ҚОНУНЛАР ЛОЙ­ИҲА­ЛА­РИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПАРЛАМЕНТ ҲАЁТИ - Ўз мух­би­ри­миз.

Пар­ла­мент қуйи па­ла­та­си­нинг нав­бат­да­ги маж­ли­си­да тур­ли соҳаларда амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ис­лоҳот­лар­ни ҳуқуқий жиҳат­дан яна­да му­стаҳ­кам­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган бир қа­тор қо­нун лой­иҳа­ла­ри кўриб чиқилди.

Ху­су­сан, “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг ай­рим қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар ки­ри­тиш тўғри­си­да”ги қо­нун лой­иҳа­си­нинг маз­мун-моҳи­я­ти фер­мер, деҳқон хў­жа­ли­кла­ри ва то­морқа ер эга­ла­ри фа­о­ли­я­ти­нинг са­ма­ра­дор­ли­ги­ни яна­да оши­риш, Ўз­бе­ки­стон фер­мер, деҳқон хў­жа­ли­кла­ри ва то­морқа ер эга­ла­ри кен­га­ши­нинг бу соҳа­да­ги ва­ко­лат­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш ҳам­да унинг фа­ол иш­ти­ро­ки­ни таъ­мин­ла­ш­дан ибо­рат. Ам­мо муҳо­ка­ма­лар пай­ти­да қо­нун лой­иҳа­си­да бир қан­ча баҳс­ли нор­ма­лар акс эт­ти­ри­л­га­ни бо­ис де­пу­тат­лар ҳақ­ли эъ­ти­ро­злар бил­ди­ри­ш­ди. Шу ту­фай­ли маз­кур қо­нун лой­иҳа­си­ни яна­да пи­шиқ-пух­та ишлаш мақ­са­ди­да кей­ин­ги ял­пи маж­лис кун тар­ти­би­га ки­ри­тиш учун қол­ди­риш мақ­сад­га му­во­фиқ деб то­пил­ди.

Ад­лия ва­зир­ли­ги то­мо­ни­дан те­ги­шли ва­зир­лик ва идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да қо­нун­чи­лик та­шаб­бу­си ҳуқуқи асо­си­да ки­ри­ти­л­ган “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг ай­рим қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га қў­шимча­лар ва ўз­гар­ти­шлар ки­ри­тиш тўғри­си­да”ги қо­нун лой­иҳа­си ҳам де­пу­тат­лар то­мо­ни­дан қизғин муҳо­ка­ма қи­лин­ди. Қайд эти­л­га­ни­дек, бу­гун­ги кун­да қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да Тош­кент шаҳри ва Тош­кент ви­ло­я­ти­да до­и­мий про­пис­ка­си бўл­ма­ган Ўз­бе­ки­стон фуқа­ро­ла­ри­га нис­ба­тан уш­бу ҳу­д­уд­лар­да яшаш ҳам­да иш­га жой­ла­шиш би­лан боғ­лиқ қа­тор чек­ло­влар мав­жуд. Маз­кур чек­ло­влар­га риоя эт­мас­лик фуқа­ро­лар ва ман­саб­дор шах­слар­ни маъ­му­рий жа­во­бгар­лик­ка тор­тиш учун асос ҳи­соблан­моқ­да. Қо­нун лой­иҳа­си эса бун­дай чек­ло­влар­ни бар­та­раф эти­ш­га қа­ра­ти­л­ган бў­либ, фуқа­ро­лар­нинг иш тан­лаш, рес­пуб­ли­ка ҳу­д­у­ди­да эр­кин ҳа­ра­кат­ла­ниш бўй­и­ча кон­сти­ту­ци­явий ҳуқуқла­ри, паспорт, би­лим олиш ҳам­да иш­га жой­ла­шиш би­лан боғ­лиқ бо­шқа ҳуқуқла­ри амал­га оши­ри­ли­ши­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да ишлаб чиқилди. Қо­нун лой­иҳа­си де­пу­тат­лар то­мо­ни­дан атро­фли­ча муҳо­ка­ма этил­ди ва қа­бул қи­лин­ди.

