ТО­ВАР БОЗОРЛАРИДА САВДОНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг Фар­мо­ни

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Рес­пуб­ли­ка­да ул­гур­жи ва бир­жа сав­до­си кор­хо­на­ла­ри фа­о­ли­я­ти учун за­рур ҳуқуқий асос яра­ти­л­ган, за­мо­на­вий ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри жо­рий эти­л­ган ҳол­да ча­ка­на сав­до тар­моқла­ри жа­дал ри­вож­лан­моқ­да, тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­нинг мод­дий-тех­ник ре­сур­слар­дан фой­да­ла­ни­ши кен­гай­моқ­да.

Шу би­лан бир­га, то­вар бо­зор­ла­ри­нинг ҳо­зир­ги ҳо­ла­ти, ул­гур­жи ва бир­жа сав­д­оси­нинг ри­вож­ла­ниш да­ра­жа­си за­мо­на­вий та­ла­б­лар­га жа­воб бер­май­ди. Сав­до ай­лан­ма­си­нинг кен­гай­и­ши­га, ич­ки бо­зор­ни ва ишлаб чиқа­рув­чи­лар­ни за­рур то­вар­лар би­лан таъ­мин­ла­ш­га ҳам­да рес­пуб­ли­ка­да ишлаб чиқа­ри­ла­ёт­ган маҳ­су­лот­лар­ни экс­порт қи­ли­ш­га тўсқин­лик қи­ла­ёт­ган бир қа­тор му­ам­мо­лар мав­жуд, ху­су­сан:

ул­гур­жи сав­до­нинг ри­вож­ла­ни­ши, кей­ин­ча­лик қай­та ишлаш учун ярим тай­ёр маҳ­су­лот­лар­ни ва са­но­ат маҳ­су­лот­ла­ри­ни, “биз­нес учун – биз­нес” (B2B) та­мой­и­ли бўй­и­ча бо­шқа то­вар­лар­ни ет­ка­зиб бе­риш ти­зи­ми да­ра­жа­си­нинг паст­ли­ги хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар тран­зак­ция ха­ра­жат­ла­ри­нинг оши­ши­га ва улар то­мо­ни­дан ишлаб чиқа­ри­ла­ёт­ган маҳ­су­лот­лар­нинг та­шқи бо­зор­лар­да рақо­бат­бар­до­ш­ли­ги па­сай­и­ши­га олиб кел­моқ­да;

тад­бир­кор­лар­ни, ай­ниқ­са, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги то­вар ишлаб чиқа­рув­чи­ла­ри­ни бо­зор нар­х­ла­ри­нинг ноқу­лай ўз­га­ри­ши оқи­бат­ла­ри­дан муҳо­фа­за қи­лиш им­ко­ни­ни бе­рув­чи фью­черслар, ҳо­си­ла мо­ли­явий во­си­та­лар ва бир­жа то­вар­ла­ри сав­до­си бо­шқа за­мо­на­вий ме­ха­низмла­ри­нинг суст жо­рий эти­ли­ши на­ти­жа­си­да опе­ра­ци­я­лар ҳа­жми ва сав­до­га чиқа­ри­ла­ди­ган то­вар­лар тур­ла­ри чеклан­моқ­да;

сав­до субъ­ект­ла­ри­нинг устав ка­пи­та­ли­да давлат улу­ши­нинг юқо­ри­ли­ги, ча­ка­на сав­до ва хиз­мат кўр­са­тиш соҳа­ла­ри­да эс­кир­ган чек­ло­влар­нинг сақла­ниб қо­ли­на­ёт­ган­ли­ги маз­кур соҳа­лар­да рақо­бат муҳи­ти­нинг из­чил ри­вож­ла­ни­ши­га тўсқин­лик қил­моқ­да;

