ДУНЁ САРМОЯДОРЛАРИ УЧУН ОЧИҚ ДИЁР

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ТАҲЛИЛ - Гул­чеҳ­ра МУРОДАЛИЕВА. “Biznes Daily”.

Ул­кан иқти­со­дий са­лоҳи­ят­га эга Ўз­бе­ки­стон из­чил ва шид­дат би­лан ри­вож­ла­на­ёт­ган давлат­лар қа­то­ри­дан му­стаҳ­кам ўрин эгал­ла­моқ­да. Мам­ла­ка­ти­м­из­да тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­нинг тўсқин­лик­сиз амал­га оши­ри­ли­ши­ни таъ­мин­лаш, биз­нес юри­тиш учун қу­лай шарт-ша­ро­ит­лар яра­тиш ҳам­да рес­пуб­ли­ка­нинг ин­ве­сти­ци­явий жо­зи­ба­дор­ли­ги­ни оши­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган кенг кўлам­ли ис­лоҳот­лар қисқа муд­дат­да ўз са­ма­ра­си­ни бе­ряп­ти.

Жум­ла­дан, Жаҳон бан­ки ва Халқа­ро мо­лия кор­по­ра­ци­я­си­нинг “Биз­нес юри­тиш” йил­лик ҳи­со­бо­ти­да қайд эти­л­га­ни­дек, Ўз­бе­ки­стон­нинг рей­тин­ги ик­ки ба­ра­вар­дан ор­тиқ ях­ши­ла­ниб, жаҳон­нинг 190 та мам­ла­ка­ти орас­и­да 2012 йил­да­ги 166-ўрин­дан 2017 йил­да 74-ўрин­га кўта­рил­ди. Биз­нес юри­тиш учун энг қу­лай иш­би­лар­мон­лик муҳи­ти­ни яра­тиш кўр­сат­ки­чи бўй­и­ча эса ис­лоҳот­чи мам­ла­кат­лар­нинг би­рин­чи ўн­та­ли­ги­дан жой ол­ди.

Кўр­сат­ки­члар ва ютуқлар ўз йў­ли­га. Ам­мо бу бо­ра­да­ги ва­зи­ят янада кў­проқ из­ла­ниш­ни, меҳ­нат қи­лиш­ни та­лаб эт­моқ­да. Шу бо­ис, мам­ла­кат­да янада қу­лай иш­би­лар­мон­лик муҳи­ти­ни юза­га кел­ти­риш, биз­нес юри­тиш учун мав­жуд халқа­ро нор­ма­лар ва стан­дарт­лар та­ла­б­ла­ри­га мос фа­о­ли­ят­ни амал­га оши­риш, хо­ри­жий сар­мо­я­лар­ни жалб этиш учун қу­лай ша­ро­ит­лар­ни яра­ти­ш­га би­рин­чи да­ра­жа­ли ва­зи­фа си­фа­ти­да қа­рал­моқ­да. Ху­су­сан, ин­ве­сти­ция муҳи­ти­ни ях­ши­лаш соҳа­си­да ўт­ка­зи­ла­ёт­ган ис­лоҳот­лар­нинг стра­те­гик мақ­са­ди – тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­ни амал­га оши­риш ва чет эл ин­ве­сти­ци­я­ла­ри­ни жалб қи­лиш учун юр­ти­м­из­да 2022 йи­л­га­ча Жаҳон бан­ки ва Халқа­ро мо­лия кор­по­ра­ци­я­си­нинг “Биз­нес юри­тиш” ҳи­со­бо­ти­да­ги жаҳон мам­ла­кат­ла­ри­нинг би­рин­чи йи­гир­ма­та­ли­ги да­ра­жа­си­га мос ке­ла­ди­ган энг қу­лай шарт-ша­ро­ит­лар­ни яра­тиш кўз­да ту­ти­л­ган.

