САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЖАРАЁНИ: хат­лов, таҳ­лил, иж­ро

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Уми­джон МУСТАФОҚУЛОВ, Давлат рақо­бат қў­ми­та­си бў­лим бо­ш­лиғи.

Бўш тур­ган кор­хо­на­лар фа­о­ли­я­ти­ни ти­клаш жа­ра­ён­ла­ри­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча дастлаб­ки ишлар­га Пре­зи­ден­ти­миз­нинг 2017 йил 23 фев­рал­да­ги “Тад­бир­кор­лар­нинг ишлаб чиқа­риш май­дон­ла­ри­дан фой­да­ла­ни­шла­ри­ни яна­да рағ­бат­лан­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри асо­си­да ки­ри­ши­л­ган.

Маз­кур қа­рор, би­рин­чи нав­бат­да, ил­га­ри ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган фой­да­ла­нил­ма­ёт­ган кор­хо­на­лар ва қу­ри­ли­ши ту­гал­лан­ма­ган объ­ект­лар фа­о­ли­я­ти­ни ти­клаш­ни на­за­рда тут­ди. Мақсад ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­нинг мав­жуд ул­кан иқти­со­дий ва ишлаб чиқа­риш са­лоҳи­я­ти­ни ҳи­соб­га олган ҳол­да ишлаб чиқа­риш­ни кен­гай­ти­риш, экс­порт­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш, аҳо­ли банд­ли­ги ва да­ро­мад­ла­ри­ни оши­риш, шу орқа­ли улар­нинг иқти­со­дий ўси­ш­да етак­чи бў­ли­ши­ни таъ­мин­ла­ш­дан ибо­рат. Бун­га эри­шиш йў­ли­да­ги ишлар­ни амалга оши­риш учун, ав­ва­ло, юқо­ри­да­ги қа­рор би­лан ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган бўш тур­ган объ­ект­лар ҳам­да қу­ри­ли­ши ту­гал­лан­ма­ган би­но­лар­ни аниқлаш ме­зон­ла­ри бел­ги­лаб олин­ди.

Ун­га кў­ра, би­рин­чи­дан, давлат то­мо­ни­дан ху­су­сий мулк қи­либ бе­ри­л­ган (шу жум­ла­дан, устав ка­пи­та­ли­га бе­ри­л­ган, со­ти­л­ган ва бо­шқа усул­лар би­лан бо­шқа шах­сга бе­ри­л­ган) кўч­мас мулк объ­ект­ла­ри, кей­ин­ча­лик мулк­дор­лар ўз­гар­га­ни­дан қатъи на­зар, ил­га­ри ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган би­но­лар, но­ту­рар жой хо­на­ла­ри ва қу­ри­ли­ши ту­гал­лан­ма­ган кўч­мас мулк объ­ект­ла­ри си­фа­ти­да эъ­ти­роф эти­л­а­ди.

Ик­кин­чи­дан, хат­ло­в­дан ўт­ка­зиш пай­ти­да би­но­лар ва но­ту­рар жой хо­на­ла­ри уму­мий май­до­ни­нинг 50 фо­из­дан кў­проғи (бир би­но ёки но­ту­рар жой хо­на­си кон­ту­ри до­ира­си­да) то­вар­лар ишлаб чиқа­риш (ишлар ба­жа­риш, хиз­мат­лар кўр­са­тиш) да фой­да­ла­нил­май ке­лин­ган бўл­са (мав­су­мий ту­сда­ги фа­о­ли­ят­ни амалга оши­ра­ди­ган кор­хо­на­лар бун­дан му­с­тас­но), улар бўш тур­ган объ­ект­лар ва фой­да­ла­нил­ма­ёт­ган ишлаб чиқа­риш май­дон­ла­ри са­на­ла­ди.

Учин­чи­дан, қу­ри­ли­ши лой­иҳасме­та ҳуж­жа­ти­да бел­ги­лан­ган нор­ма­тив муд­дат­лар­да ту­гал­лан­ма­ган, қу­ри­лиш­нинг бел­ги­лан­ган нор­ма­тив муд­да­ти мав­жуд бўл­ма­ган тақ­дир­да, қу­ри­лиш бо­шлан­ган са­на­дан бо­шлаб 24 ой мо­бай­ни­да қу­риб бит­ка­зил­ма­ган ҳол­лар­да кўч­мас мулк объ­ект­ла­ри қу­ри­ли­ши ту­гал­лан­ма­ган объ­ект­лар си­ра­си­га ки­ра­ди.

