Бир ҳаф­та­да 13,4 млн. до­на ак­ция со­тил­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ -

Жо­рий йил­нинг 19-23 ноябрь кун­ла­ри “Тош­кент” рес­пуб­ли­ка фонд бир­жа­си сав­до­ла­ри­да 27 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан 299 та би­тим қайд қи­ли­ниб, 13,4 млн. до­на ак­ция 13,3 млрд. сўм­га со­тил­ди. “Ка­пи­тал­банк” АТБ об­ли­га­ци­я­ла­ри би­лан 230 млн. сўм­лик бит­та би­тим амал­га оши­рил­ди.

Таҳ­лил­лар жа­ми сав­до ай­лан­ма­си­нинг 77,2 фо­и­зи (10,3 млрд. сўм) ти­жо­рат бан­кла­ри­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан ту­зи­л­ган би­тим­лар­дан ибо­рат бўл­га­ни­ни кўр­сат­ди. Уш­бу на­ти­жа­га “Ravnaq-bank” ХАТБ ак­ци­я­ла­ри би­лан бўл­ган сав­до ҳа­жми­нинг юқо­ри­ли­ги ту­фай­ли эри­шил­ди. Ўт­ган ҳаф­та уму­мий сав­до ай­лан­ма­си­нинг 67,2 фо­изи­ни ай­нан шу банк қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан ту­зи­л­ган би­тим­лар таш­кил эт­ди.

Би­тим­лар со­ни бўй­и­ча етак­чи­лик­ни “Andijon tajriba-sinov zavodi” АЖ эгал­ла­ди ва унинг 16 022 до­на ак­ци­я­си би­лан 119,2 млн. сўм­лик 68 та би­тим им­зо­лан­ди. Кей­ин­ги ўрин­лар­да тур­ган “Qizilqumsement” АЖ қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан 2,6 млрд. сўм­лик 60 та би­тим, “Kvarts” АЖ қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан эса 116,3 млн. сўм­лик 60 та би­тим қайд этил­ди.

Қим­мат­ли қоғоз­лар би­лан ўр­та­ча кун­лик сав­до ай­лан­ма­си 2,6 млрд. сўм, ўр­та­ча би­тим қий­ма­ти 44,4 млн. сўм, со­ти­л­ган бир до­на ак­ци­я­нинг ўр­та­ча нарх кўр­сат­ки­чи 990,7 сўм­дан ибо­рат бўл­ди.

Энг фа­ол сав­до сес­си­я­си чор­шан­ба ку­ни бў­либ ўт­ди, бун­да 16 та эми­тент­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан 124 та би­тим им­зо­лан­ди.

Ўт­ган ҳаф­та­да ин­ве­стор­лар то­и­фа­си­га кў­ра бир­жа сав­до­ла­ри­да юри­дик шах­слар фа­ол­ли­ги ку­за­ти­либ, ту­зи­л­ган уму­мий би­тим­лар ҳа­жми­нинг 61,9 фо­и­зи (8,2 млрд. сўм) би­тим­лар со­ни­нинг 27,4 фо­и­зи (82 та би­тим) ай­нан улар ҳис­са­си­га тўғри кел­ди.

Шу­нин­г­дек, ўт­ган ҳаф­та­да фонд бир­жа­си­да рес­пуб­ли­ка­миз­нинг 7 та ҳу­д­у­ди­да жой­ла­ш­ган ли­стинг ком­па­ни­я­ла­ри қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан сав­до би­тим­ла­ри им­зо­лан­ди. Бир­жа би­тим­ла­ри­нинг энг юқо­ри ҳа­жми Тош­кент шаҳри (69,8 фо­из), На­во­ий (20,1 фо­из) ва Фарғо­на ви­ло­ят­ла­ри­да­ги (7,0 фо­из) ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри ҳис­са­си­ни таш­кил эт­ди.

Фонд бир­жа­си­да йил бо­ши­дан бу­ён 584,6 млрд. сўм­лик 9 332 та сав­до би­ти­ми қайд қи­лин­ди. Уш­бу давр­да бир­жа сав­до­ла­ри­да 115 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг 8,5 млрд. до­на қим­мат­ли қоғо­зи со­тил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.