то­вар ишлаб чиқа­рув­чи­лар ва ис­теъ­мол­чи­лар­ни, шу жум­ла­дан, хо­ри­жий ис­теъ­мол­чи­лар­ни мам­ла­кат­да ишлаб чиқа­ри­ла­ёт­ган та­лаб юқо­ри бўл­ган маҳ­су­лот­лар тур­ла­ри ва ҳа­жм­ла­ри тўғрисида ха­бар­дор қи­ли­ш­га до­ир ишлар­нинг ти­зим­ли йўл­га қўй­ил­ма­ган­ли­ги рес­пуб­ли­ка ичи­да, шу­нин­г­дек, хо­ри­жий ишлаб чиқа­рув­чи­лар би­лан ишлаб чиқа­риш ко­опе­ра­ци­я­си­нинг ри­вож­ла­ни­ши­га тўсқин­лик қил­моқ­да.

Сав­до ме­ха­низмла­ри­ни янада та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, то­вар­лар бо­зо­ри­да соғ­лом рақо­бат муҳи­ти­ни ривожлантириш, шу­нин­г­дек, тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти­нинг са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш ва ха­ра­жат­ла­ри­ни ка­май­ти­риш, улар то­мо­ни­дан ишлаб чиқа­ри­ла­ёт­ган маҳ­су­лот­лар­нинг рақо­бат­бар­до­ш­ли­ги­ни таъ­мин­лаш учун шарт-ша­ро­ит­лар яра­тиш мақ­са­ди­да:

1. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги, Мо­лия ва­зир­ли­ги ҳам­да Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­га кў­ма­кла­шиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қў­ми­та­си­нинг:

а) 2019 йил 1 ян­вар­дан бо­шлаб қуй­и­да­ги­лар­ни:

ул­гур­жи савдони амал­га оши­риш фа­о­ли­я­ти­ни ли­цен­зи­я­лаш ва сав­до кор­хо­на­ла­ри­ни со­лиққа тор­тиш­нинг мах­сус тар­ти­би­ни;

ак­циз со­лиғи со­ли­на­ди­ган то­вар­лар­нинг ай­рим тур­ла­ри­ни (ав­то­мо­биль, ўсим­лик ёғи ва

бо­шқа­лар) со­ти­ш­дан ту­ша­ди­ган ту­шум­лар ҳи­со­би­ни юри­тиш ва ун­дан фой­да­ла­ниш­нинг мах­сус тар­ти­би­ни;

кўч­ма сав­до учун рух­сат­но­ма олиш та­ла­би­ни;

давлат улу­ши 50 фо­из­дан кам бўл­ган кор­хо­на­лар контр­агент­ла­ри би­лан ўза­ро му­но­са­бат­лар­да ке­чик­ти­ри­л­ган де­би­тор­лик қарз­лар учун санк­ци­я­лар­ни;

давлат улу­ши 50 фо­из­дан кам бўл­ган кор­хо­на­лар би­лан шар­тно­ма­лар бўй­и­ча ич­ки бо­зор­да ол­дин­дан 15 фо­из тў­лов­ни амал­га оши­ри­ш­га до­ир та­лаб­ни;

1-ило­ва­га му­во­фиқ ай­рим тур­да­ги то­вар­лар экс­пор­ти­га чек­ло­влар­ни;

ке­ли­шиш­нинг ха­бар­дор қи­лиш тар­ти­би­ни жо­рий эт­ган ҳол­да, маҳ­су­лот­лар­ни бир­жа сав­до­си­га чиқа­риш жа­д­вал­ла­ри­ни Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­га кў­ма­кла­шиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қў­ми­та­си би­лан ке­ли­шиш­нинг амал­да­ги тар­ти­би­ни;

мо­ли­явий ис­теъ­мол кре­ди­ти­ни ишлаб чиқа­рув­чи­дан ёки ре­а­ли­за­ция қи­лув­чи таш­кил­от­дан фақат Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да ишлаб чиқа­ри­л­ган ис­теъ­мол то­вар­ла­ри (хиз­мат­ла­ри)ни со­тиб олиш учун бе­риш тўғри­си­да­ги та­ла­б­лар­ни бе­кор қи­лиш;

