Ма­ши­на-трак­тор парк­ла­ри ян­ги­лан­моқ­да

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ҲУЖЖАТ - Ўз мух­би­ри­миз.

Мам­ла­ка­ти­миз иқти­со­ди­ё­ти­нинг муҳим тар­ки­бий қисми бўл­ган қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тар­моғи­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да уни за­рур тех­ни­ка, ма­ши­на ва ме­ха­низмлар би­лан таъ­мин­лаш муҳим ўрин эгал­лай­ди.

Шу бо­ис ҳам қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри етиш­ти­рув­чи­ла­ри­га си­фат­ли тех­ни­ка­лар­ни ет­ка­зиб бе­риш, улар­га ўз вақти­да сер­вис хиз­ма­ти­ни кўр­са­тиш дол­зарб ма­са­ла­лар­дан би­ри бў­либ ту­рибди. Хўш, бу бо­ра­да “Ўза­гро­сер­вис” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти то­мо­ни­дан қан­дай чо­ра­лар кўрил­моқ­да?

Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си­нинг Аг­рар ва сув хў­жа­ли­ги ма­са­ла­ла­ри қў­ми­та­си то­мо­ни­дан таш­кил эти­л­ган тад­бир­да шу ҳақ­да сўз юри­тил­ди. Яъ­ни маз­кур ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри­ни ишлаб чиқа­рув­чи­лар­га ме­ха­ни­за­ция ва сер­вис хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тиш бо­рас­и­да­ги фа­о­ли­я­ти­га оид ах­бо­ро­ти эши­тил­ди.

Қайд эти­л­га­ни­дек, бу­гун­ги кун­да “Ўза­гро­сер­вис” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти тар­ки­би­да 13 та ҳу­д­у­дий “Агро­сер­вис МТП” МЧЖ, 165 та туман ма­ши­на-трак­тор пар­ки, 8 та рес­пуб­ли­ка ва 6 та ви­ло­ят таъ­ми­нот ва таъ­мир­лаш кор­хо­на­си мав­жуд. Ти­зим­да 6,6 минг­га яқин хо­дим фа­о­ли­ят кўр­сат­моқ­да. Ҳо­зир рес­пуб­ли­ка бўй­и­ча мав­жуд жа­ми 279,5 мин­г­дан зи­ёд қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тех­ни­ка­си ва аг­ре­га­ти­дан 10,8 мин­г­дан ор­тиғи (4 фо­и­зи) “Ўза­гро­сер­вис” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти тар­ки­би­да­ги ма­ши­на-трак­тор парк­ла­ри­га те­ги­шли. Жо­рий йил­нинг би­рин­чи яр­ми­да уш­бу ма­ши­на-трак­тор парк­ла­ри 1 трил­ли­он 437,8 мил­ли­ард сўм­лик 5660 дан ор­тиқ ян­ги қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тех­ни­ка­си ва аг­ре­гат би­лан таъ­мин­лан­ган.

Рес­пуб­ли­ка бўй­и­ча кўр­са­ти­ла­ёт­ган ме­ха­ни­за­ция хиз­мат­ла­ри­нинг 50 фо­из­га яқи­ни туман ма­ши­на-трак­тор парк­ла­ри улу­ши­га тўғри кел­моқ­да. Жум­ла­дан, ғал­ла ўри­ми­да кўр­са­ти­ла­ди­ган ме­ха­ни­за­ция хиз­мат­ла­ри­нинг 57 фо­и­зи, шуд­гор­лаш ишла­ри­нинг 33 фо­и­зи, куль­ти­ва­ция юмуш­ла­ри­нинг 25,2 фо­и­зи ва бо­шқа хиз­мат­лар жа­ми­ят ма­ши­на-трак­тор парк­ла­ри то­мо­ни­дан амал­га оши­рил­моқ­да.

