КА­ДАСТР ВА КЎЧМАС МУЛК СОҲАСИДА ШАФ­ФОФ МЕ­ХА­НИЗМ

“Да­вер­гео­де­з­ка­дастр” қў­ми­та­си Жаҳон банки билан ҳам­кор­лик­да “Кўчмас мулк­ни рўй­хат­дан ўт­ка­зиш ва ка­дастр ти­зим­ла­ри­ни мо­дер­ни­за­ци­я­лаш” лой­иҳа­си­ни амал­га ошир­моқ­да. Лой­иҳа­нинг мақ­са­ди, ва­зи­фа­ла­ри, унинг ама­ли­ё­ти­га бағи­шлан­ган се­ми­нар бў­либ ўт­ди.

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ - За­ми­ра ТОЖИЕВА.

Тад­бир да­во­ми­да ка­дастр ҳи­со­би­ни юри­тиш ва кўчмас мулк­ка бўл­ган ҳуқуқлар­ни давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зиш ти­зи­ми­га за­мо­на­вий ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни тат­биқ этиш, ах­бо­рот ре­сур­сла­ри­нинг жа­дал ри­вож­ла­ни­ши­ни таъ­мин­лаш, давлат ор­ган­ла­ри, тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри ва аҳо­ли­га си­фат­ли ин­тер­фа­ол давлат хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­ти­ш­га оид дол­зарб ма­са­ла­лар юза­си­дан фикр юри­тил­ди. Қайд эти­л­га­ни­дек, амал­га оши­ри­ла­ёт­ган лой­иҳа­нинг мақ­са­ди ка­дастр ва кўчмас мулк­ни рўй­хат­га олиш­нинг мав­жуд қоғоз­ли ти­зи­ми­ни гео­ах­бо­рот ва веб-тех­но­ло­ги­я­лар­ни қўл­лаш асо­си­да элек­трон ҳу­ку­мат ти­зи­ми ба­за­вий плат­фор­ма­си­нинг тар­ки­бий қисми си­фа­ти­да, ка­дастр ва кўчмас мулк­ни рўй­хат­дан ўт­ка­зиш­нинг ин­те­гра­ци­я­ла­ш­ти­ри­л­ган за­мо­на­вий ах­бо­рот ти­зи­ми­ни яра­тиш орқа­ли туб­дан мо­дер­ни­за­ци­я­ла­ш­дан ибо­рат.

Лой­иҳа кўчмас мулк ре­ест­ри ва ка­дастр ти­зи­ми­ни, улар бўй­и­ча маъ­лу­мот­лар­ни ишлаб чиқиш, маз­кур маъ­лу­мот­лар­дан фой­да­ла­ниш, ми­жоз­лар­га хиз­мат кўр­са­тиш, нор­ма­тив-ҳуқуқий ба­за­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, му­та­хас­сислар са­лоҳи­я­ти­ни оши­риш, лой­иҳа­ни бо­шқа­риш, ҳи­соб­дор­лик ва тех­ник кў­мак бе­риш ка­би тўрт­та қисм­дан таш­кил то­п­ган. Ма­са­лан, кўчмас мулк ре­ест­ри ва ка­даст­ри ти­зи­ми кўчмас мулк­нинг ка­дастр съём­ка­си ва хат­ло­ви­ни ўт­ка­зиш, кўчмас мулк­ни рўй­хат­га олиш жа­ра­ё­ни­да хў­жа­лик ҳи­со­би­да­ги ҳу­д­у­дий, ту­ман ва шаҳар ер ту­зиш ҳам­да кўчмас мулк ка­даст­ри хиз­мат­ла­ри то­мо­ни­дан яра­ти­ла­ди­ган ах­бо­рот ре­сур­сла­ри­ни яго­на тарз­да бир­ла­ш­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган. Лой­иҳа маз­мун-моҳи­я­ти­га кў­ра, биз­нес жа­ра­ён­ла­ри­ни туб­дан ях­ши­лаш, кўчмас мулк ре­ест­ри ва ка­даст­ри­да ми­жоз та­ла­би­га мо­слик да­ра­жа­си­ни оши­риш, кўчмас мулк­ни рўй­хат­га олиш ва ка­даст­ри­ни тў­лиқ рақам­ла­ш­ти­риш, кўчмас мулк билан боғ­лиқ би­тим­лар тўғри­си­да­ги маъ­лу­мот­лар­нинг аниқ­ли­ги ва жа­ра­ён­лар­нинг шаф­фо­фли­ги­ни таъ­мин­ла­ш­га йў­нал­ти­ри­л­ган. Му­та­хас­сислар­нинг таъ­кид­ла­ши­ча, уш­бу лой­иҳа ама­ли­ё­ти­дан ку­ти­ла­ёт­ган на­ти­жа кўчмас мулк­ни рўй­хат­га олиш ва ка­дастр соҳасида кўр­са­ти­ла­ёт­ган давлат хиз­мат­ла­ри си­фа­ти­ни ях­ши­лаш билан бир пайт­нинг ўзи­да бу жа­ра­ён­га ке­та­ди­ган вақт сар­фи­ни ка­май­ти­риш, те­ги­шли ишлар­ни ду­нё стан­дарт­ла­ри да­ра­жа­си­га олиб чиқиш, мам­ла­ка­ти­миз­нинг “Биз­не­сни юри­тиш” ин­дек­си­да­ги рей­тин­ги­ни кўта­риш им­ко­ни­я­ти­ни яра­ти­ши билан аҳа­ми­ят­ли­дир.

