ЎЗ­БЕ­КИ­СТОН-ТУР­КИЯ: ол­тин объ­ект­ла­ри бир­га­лик­да қи­ди­ри­ла­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ -

Давлат гео­ло­гия ва ми­не­рал ре­сур­слар қў­ми­та­си ҳам­да Тур­ки­я­нинг “TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” ком­па­ни­я­си ўр­та­си­да Са­марқанд ви­ло­я­ти­да­ги Ғал­ла­бу­лоқ ва Қу­ш­те­па­да ол­тин­га оид объектларни ўз­ла­ш­ти­риш лой­иҳа­си­ни амал­га оши­риш тўғри­си­да гео­ло­ги­яқи­ди­рув ишла­ри­ни ҳам­кор­лик­да олиб бо­ри­ш­га до­ир ме­мо­ран­дум им­зо­лан­ди.

Мам­ла­ка­ти­миз Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 24 май­да­ги қа­ро­ри­га му­во­фиқ, ер ости бой­ли­кла­ри­дан фой­да­ла­ниш соҳа­си­да ин­ве­сти­ци­он ҳам­кор­лик қи­лиш­нинг сод­да­ла­ш­ти­ри­л­ган тар­ти­би та­с­диқлан­ган. Шу­нин­г­дек, Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2017 йил 31 май­да­ги қа­ро­ри би­лан стра­те­гик жиҳат­дан муҳим бўл­ган қат­тиқ фой­да­ли қа­зил­ма­лар­нинг 111 та ис­тиқ­бол­ли май­до­ни ва 29 та ко­ни рўй­ха­ти та­с­диқлан­ган. Улар­ни гео­ло­гик ўр­га­ниш ҳам­да ўз­ла­ш­ти­риш учун чет эл ин­ве­сти­ци­я­ла­ри­ни жалб қи­лиш ишла­ри бо­шлаб юбо­ри­л­ган.

Юқо­ри­да қайд эти­л­ган қа­рор­лар­да кўз­да ту­ти­л­ган чо­ра-тад­бир­лар­ни амал­га оши­ри­ли­ши­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да Дав­геолқўм то­мо­ни­дан Тур­ки­я­нинг “TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” ком­па­ни­я­си би­лан Са­марқанд ви­ло­я­ти­нинг Ғал­ла­бу­лоқ ва Қу­ш­те­па объ­ект­ла­ри­да бир­га­лик­да гео­ло­гия-қи­ди­рув ишла­ри­ни олиб бо­риш ва ол­тин­га оид объектларни ўз­ла­ш­ти­ри­ш­да ҳам­кор­лик қи­лиш ма­са­ла­си ишлаб чиқи­л­ган.

Ил­га­ри то­мон­лар ўр­та­си­да ан­гла­шув ме­мо­ран­ду­ми ва қайд эти­л­ган объ­ект­лар учун ош­кор қил­мас­лик тўғри­си­да ке­ли­шув им­зо­лан­ган ҳам­да лой­иҳа­да иш­ти­рок этиш бўй­и­ча қа­рор қа­бул қи­лиш учун гео­ло­гик ма­те­ри­ал­лар Тур­кия то­мо­ни­га бел­ги­лан­ган тар­тиб­да бе­ри­л­ган эди. Ма­те­ри­ал­лар­ни ўр­га­ниш до­ира­си­да турк ва немис экс­перт-гео­ло­гла­ри жой­лар­га чиқиб, на­му­на­лар оли­ш­ди ҳам­да Тур­кия ва Ка­на­да­да­ги халқа­ро ла­бо­ра­то­ри­я­лар­да таҳ­лил қи­л­ган ҳол­да объектларни ўр­га­ниш таш­кил этил­ди. Пи­ро­вар­ди­да ўр­га­ниш якун­ла­ри бўй­и­ча “TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” ком­па­ни­я­си то­мо­ни­дан лой­иҳа­да иш­ти­рок эти­ш­га қи­зиқиш бил­ди­рил­ди.

Жо­рий йил­нинг 25 ок­тябри­да лой­иҳа­ни ама­ли­ёт­га тат­биқ этиш тўғри­си­да­ги би­тим им­зо­ла­ниб, би­рин­чи босқич­да “TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” ком­па­ни­я­си кей­ин­ги йил­лар­да бир қан­ча тад­бир­лар­ни амал­га оши­ра­ди. Ху­су­сан, мав­жуд ре­сурс ба­за­си тўғри­си­да­ги ах­бо­рот­ни аниқла­ш­ти­риш ва та­ри­хий гео­ло­гик қи­ди­рув маъ­лу­мот­ла­ри, жум­ла­дан, халқа­ро стан­дарт­лар­дан фой­да­ла­ниш­ни та­с­диқлаш учун объ­ект­лар­да тек­ши­рув пункт­ла­ри­ни очиш, тех­но­ло­гик жа­ра­ён­лар­ни ишлаб чиқиш учун ме­тал­лур­гик си­но­вла­ри­ни ўт­ка­зиш, ол­тин за­хи­ра­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш учун тах­ми­ний тех­ник-иқти­со­дий асо­слар лой­иҳа­си­ни ишлаб чиқиш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Тур­кия ком­па­ни­я­си кей­ин­ги 4 ой да­во­ми­да барча тад­бир­лар­ни амал­га оши­риб, лой­иҳа би­рин­чи босқи­чи­нинг иж­о­бий на­ти­жа­ла­ри­дан сўнг то­мон­лар ол­тин за­хи­ра­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да ҳам­кор­лик қи­лиш­нинг ша­кл ва шар­тла­ри тўғри­си­да ке­ли­шиб ола­ди.

Зи­ё­да АҲМЕДОВА, Давлат гео­ло­гия ва ми­не­рал ре­сур­слар қў­ми­та­си Жа­мо­ат­чи­лик ва ом­ма­ва­ий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри би­лан алоқа­лар

бў­ли­ми бо­ш­лиғи.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.