ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАНГАН МЕХАНИЗМЛАРИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - За­ми­ра ТОЖИЕВА.

Мам­ла­ка­ти­миз та­раққи­ё­ти­нинг ян­ги босқи­чи­га асос бў­либ хиз­мат қи­ла­ёт­ган Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­да бел­ги­лан­ган ва­зи­фа­лар ижро­си жа­дал­лик би­лан да­вом эт­ти­рил­моқ­да.

Маз­кур стра­те­ги­я­ни амал­га оши­риш бо­шлан­га­ни­дан бу­ён ўт­ган давр мо­бай­ни­да рес­пуб­ли­кам­из­да бир қа­тор сал­моқ­ли на­ти­жа­лар­га эри­шил­ди, ай­ниқ­са, ва­лю­та бо­зо­ри­ни эркинлаштириш, та­шқи иқти­со­дий фа­о­ли­ят­ни ривожлантириш, маҳ­су­лот ишлаб чиқа­риш ва со­ти­ш­га бо­зор ме­ха­низмла­ри­ни тат­биқ этиш, ин­ве­сти­ци­явий ва иш­би­лар­мон­лик муҳи­ти­ни янада ях­ши­лаш, ху­су­сий сек­тор­ни рав­нақ топ­ти­риш, аҳо­ли тур­муш жа­ра­жа­си­ни ях­ши­лаш бо­рас­и­да му­ай­ян чо­ра­лар кўрил­ди.

Ай­ни чоғ­да ол­дин­да ҳа­ли бу бо­ра­да эъ­ти­бор қа­ра­ти­ли­ши ке­рак бўл­ган бир қа­тор ма­са­ла­лар, чу­нон­чи, са­но­ат кор­хо­на­ла­ри ва аг­рар сек­тор­ни ис­лоҳ қи­лиш, экс­порт са­лоҳи­я­ти­ни янада оши­риш йўл­ла­ри­ни асо­слаб бе­риш, тўғри­дан-тўғри хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб қи­лиш­ни рағ­бат­лан­ти­риш ва қўл­лаб-қув­ват­лаш, ҳу­д­уд­лар­ни, ай­ниқ­са, қи­ш­лоқ жой­ла­ри­ни ком­плекс ри­вож­лан­ти­риш­нинг са­ма­ра­ли ша­кл ва услуб­ла­ри­ни жо­рий этиш ка­би ва­зи­фа­лар дол­зарб бў­либ ту­рибди. Бун­да илмий ён­да­шувлар­га асосланган таҳ­лил ва та­дқиқот­лар, улар­нинг на­ти­жа­ла­ри­дан оқи­ло­на фой­да­ла­ниш муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эти­ши та­би­ий.

Шу му­но­са­бат би­лан Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги ҳу­зу­ри­да­ги Про­гноз­ла­ш­ти­риш ва мак­ро­иқти­со­дий та­дқиқот­лар ин­сти­ту­ти то­мо­ни­дан ҳар йи­ли анъ­а­на­вий тарз­да таш­кил эти­л­а­ди­ган тад­бир­нинг нав­бат­да­ги­си – Х иқти­сод­чи­лар фо­ру­ми “2017-2021 йил­лар­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг бе­шта усту­вор йў­на­ли­ши бўй­и­ча Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­ни ҳа­ёт­га тат­биқ эти­ш­да инновацион иқти­со­ди­ёт­ни ша­кл­лан­ти­риш механизмлари ва усул­ла­ри” мавзу­и­га бағи­шлан­ди.

Ун­да юр­ти­миз­нинг қа­тор ва­зир­лик ва идо­ра­ла­ри, илмий-та­дқиқот муас­са­са­ла­ри хо­дим­ла­ри, ёш олим­лар, чет давлат­лар­дан таш­риф бу­юр­ган экс­перт­лар, жа­ми 200 дан зи­ёд ва­кил иш­ти­рок эт­ди.

Тад­бир­да бир қа­тор хо­ри­жий мам­ла­кат­лар­нинг таҳ­ли­л­чи­ла­ри, рес­пуб­ли­ка­миз­нинг та­ниқ­ли иқти­сод­чи олим­ла­ри ва ама­ли­ёт­чи­ла­ри чиқи­шла­ри­да инновацион иқти­со­ди­ёт­ни ша­кл­лан­ти­риш асо­сла­ри, илмий-инновацион ри­вож­ла­ниш­ни мак­ро­иқти­со­дий мо­дел­ла­ш­ти­ри­ш­да халқа­ро та­жри­ба ва ама­ли­ёт, ре­сур­сте­жам­кор ва инновацион омил­лар­ни ку­чай­ти­риш орқа­ли иқти­со­ди­ёт­да тар­ки­бий ўз­гар­ти­ри­шлар­ни чуқур­ла­ш­ти­риш ҳам­да иқти­со­ди­ёт тар­моқла­ри рақо­бат­бар­дош­ли­ли­ги­ни, шу­нин­г­дек, аҳо­ли ре­ал да­ро­мад­ла­ри ва банд­ли­ги­ни оши­риш ма­са­ла­ла­ри­га урғу бе­рил­ди.

