ПОЙТАХТИМИЗ БАРЧА СОҲАЛАРДА НАМУНА БЎЛИШИ КЕРАК

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев 26 ок­тябрь ку­ни Тош­кент шаҳри Юну­со­бод ту­ма­ни­да амал­га оши­ри­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган лой­иҳа­лар, тад­бир­кор­лар­нинг ис­тиқ­бол­ли ре­жа­ла­ри би­лан та­ни­ш­ди, дея ха­бар бер­ди uza.uz.

Юну­со­бод ту­ма­ни ижти­мо­ий-иқти­со­дий жиҳат­дан пой­тах­ти­миз­нинг етак­чи ту­ман­ла­ри­дан би­ри. Ту­ман­нинг гео­гра­фик жой­ла­шу­ви ҳу­д­уд­нинг са­но­ат са­лоҳи­я­ти­ни оши­риш, хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб этиш, юқо­ри тех­но­ло­ги­я­ли ишлаб чиқа­ри­шлар­ни кен­гай­ти­риш ва чет эл­лик ҳам­кор­лар би­лан алоқа­лар­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­да кат­та қу­лай­лик яра­та­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз­га тақ­дим эти­л­ган Тош­кент шаҳри­нинг 2018-2019 йил­лар­да­ги ин­ве­сти­ция са­лоҳи­я­ти­га оид маъ­лу­мот­лар­га кў­ра, ик­ки йил­да пой­тах­ти­м­из­да 417 та лой­иҳа­ни амал­га оши­риш ва бу­нинг на­ти­жа­си­да 25 мин­г­дан зи­ёд иш ўр­ни яра­тиш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган. Шун­дан са­но­ат соҳа­си­га те­ги­шли лой­иҳа­лар 264 та­ни, хиз­мат кўр­са­тиш соҳа­си­да 153 та­ни таш­кил эта­ди. Жо­рий йил­нинг 9 ой­и­да жа­ми лой­иҳа­лар учун 257,5 миллион дол­лар ҳа­жми­да­ги тўғри­дан-тўғри хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар ўз­ла­ш­ти­ри­л­ган.

2019 йил­да 1 миллиард дол­лар­дан зи­ёд хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб қи­лиш ҳи­со­би­га 181 та лой­иҳа­ни ҳа­ёт­га тат­биқ этиш мўл­жал­лан­ган. Жум­ла­дан, Юну­со­бод ту­ма­ни­да 38 та ин­ве­сти­ция лой­иҳа­си амал­га оши­ри­ла­ди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри Тош­кент шаҳри­нинг иқти­со­дий им­ко­ни­ят­ла­ри кен­гли­ги, пойтахтимиз барча соҳаларда намуна бўлиши ке­рак­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди. Лой­иҳа­лар­нинг ка­фо­лат­ла­ни­ши, са­ма­ра­ла­ри би­лан қи­зиқ­ди. Му­та­сад­ди­лар­га жалб эти­л­а­ёт­ган хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар ҳа­жми­ни яна­да оши­риш, ян­ги кор­хо­на­лар таш­кил этиш ва со­лиқ ту­шу­ми­ни кў­пай­ти­риш юза­си­дан кўр­сат­ма­лар бер­ди.

Тош­кент шаҳри­да аҳо­ли учун қу­лай ша­ро­ит­лар яра­тиш, си­фат­ли транспорт хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тиш қам­ро­ви­ни оши­риш ҳам­да ду­нё­нинг ри­вож­лан­ган давлат­ла­ри­дан қо­лиш­май­ди­ган мет­ро­по­ли­тен хиз­ма­ти­ни ри­вож­лан­ти­риш бо­рас­и­да кенг кўлам­ли ишлар амал­га оши­рил­моқ­да. За­мо­на­вий кў­при­клар, йўл ўт­каз­ги­члар бу­нёд этил­моқ­да.