Алоҳи­да таъ­кид­лаб ўти­л­га­ни­дек, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тех­ни­ка­ла­ри­нинг бар­ча­си маҳал­лий ишлаб чиқа­рув­чи­лар­дан со­тиб олин­моқ­да. Ху­су­сан, жо­рий йил­нинг би­рин­чи яр­ми­да шун­дай тех­ни­ка­лар­дан 5660 та­дан ор­тиғи ха­рид қи­лин­ган. Ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти ти­зи­ми­да­ги ма­ши­на-трак­тор парк­ла­ри­нинг 2017-2021 йил­лар­да мод­дий-тех­ни­ка ба­за­си­ни мо­дер­ни­за­ци­я­лаш дасту­ри­га асо­сан, қи­ш­лоқ хў­жа­лик тех­ни­ка­ла­ри­ни ха­рид қи­ли­ш­га кре­дит ма­б­лағла­ри жалб эти­л­ган. Ай­ни пайт­да эҳти­ёт қисм­лар ва ма­те­ри­ал­лар ишлаб чиқа­рув­чи чет эл ком­па­ни­я­ла­ри­ни рес­пуб­ли­ка­миз­га жалб қи­ли­ш­га ҳам эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да. Чу­нон­чи, ҳо­зир­да Япо­ни­я­нинг “YANMAR” ком­па­ни­я­си ва Ита­ли­я­нинг “AMA” за­вод­ла­ри би­лан ўза­ро ҳам­кор­лик бо­рас­и­да му­зо­ка­ра­лар ўт­ка­зил­моқ­да.

Тақ­дим эти­л­ган маъ­лу­м­от­да кел­ти­ри­ли­ши­ча, жо­рий йил­нинг 1 июли­дан як­ка тар­тиб­да­ги тад­бир­кор­лар­га қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри­ни ишлаб чиқа­рув­чи­лар­га ме­ха­ни­за­ция ва сер­вис хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиш фа­о­ли­я­ти­ни амал­га оши­ри­ш­га рух­сат бе­ри­л­га­ни бу соҳа­да янада кенг им­ко­ни­ят­лар­га йўл оч­ган.

Тад­бир да­во­ми­да де­пу­тат­лар то­мо­ни­дан давла­ти­миз раҳ­ба­ри­нинг ай­ни шу йў­на­ли­ш­да­ги қа­ро­ри­да бел­ги­лан­ган ва­зи­фа­лар­нинг тўлақон­ли ҳа­ёт­га тат­биқ эти­ли­ши­ни таъ­мин­лаш юза­си­дан бир қа­тор та­кли­флар бил­ди­рил­ди. Жум­ла­дан, “Ўза­гро­сер­вис” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти тар­ки­би­га ки­рув­чи ма­ши­на-трак­тор парк­ла­ри­га қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тех­ни­ка­си­ни ет­ка­зиб бе­риш па­ра­метр­ла­ри­ни ба­жа­риш ҳам­да улар­ни со­тиб олиш учун ўз вақти­да кре­дит­лар ажра­тиш, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тех­ни­ка­си пар­ки­ни ян­ги­лаш жа­ра­ён­ла­ри­ни рағ­бат­лан­ти­риш­нинг амал­да­ги ме­ха­низмла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, шу­нин­г­дек, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги­да ме­ха­ни­за­ция ва сер­вис хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиш со­ха­си­да ху­су­сий сек­тор­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг ян­ги за­мо­на­вий ти­зи­ми­ни яра­ти­ш­га эъ­ти­бор қа­ра­тиш мақ­сад­га му­во­фиқ­ли­ги қайд этил­ди.

Эши­тув чоғи­да қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги­ни ме­ха­ни­за­ци­я­лаш ва хиз­мат­лар кўр­са­тиш соҳа­си­ни тар­ти­б­га со­лиш би­лан боғ­лиқ қо­нун­чи­лик ба­за­си­нинг ҳо­ла­ти, уни ҳо­зир­ги кун та­ла­б­ла­ри­дан ке­либ чиққан ҳол­да му­камм­ал­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча кўри­ла­ёт­ган чо­ра­лар ҳам атро­фли­ча таҳ­лил қи­лин­ди. Муҳо­ка­ма эти­л­ган ма­са­ла юза­си­дан қў­ми­та­нинг те­ги­шли қа­ро­ри қа­бул қи­лин­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.