ҲУНАРДА ҲАЁТ ЖИЛВАСИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ - Ва­ли­жон қа­ма­ров.

Ку­ни ке­ча пой­тах­ти­миз­нинг Сай­л­гоҳ кў­ча­си­да “Ўз­бе­ки­стон со­вға­ла­ри” би­рин­чи кўр­газ­ма сав­до­си таш­кил этил­ди. Ўзи­нинг за­мо­на­вий қи­ё­фа­си ва со­кин ман­за­ра­си би­лан кў­плаб меҳ­мон­лар­нинг эъ­ти­бо­ри­ни тор­та­ди­ган уш­бу мас­кан ҳар до­им­ги­дан ҳам гў­зал қи­ё­фа­га кир­ди. Тад­бир “Ҳу­нар­манд” уюш­ма­си, Тош­кент шаҳри ҳо­ким­ли­ги, Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си, Ту­риз­мни ри­вож­лан­ти­риш давлат қў­ми­та­си ҳам­кор­ли­ги­да таш­кил этил­ди.

Бу ер­га 100 дан ор­тиқ ҳу­нар­манд, аниқроқ қи­либ айт­ган­да, ёғоч ўй­ма­кор­ла­ри, со­пол буюм­лар­ни ясов­чи қў­ли гул уста­лар, дўп­пидўз­лар ва ҳат­то за­мо­на­вий санъ­ат асар­ла­ри ижод­кор­ла­ри жам бўл­ди. Энг асо­сий­си, но­зик дид би­лан без­ати­л­ган рас­та­лар ха­ри­дор­лар би­лан гав­жум. Кўр­газ­ма­да хо­риж­лик сай­ёҳлар­ни ҳам кў­риш мум­кин. Ав­ва­ло, кўр­газ­ма меҳ­мон­ла­ри­дан эсда­лик учун ни­ма­лар ха­рид қил­моқ­чи­сиз, де­ган са­вол­га жа­воб олиш­ни ис­та­дим.

– Фе­сти­валь мен­га жу­да ҳам за­вқ бағи­шла­моқ­да, бу ер­да­ги то­мо­ша­боп, мил­лий қа­д­ри­ят­ла­ри­миз­ни акс эт­ти­рув­чи буюм­лар­ни кўриб ди­лим қув­на­ди. Уш­бу кўр­газ­ма­дан фар­занд­ла­рим учун эсда­лик со­вға­лар ха­рид қил­дим, дея Дил­но­за опа ўз та­ас­су­рот­ла­ри­ни ула­ш­ди.

“Мил­лий дўп­пи­лар. Бу­гун жу­да ом­ма­ла­ш­ган ва энг ха­ри­дор­гир маҳ­су­лот­лар си­ра­си­га ки­рув­чи уш­бу дўп­пи­лар, асо­сан, Сур­хон­да­рё, Қа­шқа­да­рё ва Са­марқанд ви­ло­ят­ла­ри­да тай­ёр­ла­на­ди. Улар­нинг шарқо­на услу­би ва жо­зи­ба­си ки­ши руҳи­я­ти­ни кўта­ра­ди ҳам­да мил­лий­ли­ги­миз­ни ёрқин та­ран­нум этиб ту­ра­ди”, деб ўз фи­кри­ни бил­дир­ди Са­марқанд­дан таш­риф бу­юр­ган дўп­пидўз Шаҳ­но­за опа.

Бу­гун­ги кун­да мил­лий ҳу­нар­манд­чи­ли­ги­миз­га ян­ги йў­на­ли­шлар ки­риб кел­моқ­да. Улар­дан би­ри со­мон ёр­да­ми­да тур­ли порт­рет­лар­ни яра­ти­ш­дир. Кўр­газ­ма­да ай­ни шу йў­на­ли­ш­да­ги ишлар­ни ҳам учра­тиш мум­кин бўл­ди.

Ай­тиш ло­зим­ки, уш­бу кўр­газ­ма­сав­до хо­риж­лик сай­ёҳлар учун ҳам эсда қо­лар­ли он­лар­га бой бўл­ди. Кеч ту­ша бо­ри­ши би­лан Сай­л­гоҳ кў­ча­си­да сай­ёҳлар со­ни орт­са-орт­ди­ки, ас­ло ка­май­га­ни йўқ. Маз­кур кўр­газ­ма том маъ­но­да Ўз­бе­ки­стон­га кел­ган сай­ёҳ ўзи би­лан олиб ке­ти­ши мум­кин бўл­ган мил­лий маҳ­су­лот­ла­ри­миз­нинг ёрқин на­мой­и­ши бўл­ди, де­сак ас­ло му­бо­лаға­си йўқ. Таш­ки­лот­чи­лар бер­ган маъ­лу­мот­лар­га кў­ра маз­кур яр­мар­ка­да иш­ти­рок эт­ган маҳал­лий са­ёҳат­чи­лар со­ни 4.5 минг, хо­риж­лик меҳ­мон­лар со­ни эса 400 дан орт­ди. Кўр­газ­ма­сав­до­да 100 мил­ли­он сўм­дан ор­тиқ маҳ­су­лот со­тил­ди.

Тад­бир сўнг­ги­да фа­ол ҳу­нар­манд­лар тур­ли но­ми­на­ци­я­лар бўй­и­ча тақ­дир­лан­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.