Ай­ни пайт­да Тош­кент мет­ро­по­ли­те­ни Юну­со­бод йў­на­ли­ши ик­кин­чи босқи­чи қу­ри­лиш ишла­ри қизғин да­вом эт­моқ­да. Қу­ри­лиш лой­иҳа­си­нинг уму­мий қий­ма­ти 124,8 миллион дол­лар.

Пре­зи­дент Шав­кат Мир­зи­ёев жо­рий йил 9 февраль ку­ни Юну­со­бод ту­ма­ни­да бў­либ, мет­ро­по­ли­тен қу­ри­ли­ши би­лан та­ни­ш­ган эди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри 26 ок­тябрь ку­ни бу ер­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган қу­ри­лиш ишла­ри­ни яна бир бор кўз­дан ке­чир­ди, қу­рув­чи­лар би­лан му­лоқ­от­да бўл­ди.

Таъ­кид­лаш ке­р­ак­ки, Тош­кент мет­ро­по­ли­те­ни 40 йил­дан ор­тиқ та­рих­га эга. У 1977 йил но­ябрь ой­и­дан қатъ­ий жа­д­вал бўй­и­ча ҳа­ра­кат­ла­на бо­шла­ган.

Тош­кент мет­ро­по­ли­те­ни йў­лов­чи­лар­ни та­ши­ш­да­ги қу­лай­лик ва хавф­сиз­лик нуқтаи-на­за­ри­дан энг са­ма­ра­ли транспорт во­си­та­си ҳи­собла­на­ди.

Юну­со­бод йў­на­ли­ши­да қу­ри­ла­ёт­ган мет­ро участ­ка­си­нинг узун­ли­ги 2,9 ки­ло­метр бў­либ, уни 2019 йил­да фой­да­ла­ни­ш­га топ­ши­риш мўл­жал­лан­ган. Ик­ки­та – Тур­ки­стон ва Юну­со­бод ян­ги мет­ро бе­кат­ла­ри­дан ибо­рат. Энг асо­сий ма­са­ла пойтахтимиз кў­ча­ла­ри­да­ги тир­банд­лик­нинг ол­ди­ни олиш. Бун­да мет­ро энг қу­лай во­си­та­дир, де­ди Шав­кат Мир­зи­ёев. Бу­нёд­кор­лик ишла­ри бун­дан кей­ин ҳам ти­зим­ли да­вом эт­ти­ри­ли­ши қайд этил­ди.

Ҳо­зир­ги кун­да Тур­ки­стон ва Юну­со­бод стан­ци­я­ла­ри ҳам­да улар ора­лиғи­да­ги тун­нел­ни қу­риш ишла­ри олиб бо­рил­моқ­да.

Уш­бу тун­нел­ни ёпиқ усул­да қа­зиш учун Гер­ма­ни­ядан “Herrenknecht" ком­па­ни­я­си­нинг ме­ха­ни­за­ци­я­ла­ш­ган ма­жмуа­си кел­ти­ри­л­ган. Бу ул­кан тех­ни­ка май-сен­тябрь ой­ла­ри да­во­ми­да йиғи­л­ган. Соҳа му­та­хас­сисла­ри Гер­ма­ни­яда ма­ла­ка оши­риб кел­ди. Кў­прик қу­ри­лиш трести то­мо­ни­дан тун­нель де­вор­ла­ри­ни му­стаҳ­кам­лов­чи тю­бин­глар ишлаб чиқа­риш це­хи иш­га ту­ши­рил­ди.

Ҳо­зир­ги кун­да ма­жмуа иш­га ту­ши­ри­либ, тун­нель қа­зиш ишла­ри бо­шлаб юбо­ри­л­ган. У бир сут­ка­да 12 метр ма­со­фа­да қа­зиш ишла­ри олиб бо­риш ва 8 та ҳалқа ўр­на­тиш им­ко­ни­я­ти­га эга. Бу­гун­ги кун­га­ча 350 та ҳалқа­га етар­ли (1 халқа 6 та тю­бинг йиғин­ди­си­дан ибо­рат) кон­струк­ци­я­лар за­хи­ра­си яра­ти­л­ган.

