ЧУҚУР ТАҲ­ЛИЛ ВА ЯНГИЧА ТАЛҚИН

ёхуд ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри таъ­сир­чан­ли­ги­ни оши­риш­нинг муҳим омил­ла­ри­дан би­ри

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ - Аб­ду­на­би ҲАЙДАРОВ.

Тош­кент­да­ги “City Palace” меҳ­мон­хо­на­си­нинг ан­жу­ман­лар за­ли­да жур­на­листлар учун “Фа­ол тад­бир­кор­лик, инновацион ғо­я­лар ва тех­но­ло­ги­я­лар­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш йи­ли­да тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­га боғ­лиқ ян­ги­ли­клар­нинг ёри­ти­ли­ши” мавзу­си­да се­ми­нар-тре­нинг ўт­ка­зил­ди. У Ўз­бе­ки­стон Му­стақил босма ОАВ ва ах­бо­рот агент­ли­кла­ри­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш ва ривожлантириш жа­мо­ат фон­ди та­шаб­бу­си би­лан давлат со­лиқ ва бо­ж­хо­на қў­ми­та­ла­ри ҳам­да Инновацион ри­вож­ла­ниш ва­зир­ли­ги ҳам­кор­ли­ги­да уюш­ти­рил­ди.

Ўза­ро му­лоқот­лар­га пой­тахт ва ви­ло­ят­лар­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган жур­на­листлар, фуқа­ро­лик жа­ми­я­ти ин­сти­тут­ла­ри ва­кил­ла­ри, со­лиқ ва бо­ж­хо­на ти­зи­ми ма­съул хо­дим­ла­ри та­клиф қи­лин­ди­лар. Асо­сий эъ­ти­бор иқти­со­дий мавзу­лар­га бағи­шлан­ган эшит­ти­риш ва кўр­са­тувлар­ни, босма ва элек­трон ша­кл­да­ги ха­бар-мақо­ла­лар­ни кенг жа­мо­ат­чи­лик­ка таҳ­ли­лий тарз­да тез­кор ет­ка­зиш за­рур­ли­ги­га қа­ра­тил­ди. Шун­га кў­ра, се­ми­нар ик­ки қисм­га бў­лин­ди. Дастлаб му­та­хас­сислар ўз­ла­ри хиз­мат қи­ла­ёт­ган ти­зим­лар­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ишлар ва рўй бе­ра­ёт­ган иж­о­бий ўз­га­ри­шлар, улар­нинг маз­мун-моҳи­я­ти, давлат ва жа­ми­ят ҳа­ё­ти­да­ги аҳа­ми­я­ти ҳақи­да қисқа­ча тўх­та­либ ўти­ш­ди. Сўн­гра туб ис­лоҳот­лар ҳам­да ян­ги­ли­клар­ни ом­ма­га қи­зиқар­ли ва таъ­сир­чан қи­либ ет­ка­зиш усул­ла­ри, бу бо­ра­да­ги ютуқ ва му­ам­мо­лар жур­на­листлар би­лан бир­га­лик­да муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

Дар­воқе, жур­на­ли­сти­ка­нинг би­рон-бир ман­ба­да ёзил­ма­ган, ам­мо соҳа хо­дим­ла­ри орас­и­да рам­зий маъ­но­да қо­нун­га ай­лан­ган бун­дай бир ол­тин қо­и­да­си бор: “Жур­на­лист ҳа­ёт­да бо­шқа­лар­дан бир қа­дам ол­дин­да юри­ши ке­рак!” Қо­ла­вер­са, у ҳар қан­дай ва­зи­ят­да ҳам ка­с­би­га со­диқ қо­либ, хо­лис ва оди­ло­на иш ту­ти­ши шарт! Бу та­ла­б­га иқти­со­дий мавзу­лар­да ижод қи­ла­ди­ган ҳам­ка­сбла­ри­миз ҳам қатъ­ий риоя эти­шла­ри ло­зим. Ўз бурчла­ри­ни та­ла­б­лар да­ра­жа­си­да ба­жа­риш учун тур­ли таш­ки­лот-идо­ра­лар­дан ишончли, аниқ ва тў­лиқ маъ­лу­мот­лар оли­шла­ри, улар­ни чуқур ўр­га­ниб, асл моҳи­я­ти­ни те­ран ан­глаб ет­гач, асос­ли ва жа­ми­ят учун фой­да­ли таҳ­ли­лий фикр-му­лоҳа­за­лар, жўя­ли та­клиф-тав­си­я­лар би­лан бой­и­тиб, ўзи­га хос янгича талқин­да ва сод­да-ра­вон тил­да ом­ма эъ­ти­бо­ри­га ҳа­во­ла қи­ли­шла­ри дар­кор. Ана шун­да ра­дио-те­ле­ви­де­ни­еда­ги, босма ва элек­трон на­шр­лар­да­ги чиқи­шлар­нинг таъ­сир­чан­ли­ги ку­чайиб, эл-юрт­нинг ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри­га ишон­чи му­стаҳ­кам­ла­на­ди.

