МУДОФАА ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЎЗГАРИШЛАРДАН МАҚСАД МАМЛАКАТИМИЗ ХАВФСИЗЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ХАЛҚИМИЗ ТИНЧЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДИР

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти, Қу­рол­ли Ку­члар Олий Бош Қў­мон­до­ни Шав­кат Мир­зи­ёев 28 но­ябрь ку­ни Чир­чиқ да­ла ўқув май­до­ни­да юқо­ри да­ра­жа­да­ги жан­го­вар шай­лик­ка кел­ти­ри­л­ган бў­лин­ма­лар­нинг мах­сус-так­тик ма­шқла­ри­ни ку­затди, деб ха­бар бер­ди ЎЗА.

Шав­кат Мир­зи­ёев Хавф­сиз­лик кен­га­ши­нинг 2018 йил 10 ян­варь ку­ни ўт­ка­зи­л­ган кен­гай­ти­ри­л­ган тар­киб­да­ги маж­ли­си­да сўз­ла­ган нутқи­да мамлакатимиз мудофаа са­лоҳи­я­ти­ни яна­да юк­сал­ти­риш, мил­лий ар­ми­я­миз жан­го­вар шай­ли­ги­ни оши­риш бо­рас­и­да амалга оши­ри­л­ган ишлар­га тўх­та­лар экан, ол­дин­да тур­ган муҳим ва­зи­фа­лар­ни ҳам са­наб ўт­ган эди.

Жум­ла­дан, қў­шин­лар ис­тал­ган дақиқа­да ўз ол­ди­га қўй­и­л­ган ва­зи­фа­лар­ни ба­жа­ри­ш­га қо­дир бў­ли­ши ке­рак­ли­ги, улар жан­го­вар тай­ёр­гар­лик­нинг ян­ги ти­зи­ми бўй­и­ча мун­та­зам шуғул­ла­ниб бо­ри­ши, бар­ча ҳар­бий хиз­мат­чи­лар ҳақиқий про­фес­си­о­нал кадр бў­ли­ши учун ўз соҳа­си­ни пух­та эгал­ла­ши шар­тли­ги таъ­кид­лан­ган эди.

Бе­ри­л­ган топ­ши­риқлар асо­си­да жан­го­вар тай­ёр­гар­лик би­лан тўлақон­ли шуғул­ла­ниш, ҳар­бий хиз­мат­чи­лар­нинг ка­с­бий ма­ла­ка­си­ни оши­риш ва ўз йў­на­ли­ши бўй­и­ча ва­зи­фа­лар­ни аниқ ба­жа­ри­ши­га эри­шиш учун кенг кўлам­ли чо­ра-тад­бир­лар олиб бо­рил­ди. Жан­го­вар тай­ёр­гар­лик дастур­ла­ри қай­та кўриб чиқил­ди, бун­да, ав­ва­ло, ҳар­бий хиз­мат­чи­лар­нинг руҳий жиҳат­дан чи­дам­ли бў­ли­ши­га эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди. Қў­шин­лар­ни энг за­мо­на­вий тур­да­ги ҳар­бий тех­ни­ка ва қу­рол-яроғ би­лан таъ­мин­лаш чо­ра­ла­ри кўрил­ди. Бу­лар­нинг бар­ча­си бу­тун ду­нё­да, жум­ла­дан, ён-атро­фи­м­из­да халқа­ро тер­ро­ризм, экс­тре­мизм ва ра­ди­ка­лизм хав­фи то­бо­ра ор­тиб бо­ра­ёт­ган бир вақт­да, мав­жуд таҳ­дид­лар­га қар­ши му­но­сиб зар­ба бе­ри­ш­га тай­ёр бў­ли­ши­миз, Ўз­бе­ки­стон­нинг тинч ва барқа­рор ри­вож­ла­ни­ши­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да амалга оши­рил­ди.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти, Қу­рол­ли Ку­члар Олий Бош Қў­мон­до­ни Шав­кат Мир­зи­ёев кўр­сат­ма­си­га би­но­ан, Мудофаа ва­зир­ли­ги қў­шин­ла­ри­нинг жан­го­вар шай­ли­ги­ни тек­ши­риш учун жо­рий йил 26 но­ябрь эр­та тон­г­да қў­шин­лар­га “Тре­во­га!” сиг­на­ли бе­рил­ди.

