Мо­ли­явий ом­ма­бо­плик ва са­вод­хон­лик

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ - Ҳо­сил КАРИМОВ.

Пой­тах­ти­м­из­да Ўз­бе­ки­стон Мар­ка­зий бан­ки та­шаб­бу­си би­лан “Мо­ли­явий ом­ма­бо­плик ва са­вод­хон­лик барқа­рор иқти­со­дий ри­вож­ла­ниш омил­ла­ри си­фа­ти­да” мавзу­си­да халқа­ро се­ми­нар бў­либ ўт­ди. Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си, Қо­зоғи­стон, Қи­рғи­зи­стон давлат­ла­ри, Халқа­ро мо­лия кор­по­ра­ци­я­си, Осиё та­раққи­ёт бан­ки, Ев­ро­па ти­кла­ниш ва та­раққи­ёт бан­ки ҳам­да хо­риж­нинг бир қа­тор мо­лия соҳа­си­да­ги таш­ки­лот­ла­ри ва­кил­ла­ри би­лан бир­га тад­бир­да мам­ла­ка­ти­м­из­да­ги ва­зир­лик, идо­ра­лар, олий ўқув юрт­ла­ри­дан ва­кил­лар ҳам иш­ти­рок эти­ш­ди.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган иқти­со­дий ис­лоҳот­лар­да банк ти­зи­ми­да­ги маз­кур тад­бир­нинг аҳа­ми­я­ти шунда­ки, банк маҳ­су­лот­ла­ри ва хиз­мат­ла­ри­да мо­ли­явий ом­ма­бо­плик ма­са­ла­ла­ри­нинг муҳим­ли­ги­ни, шу­нин­г­дек, аҳо­ли­нинг мо­ли­явий са­вод­хон­ли­ги­ни оши­риш­ни тақо­зо қи­ла­ди.

Шу би­лан бир­га, ан­жу­ман­ни ўт­ка­зи­ш­дан асо­сий мақ­сад Ўз­бе­ки­стон­да мо­ли­явий ом­ма­бо­плик ва са­вод­хон­лик бўй­и­ча Мил­лий стра­те­ги­я­ни ишлаб чиқиш ҳам­да жо­рий этиш бўй­и­ча халқа­ро та­жри­ба­ни ўр­га­ниш ҳам­да фикр ал­ма­шиш, ху­су­сан, маз­кур йў­на­ли­ш­да са­ма­ра­ли фа­о­ли­ят кўр­са­тиш учун ва­зир­лик, идо­ра ва банк ти­зи­ми­нинг ком­плекс ишла­ши ҳам­да ин­те­гра­ци­я­си­ни таъ­мин­ла­ш­дир.

Тад­бир­да халқа­ро ин­сти­тут­лар экс­перт­ла­ри мо­ли­явий хиз­мат­лар­да ис­теъ­мол­чи­лар ҳуқуқла­ри­ни ҳи­моя қи­лиш ва давлат халқа­ро мо­лия ин­сти­тут­ла­ри аҳо­ли ҳам­да тадбиркорлик субъ­ект­ла­ри­нинг мо­ли­явий са­вод­хон­ли­ги­ни оши­риш, давлат ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан мо­лия ин­сти­тут­ла­ри­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш­нинг энг мақ­бул ба­лан­си­ни таъ­мин­лай­ди­ган ҳуқуқий муҳит­ни яра­тиш ма­са­ла­ла­ри­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тиб, тур­ли давлат­лар­да тў­план­ган та­жри­ба­лар би­лан ўр­тоқла­ш­ди­лар.

Шу­нин­г­дек, хо­риж­нинг мар­ка­зий бан­кла­ри­дан таш­риф бу­юр­ган маъ­ру­за­чи­лар Мо­ли­явий ом­ма­бо­плик ва са­вод­хон­лик мил­лий стра­те­ги­я­си­ни жо­рий этиш ва таҳ­лил қи­лиш­ни ишлаб чиқи­ш­да банк ти­зи­ми­нинг ўр­ни­ни ту­шун­ти­риб бе­ри­ш­ди, мо­ли­явий хиз­мат­лар­да ис­теъ­мол­чи­лар ҳуқуқлар­ни ҳи­моя қи­лиш­нинг са­ма­ра­ли ти­зи­ми­ни яра­тиш ҳам­да жо­рий этиш бўй­и­ча та­жри­ба­лар тўғрисида фи­кр­ла­ши­ш­ди.

Ан­жу­ман­да Жаҳон бан­ки гу­руҳи­нинг мо­лия, рақо­бат­бар­до­ш­лик ва ин­но­ва­ци­я­лар гло­бал ама­ли­ё­ти мо­лия сек­то­ри кат­та му­та­хас­си­си Сак­ши Вар­ма, IPC ком­па­ни­я­си молиялаштириш де­пар­та­мен­ти раҳ­ба­ри Мар­га Шек, Жаҳон бан­ки гу­руҳи­нинг мо­лия, рақо­бат­бар­до­ш­лик ва ин­но­ва­ци­я­лар мо­лия сек­то­ри бўй­и­ча гло­бал ама­ли­ё­ти му­та­хас­си­си Лу­и­за Ма­ма­ра­су­ло­ва, Қи­рғи­зи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мил­лий бан­ки­нинг ис­теъ­мол­чи­лар ҳуқуқла­ри­ни ҳи­моя қи­лиш де­пар­та­мен­ти бо­ш­лиғи Мир­лан Ма­ит­па­сов ва бо­шқа­лар сўз­га чиқиб, кун тар­ти­би­да­ги ма­са­ла­лар бўй­и­ча ўз фикр-му­лоҳа­за­ла­ри­ни ба­ён қи­ли­ш­ди.

Се­ми­нар яку­ни­да иш­ти­рок­чи­лар маз­кур йў­на­ли­ш­да кел­гу­си­да ҳам ҳам­кор­лик қи­лиш ху­су­си­да ке­ли­шиб ол­ди­лар.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.