Ҳа­кам­ла­ри­миз ОФК ўй­ин­ла­ри­да

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ -

Фут­бол

Фут­бо­ли­миз ду­нё миқё­си­га чиқа ол­ма­ёт­ган бўл­са-да, ҳа­кам­ла­ри­миз халқа­ро май­дон­лар­ни за­бт эти­ш­да да­вом этяп­ти. Рав­шан Эр­ма­тов шу йил ёз­да Рос­сия май­дон­ла­ри­да ўт­ган жаҳон чем­пи­о­на­ти­да ҳа­кам­лик қил­ди. Қу­во­нар­ли­си, мам­ла­ка­ти­м­из­да унинг из­до­шла­ри кў­пайиб бор­моқ­да. Ма­са­лан, Ва­лен­тин Ко­ва­лен­ко ҳам ал­лақа­чон қитъ­а­миз­нинг та­ниқ­ли ҳа­кам­ла­ри­дан би­ри­га ай­ла­ниб ул­гур­ди. Энг муҳи­ми, офк­нинг ун­га ишон­чи ор­тиб бор­моқ­да. Гап шунда­ки, шу йил­нинг 23 ок­тябрь ку­ни бў­либ ўта­ди­ган осиё чем­пи­он­лар ли­га­си­нинг ярим фи­нал баҳ­си – “Пер­си­по­лис” (Эрон) – “Ал Са­ад” (Қа­тар) жа­мо­ала­ри ўр­та­си­да­ги учра­шув­ни ай­нан биз­нинг ҳа­кам­ла­ри­миз бо­шқа­риб бо­ра­ди. Ва­лен­тин Ко­ва­лен­ко­га қа­нот­лар­да Ҳус­нит­дин Шод­мо­нов ҳам­да Ти­мур Гай­нул­лин кў­ма­кла­ша­ди. Уш­бу ўй­ин­нинг қў­шимча ёр­дам­чи ҳа­кам­ла­ри ҳам ўз­бе­ки­стон­ли­клар – Иль­гиз Тан­та­шев ва Азиз Аси­мов. Руслан Се­ра­зит­ди­нов за­хи­ра ҳа­ка­ми ва­зи­фа­си­ни ба­жа­ра­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.