б) 2018 йил 1 но­ябр­дан бо­шлаб қуй­и­да­ги­лар:

то­вар-хо­ма­шё бир­жа­ла­ри­га бир­жа­да со­ти­ла­ди­ган маҳ­су­лот­лар­ни сақлаш ва ло­ги­сти­ка қи­лиш, шу­нин­г­дек, ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни ишлаб чиқиш ва жо­рий этиш бўй­и­ча шуъ­ба хў­жа­лик бир­лаш­ма­ла­ри­ни ту­зиш;

им­порт бўй­и­ча олиб ке­лин­ган юқо­ри лик­вид­ли маҳ­су­лот тур­ла­ри­ни, эга­ла­ри­нинг хоҳи­ши­га кў­ра, ич­ки бо­зор­да, шу жум­ла­дан, бир­жа сав­до­ла­ри­да чек­ло­влар­сиз со­тиш;

бир­жа сав­до­ла­ри­да ха­рид қи­лин­ган юқо­ри лик­вид­ли маҳ­су­лот­лар, хо­ма­шё ва ма­те­ри­ал­лар тур­ла­ри­ни со­тув­чи то­мо­ни­дан чиқа­риб юбо­риш тў­лов муд­да­ти­дан ке­либ чиққан ҳол­да бир­жа­лар­нинг элек­трон ти­зи­ми орқа­ли қатъ­ий бел­ги­ла­на­ди­ган муд­дат­лар ва нав­бат­лар бўй­и­ча амал­га оши­риш тар­ти­би­ни бел­ги­лаш;

в) 2018 йил 1 но­ябр­дан бо­шлаб нақд пул ту­шу­ми­ни топ­ши­риш ва ун­дан фой­да­ла­ниш­нинг қуй­и­да­ги­лар­ни:

энг кам ой­лик иш ҳақи­нинг 20 ба­ра­ва­ри­дан ор­тиқ миқ­дор­да кун­лик ўр­та­ча нақд пул ту­шу­ми бўл­ган хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар нақд пул­ни банк кас­са­ла­ри­га ин­кас­са­ция хиз­мат­ла­ри орқа­ли ёки му­стақил ра­ви­ш­да кун­лик топ­ши­риш им­ко­ни­я­ти;

уш­бу ки­чик банд­нинг ик­кин­чи хат­бо­ши­да кўр­са­ти­л­ган миқ­дор­дан кам бўл­ган кун­лик ўр­та­ча нақд пул ту­шу­ми­га эга хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар нақд пул­ни банк кас­са­ла­ри­га ин­кас­са­ция хиз­мат­ла­ри орқа­ли ўз­ла­ри бел­ги­ла­ган давр­лар­да ёки му­стақил ра­ви­ш­да топ­ши­ри­ши им­ко­ни­я­ти;

қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да бел­ги­лан­ган тар­тиб­да муқо­бил ин­кас­са­ция хиз­мат­ла­ри­ни таш­кил эт­ган ҳол­да нақд пул ту­шу­ми­ни фақат Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мар­ка­зий бан­ки­нинг ин­кас­са­ция хиз­ма­ти орқа­ли топ­ши­риш­ни бе­кор қи­лиш;