Пре­зи­ден­ти­миз уш­бу тех­ник ма­жму­а­ни кўз­дан ке­чир­ди. Му­та­сад­ди­лар­га мет­ро стан­ци­я­ла­ри­нинг та­шқи кўри­ни­ши ва ин­фра­ту­зил­ма­си бўй­и­ча тав­си­я­лар бер­ди.

Транспорт ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни қу­ри­ш­да шаҳар­нинг кел­гу­си ри­во­жи­ни ҳи­соб­га олиш, ҳам­ма учун қу­лай бў­ли­ши­ни таъ­мин­лаш за­рур­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди.

Мух­та­сар айт­ган­да, мет­ро­нинг ян­ги бе­кат­ла­ри иш­га ту­ши­ри­ли­ши на­ти­жа­си­да пой­тахт аҳо­ли­си ва сай­ёҳлар учун

мет­ро­по­ли­тен хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­я­ти яна­да оша­ди. Ду­нё­нинг ри­вож­лан­ган давлат­ла­ри­да­ги мав­жуд мет­ро транс­пор­ти би­лан рақо­бат­ла­ша ола­ди­ган за­мо­на­вий мет­ро­по­ли­тен хиз­ма­ти ша­кл­ла­ниб бо­ра­ди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри жой­лар­га таш­ри­фи чоғи­да ёш ав­лод тар­би­я­си­нинг бир­лам­чи ва муҳим бўғи­ни си­фа­ти­да мак­та­б­га­ча таъ­лим ти­зи­ми­ни юк­сал­ти­риш, боғ­ча­лар­нинг мод­дий-тех­ник ба­за­си­ни му­стаҳ­кам­лаш, улар­ни моҳир пе­да­го­глар би­лан таъ­мин­лаш, бо­ла­лар­ни мак­та­б­га си­фат­ли тай­ёр­лаш ма­са­ла­си­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­рат­моқ­да.

Жо­рий йил 30 сен­тябр­да­ги “Мак­та­б­га­ча таъ­лим ти­зи­ми­ни бо­шқа­риш­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги Пре­зи­дент қа­ро­ри бу бо­ра­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ишлар­ни ян­ги босқи­ч­га кўта­ра­ди.

Мак­та­б­га­ча таъ­лим ти­зи­ми­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш бо­рас­и­да Тош­кент шаҳри Юну­со­бод ту­ма­ни­да ҳам кенг кўлам­ли ишлар амал­га оши­рил­моқ­да.

Ту­ман­нинг Боғи­ша­мол маҳал­ла­си­да жой­ла­ш­ган “Се­винч” ном­ли 74-мак­та­б­га­ча таъ­лим муас­са­са­си бо­ла­лар учун ҳақиқий ор­зу­лар мас­ка­ни­га ай­лан­ди. Бо­и­си, 1976 йи­ли қу­ри­л­ган мак­та­б­га­ча таъ­лим муас­са­са­си жо­рий йил­да туб­дан таъ­мир­ла­ниб, Пре­зи­ден­ти­миз таш­ри­фи ара­фа­си­да фой­да­ла­ни­ш­га топ­ши­рил­ди.

275 ўрин­ли муас­са­са­си­нинг ма­шғу­лот хо­на­ла­ри бо­ла­лар тар­би­я­си учун за­рур, бе­жи­рим ва қи­зиқар­ли ин­вен­тар­лар­га бой. Ош­хо­на ва спорт за­ли ян­ги­дан қу­ри­л­ган.