Се­ми­нар да­во­ми­да на­мой­иш эти­л­ган алоҳи­да тақ­ди­м­от­да ка­дастр ва кўчмас мулк­ни рўй­хат­га олиш ти­зи­ми­ни мо­дер­ни­за­ци­я­ла­ш­да ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­нинг муҳим во­си­та си­фа­ти­да­ги ро­ли, бу бо­ра­да­ги стра­те­гия фақат­ги­на тех­но­ло­гик ҳуж­жат эмас, бал­ки биз­не­с­га йў­нал­ти­ри­л­ган лой­иҳа ҳам экан­ли­ги қайд қи­лин­ди. Шу­нин­г­дек, кўчмас мулк­ни рўй­хат­га олиш ва ка­даст­ри бўй­и­ча маъ­лу­мот­лар­ни ял­пи рақам­ла­ш­ти­ри­ш­га оид халқа­ро та­жри­ба ҳақи­да сўз юри­тил­ди. Рақам­ла­ш­ти­риш жа­ра­ё­ни­ни ўт­ка­зиш учун алоҳи­да ме­то­до­ло­гия ишлаб чиқиш за­рур­ли­ги, ху­су­сан, дастлаб­ки услу­би­ёт Ўз­бе­ки­стон­да­ги мав­жуд ҳо­лат ва та­шаб­бу­слар­га мос ҳол­да энг ях­ши халқа­ро ама­ли­ёт асо­си­да ишлаб чиқи­ли­ши ва у, ав­ва­ло, рес­пуб­ли­ка­нинг бир неч­та тур­ли ту­ма­ни­да си­наб кўри­ли­ши таъ­кид­лан­ди.

Тад­бир иш­ти­рок­чи­ла­ри эъ­ти­бо­ри­га фуқа­ро­лар­ни ижти­мо­ий қўл­лаб-қув­ват­лаш бўй­и­ча қў­шимча чо­ра-тад­бир­лар ҳам­да ўз­бо­шимча­лик билан қу­ри­л­ган ту­рар жой­лар­га нис­ба­тан мулк ҳуқуқи­ни эъ­ти­роф эти­ш­га оид бир мар­та­лик умум­давлат ак­ци­я­си­ни ўт­ка­зиш, шу­нин­г­дек, тад­бир­кор­лик ва шаҳар­со­злик фа­о­ли­я­ти­ни амал­га оши­риш учун ер участ­ка­ла­ри­ни до­и­мий фой­да­ла­ни­ш­га бе­риш­нинг за­мо­на­вий ва шаф­фоф ме­ха­низмла­ри­ни жо­рий эти­ш­га до­ир қа­бул қи­лин­ган ҳуж­жат­лар маз­мун-моҳи­я­ти, улар­нинг ижро­си­ни таъ­мин­лаш юза­си­дан амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ишлар ҳақи­да маъ­лу­мот­лар ҳа­во­ла этил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.