Ҳаф­та­лик сав­до ай­лан­ма­си 10,6 млрд. сўм

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Ўк­там ОЧИЛОВ, “Тош­кент” РФБ таҳ­ли­лий хиз­ма­ти бо­ш­лиғи.

Жо­рий йил­нинг 22-26 ок­тябрь кун­ла­ри “Тош­кент” рес­пуб­ли­ка фонд бир­жа­си сав­до­ла­ри­да 17 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри билан 95 та би­тим қайд қи­ли­ниб, 302,4 млн. до­на ак­ция 10,6 млрд. сўм­га со­тил­ди.

Бун­да қим­мат­ли қоғоз­лар билан ўр­та­ча кун­лик сав­до ай­лан­ма­си 2,1 млрд. сўм­ни, ўр­та­ча би­тим қий­ма­ти 111,9 млн. сўм­ни, со­ти­л­ган бир до­на ак­ци­я­нинг ўр­та­ча нар­хи 35,2 сўм­ни таш­кил эт­ди.

Таҳ­лил­лар жа­ми сав­до ай­лан­ма­си­нинг 98,8 фо­и­зи ти­жо­рат бан­кла­ри­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри билан амал­га оши­ри­л­ган би­тим­лар­дан ибо­рат бўл­га­ни­ни кўр­сат­ди.

Энг йи­рик би­тим 26 ок­тябр­да “Main Board” асо­сий сек­ци­я­си­да “Ravnaq-bank” Хатб­нинг 8,0 млн. до­на од­дий ак­ци­я­си билан 8,0 млрд. сўм миқ­до­ри­да ту­зил­ди. Бир до­на ак­ци­я­нинг со­тув ку­ни­да­ги нар­хи но­ми­на­ли­га мос ра­ви­ш­да 1 000 сўм­ни таш­кил қил­ди. Йил бо­ши­дан бу­ён уш­бу банк­нинг 22,8 млн. до­на ак­ци­я­си билан 22,8 млрд. сўм­лик 16 та сав­до би­ти­ми ту­зи­л­ган.

Би­тим­лар со­ни бўй­и­ча “Kvarts” АЖ етак­чи­лик қил­ди, унинг 8 829 до­на ак­ци­я­си билан 45,6 млн. сўм­лик 27 та би­тим амал­га оши­рил­ди. Ун­дан кей­ин­ги ўрин­лар­ни эса “IPOTEKA-BANK” AТИБ (13 та би­тим) ва “Qizilqumsement” АЖ (12 та би­тим) эгал­ла­ди.

Ўт­ган ҳаф­та­да ин­ве­стор­лар то­и­фа­си­га кў­ра бир­жа сав­до­ла­ри­да жис­мо­ний шах­слар фа­ол­ли­ги ку­за­ти­либ, ту­зи­л­ган уму­мий би­тим­лар ҳа­жми­нинг 77,8 фо­и­зи (8,3 млрд. сўм), би­тим­лар со­ни бўй­и­ча 67,4 фо­и­зи (64 до­на) ай­нан улар ҳис­са­си­га тўғри кел­ди.

Шу­нин­г­дек, ўт­ган ҳаф­та­да фонд бир­жа­си­да рес­пуб­ли­ка­миз­нинг 4 та ҳу­д­у­ди­да жой­ла­ш­ган ли­стинг ком­па­ни­я­ла­ри қим­мат­ли қоғоз­ла­ри билан сав­до би­тим­ла­ри им­зо­лан­ди. Бир­жа би­тим­ла­ри­нинг энг юқо­ри ҳа­жми Тош­кент шаҳри ва (91,0 фо­из) ва Фарғо­на ви­ло­я­ти­да­ги (8,6 фо­из) ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри улу­ши­ни таш­кил эт­ди.

Фонд бир­жа­си­да йил бо­ши­дан бу­ён 439,7 млрд. сўм­лик 8 351 та сав­до би­ти­ми қайд қи­лин­ди. Уш­бу давр­да бир­жа сав­до­ла­ри­да 114 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг 7,73 млрд. до­на қим­мат­ли қоғо­зи со­ти­л­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.