“Ўз­бе­ки­стон Эко­ло­гик ҳа­ра­ка­ти учун бел­ги­лан­ган кво­та­нинг бе­кор қи­ли­ни­ши му­но­са­ба­ти би­лан Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг ай­рим қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га ўз­гар­ти­шлар ки­ри­тиш тўғри­си­да”ги қо­ну­ни лой­иҳа­си муҳо­ка­ма­си чоғи­да таъ­кид­лан­га­ни­дек, у давла­ти­миз раҳ­ба­ри­нинг Олий Маж­лис­га Му­ро­жа­ат­но­ма­си­да кўр­са­тиб ўти­л­ган ва­зи­фа­лар ижро­си юза­си­дан пар­ла­мент қуйи па­ла­та­си­нинг бир гу­руҳ де­пу­тат­ла­ри то­мо­ни­дан ишлаб чиқи­л­ган. Лой­иҳа­нинг мақ­са­ди Ўз­бе­ки­стон Эко­ло­гик ҳа­ра­ка­ти учун бел­ги­лан­ган кво­та­ни бе­кор қи­лиш орқа­ли Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си­га де­пу­тат­лар ном­зо­ди­ни ил­га­ри су­рув­чи субъ­ект­лар до­ира­си­ни мақ­бул­ла­ш­ти­риш, сай­лов­га оид қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ва халқа­ро ан­до­за­лар­га мо­сла­ш­ти­ри­ш­дан ибо­рат. Би­роқ, де­пу­тат­лар қайд эт­га­ни­дек, ай­ни кун­лар­да фуқа­ро­лар­нинг сай­лов­га оид ҳуқуқла­ри­ни амал­га оши­риш ме­ха­низмла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган Сай­лов ко­дек­си лой­иҳа­си ишлаб чиқи­либ, кенг муҳо­ка­ма этил­моқ­да. Сай­лов ко­дек­си қа­бул қи­ли­на­ди­ган бўл­са, де­пу­тат­лар та­клиф эта­ёт­ган қо­нун лой­иҳа­си би­лан ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар ки­ри­тиш кўз­да ту­ти­ла­ёт­ган бир неч­та қо­нун та­би­ий ра­ви­ш­да ўз ку­чи­ни йўқо­та­ди. Ай­ни асо­слар­га кў­ра, де­пу­тат­лар фи­кри­ча, маз­кур қо­нун лой­иҳа­си­да­ги нор­ма­лар­ни алоҳи­да ҳуж­жат тар­зи­да эмас, бал­ки Сай­лов ко­дек­си­да акс эт­ти­риш мақ­сад­га му­во­фиқ. Шу му­но­са­бат би­лан маз­кур қо­нун лой­иҳа­си де­пу­тат­лар то­мо­ни­дан рад этил­ди.

