Нафс Ба­ло­си

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАМИЯТ - Ҳа­сан­жон аҳ­меджо­нов, Бош про­ку­ра­ту­ра ҳу­зу­ри­да­ги Ижқк де­пар­та­мен­ти­нинг Учте­па ту­ма­ни бў­ли­ми ин­спек­то­ри.

Қил­миш-қи­дир­миш

Рав­шан Дав­ро­нов олий маъ­лу­мот­ли му­та­хас­сис, кат­та­ги­на ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­ят раҳ­ба­ри. Иш­да, маҳал­ла­да ўзи­га яра­ша об­рў­си бор, тур­муш ўр­тоғи би­лан ик­ки на­фар фар­занд­ни во­я­га ет­каз­моқ­да. Ин­сон учун яна ни­ма ке­рак? Рав­шан­бой ўзи­га шу са­вол­ни бе­риб кўр­ма­ди. Наф­си­га эрк бер­ди, беш бар­моғи­ни оғ­зи­га тиқ­ди. На­ти­жа­да маҳал­ла-кўй ол­ди­да об­рў­си­ни йўқ­от­ди, юзи шу­вит бўл­ди.

Хўш, ни­ма учун бун­дай ҳол юз бер­ди? Рав­шан Дав­ро­нов­нинг суд маж­ли­си­да ай­би­га иқрор бў­либ таъ­кид­ла­ши­ча, ун­га ўр­тоғи Жу­ма­бой Дил­муро­дов қўнғи­роқ қи­либ, жи­я­ни Пар­дабой­нинг пла­стик кар­та­си­да 150 мил­ли­он сўм пул бор­ли­ги­ни, шу­ни нақд­ла­ш­ти­риб, АҚШ дол­ла­ри­га ал­ма­ш­ти­риб бе­риш­ни сўра­ган. У эса бу “ха­бар”ни дар­ров ўр­тоқла­ри Рустам омо­нов ва Хислат Раҳи­мов­га (мақо­лад­а­ги бар­ча исм ва фа­ми­ли­я­лар ўз­гар­ти­ри­л­ган) ет­каз­ган. Шун­дай қи­либ учо­влон иш­га ки­ри­ши­ша­ди.

Ав­ва­ли­га улар Пар­дабой би­лан те­ле­фон­ла­ша­ди. Те­ле­фон­да нақд­ла­ш­ти­ри­ш­га­ни учун пул­нинг ет­ти фо­изи­ни ўз­ла­ри­га олиб қо­ли­ш­га, қолга­ни­га эса қо­ра бо­зор кур­си­да АҚШ дол­ла­ри бе­ри­ш­га ке­ли­ши­ша­ди. Иш бун­ча­лик сил­лиқ ва осон бит­га­ни­дан қу­во­ни­ша­ди ҳам.

Эр­та­си ку­ни улар пой­тах­ти­миз­нинг Чи­лон­зор ту­ма­ни Бу­нёд­кор ва Муқи­мий кў­ча­ла­ри ке­си­шу­ви­да­ги “Ма­к­ро” су­пер­мар­ке­ти ёни­да учра­ши­ша­ди. Пар­дабой­га 10 000 АҚШ дол­ла­ри­ни бе­ри­ша­ди-да, қолган пул­ни нақд­ла­ш­тир­ган­дан сўнг оли­ши­ни ай­ти­ша­ди. Ам­мо шу пайт­да қа­ер­дан­дир пай­до бўл­ган ҳуқуқ-тар­ти­бот ор­ган­ла­ри хо­дим­ла­ри улар­ни уш­ла­ша­ди.

Кей­ин су­риш­ти­рув, тер­гов... ва суд. Жи­но­ят ишла­ри бўй­и­ча Учте­па ту­ма­ни су­ди ўз маж­ли­си­да ҳар уч жи­но­ят­чи­ни ҳам Жи­но­ят ко­дек­си­нинг 177-мод­да­си 2-қисми “б”, “в” банд­ла­ри­да кўз­да ту­ти­л­ган жи­но­ят­ни со­дир эт­ган­лик­да айб­дор деб топ­ди ва Жк­нинг 57-мод­да­си­ни қўл­лаб, улар­нинг ҳар би­ри­ни энг кам иш ҳақи­нинг 20 ба­ра­ва­ри миқ­до­ри­да жа­ри­ма­га торт­ди. Жи­но­ят қу­ро­ли 10 000 АҚШ дол­ла­ри­ни эса давлат да­ро­ма­ди­га ўт­каз­ди.

Воқе­адан кўри­ниб ту­рибди­ки, бо­ри­га қа­но­ат қил­май, наф­с­га эрк бе­риш шун­дай аянчли ту­гай­ди. Аф­сус...

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.