Шу мақ­сад­да Ўз­бе­ки­стон­нинг ин­ве­сти­ция са­лоҳи­я­ти­ни тў­лиқ рўёб­га чиқа­риш, ин­ве­сти­ция муҳи­ти­ни янада та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, йил­лик ин­ве­сти­ция дастур­ла­ри­ни си­фат­ли ишлаб чиқиш, хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб этиш учун қу­лай ша­ро­ит­лар яра­тиш, халқа­ро мо­лия ин­сти­тут­ла­ри, хо­ри­жий ҳу­ку­мат­лар­нинг мо­лия ин­сти­тут­ла­ри, етак­чи чет эл ком­па­ни­я­ла­ри ва банк ту­зил­ма­ла­ри би­лан ҳам­кор­лик­ни кен­гай­ти­риш, шу­нин­г­дек, жалб эти­л­а­ди­ган чет эл ин­ве­сти­ци­я­ла­ри са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш юза­си­дан кенг кўлам­ли саъй-ҳа­ра­кат­лар амал­га оши­рил­моқ­да. Бу жа­ра­ён­да хо­ри­жий сар­мо­я­лар­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­ти­ляп­ти.

Бу ва­зи­фа­лар 2017-2021 йил­лар­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг бе­шта усту­вор йў­на­ли­ши бўй­и­ча Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­да ҳам ўз ифо­да­си­ни то­п­ган.

Эн­ди ай­рим рақам­лар­ни кел­ти­риб ўтай­лик. 2017 йил­да Ўз­бе­ки­стон 2,4 мил­ли­ард дол­лар миқ­до­ри­да­ги асо­сий ка­пи­тал­га тўғри­дан-тўғри хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар­ни ўз­ла­ш­тир­ди. Бу бо­ра­да­ги кўр­сат­кич 2016 йи­л­га нис­ба­тан 1,4 ба­ра­вар ўс­ган. 2018 йил­да эса соҳа­да ул­кан са­краш юз бе­ри­ши ку­тил­моқ­да. Чу­нон­чи, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ин­ве­сти­ци­я­лар бўй­и­ча давлат қў­ми­та­си маъ­лу­мо­ти­га кў­ра, хо­ри­жий сар­мо­я­чи­лар би­лан ҳам­кор­лик­да 24,8 мил­ли­ард дол­лар­лик 243 та лой­иҳа ишлаб чиқи­л­ган. Қў­ми­та то­мо­ни­дан сак­киз йи­рик ин­ве­сти­ци­явий тад­бир таш­кил­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ, улар­нинг до­ира­си­да 24,8 мил­ли­ард дол­лар­лик ин­ве­сти­ци­он ҳам­кор­лик­ка до­ир 243 та лой­иҳа­ни бир­га­лик­да амал­га оши­риш ма­са­ла­ла­ри му­во­фиқла­ш­ти­ри­л­ган, 10 мил­ли­ард дол­лар­лик тўғри­дан-тўғри ин­ве­сти­ци­я­лар ҳам шу­лар жум­ла­си­дан­дир. Шу би­лан бир­га, қў­ми­та сар­мо­явий, мо­ли­явий-тех­ник, банк ва сав­до соҳа­ла­ри­га оид уму­мий қий­ма­ти 7,7 мил­ли­ард дол­лар бўл­ган 53 та ке­ли­шув­га эри­ш­ган. Чет эл сар­мо­я­ла­ри­ни янада кў­проқ жалб этиш учун қў­ми­та то­мо­ни­дан 2018 йил­нинг ик­кин­чи ярим йил­ли­ги­да таш­кил эти­л­а­ди­ган 31 та тад­бир­нинг 17 та­си­ни хо­ри­жда ўт­ка­зиш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Мам­ла­ка­ти­миз иқти­со­ди­ё­ти тар­моқла­ри ва ҳу­д­уд­лар­га ин­ве­сти­ци­я­лар ки­ри­тиш ҳа­жми­ни кен­гай­ти­риш­ни рағ­бат­лан­ти­риш, рес­пуб­ли­ка­да ин­ве­сти­ция муҳи­ти­ни янада та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, хо­ри­жий ка­пи­тал иш­ти­ро­ки­да­ги кор­хо­на­лар­ни ри­вож­лан­ти­риш­ни қўл­лаб-қув­ват­ла­ш­га йў­нал­ти­ри­л­ган яго­на давлат ин­ве­сти­ци­я­си, ху­су­сан, хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар жалб қи­лиш си­ё­са­ти ша­кл­лан­ти­ри­либ, са­ма­ра­ли амал­га оши­рил­моқ­да. Хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб қи­лиш ва Ўз­бе­ки­стон ҳу­д­у­ди­да ин­ве­сти­ция фа­о­ли­я­ти­ни кен­гай­ти­риш учун янада қу­лай шарт-ша­ро­ит­лар яра­тиш соҳа­си­да­ги халқа­ро стан­дарт­лар­га мос меъёрий-ҳуқуқий ба­за­ни яра­тиш ва янада та­ко­мил­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча ҳам муҳим саъй-ҳа­ра­кат­лар амал­га оши­ри­л­ган.

