Фуқа­ро аук­ци­он­да иш­ти­рок этиб, мулк­дор бўл­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Пре­зи­ден­ти­миз­нинг жо­рий йил 11 ок­тябр­да­ги “Давлат мул­ки объ­ект­ла­ри­ни ва ер участ­ка­ла­ри­га бўл­ган ҳуқуқлар­ни тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га со­тиш тар­ти­би­ни сод­да­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча қў­шимча чора-тад­бир­лар тўғрисида”ги фар­мо­ни ижро­си­ни таъ­мин­лаш ишла­ри жа­дал­лик би­лан олиб бо­рил­моқ­да.

Фар­мон­га асо­сан шу кун­лар­да бўш тур­ган давлат мул­ки объ­ект­ла­ри ин­ве­сти­ция ва ижти­мо­ий маж­бу­ри­ят­лар аниқ бел­ги­лан­ган ҳол­да 1 сўм бо­шланғич қий­мат­да “E-AUKSION.UZ” элек­трон аук­ци­он сав­до май­дон­ча­си­да со­тил­моқ­да.

Жум­ла­дан, фар­мон та­ла­б­ла­ри­дан ке­либ чиқиб, Фарғо­на ви­ло­я­ти ҳо­ки­ми то­мо­ни­дан жо­рий йил 15 ок­тябр­да қа­бул қи­лин­ган қар­ор­га му­во­фиқ, ом­ма­вий сав­до­лар­да со­ти­ли­ши бел­ги­лан­ган 54 та давлат мул­ки объ­ек­ти ин­ве­сти­ция ва ижти­мо­ий маж­бу­ри­ят­лар бел­ги­ла­ниб, 1 сўм бо­шланғич қий­мат­да “E-AUKSION.UZ” элек­трон аук­ци­он сав­до май­дон­ча­си­га қўй­ил­ди. Аук­ци­он­да улар­дан бир қан­ча­си со­тил­ди.

Ху­су­сан, фуқа­ро Аб­дуҳа­ёт Йўл­до­шев “E-AUKSION” элек­трон аук­ци­он сав­до­ла­ри­да иш­ти­рок этиб, Бу­вай­да ту­ма­ни­нинг Хи­той қи­ш­лоғи­да жой­ла­ш­ган ота­лар чой­хо­на­си­ни (уму­мий ер май­до­ни 0.059 га., би­но-ин­шо­от эгал­ла­ган май­дон 447.34 кв.м.) 100 000 000 сўм­лик ин­ве­сти­ция ки­ри­тиш ва 10 та иш ўр­ни яра­тиш шар­ти би­лан 445 000 000 сўм­га со­тиб ол­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.