Жа­мо­ат­чи­лик кен­га­ши – давлат ор­га­ни билан аҳо­ли ўр­та­си­да­ги кў­прик

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Ой­дин ЛАТИПОВА.

Давлат ор­ган­ла­ри­нинг фуқа­ро­лар билан яқин ҳам­кор­ли­ги­ни йўл­га қўй­иш, улар­нинг очиқ, шаф­фоф ва ош­ко­ра фа­о­ли­ят кўр­са­ти­ши­ни таъ­мин­лаш, уш­бу фа­о­ли­ят усти­дан таъ­сир­чан жа­мо­ат­чи­лик на­зо­ра­ти­ни ўр­на­ти­ш­га юр­ти­м­из­да ке­ча­ёт­ган ис­лоҳот­лар­нинг муҳим тар­ки­бий қисми си­фа­ти­да қа­рал­моқ­да. Бу бо­ра­да Пре­зи­ден­ти­миз­нинг жо­рий йил 4 июл­да­ги “Давлат ор­ган­ла­ри ҳу­зу­ри­да жа­мо­ат­чи­лик кен­гашла­ри фа­о­ли­я­ти­ни таш­кил этиш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри ян­ги жа­ра­ён­ни бо­шлаб бер­ди. Ун­га кў­ра, ҳар бир давлат ор­га­ни, шу­нин­г­дек, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши, ви­ло­ят­лар ва Тош­кент шаҳри ҳо­ким­ли­кла­ри ҳу­зу­ри­да жа­мо­ат­чи­лик кен­гашла­ри ту­зил­ди.

Давлат рақо­бат қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да таш­кил эти­л­ган Жа­мо­ат­чи­лик кен­га­ши­нинг би­рин­чи маж­ли­си бў­либ ўт­ди. Тад­бир ав­ва­ли­да Жа­мо­ат­чи­лик кен­га­ши ра­и­си, “Cocacola ichimligi Uzbekiston LTD” ҚК бош ди­рек­то­ри ўрин­боса­ри Умар Тур­ди­ев юқо­ри­да­ги қа­рор­нинг маз­мун-моҳи­я­ти, аҳа­ми­я­ти ҳақи­да атро­фли­ча тўх­та­либ ўт­ди.

Қайд эти­л­га­ни­дек, қа­бул қи­ли­на­ёт­ган нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар, қа­рор­лар, дастур­лар­да жа­мо­ат­чи­лик ман­фа­ат­ла­ри ва фи­кри ҳи­соб­га оли­ни­ши, но­давлат но­ти­жо­рат таш­ки­лот­лар, ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри ва фуқа­ро­лик жа­ми­я­ти­нинг бо­шқа ин­сти­тут­ла­ри билан са­ма­ра­ли ҳам­кор­лик­ни таъ­мин­лаш учун давлат ор­га­ни­ни фуқа­ро­лар билан боғлаб ту­рув­чи “кў­прик” ро­ли­ни ба­жа­риш жа­мо­ат­чи­лик кен­га­ши­нинг асо­сий ва­зи­фа­ла­ри этиб бел­ги­лан­ган. Шу­нин­г­дек, фуқа­ро­лар­нинг ҳуқуқла­ри, эр­кин­ли­кла­ри ва қо­ну­ний ман­фа­ат­ла-

ри­га дахл қи­лув­чи энг муҳим ма­са­ла­лар юза­си­дан давлат ор­га­ни­нинг фа­о­ли­я­ти ҳақи­да­ги жа­мо­ат­чи­лик фи­кри­ни ти­зим­ли мо­ни­то­ринг ва ҳар то­мон­ла­ма таҳ­лил қи­лиш, ижти­мо­ий сўро­влар ўт­ка­зиш, давлат ор­ган­ла­ри хо­дим­ла­ри ва улар ои­ла­ла­ри­нинг уй-жой, ижти­мо­ий-ма­и­ший, тиб­бий ёр­дам кўр­са­тиш ша­ро­ит­ла­ри­ни, шу­нин­г­дек, иш­дан бў­ша­ти­л­ган ёки за­хи­ра­га олин­ган хо­дим­лар­ни ижти­мо­ий ва ка­с­бий мо­сла­ш­ти­риш бўй­и­ча му­ам­мо­лар­ни ком­плекс ўр­га­ниш, якун­ла­ри бўй­и­ча маз­кур ша­ро­ит­лар­ни ях­ши­лаш юза­си­дан та­кли­флар ки­ри­тиш ҳам унинг зим­ма­си­га юкла­ти­л­ган.

Қў­ми­та ҳу­зу­ри­да­ги кен­гаш ни­зо­ми ҳам­да иш ре­жа­си­да акс эт­ти­ри­л­ган ва­зи­фа­лар ҳақи­да ҳам сўз юри­тил­ди.