Муас­са­са ин­но­ва­ци­он тех­но­ло­ги­я­лар асо­си­да жиҳоз­лан­ган бў­либ, мам­ла­ка­ти­м­из­да­ги илк “ақл­ли боғ­ча” ҳи­собла­на­ди. Бу ер­да бо­ла­лар хавф­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да ке­лув­чи­лар­ни на­зо­рат қи­лиш уску­на­си, ҳар бир хо­на­га до­мо­фон ўр­на­ти­л­ган. Ота-она­лар фар­зан­ди қай­си гу­руҳи­да бўл­са, шу хо­на­ни боғ­лов­чи туг­ма­ни бос­ган­дан сўнг тар­би­я­чи бо­ла­ни олиб чиқиб бе­ра­ди. Би­но­га ки­ра­ве­ри­ш­да қўй­и­л­ган таб­ло­дан бо­ла­нинг ўз гу­руҳи­га кир­га­ни­ни кў­риш, ҳар бир гу­руҳ­да­ги ма­шғу­лот­ни он­лайн ку­за­тиш мум­кин.

Ич­ка­ри­да зи­на ва хо­на­лар­га ишлан­ган рангли бел­ги­лар, та­ф­ак­кур­га ун­дов­чи расм­лар бо­ла­лар­ни ранг би­лиш, са­на­ш­га ўр­га­та­ди. Йўл кўр­са­тув­чи рангли чи­зиқлар орқа­ли кич­кин­той­лар ўз гу­руҳи­ни то­пиб бо­ра­ди.

Ҳар бир ма­шғу­лот хо­на­си­да “Илк қа­дам” дасту­ри асо­си­да ишлаб чиқи­л­ган муль­ти­ме­диа та­жри­ба-си­нов дасту­ри­га эга мо­ни­тор­лар ўр­на­ти­л­ган. Бу дастур­да­ги тур­ли соҳа­лар­га оид су­рат­лар, ин­тер­фа­ол ўй­ин­лар ёр­да­ми­да бо­ла­лар­нинг би­лим ва кў­ник­ма­си ша­кл­лан­ти­ри­ла­ди.

Ад­лия ва­зир­ли­ги бу­юрт­ма­си асо­си­да “Sotol systems” ком­па­ни­я­си­да ишлаб чиқи­л­ган уш­бу дастур он­лайн тарз­да ишлай­ди. Уни ота-она­лар ҳам мо­бил те­ле­фо­ни­га юклаб олиб, уй­да те­ле­ви­зор орқа­ли шуғул­ла­ни­ши мум­кин.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри боғ­ча­да яра­ти­л­ган ша­ро­ит­лар би­лан та­ни­ш­ди, тар­би­я­чи­лар би­лан му­лоқот қил­ди.

Биз учун бо­ла­ла­ри­миз­нинг маъ­на­ви­я­ти, би­ли­ми, соғ­лиғи энг муҳим ма­са­ла. Шу­нинг учун давлат то­мо­ни­дан мак­та­б­га­ча таъ­лим­га кат­та эъ­ти­бор бе­ри­ляп­ти ва бу ҳа­ли бо­шла­ни­ши. Сиз­лар­нинг ва­зи­фан­гиз бо­ла­лар­нинг кў­зи­да­ги нур­ни илғаб олиш, улар­га ях­ши тар­бия бе­риш, де­ди Шав­кат Мир­зи­ёев.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри­га Тош­кент шаҳри­да­ги мак­та­б­га­ча таъ­лим муас­са­са­ла­ри­нинг ҳо­ла­ти ва улар­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га оид лой­иҳа­лар ҳақи­да маъ­лу­мот бе­рил­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз бу бо­ра­да­ги та­кли­флар­ни маъ­қул­лаб, давлат ху­су­сий ше­ри­клик асо­си­да ян­ги боғ­ча­лар қу­риш, бо­ла­лар­ни қа­м­раб олиш­ни кен­гай­ти­риш ва кел­гу­си­да юз фо­из­га ет­ка­зиш за­рур­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди.

Шу ер­да Жа­ну­бий Ко­ре­я­нинг Пу­чон уни­вер­си­те­ти раҳ­бар­ла­ри би­лан ви­део­кон­фе­рен­ция орқа­ли му­лоқот қи­лин­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз боғ­ча тар­би­я­ла­нув­чи­ла­ри­га со­вға­лар бер­ди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри “Business city” – “Юну­со­бод” за­мо­на­вий иш­би­лар­мон­лик мар­ка­зи лой­иҳа­си би­лан та­ни­ш­ди.

