Бир­жа це­мент бо­зо­ри­да ян­ги со­тув­чи пай­до бўл­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - “ЎЗРТХБ” АЖ мат­бу­от хиз­ма­ти.

Бир­жа бо­зо­ри­да ян­ги иш­ти­рок­чи пай­до бўл­ди. Маз­кур иш­ти­рок­чи Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти­нинг Ше­робод ту­ма­ни­да жой­ла­ш­ган це­мент за­во­ди­дир.

Ай­ни вақт­да за­вод то­мо­ни­дан порт­ланд­це­мент­нинг ЦЕМ I 42,5Н ва ЦЕМ II /А-И 32,5Н мар­ка­ла­ри­ни ич­ки бо­зор­га со­тиш учун 8 та стан­дарт шар­тно­ма очи­л­ган. Шар­тно­ма­лар қа­доқлаш (қо­плар­да ва қа­доқлан­ма­ган ҳол­да) ва ет­ка­зиб бе­риш (ва­гон нор­ма­си­да ва ом­бор­хо­на­дан олиб ке­тиш) бўй­и­ча алоҳи­да ажра­ти­л­ган. Це­мент­нинг бир тон­на­си учун бо­шланғич нарх 336,0 минг сўм­ни таш­кил эта­ди. Ет­ка­зиб бе­риш шар­ти EXW со­тув­чи ом­бор­хо­на­си­дан ва “Бол­дир” те­мир йўл бе­ка­ти­дан олиб ке­ти­ш­дан ибо­рат.

Бир­жа шар­тно­ма­ла­ри очи­л­ган давр­дан бо­шлаб за­вод то­мо­ни­дан қий­ма­ти 10,6 млрд. сўм­лик­ка тенг 26,7 минг тон­на­дан ор­тиқ це­мент со­тил­ди. За­вод­нинг ЦЕМ I 42,5Н мар­ка­ли це­мен­ти­нинг бир­жа ко­ти­ров­ка­си бир тон­на учун 422,6 минг сўм­ни ва ЦЕМ II /А-И 32,5Н мар­ка­ли це­мент­нинг баҳо­си бир тон­на учун 389,8 минг сўм­ни таш­кил эт­ди. За­вод ишлаб чиқа­ра­ёт­ган це­мент­нинг асо­сий ха­ри­до­ри Сур­хон­да­рё, Са­марқанд, Жиз­зах ва Қа­шқа­да­рё ви­ло­ят­ла­ри бў­либ, улар­нинг уму­мий улу­ши 89 фо­из­га тенг.

Трей­дер ва бо­шқа му­та­хас­сислар­нинг фи­кри­ча, бир­жа бо­зо­ри­да ян­ги со­тув­чи­нинг пай­до бў­ли­ши рақобатни ку­чай­ти­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди ва ич­ки це­мент бо­зо­ри конъ­юнк­ту­ра­си­га иж­о­бий таъ­сир кўр­са­та­ди.

Шу ўрин­да таъ­кид­лаш ке­р­ак­ки, Ше­робод це­мент за­во­ди 2018 йил ав­густ ой­и­да “Ол­ма­лиқ ТМК” АЖ то­мо­ни­дан очи­л­ган. За­вод­нинг йил­лик лой­иҳа қув­ва­ти 1,5 млн. тон­на. Уш­бу за­вод қу­ри­ли­ши учун Тур­ки­я­нинг DAL Teknik Makina ком­па­ни­я­си жалб қи­лин­ган. Кор­хо­на хо­ри­жда ишлаб чиқа­ри­л­ган за­мо­на­вий уску­на­лар би­лан жиҳоз­лан­ган. Бу эса унинг маҳ­су­ло­ти си­фат­ли экан­ли­ги­дан да­рак бе­ра­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.