Қўққисдан тек­ши­рув­нинг асо­сий мақ­са­ди – жо­рий йил да­во­ми­да Мудофаа ва­зир­ли­ги қў­шин­ла­ри ва бо­шқа­рув ор­ган­ла­ри­да амалга оши­ри­л­ган ишлар­ни баҳо­лаш ҳам­да таҳ­лил қи­ли­ш­дан ибо­рат эди. Шу давр­га қа­дар бу ка­би кенг кўлам­ли қўққисдан тек­ши­рувлар мам­ла­кат ар­ми­я­си­да ўт­ка­зил­ма­ган. Мудофаа ва­зир­ли­ги мар­ка­зий ап­па­ра­ти­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Қу­рол­ли Ку­чла­ри Бош шта­би бо­ш­лиғи то­мо­ни­дан ва­зи­фа­лар бел­ги­лаб бе­рил­ди ва ҳар­бий округ қў­мон­дон­ли­кла­ри­га ет­ка­зил­ди. Шун­дан сўнг ста­ци­о­нар бо­шқа­рув пункт­ла­ри таш­кил этил­ди ва ун­да ама­лий ишлар бо­шлаб юбо­рил­ди, ҳар­бий округлар­нинг мо­биль бо­шқа­рув пункт­ла­ри ўз иши­ни бо­шла­ди.

Бун­да асо­сий эъ­ти­бор қў­шин­лар­ни барқа­рор ва уз­лук­сиз бо­шқа­риш­ни таш­кил этиш ҳам­да қўл­лаб-қув­ват­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган. Тек­ши­рув­нинг бар­ча босқи­чла­ри­да хавф­сиз­лик қо­и­да­ла­ри­га, ҳар­бий тех­ни­ка ва қу­рол­лар­нинг со­зли­ги­га қатъ­ий риоя қи­лин­ди. Қўққисдан тек­ши­рув да­во­ми­да мах­сус ту­зи­л­ган идо­ра­ла­ра­ро иш­чи ко­мис­сия қў­шин­лар ҳа­ра­ка­ти усти­дан на­зо­рат ва таҳ­лил­ни олиб бор­ди.

Юқо­ри да­ра­жа­да­ги жан­го­вар шай­лик­ка кел­ти­ри­л­ган бў­лин­ма­лар­нинг жид­дий хавфни қай­та­ри­ши­га до­ир мах­сус-так­тик ма­шқла­ри Чир­чиқ да­ла ўқув май­до­ни­да ўт­ка­зил­ди.

Ма­шғу­лот­лар шар­ти­га кў­ра, мам­ла­кат­да ижти­мо­ий-си­ё­сий ва­зи­ят­ни из­дан чиқа­риш, иқти­со­ди­ёт тар­моқла­ри, ўта муҳим объ­ект­лар­да, аҳо­ли­нинг ом­ма­вий йиғи-

лиш жой­ла­ри­да қў­по­рув­чи­лик акт­ла­ри­ни ўт­ка­зиш ҳам­да шаҳар­лар ва аҳо­ли яшаш пункт­ла­ри­да ом­ма­вий тар­тиб­бу­зар­ли­клар­ни кел­ти­риб чиқа­риш­ни мақсад қи­л­ган, давлат че­га­ра­си­га яқин ҳа­ра­кат­ла­на­ёт­ган шар­тли душ­ман­ни аниқлаш ва як­сон қи­лиш ма­шқла­ри­да ҳа­во-де­сант­чи­ла­ри, ар­тил­ле­ри­я­чи­лар, мо­тоўқ­чи­лар, танк­чи­лар, мах­сус опе­ра­ция ку­чла­ри ҳам­да ҳар­бий ҳа­во ку­чла­ри бў­лин­ма­ла­ри қат­на­ш­ди.

