СТАТИСТИК ҲИСОБОТДА ИЛҒОР УСУЛ­ЛАР

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - Зи­ло­ла ТЎРАБЕК қи­зи.

Бу­гун­ги кун­да рес­пуб­ли­кам­из­да статистик ҳи­со­бот­лар­нинг илғор ин­но­ва­ци­он усул­ла­ри­ни ама­ли­ёт­га жо­рий қи­лиш, ста­ти­сти­ка ти­зи­ми фа­о­ли­я­ти са­ма­ра­дор­ли­ги­ни яна­да оши­риш бо­рас­и­да за­рур ҳуқуқий меъёр­лар асо­си­да кенг миқё­сда­ги фа­о­ли­ят амалга оши­рил­моқ­да.

Ста­ти­сти­ка ах­бо­рот­ла­ри­ни йиғиш, тў­плаш, сақлаш, қай­та ишлаш ҳам­да улар­ни Ин­тер­нет тар­моғи, ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри ва маҳал­лий те­ле­ка­нал­лар орқа­ли кенг тарқа­тиш­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

Пой­тах­ти­м­из­да­ги Мил­лий мат­бу­от мар­ка­зи­да “Мил­лий иқти­со­ди­ёт тар­моқла­ри ва соҳа­ла­ри­да ис­лоҳот­лар­нинг бо­ри­ши­ни тав­си­флов­чи статистик ах­бо­рот­лар­нинг объ­ек­тив­ли­ги ва дол­зар­б­ли­ли­ги­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш йў­на­ли­шла­ри ва ис­тиқ­бол­ла­ри” мавзу­си­да ўт­ка­зи­л­ган мат­бу­от ан­жу­ма­ни шу ка­би ма­са­ла­лар­га бағи­шлан­ди.

Тад­бир­да таъ­кид­ла­ни­ши­ча, фой­да­ла­нув­чи­лар учун рас­мий ста­ти­сти­ка маъ­лу­мот­ла­ри­нинг мак­си­мал да­ра­жа­да очиқ­ли­ги, ош­ко­ра­ли­ги ва шаф­фо­фли­ги­ни таъ­мин­лаш бўй­и­ча қатъ­ий чо­ра­лар кўрил­моқ­да. Ўз нав­ба­ти­да, Давлат ста­ти­сти­ка қў­ми­та­си то­мо­ни­дан www.stat.uz рас­мий сай­ти­нинг ян­ги­лан­ган шак­ли ишлаб чиқил­ди ва иш­га ту­ши­рил­ди. Сайт­нинг ян­ги­лан­ган шак­ли фойдаланиш учун қу­лай бўл­ган ин­тер­фей­сда яра­ти­л­ган. Ун­да фой­да­ла­нув­чи­лар­га қу­лай­лик яра­тиш мақ­са­ди­да статистик маъ­лу­мот­лар бир бў­лим­да ях­лит­лан­ган, таҳ­ли­лий маъ­лу­мот­лар чоп эти­ли­ши йўл­га қўй­и­л­ган, бар­ча маъ­лу­мот­лар уч тил­да (ўз­бек, рус ва ин­глиз) жой­ла­ш­ти­риб бо­ри­ла­ди.

2017 йил­нинг 1 но­ябри­дан бу­ён қў­ми­та­нинг ян­ги­лан­ган сай­ти­га 523,5 мин­г­дан зи­ёд, шун­дан 456,5 мин­г­дан зи­ёд юрт­до­ши­миз, шу­нин­г­дек, 128 та (71,0 мин­г­дан зи­ёд) хо­ри­жий давлат фуқа­ро­ла­ри кир­ган.

Мамлакатимиз ва ви­ло­ят­лар­нинг ижти­мо­ий-иқти­со­дий ҳо­ла­ти­ни ин­фо­гра­фи­ка, диа­грам­ма, ви­део, мақо­ла, таҳ­ли­лий ма­те­ри­ал­лар, таққо­слашлар ва бо­шқа за­мо­на­вий усул­лар ша­кли­да мун­та­зам ёри­тиб бо­риш бо­рас­и­да ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри би­лан яқин ва самарали ҳам­кор­лик ўр­на­ти­л­ган.

– Статистик тў­плам­лар­ни яна­да бой­и­тиш мақ­са­ди­да халқа­ро ташкилотлар ва бо­шқа давлат­лар мил­лий ста­ти­сти­ка идо­ра­ла­ри­нинг статистик маъ­лу­мот­лар­ни ша­кл­лан­ти­риш усул­ла­ри ва улар то­мо­ни­дан чоп эти­л­ган статистик на­шр ва тў­плам­лар ўр­га­ниб чиқи­либ, ишлаб чиқи­л­ган тў­плам­лар­нинг 11 та­си­га 80 та­дан ор­тиқ қў­шимча статистик кўр­сат­кич, жа­д­вал ва чиз­ма тур­ли ке­сим­лар­да (яъ­ни шаҳар, қи­ш­лоқ, эр­как, аёл, ёш гу­руҳла­ри ва ҳ.к.) ки­ри­тил­ди, – дей­ди қў­ми­та­нинг йиғ­ма-ах­бо­рот ишла­ри бо­шқар­ма­си бо­ш­лиғи Хур­шид Жўра­ев. – Шу­нин­г­дек, 2018 йил учун ша­кл­лан­ти­ри­л­ган 8 та статистик тў­плам­га қў­шимча ра­ви­ш­да тур­ли ке­сим­лар­да 32 та статистик кўр­сат­кич ва жа­д­вал жам­лан­ди.