Қа­рор та­ла­б­ла­ри­дан ке­либ чиқиб, бар­ча ҳу­д­уд­лар­да идо­ра­ла­ра­ро ко­мис­си­я­лар ту­зи­л­ган бў­либ, улар­нинг асо­сий функ­ци­я­си бўш тур­ган ишлаб чиқа­риш май­дон­ла­ри­ни хат­ло­в­дан ўт­ка­зи­ш­дан ибо­рат. Маз­кур ко­мис­си­я­лар то­мо­ни­дан ил­га­ри ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган 40,0 минг­га яқин кор­хо­на хат­ло­в­дан ўт­ка­зи­л­ган. Улар­дан 12 616 та­си мулк­дор­лар то­мо­ни­дан кей­ин­ча­лик фой­да­ла­ни­ш­га за­ру­ра­ти мав­жуд бўл­ма­ган­ли­ги учун бу­зи­л­ган, 22 921 та объ­ект­дан бу­гун­ги кун­да фой­да­ла­нил­моқ­да, 4094 та объ­ект тў­ла қув­ват­да ишла­тил­ма­сдан бўш тур­ган­ли­ги аниқлан­ган. Ҳу­д­уд­лар ке­си­ми­да таҳ­лил қи­ла­ди­ган бўл­сак, ма­са­лан, ил­га­ри ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на-объ­ект­лар­дан фа­о­ли­ят кўр­са­та­ёт­га­ни ва бўш тур­ган­ла­ри Фарғо­на ви­ло­я­ти­да 3796 та ва 341 та, Ан­ди­жон ви­ло­я­ти­да мос ра­ви­ш­да 2824 та ва 297 та, Тош­кент ви­ло­я­ти­да 2796 та ва 592 та, Тош­кент шаҳри­да 2718 та ва 371 та, На­ман­ган ви­ло­я­ти­да 2693 та ва

244 та, Қа­шқа­да­рё ви­ло­я­ти­да 2278 та ва 278 та­ни таш­кил эт­ган. Рес­пуб­ли­ка миқё­си­да уш­бу объ­ект­лар мулк­дор­ла­ри би­лан бир­ма-бир суҳ­бат ўт­ка­зиш асо­си­да ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри­ни ша­кл­лан­ти­риш ишла­ри олиб бо­рил­ди. Ўт­ган йил­да 1077 та объ­ект неги­зи­да тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти қай­та­дан ти­клан­ган. Ҳар бир ин­ве­сти­ция лой­иҳа­си­нинг ама­ли­ё­ти бўй­и­ча мо­ни­то­ринг юри­ти­либ, юза­га кел­ган му­ам­мо­лар­ни тез­кор­лик би­лан ҳал эти­ш­да кў­ма­кла­шил­ди.

Шу би­лан бир­га, ин­ве­сти­ция лой­иҳа­си­ни тақ­дим эт­ма­ган ҳам­да объ­ект­ни иш­га ту­ши­риш бўй­и­ча “йўл ха­ри­та­си” идо­ра­ла­ра­ро ко­мис­сия то­мо­ни­дан та­с­диқлан­ган бўл­са-да, амал­да унинг ижро­си­ни таъ­мин­ла­ма­ган мулк­дор­лар­га нис­ба­тан таъ­сир­чан со­лиқ чо­ра­ла­ри­ни қўл­лаш тўғри­си­да қа­рор­лар қа­бул қи­лин­ди. Ма­са­лан, Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти­да 260 та, Са­марқанд ви­ло­я­ти­да 156 та, Сир­да­рё ви­ло­я­ти­да 155 та, Тош­кент ви­ло­я­ти­да 151 та, Қа­шқа­да­рё ви­ло­я­ти­да 144 та, Жиз­зах ви­ло­я­ти­да 110 та объ­ект­га нис­ба­тан со­лиқ ме­ха­низ­ми қўл­ла­нил­ди. Шу ўрин­да уш­бу таъ­сир чо­ра­ла­ри ўз са­ма­ра­си­ни бер­га­ни­ни ҳам таъ­кид­лаш мум­кин, яъ­ни у ях­ши на­ти­жа бер­га­ни бо­ис 1077 та кор­хо­на неги­зи­да те­ги­шли лой­иҳа ба­жа­ри­либ, 10 минг­та­дан зи­ёд ян­ги иш ўр­ни яра­ти­ли­ши­га эри­шил­ди. Бир сўз би­лан айт­ган­да, бу­гун­ги кун­да ил­га­ри ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар мулк­дор­ла­ри­да иш­га ма­съу­ли­ят ҳис­си ош­моқ­да.