Шар­тли душ­ман ба­за­ла­ри­га ва у жой­ла­ш­ган ҳу­д­уд­лар­га Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мудофаа ва­зир­ли­ги ҳар­бий ҳа­во ку­чла­ри тар­ки­би­да­ги “МИГ-29” ва “Су-25” қи­рув­чи са­мо­лёт­ла­ри, “Ми-24” вер­то­лёт­ла­ри­дан зар­ба­лар бе­рил­ди.чалғи­тув­чи ҳа­ра­кат­лар­ни амалга ошир­ган ҳол­да, давлат че­га­ра­си­ни ёриб ўти­ш­га фа­ол ки­ри­ш­ган шар­тли ноқо­ну­ний тў­да­лар­ни ар­тил­ле­рия ди­ви­зи­о­ни куч ва во­си­та­ла­ри би­лан як­сон қи­ли­ш­га қа­рор қа­бул қи­лин­ди. Шун­дан кей­ин жанг май­до­ни­да танк­чи­лар бў­лин­ма­си пай­до бўл­ди. Улар танк би­ат­ло­ни­да қўл­ла­ни­лади­ган “Сувли тў­сиқ” ҳам­да “Эскарп” ва “Тир­сак­ли кў­прик”дан моҳи­ро­на ўтиб, бел­ги­лан­ган мар­ра­ни эгал­лаб, “Танк ка­ру­се­ли” жанг усу­ли­ни қўл­ла­ди.

Мудофаа опе­ра­ци­я­си­ни ўт­ка­зиш жа­ра­ё­ни­да шар­тли оғир яра­лан­ган ҳар­бий хиз­мат­чи­лар­ни жанг май­до­ни­дан олиб чиқиш, чиғи­риқ­ни қўл­ла­ган ҳол­да “Ми-171” вер­то­лё­ти­да эва­ку­а­ция қи­лиш усу­ли на­мой­иш этил­ди. Энг за­мо­на­вий тур­да­ги жан­го­вар вер­то­лёт­лар шах­сий тар­киб­ни бел­ги­лан­ган ҳу­д­уд­га де­сант­ла­ш­тир­ди. Қўриқ­лов от­ряд­ла­ри мар­ра­ла­ри ора­лиғи­дан суқи­либ кир­ган шар­тли душ­ман­ни уму­мқў­шин за­хи­ра куч ва во­си­та­ла­ри би­лан як­сон қи­лиш ва­зи­фа­си­ни па­ра­шют-де­сант ба­та­льо­ни ҳар­бий хиз­мат­чи­ла­ри ба­жар­ди. Қў­шин­лар­нинг жан­го­вар ва тез­кор тай­ёр­гар­лик ти­зи­ми­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, ўқув ма­шқла­ри фа­ол­ли­ги­ни, улар­нинг са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган ма­шқлар му­ваф­фақи­ят­ли якун топ­ди.

Ма­шғу­лот­лар­ни ҳар­бий-маъ­му­рий сек­тор­лар, те­ги­шли ва­зир­лик ва идо­ра­лар раҳ­бар­ла­ри ҳам ку­за­тиб бор­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз по­ли­гон ёни­да­ги ҳар­бий қисм­да яра­ти­л­ган ша­ро­ит­лар­ни, қу­рол-аслаҳа ва тех­ни­ка­лар­ни кўз­дан ке­чир­ди. Мудофаа тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлардан мақсад мамлакатимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлигини таъ­мин­лаш эка­ни­ни таъ­кид­ла­ди.

Ва­тан­пар­вар­ли­ги, про­фес­си­о­нал­ли­ги би­лан алоҳи­да на­му­на кўр­сат­ган пол­ков­ник Қо­дир Тур­су­нов­га ав­то­ма­ши­на, ҳар­бий хиз­мат­чи­лар­га план­шет­лар со­вға қи­лин­ди. Шу ер­да ҳар­бий-маъ­му­рий сек­тор­лар, ва­зир­лик ва идо­ра­лар раҳ­бар­ла­ри би­лан йиғи­лиш ўт­ка­зил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.