Жум­ла­дан, со­лиқ юки­ни ка­май­ти­риш ва ин­ве­стор­лар учун со­лиққа тор­тиш ти­зи­ми­ни сод­да­ла­ш­ти­риш, соғ­лом рақо­бат муҳи­ти­ни қўл­лаб-қув­ват­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган со­лиқ си­ё­са­ти ва бо­ж­хо­на-та­риф жиҳат­дан тар­ти­б­га со­лиш ис­лоҳот­ла­ри жа­дал суръ­ат­лар би­лан амал­га оши­рил­моқ­да. Юр­ти­миз­нинг кў­плаб ҳу­д­уд­ла­ри­да таш­кил эти­л­ган ва фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган эр­кин иқти­со­дий зо­на­лар ин­ве­стор­лар­ни ўзи­га жалб эта­ди­ган қа­тор жо­зи­ба­дор шарт-ша­ро­ит­лар­га эга.

Бу­лар эса, шубҳа­сиз, юр­ти­м­из­да иқтисодиётнинг жа­дал ри­вож­ла­ни­ши, биз­нес юри­тиш учун ша­ро­ит­лар­нинг янада ях­ши­ла­ни­ши, хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб эти­ш­да жо­зи­ба­ли ва ишончли муҳит яра­ти­ли­ши­да ҳал қи­лув­чи омил бў­либ хиз­мат қил­моқ­да.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да иқти­со­ди­ёт тар­моқла­ри­ни ривожлантириш, йи­рик ин­фра­ту­зил­ма объ­ект­ла­ри ва кор­хо­на­лар бар­по этиш жа­ра­ё­ни­га чет эл ин­ве­сти­ци­я­ла­ри из­чил жалб этил­моқ­да. Бу жа­ра­ён­да жаҳон мам­ла­кат­ла­ри би­лан ҳар то­мон­ла­ма ҳам­кор­лик­ни жа­дал­ла­ш­ти­ри­ш­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­ти­ляп­ти. Жум­ла­дан, жо­рий йил­нинг ўт­ган ол­ти ойи да­во­ми­да йи­гир­ма­дан ор­тиқ давлат ва халқа­ро ту­зил­ма­лар­нинг раҳ­бар­ла­ри би­лан учра­шув ва му­зо­ка­ра­лар ўт­ка­зил­ди, 89 та халқа­ро шар­тно­ма ва би­тим им­зо­лан­ди. Шу би­лан бир­га, 700 га яқин кўр­газ­ма, ан­жу­ман, тақ­ди­мот, 30 дан зи­ёд биз­нес фо­рум ўт­ка­зил­ди. Ўз­бе­ки­стон­га иш­би­лар­мон ва тад­бир­кор­лар­нинг 572 та де­ле­га­ци­я­си таш­риф бу­юр­ди. Ўз­бе­ки­стон­нинг чет эл­лар­да­ги ва­ко­латхо­на­ла­ри, эл­чи­хо­на­лар­да сав­до ва ин­ве­сти­ция бўй­и­ча ма­съул ди­пло­мат хо­дим­лар фа­о­ли­ят кўр­сат­моқ­да. Бун­дай саъй-ҳа­ра­кат­лар на­ти­жа­си­да ярим йил мо­бай­ни­да 17 мил­ли­ард АҚШ дол­ла­ри­лик 182 та лой­иҳа­ни амал­га оши­риш бўй­и­ча дастлаб­ки ке­ли­шувлар­га эри­шил­ди.

Бу­гун дунё ин­ве­стор­ла­ри гео­гра­фик жой­ла­шу­ви қу­лай, ин­фра­ту­зил­ма­си ша­кл­лан­ган, қа­зил­ма бой­ли­кла­ри, меҳ­нат ре­сур­сла­ри­га бой Ўз­бе­ки­стон­да кат­та им­ко­ни­ят­лар­ни кўр­моқ­да­лар. Ай­ниқ­са, кон­вер­та­ци­я­нинг из­га ту­ши­ши, кў­плаб мам­ла­лат­лар учун ви­за­сиз тар­тиб ўр­на­ти­л­га­ни, элек­трон ки­риш ви­за­ла­ри­ни рас­мий­ла­ш­ти­риш ва бе­риш учун “E-VISA.UZ” ти­зи­ми жо­рий эти­л­га­ни ҳам ўз са­ма­ра­си­ни бер­моқ­да.

