Ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти фа­о­ли­я­ти ўр­га­ни­л­ган­да...

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ -

Қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш ва ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи­нинг Тош­кент шаҳри ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си то­мо­ни­дан 130 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­да соҳа­га оид қо­нун­чи­лик­ка риоя эти­ли­ши ҳо­ла­ти ўр­га­нил­ди.

На­ти­жа­ла­ри­га қа­ра­ган­да, жо­рий йил­нинг 1 ок­тябрь ҳо­ла­ти­га кў­ра, уш­бу жа­ми­ят­лар то­мо­ни­дан чиқа­ри­л­ган ва му­о­ма­ла­да бўл­ган ак­ци­я­лар со­ни 41 268, 3 млн. до­на, уму­мий қий­ма­ти 970 919,5 млн.сўм­дан ор­тиқ­ни таш­кил эт­ган. Ҳи­со­бот да­ври­да 9 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти то­мо­ни­дан қў­шимча чиқа­ри­л­ган ак­ци­я­лар со­ни 718,08 млн. до­на, уму­мий қий­ма­ти эса 132 933,4 млн.сўм­дан ибо­рат бўл­ган.

Уш­бу давр­да таш­ки­лий-ҳуқуқий шак­ли ўз­гар­ти­ри­л­ган 8 та, ту­га­ти­л­ган 1 та ҳам­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган 1 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг ак­ци­я­ла­ри чиқа­ри­лу­ви амал­га ош­ма­ган деб то­пи­либ, уму­мий қий­ма­ти 91 698,2 млн.сўм­лик 459, 3 млн. до­на ак­ция давлат рўй­ха­ти­дан чиқа­рил­ди.

Бо­шқар­ма то­мо­ни­дан олиб бо­ри­ла­ёт­ган ишлар­га қа­ра­ма­сдан, ай­рим ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри то­мо­ни­дан қо­нун­чи­лик та­ла­б­ла­ри­га риоя эт­мас­лик, ак­ци­ядор­лар­нинг ҳуқуқла­ри­ни пой­мол этиш ҳо­лат­ла­ри учраб ту­рибди.

Ўр­га­ниш чоғи­да 48 юри­дик ва жис­мо­ний шах­снинг ак­ци­ядор си­фа­ти­да­ги ҳуқуқла­ри ҳи­моя қи­ли­ни­ши бўй­и­ча сў­рал­ган му­ро­жа­ат­ла­ри қа­бул қи­лин­ди ва бар­ча­си иж­о­бий ҳал этил­ди. Ўз ак­ци­ядор­ла­ри ол­ди­да ҳи­соблан­ган ди­ви­денд­лар бўй­и­ча қарз­дор­ли­ги мав­жуд бўл­ган ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри­нинг 60 та­си­дан 68 792,5 млн. сўм­лик ди­ви­денд ун­ди­риб бе­рил­ди.

“Ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри ва ак­ци­ядор­лар­нинг ҳуқуқла­ри­ни ҳи­моя қи­лиш тўғри­си­да”ги қо­нун­нинг 58-мод­да­си­га кў­ра, ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти ҳар йи­ли ак­ци­ядор­лар­нинг уму­мий йиғи­ли­ши­ни (ак­ци­ядор­лар­нинг йил­лик уму­мий йиғи­ли­ши­ни) ўт­ка­зи­ши шарт. Бу йиғи­лиш жа­ми­ят уста­ви­да бел­ги­лан­ган муд­дат­лар­да, ам­мо мо­лия йи­ли ту­га­га­ни­дан кей­ин ол­ти ой­дан ке­чик­тир­май ўт­ка­зи­ла­ди.

Би­роқ ўр­га­ни­шлар на­ти­жа­си­да Тош­кент шаҳри­да фа­о­ли­ят кўр­са­та­ёт­ган 19 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти 2017 йил якун­ла­ри бўй­и­ча ак­ци­ядор­лар­нинг йил­лик уму­мий йиғи­ли­ши­ни ўт­каз­ма­га­ни маъ­лум бўл­ди. Уш­бу жа­ми­ят­лар­га қо­нун­чи­лик та­ла­б­ла­ри­нинг бу­зи­ли­ши­ни бар­та­раф этиш юза­си­дан те­ги­шли кўр­сат­ма­лар бе­рил­ди.

Қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­га оид қо­нун­чи­лик­ка асо­сан, ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри то­мо­ни­дан ах­бо­рот ва ҳи­со­бот­лар­нинг ош­кор эти­ли­ши шар­тли­ги билан боғ­лиқ та­лаб­ни ба­жар­ма­ган 87 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг ман­саб­дор шах­сла­ри­га нис­ба­тан маъ­му­рий жа­во­бгар­лик тўғри­си­да ба­ён­но­ма­лар ту­зи­либ, маъ­му­рий суд­лар­га тақ­дим этил­ди.

Шу ўрин­да таъ­кид­лаш ке­р­ак­ки, ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри­нинг ку­за­тув кен­га­ши, ижро­ия ор­га­ни раҳ­бар­ла­ри ўз ва­зи­фа­ла­ри­га ма­съу­ли­ят билан ён­даш­са­лар ва ак­ци­ядор­ла­ри ол­ди­да­ги маж­бу­ри­ят­ла­ри­ни ўз вақти­да ба­жа­риб бор­са­лар, шу ка­би му­ам­мо­лар ке­либ чиқ­май­ди. Та­би­ий­ки, жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар то­мо­ни­дан му­ро­жа­ат қи­ли­ни­ши ва эъ­ти­роз бил­ди­ри­ли­ши­га ҳо­жат қол­май­ди.

Раъ­но НОСИРОВА, Қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш

ва ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи­нинг Тош­кент шаҳри ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си бў­лим бо­ш­лиғи.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.