Се­ми­нар-тре­нин­г­да аҳо­ли­га ет­ка­зи­ли­ши шарт бўл­ган ҳо­зир­ги энг муҳим иқти­со­дий ян­ги­ли­клар­дан ай­рим­ла­ри ҳақи­да ба­таф­сил сўз юри­тил­ди. Ма­са­лан, Пре­зи­ден­ти­миз шу йил 26 июн­да им­зо чек­кан “Давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни туб­дан та­ко­мил­ла­ш­ти­риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қа­рор­ни олай­лик. Ун­да со­лиқ тў­лов­чи­лар­ни пас­порт­ла­ш­ти­риш со­лиқ маъ­му­ри­ят­чи­ли­ги ти­зи­ми­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш­нинг муҳим йў­на­ли­шла­ри­дан би­ри си­фа­ти­да бел­ги­лан­ган. Шун­дан ке­либ чиқиб, давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри 1 ок­тябр­дан эъ­ти­бо­ран со­лиқлар ва бо­шқа маж­бу­рий тў­ло­влар­ни ҳи­соб­лаш учун асос бўла­ди­ган кўз­дан ке­чи­риш да­ло­лат­но­ма­си­ни ту­зиш орқа­ли со­лиқ тў­лов­чи­лар­ни пас­порт­ла­ш­ти­ри­ши ло­зим­ли­ги қайд эти­л­ган. Ай­ни кез­лар­да бу ти­зим ама­ли­ёт­га да­дил жо­рий этил­моқ­да. Та­жри­ба та­риқа­си­да тад­бир­кор­лар пас­порт­ла­ри­ни ту­зиш ишла­ри олиб бо­рил­моқ­да. Шу ас­но кор­хо­на­лар­нинг бел­ги­лан­ган ман­зил­да жой­ла­ш­га­ни ва фа­о­ли­я­ти ту­ри ўр­га­нил­моқ­да, хо­дим­лар со­ни кўр­са­ти­л­ган ҳи­со­бот­лар би­лан таққо­сла­ниб, ҳуж­жат­сиз иш юри­та­ёт­ган тад­бир­кор­лар аниқлан­моқ­да.

Инновацион ри­вож­ла­ниш ва­зир­ли­ги эса ин­сон ка­пи­та­ли­ни мам­ла­ка­ти­миз­ни инновацион ри­вож­лан­ти­риш­нинг ва жаҳон ай­во­ни­да­ги рақо­бат­бар­до­ш­ли­ги­ни оши­риш­нинг энг асо­сий йў­на­ли­шлар­дан би­ри этиб бел­ги­ла­ди. Бу бар­ча босқи­члар­да­ги таъ­лим си­фа­ти­ни ях­ши­лаб, қам­ро­ви­ни кен­гай­ти­риш­ни, иқти­со­ди­ёт тар­моқла­ри та­лаб-эҳти­ёж­ла­ри­дан ке­либ чиқиб кадр­лар тай­ёр­лаш­ни, илмий-та­дқиқот­лар са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш­ни, илм-фан, таъ­лим ва биз­не­снинг ўза­ро чам­бар­час­ли­ги­ни таъ­мин­лов­чи ме­ха­низмлар­ни яра­тиш­ни тақо­зо эта­ди.

Ёки бо­шқа ми­сол. Ҳу­ку­ма­ти­миз қа­ро­ри би­лан жис­мо­ний шах­слар то­мо­ни­дан Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си давлат че­га­ра­си­нинг ав­той­ўл (йў­лов­чи), те­мир йўл ва да­рё ўт­ка­зиш пункт­ла­ри орқа­ли бо­ж­хо­на тў­ло­вла­ри ун­ди­рил­май­ди­ган ай­рим то­вар­лар олиб ўти­ли­ши­нинг миқ­до­рий нор­ма­ла­ри та­с­диқлан­ди. Бу ҳуж­жат мам­ла­ка­ти­миз­нинг иқти­со­дий ман­фа­ат­ла­ри­ни ҳи­мо­я­лаш, маҳал­лий ишлаб чиқа­рув­чи­лар­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш, бе­ри­л­ган им­ти­ёз­лар су­и­и­стеъ­мол қи­ли­ни­ши­нинг ол­ди­ни олиш ҳам­да жис­мо­ний шах­слар­нинг ўша жой­лар­дан то­вар­лар олиб ўти­ши тар­ти­би­ни янада та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ни­я­ти­да қа­бул қи­лин­ди.