Ев­ро­сиё та­раққи­ёт бан­ки­нинг ин­ве­сти­ци­явий фа­о­ли­ят шарҳи­га кў­ра, жо­рий йил­нинг би­рин­чи чо­ра­ги­да кре­дит таш­ки­лот­ла­ри то­мо­ни­дан амал­га оши­ри­л­ган мо­ли­я­ла­ш­ти­риш­нинг энг кўп ҳа­жми МДҲ мам­ла­кат­ла­ри орас­и­да Ўз­бе­ки­стон ҳис­са­си­га тўғри кел­ган.

Ўз­бе­ки­стон Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев­нинг То­жи­ки­стон­га амал­га ошир­ган давлат таш­ри­фи, Турк­ма­ни­стон Пре­зи­ден­ти­нинг Ўз­бе­ки­стон­га давлат таш­ри­фи, Пре­зи­ден­ти­миз та­шаб­бу­си би­лан Мар­ка­зий Осиё давлат раҳ­бар­ла­ри­нинг Осто­на­да ўт­ка­зи­л­ган би­рин­чи мас­лаҳат кен­га­ши ка­би тад­бир­лар эса мин­тақа­вий ҳам­кор­лик­да ян­ги қир­ра­лар­ни оч­ди.

Ўз­бе­ки­стон етак­чи­си­нинг Аме­ри­ка Қўш­ма Штат­ла­ри­га рас­мий таш­ри­фи да­во­ми­да бир­га­лик­да қа­бул қи­лин­ган ҳуж­жат­лар 4,8 мил­ли­ард дол­лар­лик 20 дан ор­тиқ шарт­но­ма­ни ўз ичи­га ол­ди.

Мам­ла­ка­ти­миз­нинг Ев­ро­па ти­кла­ниш ва та­раққи­ёт бан­ки би­лан ҳам­кор­ли­ги до­ира­си­да ин­ве­сти­ция бан­ки би­лан ўза­ро ман­фа­ат­ли би­тим­лар ту­зи­ли­ши­га эри­шил­моқ­да. Ев­ро­па пар­ла­мен­ти Ўз­бе­ки­стон би­лан Ев­ро­па Ит­ти­фоқи ўр­та­си­да­ги Тўқи­ма­чи­лик про­то­ко­ли­ни маъ­қул­ла­ди. Бу би­тим­нинг куч­га ки­ри­ши Ев­ро­па бо­зор­ла­ри­га Ўз­бе­ки­стон тўқи­ма­чи­лик маҳ­су­лот­ла­ри­нинг экс­пор­ти­ни янада оши­риш, хо­ри­жий сар­мо­ядор­лар­нинг мам­ла­ка­ти­миз­га ки­ри­та­ёт­ган ин­ве­сти­ци­я­ла­ри ҳа­жми­ни кен­гай­ти­риш им­ко­ни­ни бе­ра­ди.

Эн­ди яна бир муҳим ян­ги­лик. Мам­ла­ка­ти­м­из­да ин­ве­сти­ция муҳи­ти­ни янада ях­ши­лаш, тўғри­дан-тўғри ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб этиш­ни рағ­бат­лан­ти­риш, ин­ве­стор­лар­нинг бу бо­ра­да­ги давлат си­ё­са­ти­нинг из­чил­ли­ги­га бўл­ган ишон­чи­ни му­стаҳ­кам­лаш ва ин­ве­стор­лар би­лан ишла­ш­да давлат ту­зил­ма­ла­ри­нинг ма­съу­ли­я­ти­ни оши­риш мақ­са­ди­да жо­рий йил­нинг 1 ав­густ ку­ни Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да ин­ве­сти­ция муҳи­ти­ни туб­дан ях­ши­лаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фар­мо­ни эъ­лон қи­лин­ди.

Му­та­хас­сислар, тад­бир­кор­лар, ин­ве­стор­лар то­мо­ни­дан кў­ла­ми ва аҳа­ми­я­ти жу­да фавқу­лод­да юқо­ри дея баҳо­ла­на­ёт­ган маз­кур фар­мон­га мух­та­сар­ги­на тўх­та­либ ўта­миз.