Пойтахтимиз ул­кан бу­нёд­кор­лик лой­иҳа­ла­ри эва­зи­га кун сай­ин ўз­га­риб, гў­зал қи­ё­фа ка­сб этиб бор­моқ­да. Ян­ги-ян­ги аҳо­ли мас­сивла­ри, муҳта­шам кў­при­клар, ижти­мо­ий соҳа объ­ект­ла­ри ва бо­шқа ин­шо­от­лар шаҳар­ни на­фақат ар­хи­тек­ту­ра­вий жиҳат­дан, бал­ки яшаш ва дам олиш, биз­нес юри­тиш ша­ро­ит­ла­ри­га кў­ра қу­лай ме­га­по­лис­га ай­лан­тир­моқ­да.

Узоққа бор­май­лик, шаҳар­нинг қоқ мар­ка­зи­да қад ро­стла­ёт­ган “Toshkent City” халқа­ро иш­би­лар­мон­лик мар­ка­зи қу­ри­лиш бо­би­да­ги та­сав­вур­ла­ри­миз­ни бу­тун­лай ўз­гар­ти­риб юбор­ди. Бу ер­да за­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар ва меъ­мор­лик ан­до­за­ла­ри асо­си­да ти­кла­на­ёт­ган ба­ланд имо­рат­лар Тош­кент­ни мин­тақа­миз­нинг шаҳар­со­злик соҳа­си­да­ги диққат­га са­зо­вор мар­каз­ла­ри­дан би­ри мақо­ми­ни оли­ши им­ко­ни­ни бе­ра­ди.

Ри­вож­ла­ниш­нинг бу­гун­ги суръ­ат­ла­ри, аҳо­ли­нинг ях­ши яша­ш­га эҳти­ё­жи, жаҳон­да­ги ўз­га­ри­шлар кўла­ми­ни ҳи­соб­га олган ҳол­да пой­тах­ти­м­из­да яна бир неч­та за­мо­на­вий иш­би­лар­мон­лик мар­ка­зи қад ро­стла­моқ­да.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри­нинг 2018 йил 2 ав­гу­ст­да­ги “Рес­пуб­ли­ка ҳу­д­уд­ла­ри­да “Business city” за­мо­на­вий иш­би­лар­мон­лик мар­каз­ла­ри­ни таш­кил этиш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри­га му­во­фиқ, Юну­со­бод ту­ма­ни­нинг От­чо­пар – 2 маҳал­ла­си ҳу­д­у­ди­да қу­ри­ла­ди­ган “Business city” – “Юну­со­бод” за­мо­на­вий иш­би­лар­мон­лик мар­ка­зи нав­бат­да­ги­си бўла­ди.

За­мо­на­вий иш­би­лар­мон­лик мар­ка­зи­дан кўп қа­ват­ли ту­рар жой ма­жму­а­ла­ри, биз­нес офислар, савдо-кўн­ги­ло­чар мас­кан­лар, меҳ­мон­хо­на­лар­дан ибо­рат кўп тар­моқ­ли ма­жму­а­лар, сай­л­го­ҳлар, ижти­мо­ий объ­ект­лар, тиб­бий соғ­лом­ла­ш­ти­риш мар­каз­ла­ри ўрин ола­ди.

Дастлаб­ки ҳи­соб-ки­то­блар­га кў­ра, лой­иҳа қий­ма­ти 500 миллион дол­лар бў­либ, 2019-2023 йил­лар­да амал­га оши­ри­ли­ши мўл­жал­лан­ган.

Пре­зи­ден­ти­миз ян­ги иш­би­лар­мон­лик мар­ка­зи­да пой­тахт аҳо­ли­си­га қу­лай шарт-ша­ро­ит яра­тиш би­лан бир­га, хо­ри­жий ин­ве­стор­лар, биз­нес до­ира­лар­ни жалб қи­лиш бўй­и­ча тав­си­я­ла­ри­ни бил­дир­ди.