Ма­са­ла­га шу нуқтаи на­за­рдан қа­ра­ган­да, ян­ги таҳри­рда­ги Бо­ж­хо­на ко­дек­си маз­кур ти­зим­нинг яго­на қо­нун­чи­лик ба­за­си­ни халқа­ро стан­дарт­лар­га мо­нанд ша­кл­лан­ти­ри­ш­га, бо­ж­хо­на маъ­мур­чи­ли­ги­нинг бар­ча босқи­чла­ри ва да­ра­жа­ла­ри­да ҳуқуқий меъёр ҳам­да ён­да­шувлар бир хил­да қўл­ла­ни­ли­ши­ни таъ­мин­ла­ш­га, та­шқи иқти­со­дий фа­о­ли­ят­ни тар­ти­б­га со­ли­ш­га, иқтисодиётнинг жаҳон бо­зо­ри­га ин­те­гра­ци­я­ла­шу­ви­га энг кўп кў­ма­кла­шув­чи бо­ж­хо­на на­зо­ра­ти ти­зи­ми­ни ша­кл­лан­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган. Бу­нинг учун эса на­зо­рат ишла­ри­ни за­мо­на­вий ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни қўл­ла­ган ҳол­да олиб бо­риш, хавфни бо­шқа­риш ти­зи­ми­ни жо­рий этиш, соҳа тар­тиб-та­о­мил­ла­ри­ни мак­си­мум да­ра­жа­да сод­да­ла­ш­ти­ри­ш­га асосланган та­шқи иқти­со­дий фа­о­ли­ят иш­ти­рок­чи­ла­ри ва бо­ж­хо­на ор­ган­ла­ри ўр­та­си­да­ги ўза­ро му­но­са­бат­лар­нинг ян­ги мо­де­ли­ни яра­тиш жо­из.

Уму­ман олган­да, ян­ги таҳри­рда­ги ко­декс кон­цеп­ту­ал жиҳат­дан амал­да­ги­си­дан фарқ қи­ла­ди. Ай­ниқ­са, та­шқи савдони ривожлантириш ҳам­да та­шқи сав­до опе­ра­ци­я­ла­ри­ни амал­га оши­ри­ш­да бо­ж­хо­на на­зо­ра­ти са­ма­ра­дор­ли­ги­ни таъ­мин­ла­ш­да ва мам­ла­ка­ти­миз ҳу­д­у­ди­да то­вар ай­лан­ма­си­ни тар­ти­б­га со­ли­ш­да муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эта­ди. Қо­ла­вер­са, ун­да бо­ж­хо­на рас­мий­ла­ш­ти­ру­ви­да субъ­ек­тив омил­лар­га йўл қўй­мас­лик ҳам­да рас­мий­ла­ш­ти­рув жа­ра­ён­ла­ри муд­дат­ла­ри­ни қисқар­ти­риш мақ­са­ди­да ин­тер­фа­ол хиз­мат­лар­дан унум­ли фой­да­ла­ниш ва АКТ тат­биқ эти­ли­ши­нинг ҳуқуқий асо­сла­ри ша­кл­лан­ти­ри­л­ган. Соҳа ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан ин­тел­лек­ту­ал мулк­ни ҳи­моя қи­лиш­нинг аниқ меъёр­ла­ри, бо­ж­хо­на экс­пер­ти­за­си­дан ўт­ка­зиш тар­ти­би ҳам ўз ифо­да­си­ни то­п­ган. Хавфни бо­шқа­риш ти­зи­ми­ни ва ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни қўл­лаш тар­тиб­ла­ри аниқ-ти­ниқ бел­ги­лаб қўй­и­л­ган. Юри­дик ва жис­мо­ний шах­слар бу им­ко­ни­ят­лар­дан бе­ма­лол фой­да­ла­ни­шла­ри мум­кин. Давлат бо­ж­хо­на қў­ми­та­си­нинг яго­на ав­то­мат­ла­ш­ти­ри­л­ган ах­бо­рот ти­зим­ла­ри жо­рий эти­ли­ши бо­ж­хо­на рас­мий­ла­ш­ти­ру­ви­ни се­зи­лар­ли да­ра­жа­да ен­гил­ла­ш­ти­риб, та­шқи иқти­со­дий фа­о­ли­ят қат­наш­чи­ла­ри муш­ку­ли­ни осон­ла­ш­ти­ра­ди, бо­ж­хо­на ор­ган­ла­ри­га тақ­дим эти­л­а­ди­ган ҳуж­жат­лар со­ни­ни ка­май­ти­ра­ди.

Се­ми­нар­да жа­мо­ат­чи­лик би­лан ишлаш жа­ра­ё­ни­да ижти­мо­ий тар­моқлар­да­ги ҳо­лат­лар­ни бо­шқа­риш пси­хо­ло­ги­я­си, тур­ли ва­зир­лик-идо­ра­лар ах­бо­рот хиз­мат­ла­ри­нинг ОАВ би­лан алоқа­ла­ри­га оид та­мой­ил­лар ва жур­на­листлар орқа­ли кенг жа­мо­ат­чи­лик ха­бар­дор­ли­ги­ни оши­риш бо­рас­и­да­ги та­жри­ба­ла­ри ҳам ўр­га­нил­ди.

Тад­бир сўн­ги­да иш­ти­рок­чи­лар бун­дай ижо­дий баҳс-му­но­за­ра­лар мил­лий жур­на­ли­сти­ка­миз ри­во­жи­га кат­та ҳис­са қў­ши­ши­ни як­дил­лик ила эъ­ти­роф эт­ди­лар.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.