юри­дик шах­слар, шу­нин­г­дек, як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар то­мо­ни­дан нақд пул­сиз ҳи­соб-ки­то­блар­ни ол­ди-сот­ди шар­тно­ма­ла­ри­ни туз­ма­сдан ин­войс (ҳи­соб-фак­ту­ра) бе­риш орқа­ли кор­по­ра­тив банк кар­точ­ка­ла­ри­дан фой­да­лан­ган ҳол­да амал­га оши­ри­ли­ши­ни на­за­рда ту­тув­чи тар­ти­би­ни жо­рий этиш ҳақи­да­ги та­кли­фла­ри­га ро­зи­лик бе­рил­син. 2. Бел­ги­лан­син­ки: халқа­ро тў­лов ти­зи­ми орқа­ли тўлан­ган ҳол­да бу­тун­жаҳон Ин­тер­нет тар­моғи орқа­ли бит­та ин­войс бўй­и­ча 5 минг АҚШ дол­ла­ри­га­ча то­вар (хиз­мат)лар­ни экс­порт қи­ли­ш­да ха­ри­дор би­лан ёз­ма шар­тно­ма ту­зиш та­лаб этил­май­ди ва бар­ча юри­дик ва жис­мо­ний шах­слар­га уму­мқа­бул қи­лин­ган халқа­ро ама­ли­ёт­га му­во­фиқ ҳи­со­бот юрит­ган ҳол­да Та­шқи сав­до опе­ра­ци­я­ла­ри­нинг яго­на элек­трон ах­бо­рот ти­зи­ми­га ах­бо­рот ки­рит­ма­сдан ҳам­да поч­та алоқа хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиш қо­и­да­ла­ри­га му­во­фиқ юк­нинг бо­ж­хо­на де­кла­ра­ци­я­си­ни рас­мий­ла­ш­тир­ма­сдан амал­га оши­ри­ш­га рух­сат эти­л­а­ди;

2019 йил 1 ян­вар­дан бо­шлаб то­вар-хо­ма­шё бир­жа­си аъ­зо­ла­ри­нинг да­ро­мад­ла­ри­га қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­да бро­кер­лик фа­о­ли­я­ти­ни амал­га оши­рув­чи юри­дик шах­слар учун бел­ги­лан­ган со­лиққа тор­тиш шар­тла­ри тат­биқ эти­л­а­ди;

жис­мо­ний шах­слар­га уму­мий қий­ма­ти 5 минг АҚШ дол­ла­ри­дан кўп бўл­ма­ган то­вар­лар­ни бо­ж­хо­на де­кла­ра­ци­я­си тақ­дим эт­ма­сдан Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­дан олиб чиқи­ш­га рух­сат эти­л­а­ди.

3. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги ҳу­зу­ри­да 38 на­фар штат бир­ли­ги­дан ибо­рат Тар­моқ бо­зор­ла­ри ва экс­порт­га йў­нал­ти­ри­л­ган ишлаб чиқа­риш та­дқиқот­ла­ри мар­ка­зи давлат муас­са­са­си ша­кли­да таш­кил этил­син ва унинг асо­сий ва­зи­фа­ла­ри этиб қуй­и­да­ги­лар бел­ги­лан­син:

рес­пуб­ли­ка­да ишлаб чиқа­ри­ла­ди­ган ва им­порт қи­ли­на­ди­ган маҳ­су­лот­лар (то­вар­лар ва хиз­мат­лар) но­мен­кла­ту­ра­си ва тур­ла­ри тўғрисида хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар­га ах­бо­рот бе­риш учун мун­та­зам ян­ги­ла­ниб бо­ри­ла­ди­ган элек­трон-ах­бо­рот пор­та­ли­ни яра­тиш;

ич­ки ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри, то­вар­лар­га бўл­ган та­лаб ва та­клиф­нинг ҳа­жм­ла­ри, шу­нин­г­дек, ишлаб чиқа­ри­ла­ди­ган ва ис­теъ­мол қи­ли­на­ди­ган маҳ­су­л­от­га ич­ки бо­зор­да нар­х­лар­нинг ўз­га­ри­ши ҳақи­да­ги маъ­лу­мот­лар ба­за­си­ни ша­кл­лан­ти­риш;

то­вар бо­зор­ла­ри­да­ги нар­х­лар, та­лаб ва та­кли­флар­нинг ўз­га­ри­ши ди­на­ми­ка­си­ни таҳ­лил ва мо­ни­то­ринг қи­лиш ҳам­да шу асо­си­да те­ги­шли та­кли­флар тай­ёр­лаш;

тар­моқ бо­зор­лар конъ­юнк­ту­ра­си­ни рес­пуб­ли­ка ва ҳу­д­уд­лар ке­си­ми­да ком­плекс ўр­га­ниш, улар­нинг му­во­за­нат­ли ри­вож­ла­ни­ши тўғрисида та­кли­флар тай­ёр­лаш.

4. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­га кў­ма­кла­шиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қў­ми­та­си ик­ки ой муд­дат­да:

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Давлат со­лиқ қў­ми­та­си ва Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги би­лан бир­га­лик­да рес­пуб­ли­ка­нинг бар­ча ҳу­д­уд­ла­ри­да се­ми­нар­лар ўт­каз­син ва хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар­га бир­жа ва ул­гур­жи сав­до фа­о­ли­я­ти­ни таш­кил этиш бўй­и­ча за­рур ама­лий ёр­дам кўр­са­ти­ли­ши­ни таъ­мин­ла­син;

ман­фа­ат­дор ва­зир­ли­клар ва идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да “Ўз­бе­ки­стон рес­пуб­ли­ка то­вар-хо­ма­шё бир­жа­си” Аж­нинг устав ка­пи­та­ли­да­ги давлат улу­ши­ни “Тош­кент” рес­пуб­ли­ка фонд бир­жа­си­да бир­лам­чи (IPO) ва ик­ки­лам­чи (SPO) ом­ма­вий та­кли­флар бе­риш орқа­ли со­тиш бўй­и­ча Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га та­кли­флар ки­рит­син.

5. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си бир ой муд­дат­да МДҲГА аъ­зо давлат­лар­нинг мо­но­по­ли­я­га қар­ши ке­ли­ши­л­ган си­ё­са­ти­ни амал­га оши­риш тўғри­си­да­ги Шарт­но­ма­ни бел­ги­лан­ган тар­тиб­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си то­мо­ни­дан ра­ти­фи­ка­ция қи­лиш бўй­и­ча та­кли­флар­ни Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Олий Маж­ли­си Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си­га ки­рит­син.

6. Ўз­бе­ки­стон Мил­лий те­ле­ра­дио­ком­па­ни­я­си ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри­да уш­бу Фар­мон қо­и­да­ла­ри ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри учун яра­ти­л­ган қў­шимча им­ко­ни­ят­лар тўғри­си­да­ги маъ­лу­мот­лар­нинг кенг ёри­ти­ли­ши­ни таъ­мин­ла­син.

7. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги те­ги­шли ва­зир­ли­клар ва идо­ра­лар би­лан бир­га­лик­да ик­ки ой муд­дат­да ўз­ла­ри қа­бул қи­л­ган нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар­ни уш­бу Фар­мон­га му­во­фиқла­ш­тир­син.

8. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг ай­рим ҳуж­жат­ла­ри­га 2-ило­ва­га му­во­фиқ ўз­гар­ти­риш ва қў­шимча­лар ки­ри­тил­син.

9. Маз­кур Фар­мон­нинг ижро­си­ни на­зо­рат қи­лиш Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Бош ва­зи­ри А.н.ари­пов, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Ад­ми­ни­стра­ци­я­си раҳ­ба­ри З.ш.ни­зо­мид­ди­нов, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Бош ва­зи­ри­нинг ўрин­боса­ри – мо­лия ва­зи­ри Ж.а.қўчқо­ров, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти мас­лаҳат­чи­си­нинг би­рин­чи ўрин­боса­ри Б.м.мав­ло­нов ва Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти мас­лаҳат­чи­си­нинг ўрин­боса­ри Г.к.са­и­до­ва зим­ма­си­га юклан­син.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тош­кент шаҳри, 2018 йил 30 ок­тябрь

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.