Маж­лис кун тар­ти­би­да­ги яна бир ма­са­ла – “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Маъ­му­рий жа­во­бгар­лик тўғри­си­да­ги ко­дек­си­га ўз­гар­ти­шлар ва қў­шимча ки­ри­тиш тўғри­си­да”ги қо­нун лой­иҳа­си ҳам атро­фли­ча кўриб чиқилди. Де­пу­тат­лар­нинг таъ­кид­ла­ши­ча, бу­гун­ги кун­да қу­ри­лиш-мон­таж ишла­ри­ни ба­жа­ра­ёт­ган фуқа­ро­лар­га нис­ба­тан шаҳар­со­злик соҳа­си­да йўл қўй­ган ҳуқуқ­бу­зар­ли­клар учун жа­во­бгар­лик ма­са­ла­си бел­ги­лан­ма­ган. На­ти­жа­да қу­ри­лиш соҳа­си­да со­дир эти­л­а­ёт­ган ҳуқуқ­бу­зар­ли­клар со­ни кес­кин ошиб бор­моқ­да. Маз­кур қо­нун лой­иҳа­си­нинг асо­сий мақ­са­ди ҳуқуқ­бу­зар фуқа­ро­лар­га те­ги­шли жа­во­бгар­лик­ни бел­ги­лаш, фуқа­ро­лар ва ман­саб­дор шах­слар­га нис­ба­тан жа­во­бгар­лик чо­ра­ла­ри­ни ку­чай­ти­риш орқа­ли қу­ри­лиш-мон­таж ишла­ри­ни амал­га оши­ри­ш­да йўл қўй­и­ла­ёт­ган ҳуқуқ­бу­зар­лик­нинг ол­ди­ни олиш ҳи­собла­на­ди. Шу му­но­са­бат би­лан ко­декс­нинг 99 ва 160-мод­да­ла­ри­га фуқа­ро­лар ва ман­саб­дор шах­слар­га нис­ба­тан жа­во­бгар­лик чо­ра­ла­ри­ни қўл­лаш ҳам­да ку­чай­ти­риш­ни на­за­рда ту­тув­чи нор­ма­лар ки­ри­тиш та­клиф этил­моқ­да. Ле­кин маж­лисда қизғин муҳо­ка­ма эти­л­ган уш­бу қо­нун лой­иҳа­си­да бир қан­ча баҳс­ли нор­ма­лар мав­жуд­ли­ги де­пу­тат­лар­да кў­плаб са­вол­лар туғ­дир­ди. Шу му­но­са­бат би­лан лой­иҳа ҳар то­мон­ла­ма пух­та ишла­ни­ши за­ру­ра­ти бо­ис кун тар­ти­би­дан чиқа­рил­ди.

Маж­лисда “Меning fikrim” веб-пор­та­ли орқа­ли ке­либ ту­ш­ган “Вақт ўти­ши­ни теска­ри ҳи­соб­лов­чи све­то­фор­лар­ни ўр­на­тиш мақ­сад­га му­во­фиқ­ли­ги тўғри­си­да”ги элек­трон жа­мо­авий му­ро­жа­ат­ни кўриб чиқиш на­ти­жа­ла­ри ҳақи­да­ги ма­са­ла ҳам муҳо­ка­ма этил­ди. Бе­ри­л­ган маъ­лу­м­от­га қа­ра­ган­да, ту­ман ва шаҳар­ла­ри­миз кў­ча­ла­ри­да вақт ўти­ши­ни теска­ри ҳи­соб­лов­чи све­то­фор­лар­ни ўр­на­тиш тўғри­си­да “Mening fikrim” веб-пор­та­ли орқа­ли йўл­лан­ган элек­трон жа­мо­авий му­ро­жа­ат­да кў­ча­лар­да­ги амал­да­ги све­то­фор­лар­ни вақт ўти­ши­ни теска­ри ҳи­соб­лов­чи ин­ди­ка­тор­лар би­лан жиҳоз­лан­ган транспорт ва пи­ё­да­лар све­то­фор­ла­ри­га босқич­ма-босқич ал­ма­ш­ти­риш ҳақи­да­ги та­клиф ба­ён эти­л­ган. 10 мин­г­дан зи­ёд овоз тў­пла­ган уш­бу му­ро­жа­ат пар­ла­мент қуйи па­ла­та­си­нинг Му­до­фаа ва хавф­сиз­лик ма­са­ла­ла­ри қў­ми­та­си то­мо­ни­дан маж­лис муҳо­ка­ма­си­га ки­ри­ти­либ, атро­фли­ча таҳ­лил қи­лин­ди ҳам­да Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га ту­ман ва шаҳар­ла­ри­миз кў­ча­ла­ри­да шун­дай све­то­фор­лар­ни босқич­ма-босқич ўр­на­тиш ма­са­ла­си­ни кўриб чиқиш тав­сия эти­л­ган қа­рор қа­бул қи­лин­ди.

Шу­нин­г­дек, маж­лисда Соғ­лиқ­ни сақлаш ва Мо­лия ва­зир­ли­кла­ри­га юбо­ри­л­ган пар­ла­мент сўро­вла­ри на­ти­жа­ла­ри ҳам кўриб чиқилди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.