Уш­бу та­жри­ба­нинг иж­о­бий то­мон­ла­ри ино­бат­га оли­ниб, маз­кур ме­ха­низ­мни бар­ча то­и­фа­да­ги объ­ект­лар­га, улар­га бўл­ган ҳуқуқ ту­ри­нинг ша­кл­ла­ниш асо­си ва ўл­ча­ми­дан қатъи на­зар, қўл­ла­ш­га ўти­л­га­ни алоҳи­да эъ­ти­роф­га мо­лик­дир. Пре­зи­ден­ти­миз­нинг 2018 йил 4 сен­тябр­да­ги “Ишлаб чиқа­риш май­дон­ла­ри­дан фойдаланиш са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­ри­ш­га до­ир қў­шимча чо­ра-тад­бир­лар тўғри­си­да”ги қа­ро­ри­да ай­ни шу жа­ра­ён, яъ­ни ху­су­сий мулк­чи­лик ша­кли­да­ги, давлат­га те­ги­шли ва эга­сиз (яъ­ни эга­си аниқлан­ма­ган, ҳа­шар йў­ли би­лан қу­ри­л­ган) объектларни тез­кор­лик би­лан хў­жа­лик фа­о­ли­я­ти­га жалб этиш аниқ бел­ги­лаб бе­рил­ди, унинг тар­ти­би кўр­са­тил­ди. Шу би­лан бир­га бар­ча ҳу­д­уд­лар­да мулк­чи­лик ша­кли­дан қатъи на­зар, бўш тур­ган объ­ект­лар, қу­ри­ли­ши ту­гал­лан­ма­ган би­но­лар ва фой­да­ла­нил­ма­ёт­ган ишлаб чиқа­риш май­дон­ла­ри­ни ял­пи хат­ло­в­дан ўт­ка­зиш қайд этил­ди.

Қа­рор ижро­си юза­си­дан кўри­л­ган чо­ра­лар на­ти­жа­си­га кў­ра, жа­ми аниқлан­ган 48 340 та объ­ект­дан 5584 та­си давлат­га те­ги­шли би­но, 38 091 та­си ху­су­сий мулк ша­кли­да­ги би­но, 1 864 та­си эга­сиз би­но ва 2 801 та ер май­до­ни бўла­кла­ри (3,2 минг гек­тар) экан­ли­ги маъ­лум бўл­ди. Таҳ­лил­лар­га қа­ра­ган­да, энг кўп фой­да­ла­нил­ма­ёт­ган ишлаб чиқа­риш май­дон­ла­ри Тош­кент ви­ло­я­ти­да (7498 та), Са­марқанд ви­ло­я­ти­да (6357 та), Фарғо­на ви­ло­я­ти­да (6250 та) ва Қа­шқа­да­рё ви­ло­я­ти­да (3666 та) жой­ла­ш­ган­ли­ги­ни кў­риш мум­кин.