Са­но­ат си­ё­са­ти­да қўл­лаб-қув­ват­ла­ни­ши ло­зим бўл­ган тар­моқлар­ни аниқлаш омил­ла­ри­нинг ро­ли, ишлаб чиқа­риш ва илм-фан ин­те­гра­ци­я­си, инновацион кор­по­ра­тив ҳам­кор­лик алоқа­ла­ри­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш йўл­ла­ри, инновацион ри­вож­ла­ниш­ни фа­ол­ла­ш­ти­ри­ш­да ин­сти­ту­ци­о­нал ва мак­ро­иқти­со­дий усту­вор­ли­клар, инновацион иқти­со­ди­ёт­ни ша­кл­лан­ти­риш ша­ро­и­ти­да “рақам­ли бан­клар” фа­о­ли­я­ти­ни та­раққий эт­ти­риш, мо­ли­явий ме­ха­низ­мни туб­дан ис­лоҳ қи­ли­ш­да инновацион фа­о­ли­ят­ни рағ­бат­лан­ти­риш, мо­ли­явий бо­зор­да­ги му­ам­мо­лар ва улар­нинг ечим­ла­ри­га тўх­та­либ ўтил­ди.

Узоқ муд­дат­ли ис­тиқ­бол­да ин­ве­сти­ция си­ё­са­ти­нинг муҳим йў­на­ли­шла­ри, мил­лий иқти­со­ди­ёт­да ин­те­гра­ци­я­ла­ш­ган кор­по­ра­тив ту­зил­ма­лар­ни ша­кл­лан­ти­риш­нинг ўзи­га хос ша­кл­ла­ри, са­но­ат тар­моғи­ни мо­дер­ни­за­ци­я­ла­ш­да ин­но­ва­ци­я­нинг асо­сий во­си­та си­фа­ти­да­ги ўр­ни, ҳу­д­уд­лар­да сув ре­сур­сла­ри­дан са­ма­ра­ли фой­да­ла­ниш­ни баҳо­лаш­нинг иқти­со­дий таҳ­ли­ли, олий таъ­лим муас­са­са­ла­ри­нинг та­дқиқот ва инновацион фа­о­ли­ят­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да таъ­лим кла­стер­ла­ри­ни жо­рий этиш та­жри­ба­си, сер­ти­фи­ка­ци­я­лаш жа­ра­ё­ни­нинг аҳо­ли фа­ро­вон­ли­ги­ни ях­ши­ла­ш­да­ги ро­ли, аҳо­ли тур­муш да­ра­жа­си­ни ин­те­грал баҳо­лаш усул­ла­ри­га оид чуқур таҳ­ли­лий маъ­ру­за­лар эши­тил­ди.

Энг эъ­ти­ро­фли­си, тақ­ди­мот­лар­нинг ҳар би­ри аниқ та­клиф ва тав­си­я­лар­га бой­ли­ги би­лан иш­ти­рок­чи­лар­да кат­та та­ас­су­рот қол­дир­ди.

Про­гноз­ла­ш­ти­риш ва мак­ро­иқти­со­дий та­дқиқот­лар ин­сти­ту­ти­нинг кат­та илмий хо­ди­ми Му­заф­фар Ка­ри­мов узоқ муд­дат­га мўл­жал­лан­ган ин­ве­сти­ция си­ё­са­ти­нинг асо­сий йў­на­ли­шла­ри ва ва­зи­фа­ла­ри­га тўх­та­либ, ин­ве­сти­ция жа­ра­ё­ни­ни фа­ол­ла­ш­ти­риш чо­ра­ла­ри ва ме­ха­низмла­ри­га қа­тор омил­лар ба­ро­ба­ри­да вен­чур­ли мо­ли­я­ла­ш­ти­риш, ин­ве­сти­ция фондла­ри, фонд бо­зо­ри ва мо­лия ин­сти­тут­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни янада ривожлантириш ҳам ки­ри­ши­ни асо­слаб бер­ди.