Ай­ни пайт­да иш­би­лар­мон­лик мар­ка­зи­да бар­по эти­л­а­ди­ган би­но ва ин­шо­от­лар қу­ри­ли­ши­га улар­нинг ту­ри ва их­ти­со­сла­шу­ви асо­си­да хо­ри­жий ва маҳал­лий ин­ве­стор­лар­ни жалб қи­лиш юза­си­дан та­кли­флар ишлаб чиқил­моқ­да.

Юрт­бо­ши­миз ян­ги иш­би­лар­мон­лик мар­ка­зи қу­ри­ли­ши­да ре­льеф­дан оқи­ло­на фой­да­ла­ниш, ду­нё шаҳар­ла­ри та­жри­ба­си­ни ўр­га­ниш за­рур­ли­ги­ни қайд эт­ди. Уни бар­по эти­ш­га хо­ри­жий ин­ве­стор­лар, та­жри­ба­ли лой­иҳа­чи ва қу­рув­чи­лар­ни жалб этиш бўй­и­ча топ­ши­риқлар бер­ди.

Шу ер­да Юну­со­бод ту­ма­ни­да­ги кўп қа­ват­ли уй­лар­ни бо­шқа­риш бўй­и­ча та­кли­флар тақ­ди­мо­ти ўт­ка­зил­ди. Бу та­кли­флар Рос­си­я­нинг Қо­зон шаҳри та­жри­ба­си асо­си­да ишлаб чиқи­л­ган. У профессионал сер­вис ком­па­ни­я­ла­ри таш­кил этиш орқа­ли кўп қа­ват­ли уй­лар­га хиз­мат кўр­са­тиш­ни ях­ши­лаш, мод­дий-тех­ник ба­за­ни му­стаҳ­кам­лаш, иқти­со­дий барқа­рор­лик­ни таъ­мин­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган.

Пре­зи­ден­ти­миз ту­ман­да уш­бу ти­зим­ни жо­рий мав­сум­да­ёқ тат­биқ этиш, ҳар бир кўп қа­ват­ли уй­нинг эга­си­ни то­пиб, улар­га им­ти­ёз­лар бе­риш за­рур­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди.

Ин­но­ва­ци­он, ил­мий ва таш­ки­лий ишлар­ни бир­ла­ш­ти­риб, ба­ра­вар олиб бор­ма­сак, бу соҳа эс­ки­ча ҳол­да қо­ла­ве­ра­ди. Ком­му­нал хиз­мат­лар ху­су­сий кор­хо­на­лар то­мо­ни­дан амал­га оши­рил­ма­са, си­фат бўл­май­ди. Си­фат бўл­ма­ган­дан кей­ин тў­лов ҳам барқа­рор бўл­май­ди. Бу соҳа­да хиз­мат­ни, ҳи­соб-ки­тоб­ни жой­и­га қўй­сак, ва­зи­ят ўз­га­ра­ди, одам­лар ро­зи бўла­ди, де­ди давла­ти­миз раҳ­ба­ри.

Пре­зи­дент Шав­кат Мир­зи­ёев “Ами­лов” қан­до­лат маҳ­су­лот­ла­ри ишлаб чиқа­риш фаб­ри­ка­си­ни бо­риб кўр­ди, деб ха­бар бер­ди president.uz.

Уму­мий қий­ма­ти 62 миллион дол­лар бўл­ган уш­бу кор­хо­на пой­тах­ти­м­из­да­ги со­биқ лок-бўёқ за­во­ди ўр­ни­да таш­кил эти­л­ган. За­вод би­но­си ре­кон­струк­ция қи­ли­ниб, жо­рий йил 5 ок­тябр­да иш­га ту­ши­ри­л­ган. Гер­ма­ния, Швей­ца­рия, Ита­лия, Ав­стрия, Ни­дер­лан­дия ка­би давлат­лар­дан за­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар кел­ти­риб ўр­на­ти­л­ган. Қа­рийб 830 ки­ши до­и­мий иш би­лан таъ­мин­лан­ган.