Нав­бат­да­ги қа­рор­да ҳам ху­су­сий мулк­дор­лар ўз­ла­ри­га те­ги­шли ишлаб чиқа­риш май­дон­ла­ри­дан самарали фойдаланиш чо­ра­ла­ри кўри­ли­ши­ни бел­ги­лан­ган муд­дат­да таъ­мин­ла­ма­са, улар­га нис­ба­тан таъ­сир­чан со­лиқ чо­ра­ла­ри қўл­ла­ни­ли­ши муҳим нор­ма си­фа­ти­да қайд эти­л­ган. Ун­га кў­ра, фой­да­ла­нил­ма­ёт­ган объ­ект­лар мулк­дор­ла­ри - юри­дик шах­слар­га нис­ба­тан, би­рин­чи­дан, сод­да­ла­ш­ти­ри­л­ган со­лиққа тор­тиш тар­ти­би­дан со­лиқлар ва бо­шқа маж­бу­рий тў­ло­влар­ни умум­бел­ги­лан­ган тар­тиб­да тўла­ш­га ўт­ка­зиш, ик­кин­чи­дан, мол-мулк ва ер со­лиқла­ри­ни ик­ки кар­ра миқ­дор­да тўлаш, 6 ой ўт­ган­дан сўнг - беш кар­ра, 12 ой ўт­ган­дан сўнг ва кей­ин­ча­лик - ўр­на­ти­л­ган став­ка­га нис­ба­тан ўн кар­ра миқ­дор­да тўла­ш­га ўт­ка­зиш, учин­чи­дан, қо­нун­чи­лик­ка му­во­фиқ тақ­дим эти­л­ган со­лиқ им­ти­ёз­ла­ри ва пре­фе­рен­ци­я­лар амал қи­ли­ши­ни тўх­та­тиш чо­ра­ла­ри кўри­ла­ди.

Таъ­кид­лаш ло­зим­ки, мулк­дор­лар­га ама­лий ёр­дам кўр­сат­ган ҳол­да бўш тур­ган объ­ект­лар фа­о­ли­я­ти­ни ти­клаш ама­ли­ё­ти ду­нё­нинг бо­шқа мам­ла­кат­ла­ри­да мав­жуд бўл­ма­са-да, ам­мо са­ма­ра­сиз ёт­ган объ­ект­лар мулк­дор­ла­ри­га нис­ба­тан те­ги­шли таъ­сир чо­ра­ла­ри кенг қўл­ла­ни­ли­ши аниқлан­ди. Хо­ри­жий та­жри­ба ўр­га­ни­л­ган­да, АҚШ, Бу­юк Бри­та­ния, Ка­на­да, Гон­конг, Жа­ну­бий Ко­ре­я­да, қўш­ни Қо­зоғи­стон­да уш­бу ме­ха­низм мав­жуд­ли­ги маъ­лум бўл­ди. Ма­са­лан, Ақш­нинг Ко­лум­бия шта­ти­да со­лиқлар би­но­нинг фа­о­ли­ят йў­на­ли­ши­га қа­раб фарқлан­ган ҳол­да, улар­га қўл­ла­на­ди­ган став­ка­лар би­но бўш тур­ган бўл­са 5 ба­ра­вар, би­но яроқ­сиз ҳол­да бўл­са 10 ба­ра­вар оши­ри­ла­ди. Бу­юк Бри­та­ни­яда, би­но охир­ги 2 йил­да фой­да­ла­нил­ма­ёт­ган бўл­са, маҳал­лий маъ­му­ри­ят ор­га­ни­га со­лиқлар­ни 2 ба­ра­вар оши­риш, яъ­ни қў­шимча 100 фо­из­лик тў­лов жо­рий қи­лиш ва­ко­ла­ти бе­ри­л­ган. Худ­ди шун­дай со­лиқ Ка­на­да­да алоҳи­да қо­нун­га асо­сан жо­рий эти­л­ган бў­либ, охир­ги 12 ой ичи­да 6 ой муд­дат да­во­ми­да фой­да­ла­нил­ма­ган объ­ект­лар учун ўша мулк қий­ма­ти­нинг бир фо­и­зи миқ­до­ри­да қў­шимча со­лиқ ун­ди­ри­ли­ши кўз­да ту­ти­л­ган. Қо­зоғи­стон Со­лиқ ко­дек­си­га асо­сан, давлат со­лиқ хиз­ма­ти ҳар йил­нинг 30 ап­ре­ли­га қа­дар бўш тур­ган (фа­о­ли­ят­сиз) кор­хо­на­лар рўй­ха­ти­ни ша­кл­лан­ти­риб, рас­мий сайт­га жой­ла­ш­ти­ра­ди. Маз­кур кор­хо­на­лар­га таъ­сир чо­раси си­фа­ти­да ти­жо­рат бан­кла­ри то­мо­ни­дан бир йил мо­бай­ни­да кре­дит бе­ри­ли­ши­ни тақиқлаш қўл­ла­ни­лади.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.