Тош­кент давлат иқти­со­ди­ёт уни­вер­си­те­ти ас­си­стен­ти Виқор­жон Баҳрид­ди­нов ва му­стақил из­ла­нув­чи Ҳа­ким­жон Ҳа­ки­мов мам­ла­ка­ти­м­из­да ин­фля­ци­я­ни тар­гет­лаш ти­зи­ми­ни жо­рий этиш­нинг дол­зар­б­ли­ги ху­су­си­да сўз юри­ти­ш­ди. Қайд қи­лин­га­ни­дек, ин­фля­ци­я­ни тар­гет­лаш ре­жи­ми­ни ўз иқти­со­ди­ё­ти­да қўл­ла­ган ри­вож­лан­ган ва ри­вож­ла­на­ёт­ган давлат­лар та­жри­ба­си ин­фля­ци­я­ни са­ма­ра­ли жи­ло­влаш ҳам­да иқти­со­дий ўсиш­ни рағ­бат­лан­ти­ри­ш­да му­ай­ян ютуқлар­га эри­ши­л­ган­ли­ги­ни кўр­сат­ган. Маз­кур си­ё­сат­ни амал­га оши­риш­нинг энг асо­сий шар­тла­ри­дан би­ри унинг иқти­со­ди­ёт учун мақ­бул то­и­фа­си­ни тан­лаш ва иқти­со­ди­ёт­га тўғри тат­биқ қи­ла олиш ҳи­собла­на­ди. Фақат шун­да­ги­на ин­фля­ци­я­ни тар­гет­лаш стра­те­ги­я­си ўзи­нинг фун­да­мен­тал ва­зи­фа­си­ни ба­жа­ра­ди.

Тош­кент давлат иқти­со­ди­ёт уни­вер­си­те­ти ҳу­зу­ри­да­ги “Ўз­бе­ки­стон иқти­со­ди­ё­ти­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг илмий асо­сла­ри ва му­ам­мо­ла­ри” илмий-та­дқиқот мар­ка­зи хо­ди­ми Бо­бур Ва­ли­ев ўз маъ­ру­за­си­да қайд эт­га­ни­дек, мам­ла­ка­ти­миз банк ти­зи­ми ре­сурс са­лоҳи­я­ти­ни оши­риш ва “рақам­ли банк”лар­ни ривожлантириш учун уш­бу ти­зим­га хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­ни фа­ол жалб қи­лиш, чет эл бан­кла­ри­нинг фи­ли­ал­ла­ри­ни очиш, мо­лия бо­зо­ри­да, шу жум­ла­дан, ти­жо­рат бан­кла­ри ўр­та­си­да рақобатни ку­чай­ти­риш, “рақам­ли банк”лар учун за­мо­на­вий би­лим­га эга мо­ли­я­чи-дастур­чи му­та­хас­сислар­ни тай­ёр­лаш ва ма­ла­ка­си­ни оши­риш мақ­сад­га му­во­фиқ.

Ҳу­д­уд­лар ижти­мо­ий-иқти­со­дий та­раққи­ё­ти­да са­но­ат кла­стер­ла­ри­нинг муҳим ўрин ту­ти­ши Тош­кент мо­лия ин­сти­ту­ти до­цен­ти Жа­сур­бек Ота­ни­я­зов маъ­ру­за­си­да илмий-ама­лий жиҳат­дан очиб бе­рил­ди. Таҳ­лил­лар­га кў­ра, са­но­ат кла­сте­ри яго­на тех­но­ло­гик за­н­жир­га бир­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар ма­жмуи бў­либ, у илм-фан ва ишлаб чиқа­риш ин­те­гра­ци­я­си­ни чуқур­ла­ш­ти­риш, ян­ги тех­но­ло­ги­я­лар­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­ни бе­ра­ди. Му­ал­лиф­нинг таъ­кид­ла­ши­ча, кла­стер­ла­ш­ти­риш жа­ра­ё­ни­ни кен­гай­ти­риш учун са­но­ат тар­моқла­ри­да кла­стер­ли ри­вож­ла­ниш фа­о­ли­я­ти­ни тар­ти­б­га со­лув­чи меъёрий-ҳуқуқий асо­слар­ни ша­кл­лан­ти­риш ва бо­шқа за­рур ша­ро­ит­лар­ни яра­тиш дар­кор. Кла­стер ша­кли­да­ги ин­те­гра­ци­я­ла­ш­ган кор­по­ра­тив ту­зил­ма фа­о­ли­я­ти ишлаб чиқа­риш тар­моқла­ри мо­но­пол­ла­шу­ви­нинг ол­ди­ни ола­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.