Фар­мон­га кў­ра, чет эл ин­ве­сти­ци­я­ла­ри иш­ти­ро­ки­да­ги кор­хо­на­лар устав фон­ди­да­ги хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар улу­ши­нинг энг кам миқ­до­ри 30 фо­из­дан 15 фо­из­га­ча ка­май­ти­рил­ди; чет эл ин­ве­сти­ци­я­ла­ри иш­ти­ро­ки­да­ги кор­хо­на­нинг иш­ти­рок­чи­си си­фа­ти­да хо­ри­жий юри­дик шахс қат­на­ши­ши шар­тли­ги тўғри­си­да­ги та­лаб бе­кор қи­лин­ди; чет эл ин­ве­сти­ци­я­ла­ри иш­ти­ро­ки­да­ги кор­хо­на­лар устав фон­ди­нинг энг кам миқ­до­ри 600 мил­ли­он сўм­дан 400 мил­ли­он сўм­га­ча ка­май­ти­рил­ди; чет эл ин­ве­сти­ци­я­ла­ри иш­ти­ро­ки­да­ги кор­хо­на­лар­ни давлат рўй­ха­ти­дан ўт­ка­зиш учун давлат бо­жи миқ­до­ри уч ба­ра­вар ка­май­ти­рил­ди.

Шу­нин­г­дек, 2018 йил 1 ав­гу­ст­дан бо­шлаб ин­со­фли фа­о­ли­ят юрит­ган ин­ве­стор ва тад­бир­кор­лик субъ­ек­ти­га давлат ор­га­ни (ман­саб­дор шахс) то­мо­ни­дан улар­га нис­ба­тан қа­бул қи­лин­ган маъ­му­рий ҳуж­жат­нинг қо­ну­ний ку­чи­га ишо­ни­ши са­ба­б­ли ке­либ чиққан мул­кий за­рар­нинг ўр­ни қо­пла­на­ди.

2018 йил 1 ок­тябр­дан эса ин­ве­сти­ция фа­о­ли­я­ти­ни амал­га оши­риш учун ер участ­ка­ла­ри­ни бе­риш­нинг ян­ги механизмлари жо­рий этил­ди. Ун­га кў­ра, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги­га мўл­жал­лан­ма­ган ер участ­ка­си 50 йи­л­га­ча, ле­кин ари­за­да кўр­са­ти­л­га­ни­дан кам бўл­ма­ган муд­дат­га ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни амал­га оши­риш учун узоқ муд­дат­ли ижарага бе­ри­ла­ди.

Шу­нин­г­дек, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши ра­и­си­га, ви­ло­ят­лар ва Тош­кент шаҳри ҳо­ким­ла­ри­га қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­да бел­ги­лан­ган ва­ко­лат­лар до­ира­си­да ва тар­тиб­да 10 мил­ли­он АҚШ дол­ла­ри­дан кўп бўл­ма­ган эк­ви­ва­лент­да чет эл ин­ве­сти­ци­я­си улу­ши бўл­ган ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни амал­га оши­ри­ш­да чет эл ин­ве­стор­ла­ри би­лан ин­ве­сти­ция шар­тно­ма­ла­ри­ни ту­зиш ҳуқуқи бе­рил­ди.

Ай­ни пайт­да Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Кен­га­ши Ра­и­си, ви­ло­ят­лар ва Тош­кент шаҳри ҳо­ким­ла­ри зим­ма­си­га хо­ри­жий ин­ве­стор­лар­га бар­ча за­рур кў­мак кўр­са­ти­ли­ши, ин­ве­стор­лар би­лан тўғри­дан-тўғри ва очиқ му­лоқот­ни ўр­на­тиш орқа­ли ин­ве­сти­ция бу­юрт­ма­но­ма­ла­ри­нинг тез­кор кўриб чиқи­ли­ши, ин­ве­стор­лар­нинг ти­зим­ли ра­ви­ш­да шах­сан қа­бул қи­ли­ни­ши, те­ги­шли ин­фра­ту­зил­ма­нинг таъ­мин­ла­ни­ши, ер участ­ка­ла­ри ажра­ти­ли­ши, рух­сат бе­рув­чи ҳуж­жат­лар бе­ри­ли­ши, ин­ве­сти­ция бу­юрт­ма­но­ма­ла­ри бўй­и­ча ке­ли­шиш тар­тиб-та­о­мил­ла­ри­нинг ўз вақти­да амал­га оши­ри­ли­ши, ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни амал­га оши­риш­нинг ти­зим­ли мо­ни­то­ринг қи­ли­ни­ши ва­зи­фа­ла­ри юкла­тил­ди. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си ра­и­си зим­ма­си­га эса ин­ве­стор­лар­га рес­пуб­ли­ка ҳу­д­уд­ла­ри­да ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни амал­га оши­ри­ш­да мас­лаҳат кў­ма­ги­нинг кўр­са­ти­ли­ши юза­си­дан шах­сий жа­во­бгар­лик юклан­ди.