Давлат ста­ти­сти­ка қў­ми­та­си то­мо­ни­дан Бмт­нинг Ев­ро­па иқти­со­дий ко­мис­си­я­си, Халқа­ро ва­лю­та жа­мғар­ма­си, Ев­ро­стат ва бо­шқа халқа­ро ташкилотлар, ста­ти­сти­ка ин­сти­тут­ла­ри би­лан ҳи­со­бот­лар­нинг услуб ва услу­би­ёт­ла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ва улар­ни умум­эъ­ти­роф эти­л­ган халқа­ро стан­дарт­лар­га му­во­фиқла­ш­ти­риш бўй­и­ча фа­ол иш олиб бо­ри­ла­ёт­ган­ли­ги таъ­кид­лан­ди. Ху­су­сан, ки­чик кор­хо­на­лар, мик­ро­фир­ма­лар, деҳқон ва фер­мер хў­жа­ли­кла­ри статистик ку­за­тувла­ри та­ко­мил­ла­ш­ти­рил­ди, иқти­со­ди­ёт­нинг тур­ли тар­моқла­ри­да но­рас­мий фа­о­ли­ят­ни иқти­со­ди­ёт­нинг тур­ли сек­тор­ла­ри­да мун­та­зам статистик ку­за­тувла­ри ти­зи­ми кен­гай­ти­рил­ди, ин­фля­ция да­ра­жа­си­ни ҳи­соб­лаш ва мо­ни­то­рин­ги­нинг ян­ги услу­би­я­ти жо­рий этил­ди.

Давлат ста­ти­сти­ка ор­ган­ла­ри ол­ди­да тур­ган гло­бал му­ам­мо­лар­дан би­ри хо­ри­жий мам­ла­кат­лар ах­бо­рот ре­сур­сла­ри­да мам­ла­кат­нинг ижти­мо­ий-иқти­со­дий ри­вож­ла­ни­ши ҳақи­да ишончли ва аниқ статистик маъ­лу­мот­лар­ни жой­ла­ш­ти­риб бо­риш ҳи­собла­на­ди.

Жа­мо­ат­чи­лик­ни давлат ста­ти­сти­ка идо­ра­ла­ри­да амалга оширилаётган ис­лоҳот­лар ва рес­пуб­ли­ка­ни ижти­мо­ий-иқти­со­дий ри­вож­ла­ниш­нинг бо­ри­ши ҳақи­да­ги дол­зарб мавзу­лар­да таҳ­ли­лий-статистик маъ­лу­мот­лар би­лан та­ниш­ти­риб бо­риш мақ­са­ди­да рес­пуб­ли­ка­нинг етак­чи олий таъ­лим муас­са­са­ла­ри­да мун­та­зам ра­ви­ш­да дав­ра суҳ­бат­ла­ри таш­кил этил­моқ­да. Жум­ла­дан, “Мил­лий ста­ти­сти­ка ти­зи­ми, ис­лоҳот­лар, на­ти­жа­лар ва кел­гу­си­да­ги ва­зи­фа­лар” мавзу­си­да ама­лий аҳа­ми­ят­га эга бўл­ган дав­ра суҳ­бат­ла­ри Тош­кент давлат шарқ­шу­нослик ин­сти­ту­ти, Банк-мо­лия ака­де­ми­я­си, Тош­кент шаҳри­да­ги Халқа­ро Вест­мин­стер уни­вер­си­те­ти, Жаҳон иқти­со­ди­ё­ти ва ди­пло­ма­тия уни­вер­си­те­ти­да, “Мил­лий ста­ти­сти­ка ти­зи­ми: на­за­рия ва ама­ли­ёт” мавзу­си­да Тош­кент шаҳри­да­ги Син­га­пур ме­не­жмент­ни ри­вож­лан­ти­риш ин­сти­ту­ти­да ўт­ка­зил­ди.

Мат­бу­от ан­жу­ма­ни да­во­ми­да мам­ла­кат­да амалга оширилаётган ижти­мо­ий-иқти­со­дий ис­лоҳот­лар ва улар­нинг на­ти­жа­ла­ри беш йил­лик қи­ё­сий статистик таҳ­лил­лар кўри­ни­ши­да тақ­дим этил­ди. Статистик ах­бо­рот­лар­ни тарқа­тиш­нинг ша­кл ва усул­ла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, мам­ла­ка­ти­миз­нинг ижти­мо­ий-иқти­со­дий ри­вож­ла­ни­ши тўғри­си­да­ги аниқ ва си­фат­ли маъ­лу­мот­лар­ни фой­да­ла­нув­чи­лар­га ўз вақти­да ет­ка­зиш бо­рас­и­да фикр ал­ма­шил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.