Иш­ти­рок­чи­лар эъ­ти­бо­ри­га Давлат рақо­бат қў­ми­та­си­нинг кенг қам­ров­ли фа­о­ли­ят йў­на­ли­ши­га тўх­та­либ ўтил­ди. Жо­рий йил­нинг ўт­ган 9 ойи да­во­ми­да соҳа­га оид қо­нун­чи­лик­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­га кў­ма­кла­шиш, яъ­ни ил­га­ри ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­ни аниқлаш ва хат­ло­в­дан ўт­ка­зиш ҳам­да улар фа­о­ли­я­ти­ни таҳ­лил қи­лиш, маз­кур кор­хо­на­лар фа­о­ли­я­ти­ни ти­клаш ва са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш бўй­и­ча “йўл ха­ри­та”ла­ри­ни ишлаб чиқиш ва ҳа­ёт­га тат­биқ этиш, мо­но­по­ли­я­га қар­ши ку­ра­шиш ва та­би­ий мо­но­по­ли­я­ни тар­ти­б­га со­лиш, то­вар ва мо­лия бо­зор­ла­ри­да рақо­бат­ни ри­вож­лан­ти­риш, за­рар кўриб ишла­ёт­ган ва иқти­со­дий но­чор кор­хо­на­лар­ни мо­ли­явий соғ­ло­ма­ш­ти­риш, давлат ак­тивла­ри­ни бо­шқа­риш ва кор­по­ра­тив бо­шқа­рув на­ти­жа­дор­ли­ги­ни таъ­мин­лаш, бир­жа ва ри­эл­тор­лик фа­о­ли­я­ти­ни ли­цен­зи­я­лаш, ки­чик са­но­ат зо­на­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га кў­ма­кла­шиш, тад­бир­кор­лар учун ўқувлар­ни таш­кил­ла­ш­ти­риш, ис­теъ­мол­чи­лар ҳуқуқла­ри­ни ҳи­моя қи­лиш бўй­и­ча кўри­л­ган чо­ра­лар ҳақи­да маъ­лу­мот бе­рил­ди.

Қў­ми­та фа­о­ли­ят йў­на­ли­шла­ри­дан ке­либ чиққан ҳол­да кен­гаш­нинг 4 та иш­чи гу­руҳи ту­зил­ди ва улар­нинг тар­ки­б­ла­ри, гу­руҳ аъ­зо­ла­ри­нинг ва­зи­фа­ла­ри аниқлаб олин­ди.

Йиғи­лиш да­во­ми­да кен­гаш аъ­зо­ла­ри то­мо­ни­дан фа­о­ли­ят­ни са­ма­ра­ли ва та­лаб да­ра­жа­си­да таш­кил­ла­ш­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган бир қа­тор фикр-му­лоҳа­за, та­клиф-тав­си­я­лар ўр­та­га ташлан­ди. Ху­су­сан, кен­гаш гу­руҳла­ри, энг ав­ва­ло, Давлат рақо­бат қў­ми­та­си фа­о­ли­я­ти­нинг ҳар бир йў­на­ли­ши­ни об­дон ўр­га­ни­ши, уш­бу фа­о­ли­ят ҳақи­да жа­мо­ат­чи­лик фи­кри­ни ша­кл­лан­ти­ри­ши ло­зим­ли­ги, шун­да­ги­на қў­ми­та билан фуқа­ро­лар ўр­та­си­да ҳақиқий кў­прик ва­зи­фа­си­ни ўта­ши мум­кин­ли­ги таъ­кид­лан­ди. Шу­нин­г­дек, қў­ми­та­да меҳ­нат унум­дор­ли­ги­ни яна­да ях­ши­лаш учун мав­жуд са­лоҳи­ят­ни тў­лиқ иш­га со­лиш, му­та­хас­сислар фа­ол­ли­ги­га эри­шиш, бун­да улар­нинг ма­ла­ка­си­ни мун­та­зам ра­ви­ш­да оши­риб бо­риш, ай­ни пайт­да рағ­бат­лан­ти­рув­чи омил­лар­ни кў­проқ қўл­лаш, ижти­мо­ий ша­ро­ит­ла­ри­дан ха­бар­дор бў­лиш мақ­сад­га му­во­фиқ­ли­ги, бу эса кадр­лар қў­ним­сиз­ли­ги­нинг ол­ди­ни оли­ш­да муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эти­ши ай­тиб ўтил­ди. Бу жа­ра­ён­да кен­гаш кў­ма­ги­нинг аҳа­ми­я­ти­га тўх­та­либ ўтил­ди.

Йиғи­лиш қизғин са­вол-жа­воб, фикр-му­лоҳа­за ал­ма­шув руҳи­да маз­мун­ли ўт­ди. Бил­ди­ри­л­ган та­клиф-тав­си­я­лар ино­бат­га олин­ган ҳол­да кун тар­ти­би­да­ги ма­са­ла­лар юза­си­дан те­ги­шли қа­рор қа­бул қи­лин­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.