Ишонч­ли­лик муҳим та­мой­ил

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Зи­ло­ла тўра­бек қи­зи.

Жаҳон та­жри­ба­си­дан маъ­лум­ки, банк фа­о­ли­я­ти­да ишонч­ли­лик та­мой­и­ли муҳим. Шу са­баб “Агро­банк” ак­ци­ядор­лик ти­жо­рат бан­ки то­мо­ни­дан аҳо­ли ва банк ми­жоз­ла­ри­ни, шу­нин­г­дек, ки­чик биз­нес субъ­ект­ла­ри ҳам­да фер­мер хў­жа­ли­кла­ри­нинг тез­кор, ин­но­ва­ци­он банк хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­ят­ла­ри­ни кен­гай­ти­ри­ш­га кат­та эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да. Соҳа му­та­хас­сисла­ри ин­но­ва­ци­он ва ин­тер­фа­ол хиз­мат­лар, ху­су­сан, аҳо­ли­га пла­стик кар­та­лар орқа­ли хиз­мат кўр­са­тиш си­фа­ти­ни яна­да ях­ши­лаш мақ­са­ди­да кенг кўлам­ли ишлар­ни амал­га ошир­моқ­да­лар.

Жум­ла­дан, жо­рий йил­да банк то­мо­ни­дан аҳо­ли­га қа­рийб 2,4 мил­ли­он­та пла­стик кар­та, хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар ҳам­да як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар­га яна­да қу­лай­ли­клар яра­тиш мақ­са­ди­да 24 минг­та­дан ор­тиқ кор­по­ра­тив пла­стик кар­та­лар му­о­ма­ла­га чиқа­ри­л­ган бў­либ, ўт­ган йил­нинг шу даври­га нис­ба­тан 125 фо­из ўси­ш­га эри­ши­л­ган.

– Ай­ни пайт­да сав­до ва пул­ли хиз­мат кўр­са­тиш шо­хоб­ча­ла­ри­га жой­ла­ш­ти­ри­л­ган тў­лов тер­ми­нал­ла­ри со­ни 31,6 минг­та­ни таш­кил эта­ди, – дей­ди банк­нинг Ғазна­чи­лик де­пар­та­мен­ти раҳ­ба­ри Аза­мат Тўра­ев. – Шу­нин­г­дек, ҳу­д­уд­лар­да 100 та бан­ко­мат ва 420 та ин­фо­ки­ос­ка жой­ла­ш­ти­рил­ди. Жо­рий йил­нинг охи­ри­га қа­дар 300 та за­мо­на­вий бан­ко­мат кел­ти­риш кўз­да ту­ти­л­ган, ай­ни пайт­га қа­дар бан­ко­мат­лар­нинг бир қисми олиб ке­ли­ниб, ҳу­д­уд­лар­га жой­ла­ш­ти­риш ишла­ри олиб бо­рил­моқ­да. Соҳа му­та­хас­сисла­ри хо­риж­лик сай­ёҳлар­га қу­лай­ли­клар яра­тиш мақ­са­ди­да банк­нинг сав­до ва хиз­мат кўр­са­тиш нуқта­ла­ри­га ўр­на­ти­л­ган тер­ми­нал­лар орқа­ли Хи­той­нинг China Union Pay халқа­ро пла­стик кар­та­ла­ри­дан тў­ло­влар­ни қа­бул қи­лиш им­ко­ни­я­ти яра­ти­л­ган. Ай­ни пайт­да Agrobankmobile ило­ва­си би­лан ми­жоз­лар со­лиқ ва бо­ж­хо­на, ком­му­нал, мо­бил алоқа ва шаҳар те­ле­фон­ла­ри, ин­тер­нет ва те­ле­ви­де­ние, мак­та­б­га­ча таъ­лим муас­са­са­ла­ри ҳам­да суғур­та хиз­мат­ла­ри учун тў­ло­влар, жо­рий йил­да йўл­га қўй­и­л­ган ян­ги хиз­мат тур­ла­ри – он­лайн кон­вер­сия ама­ли­ё­ти, “Вақф” хай­рия жа­мо­ат фон­ди учун вақф тў­ло­вла­ри, но­та­ри­ус хиз­мат­ла­ри ва бо­шқа тў­ло­влар­ни амал­га оши­ри­шла­ри мум­кин.

Ин­тер­нет тар­моғи ҳам­да мо­бил те­ле­фон орқа­ли за­мо­на­вий банк хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш аҳо­ли­нинг уш­бу хиз­мат­лар­га бўл­ган қи­зиқи­ши ва ишон­чи­ни орт­ти­риб, бир қа­тор қу­лай­ли­клар ярат­моқ­да. Банк жа­мо­аси ҳам ян­ги ва за­мо­на­вий, ин­тер­фа­ол, ин­но­ва­ци­он ҳам­да элек­трон банк хиз­мат тур­ла­ри­ни кў­пай­ти­риш бо­рас­и­да до­и­мий из­ла­ни­ш­да.