Фар­мон­га би­но­ан, ин­ве­сти­ция ки­ри­тиш вақти­да мам­ла­ка­ти­м­из­да ўр­на­ти­л­ган энг кам ой­лик иш ҳақи­нинг 8500 ба­ра­ва­ри­дан кам бўл­ма­ган миқ­дор­да хў­жа­лик жа­ми­ят­ла­ри­нинг ак­ци­я­ла­ри ва улуш­ла­ри­ни со­тиб олиш, шу­нин­г­дек, хо­ри­жий кор­хо­на таш­кил этиш ша­кли­да Ўз­бе­ки­стон­га ин­ве­сти­ция ки­рит­ган чет эл фуқа­ро­ла­ри ва фуқа­ро­ли­ги бўл­ма­ган шах­слар­га кўп мар­та­лик уч йил­лик ви­за олиш ва унинг амал қи­лиш муд­да­ти­ни Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си ҳу­д­у­ди­дан чиқиш за­ру­ра­ти­сиз чеклан­ма­ган миқ­дор­да узай­ти­риш ҳуқуқи бе­рил­ди.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Бош про­ку­ра­ту­ра­си, бўй­су­ну­ви­дан қатъи на­зар, бар­ча да­ра­жа­да­ги давлат бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри ва бо­шқа ташкилотлар то­мо­ни­дан ин­ве­стор­лар­нинг ҳуқуқ ва ка­фо­лат­ла­ри­ни ҳи­моя қи­лиш бўй­и­ча амал­да­ги қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га сўз­сиз риоя эти­ли­ши усти­дан қатъ­ий на­зо­рат ўр­на­тиш ҳам­да қо­нун ҳуж­жат­ла­ри бу­зи­ли­ши­нинг ол­ди­ни олиш ва айб­дор ман­саб­дор шах­слар­ни жа­во­бгар­лик­ка тор­тиш юза­си­дан таъ­сир­чан чо­ра­лар кўри­ли­ши ҳам бел­ги­лаб қўй­ил­ди.

Шубҳа­сиз, маз­кур фар­мон Ўз­бе­ки­стон­га тўғри­дан-тўғри ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб этиш учун энг қу­лай ин­ве­сти­ция муҳи­ти­ни ша­кл­лан­ти­ри­ш­га, иқти­со­ди­ёт­ни ли­бе­рал­ла­ш­ти­ри­ш­га, давлат бо­шқа­ру­ви­ни ис­лоҳ қи­ли­ш­га, ин­ве­стор­лар фа­о­ли­я­ти­га ара­ла­шув­ни чекла­ш­га, ли­цен­зи­я­лаш ва рух­сат бе­риш тар­тиб-та­о­мил­ла­ри­ни қисқар­ти­риш ва сод­да­ла­ш­ти­ри­ш­га, то­вар­лар (ишлар ва хиз­мат­лар)дан эр­кин фой­да­ла­ниш­ни таъ­мин­ла­ш­га хиз­мат қи­ла­ди. Бун­дай жо­зи­ба­дор им­ко­ни­ят­лар эса мам­ла­ка­ти­миз сар­мо­явий са­лоҳи­я­ти­ни янада оши­ра­ди, ин­ве­стор­лар­ни юр­ти­миз­га жалб эта­ди, соҳа­лар­ни барқа­рор ри­вож­лан­ти­ра­ди, пи­ро­вард на­ти­жа­да халқи­миз фа­ро­вон­ли­ги юк­са­ли­ши­га олиб ке­ла­ди, ал­бат­та.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.