Мулк­дан са­ма­ра­ли фой­да­ла­нил­ма­са, со­лиқ чо­раси қўл­ла­ни­лади

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Рес­пуб­ли­ка­миз­нинг бар­ча ҳу­д­уд­ла­ри­да бўш тур­ган ишлаб чиқа­риш май­дон­ла­ри хат­ло­в­дан ўт­ка­зи­либ, улар бўй­и­ча му­ай­ян ишлар амал­га оши­рил­моқ­да.

Тош­кент ви­ло­я­ти­нинг Бў­стон­лиқ ту­ма­ни­да ўт­ка­зи­л­ган хат­лов на­ти­жа­си­да бўш тур­ган жа­ми 657 та ишлаб чиқа­риш май­до­ни аниқлан­ган. Шун­дан 113 та­си давлат мул­ки, 85 та­си ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган, 50 та­си со­биқ жа­моа ва шир­кат хў­жа­ли­кла­ри­дан со­тиб олин­ган, 236 та­си мулк­дор­нинг ўзи то­мо­ни­дан қу­ри­л­ган, 26 та­си давлат ком­па­ни­я­ла­ри­га те­ги­шли объ­ект ва 64 та­си эга­сиз би­но ҳам­да 83 та­си са­ма­ра­сиз фой­да­ла­ни­лаёт­ган ер участ­ка­си­дир.

Жо­рий йил­да бўш тур­ган объ­ект­лар­нинг 83 та­си, кел­гу­си йил­да эса 33 та­си неги­зи­да ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни амал­га оши­риш на­ти­жа­си­да жа­ми 834 та ян­ги иш ўр­ни яра­тиш бел­ги­лан­ган.

Ўт­ган давр мо­бай­ни­да ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган бўш тур­ган 3 та объ­ект фа­о­ли­я­ти ти­кла­ниб, 1,6 млрд. сўм­лик ин­ве­сти­ция ўз­ла­ш­ти­рил­ди ҳам­да 34 та ян­ги иш жойи бар­по этил­ди.

Ма­са­лан, “Ға­зал­кент Стоне” МЧЖ то­мо­ни­дан 1,3 млрд. сўм­лик ма­б­лағ ҳи­со­би­га тош­ни сил­лиқлаш ва қол­диқ маҳ­су­лот­лар­дан қу­ри­лиш мо­за­и­ка­ла­ри ишлаб чиқа­риш це­хи иш­га ту­ши­рил­ди ва 28 на­фар фуқа­ро иш би­лан таъ­мин­лан­ди.

“NEW MED PHARMA” МЧЖ то­мо­ни­дан 500 млн. сўм сарф-ха­ра­жат қи­ли­ниб, нон ва қан­до­лат маҳ­су­лот­ла­ри­ни тай­ёр­лаш фа­о­ли­я­ти йўл­га қўй­ил­ди, 4 та ян­ги иш жойи очил­ди.

Шу би­лан бир­га, ўзи­га те­ги­шли бўш тур­ган объ­ект­лар­дан са­ма­ра­ли фой­да­ла­ниш­ни бо­шла­ма­ган мулк­дор­лар­га нис­ба­тан таъ­сир­чан чо­ра­лар ҳам кўрил­моқ­да. Жум­ла­дан, со­лиқ ор­ган­ла­ри­га 8 та мулк эга­си­га нис­ба­тан те­ги­шли ху­ло­са­лар юбо­ри­л­ган бў­либ, мулк­дор­лар­га 297,3 млн. сўм­лик мулк ва ер со­лиқла­ри ҳи­соблан­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.