Кор­хо­на йи­ли­га 50 минг тон­на­га яқин қан­до­лат маҳ­су­лот­ла­ри ишлаб чиқа­риш қув­ва­ти­га эга. Бу­гун­ги кун­да бу ер­да шо­ко­лад, кон­фет, пе­че­нье, вафли ка­би 60 тур­да­ги маҳ­су­лот ишлаб чиқа­рил­моқ­да.

Бун­дай ши­рин­ли­клар шу пайт­га­ча юр­ти­миз­га, асо­сан, им­порт қи­ли­нар­ди. “Ами­лов” фаб­ри­ка­си­да тай­ёр­ла­на­ёт­ган қан­до­лат маҳ­су­лот­ла­ри чет эл­ни­ки­га нис­ба­тан ар­зон ва си­фат­ли бўл­га­ни бо­ис ич­ки бо­зор­ни тез эгал­ла­ди. На­ти­жа­да бун­дай маҳ­су­лот­лар им­пор­ти­ни қи­рқ фо­из қисқар­ти­ри­ш­га эри­шил­ди. Қо­ла­вер­са, кор­хо­на йи­ли­га 10 миллион дол­лар­лик экс­порт қи­лиш­ни ре­жа­ла­ш­тир­ган.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри фаб­ри­ка­нинг ишлаб чиқа­риш қув­ва­ти­ни кен­гай­ти­риш, бун­дай кор­хо­на­лар­ни кў­пай­ти­риб, рақо­бат­ни ри­вож­лан­ти­риш, им­порт бўла­ёт­ган бо­шқа маҳ­су­лот­лар­ни ҳам маҳал­лий­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча топ­ши­риқлар бер­ди.

Пре­зи­дент Шав­кат Мир­зи­ёев “Ўз­экс­по­мар­каз”да Тош­кент шаҳри ва Юну­со­бод ту­ма­ни ҳо­ким­ла­ри, му­та­сад­ди­лар ва сек­тор­лар раҳ­бар­ла­ри, маҳал­ла ра­исла­ри иш­ти­ро­ки­да йиғи­лиш ўт­каз­ди.

Ун­да Юну­со­бод ту­ма­ни­ни иқти­со­дий ри­вож­лан­ти­риш, 63 та маҳал­лад­а­ги ижти­мо­ий ҳо­лат­ни яна­да ях­ши­лаш, аҳо­ли фа­ро­вон­ли­ги­ни оши­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган чо­ра-тад­бир­лар бел­ги­лаб бе­рил­ди.

2019 йил­да са­но­ат ва хиз­мат кўр­са­тиш соҳа­ла­ри­да мўл­жал­лан­ган 38 та лой­иҳа­нинг ҳар би­ри бўй­и­ча та­шаб­бу­скор­лар ва ман­ба­ла­ри­ни аниқ кўр­сат­ган ҳол­да “йўл ха­ри­та”ла­ри ишлаб чиқиш за­рур­ли­ги таъ­кид­лан­ди.

Хат­ло­в­да аниқлан­ган 332 та фой­да­ла­нил­ма­ёт­ган объ­ект ва ер май­до­ни­да ян­ги ишлаб чиқа­ри­шлар­ни таш­кил этиш, бюд­жет­га ту­шум­лар­ни кў­пай­ти­риш ва одам­лар­нинг да­ро­мад­ла­ри­ни оши­риш бўй­и­ча кўр­сат­ма­лар бе­рил­ди.

Ижти­мо­ий дол­зарб ма­са­ла­лар­ни ҳал қи­лиш, уй-жой фон­ди­ни ри­вож­лан­ти­риш, ком­му­нал хиз­мат­лар­ни ях­ши­лаш, объектларни куз-қиш мав­су­ми­га тай­ёр­лаш бо­рас­и­да­ги ва­зи­фа­лар бел­ги­лаб бе­рил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.