Шу­нин­г­дек, жис­мо­ний шах­слар сўм пла­стик кар­та­дан халқа­ро пла­стик кар­та­га, ак­син­ча, халқа­ро пла­стик кар­та­дан сўм пла­стик кар­та­га пул ўт­ка­зиш, пла­стик кар­та­да­ги қол­диқ ма­б­лағлар­ни кў­риш, қол­диқ ма­б­лағлар ҳи­со­би­дан кре­дит­ни сўн­ди­риш им­ко­ни­я­ти­га эга бўл­ди.

Ай­ниқ­са, пах­та ва бо­шоқ­ли дон маҳ­су­лот­ла­ри етиш­ти­рув­чи фер­мер­лар им­ти­ёз­ли кре­дит­лар­ни уш­бу мо­бил ило­ва орқа­ли олиш ва ке­рак­ли таъ­ми­нот­чи кор­хо­на­лар­га ма­б­лағлар­ни ма­со­фа­дан ту­риб ўт­ка­зиш им­ко­ни­га эга бў­ли­ш­ди. Бу­гун­ги кун­га ке­либ, Agrobankmobile-biznes ило­ва­си­дан фой­да­ла­на­ёт­ган­лар со­ни 40 мин­г­дан ош­ди.

Энг муҳи­ми, пул ма­б­лағла­ри­ни тўла­ш­да элек­трон тў­ло­влар­ни амал­га оши­рув­чи таш­ки­лот­лар­нинг ҳи­соб рақам­ла­ри­га банк­ка кел­ма­сдан, тў­ло­влар пла­стик кар­та­лар орқа­ли бе­во­си­та улар­нинг ҳи­соб рақам­ла­ри­дан хиз­мат кўр­са­тув­чи­лар­нинг ҳи­со­брақам­ла­ри­га ре­ал вақт ре­жи­ми­да ўт­ка­зил­моқ­да.

Амал­га оши­ри­л­ган ишлар на­ти­жа­си­да банк фи­ли­ал­ла­ри­да “Ин­тер­нет бан­кинг” ти­зи­ми­га улан­ган ми­жоз­лар­нинг уму­мий со­ни 36,6 минг­та­дан, “Мо­бил-бан­кинг” ва “Смс-бан­кинг” хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­на­ёт­ган ми­жоз­лар со­ни эса 1 мил­ли­он 810 минг­та­дан орт­ди, бу йў­на­ли­ш­да­ги кўр­сат­ки­члар ўт­ган йил­нинг шу даври­га нис­ба­тан мос ра­ви­ш­да 105 фо­из ҳам­да 141 фо­из ўс­ди.

Истиқ­бол­да “Агро­банк” ак­ци­ядор­лик ти­жо­рат бан­ки то­мо­ни­дан ми­жоз­лар­га му­ай­ян бир ли­мит асо­си­да ав­то­мат­ла­ш­ган он­лайн мик­роқарз ажра­тиш, жис­мо­ний шах­слар­га пла­стик кар­та­лар орқа­ли кре­дит­лар ажра­тиш кўла­ми­ни кен­гай­ти­риш, ян­ги ва жо­зи­ба­дор ижти­мо­ий йў­нал­ти­ри­л­ган “ои­ла­вий” ҳам­да “Ко­бейж” кар­та­ла­ри­ни му­о­ма­ла­га чиқа­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Ху­су­сан, аҳо­ли­ни омо­нат­лар­га жалб қи­лиш мақ­са­ди­да ҳо­зир­ги кун­да банк то­мо­ни­дан жа­ми 17 тур­да­ги омо­нат, шун­дан 14 та мил­лий ва 3 та хо­ри­жий ва­лю­та­да­ги омо­нат тур­ла­ри жо­рий эти­либ, омо­нат­лар­га жалб қи­лин­ган ма­б­лағлар 1 226,1 мил­ли­ард сўм­ни таш­кил қил­моқ­да.

Энг муҳи­ми, ми­жоз­лар­га за­мо­на­вий банк хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиш мақ­са­ди­да ма­со­фа­дан ту­риб пла­стик кар­та­да­ги ма­б­лағлар ҳи­со­би­дан банк­ка бор­ма­сдан он­лайн ҳи­соб рақам очиш ҳам­да уш­бу ҳи­соб рақам­лар­да­ги ма­б­лағлар­ни элек­трон тарз­да бо­шқа­риш им­ко­ни­ят­ла­ри яра­тил­ди.

Банк жа­мо­аси мам­ла­кат иқти­со­ди­ё­ти­ни яна­да та­раққий эт­ти­риш, аҳо­ли­ни тад­бир­кор­лик­ка жалб этиш ва улар­нинг биз­нес лой­иҳа­ла­ри­ни мо­ли­явий қўл­лаб-қув­ват­лаш, шу­нин­г­дек, ин­но­ва­ци­он, ин­тер­фа­ол ва элек­трон банк хиз­мат­ла­ри­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш йў­ли­да ўзи­нинг му­но­сиб ҳис­са­си­ни қў­ша­ве­ра­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.