лар то­мо­ни­дан амал­га оши­ри­л­ган экс­порт ҳа­жми 37,7 млн. дол­лар­дан ибо­рат бў­либ, ол­дин­ги

йил­да­ги­га қа­ра­ган­да 1,8 ба­ро­бар кў­пай­ган. Жо­рий йи­л­га ке­либ тар­моқ кор­хо­на­ла­ри ипак хо­ма­шё­си, ипак­ли мо­миқ, ипак­дан га­з­ла­ма ва ун­дан тай­ёр маҳ­су­лот­лар­ни ишлаб чиқа­ри­ш­га ўт­ган. Ваҳо­лан­ки, 2017 йи­л­ги ишлаб чиқа­риш жа­ра­ё­ни­да фақат­ги­на ипак хо­ма­шё­си­га та­я­ни­л­ган. Кўри­ла­ди­ган чо­ра­лар на­ти­жа­си­да 2021 йи­л­га бо­риб беш тур­да­ги маҳ­су­лот­лар­ни тай­ёр­лаш ва экс­порт қи­ли­ш­га эри­шиш ку­тил­моқ­да.

2017-2021 йил­лар­да ипак­чи­лик тар­моғи­ни ком­плекс ри­вож­лан­ти­риш чора-тад­бир­ла­ри­га оид дастур­га кў­ра, 20 та ипак қур­ти уруғи­ни, 30 та пил­ла­ни қай­та ишлаш за­во­ди­ни мо­дер­ни­за­ци­я­лаш ишла­ри олиб бо­рил­моқ­да. Пил­ла­ни чуқур қай­та ишла­ш­га их­ти­со­сла­ш­ган 11 та ян­ги кор­хо­на ту­зиш, улар­дан ай­рим­ла­ри­ни жо­рий йил охи­ри­га­ча иш­га ту­ши­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган. Ду­нё­га ма­шҳур “Van De Wiele”, “Picanol” ва “Reggiani” ком­па­ни­я­ла­ри би­лан ян­ги тех­но­ло­ги­я­лар­ни олиш юза­си­дан шар­тно­ма­лар им­зо­лан­ган. Уму­ман, дастур­да бел­ги­лан­ган давр ичи­да хо­ма­шё ишлаб чиқа­риш ҳа­жми­ни 2 ба­ро­бар кў­пай­ти­риш ва йил­лик қув­ват­ни 3 минг тон­на­га ет­ка­зиш, хо­ма­шё­ни чуқур қай­та ишлаш ҳи­со­би­га ипак га­з­ла­ма тай­ёр­лаш­ни 8 ба­ро­бар оши­риш, йил­лик қув­ват­ни 11,2 млн. по­гон метр­га чиқа­риш мўл­жал­лан­ган. Экс­порт са­лоҳи­я­ти­ни кўта­риш ва Ев­ро­па бо­зо­ри­га чиқиш учун Ита­лия

ипак­чи­лик уюш­ма­си би­лан ҳам­кор­лик ўр­на­ти­л­ган, Ўз­бе­ки­стон­да Ита­лия са­но­ат пар­ки­ни бар­по этиш ҳам­да бир­га­лик­да тай­ёр ипак маҳ­су­лот­ла­ри­ни ишлаб чиқа­риш бўй­и­ча шар­тно­ма­лар­га эри­ши­л­ган. Ай­ни пайт­да Тур­кия тўқи­ма­чи­лик ком­па­ни­я­ла­ри би­лан ипак­дан ги­лам тай­ёр­лаш ва ипак га­з­ла­ма­ла­ри­ни бўяш лой­иҳа­си­ни амал­га оши­риш юза­си­дан му­зо­ка­ра­лар олиб бо­рил­моқ­да.

Тад­бир­да, шу­нин­г­дек, чарм-пой­а­б­зал са­но­ати­да­ги ис­лоҳот ҳақи­да ҳам маъ­лу­мот­лар тақ­дим этил­ди. Бу­гун­ги кун­да “Ўз­чарм­са­но­ат” уюш­ма­си ўз тар­ки­би­га 213 та кор­хо­на­ни бир­ла­ш­тир­ган бў­либ, улар­га ин­ве­сти­ци­я­ни жалб қилиш, шу­нин­г­дек, ян­ги за­мо­на­вий кор­хо­на­лар­ни ту­зиш, амал­да­ги­ла­ри­нинг тў­лиқ қув­ват би­лан ишла­ши­ни таъ­мин­лаш, бу­нинг учун тў­лиқ мо­дер­ни­за­ци­я­лаш ишла­ри­га кат­та эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да. Шу мақ­сад­да тар­моқ бўй­и­ча ин­ве­сти­ция дасту­ри ишлаб чиқи­л­ган ва ун­га кў­ра 72 та ин­ве­сти­ция лой­иҳа­си­ни ҳа­ёт­га тат­биқ қилиш кўз­да ту­ти­л­ган. Маз­кур дастур ижро­си на­ти­жа­си­да тай­ёр чарм маҳ­су­лот­ла­ри­ни ишлаб чиқа­риш қув­ва­ти йи­ли­га 1,1 млн. метр квад­рат­га, пой­а­б­зал маҳ­су­лот­ла­ри қа­рийб 2 ба­ро­бар ошиб, 34,2 млн. жуфт­га, чарм ат­тор­лик маҳ­су­лот­ла­ри 13,2 млн. до­на­дан 24,3 млн. до­на­га ет­ка­зи­ли­ши ку­тил­моқ­да. Тай­ёр маҳ­су­лот ишлаб чиқа­риш кўла­ми­нинг кен­гай­и­ши тар­моқ кор­хо­на­ла­ри экс­порт са­лоҳи­я­ти­ни ҳам оши­ри­ши шубҳа­сиз. Чу­нон­чи, 2025 йи­л­га бо­риб чарм-пой­а­б­зал маҳ­су­лот­ла­ри экс­пор­ти 1,032 млрд. дол­лар­ни таш­кил эти­ши тах­мин қи­лин­моқ­да.

Иш­ти­рок­чи­лар эъ­ти­бо­ри­га шу ка­би маъ­лу­мот­лар, ху­су­сан, хо­ри­жий ин­ве­стор­лар би­лан бир­га­лик­да амал­га оши­ри­ли­ши мум­кин бўл­ган лой­иҳа­лар ҳақи­да ах­бо­рот ҳа­во­ла эти­л­гач, улар­нинг фикр-му­лоҳа­за­ла­ри ҳам эши­тил­ди, бир қа­тор са­вол­ла­ри­га жа­воб­лар ва ту­шун­ти­ри­шлар бе­рил­ди. Тад­бир сўнг­ги­да ик­ки то­мон­ла­ма му­лоқот ша­кли­да­ги ко­опе­ра­ция бир­жа­си ўт­ка­зил­ди. Ун­да бир қа­тор ва­зир­лик ва идо­ра­лар му­та­сад­ди­ла­ри то­мо­ни­дан маҳал­лий ва чет эл­лик ин­ве­стор­лар би­лан кел­гу­си ҳам­кор­лик йў­на­ли­шла­ри ҳам­да давлат ор­ган­ла­ри би­лан иш­би­лар­мон до­ира ва­кил­ла­ри ўр­та­си­да до­и­мий алоқа­лар­ни ўр­на­тиш ма­са­ла­ла­ри муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

Шу ўрин­да таъ­кид­лаш жо­из­ки, ин­ве­сти­ци­явий та­кли­флар­ни очиқ муҳо­ка­ма қилиш яго­на плат­фор­ма­си иш бо­шла­га­ни­дан бу­ён 376 на­фар маҳал­лий ва хо­ри­жий ин­ве­стор он­лайн рўй­хат­дан ўт­ган. Ҳо­зир­га­ча улар­дан тур­ли хил маз­мун­да­ги 310 та му­ро­жа­ат ту­ш­ган. Шун­дан 145 та­си­да ин­ве­сти­ция им­ко­ни­ят­ла­ри ҳақи­да­ги ах­бо­рот­лар­ни кў­проқ ёри­тиш ма­са­ла­си­га оид та­кли­флар бил­ди­ри­л­ган, 63 та му­ро­жа­ат­да кре­дит ма­б­лағла­ри­ни оли­ш­да­ги қий­ин­чи­ли­клар ҳам­да амал­да­ги ин­фра­ту­зил­ма­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га оид фи­кр­лар ўз ак­си­ни то­п­ган. Му­ро­жа­ат­лар­нинг 36 та­си­да ин­ве­стор­лар­ни из­лаш, 31 та­си­да ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни амал­га оши­риш, 19 та­си­да ер участ­ка­си­ни ажра­тиш жа­ра­ё­ни­ни тез­ла­ш­ти­риш, 10 та­си­да хо­ри­жий сар­мо­ядор­лар­га та­клиф эти­л­а­ёт­ган ис­тиқ­бол­ли лой­иҳа­лар, 6 та­си­да мам­ла­кат­да ин­ве­сти­ци­явий муҳит­ни янада ях­ши­лаш бўй­и­ча му­лоҳа­за, тав­си­я­лар ифо­да­лан­ган. Энг муҳи­ми, уш­бу му­ро­жа­ат­лар­нинг бар­ча­си алоҳи­да на­зо­рат­га олин­ган бў­либ, ма­са­ла ва му­ам­мо­лар ечи­ми усти­да иш олиб бо­рил­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.