КРЕДИТНИ ҚАЙТАРИШГА ОИД ҲУҚУҚИЙ АСОС ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - Аб­дуға­ни УМИРОВ, Муро­дул­ла ТУРСУНОВ, Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си де­пу­тат­ла­ри.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да мак­ро­иқти­со­дий барқа­рор­лик­ни яна­да мустаҳкамлаш ва юқо­ри иқти­со­дий ўсиш суръ­ат­ла­ри­ни сақлаш бо­рас­и­да қа­бул қи­лин­ган ўр­та муд­дат­ли дастур­лар, тар­ки­бий ва ин­сти­ту­ци­о­нал ўз­га­ри­шлар­ни чуқур­ла­ш­ти­риш ҳи­со­би­га ял­пи ич­ки маҳ­су­лот­нинг барқа­рор юқо­ри ўсиш суръ­а­ти таъ­мин­лан­моқ­да.

Илғор халқа­ро та­жри­ба­да қўл­ла­ни­лаёт­ган во­си­та­лар­дан фой­да­ла­ни­л­ган ҳол­да пул-кре­дит си­ё­са­ти­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, шу­нин­г­дек, ва­лю­та­ни тар­ти­б­га со­ли­ш­да за­мо­на­вий бо­зор ме­ха­низмла­ри­ни босқич­ма-босқич жо­рий эти­ш­га кат­та эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

Бун­да, ал­бат­та, банк ти­зи­ми­нинг ис­лоҳ қи­ли­ни­ши, бан­клар­нинг ка­пи­тал­ла­шув да­ра­жа­си ва де­по­зит ба­за­си­ни оши­риш, мо­ли­явий барқа­рор­ли­ги ва ишонч­ли­ли­ги­ни мустаҳкамлаш йў­ли­да­ги ис­лоҳот­лар, халқа­ро иқти­со­дий ҳам­кор­лик­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш, жум­ла­дан, етак­чи халқа­ро ва хо­ри­жий мо­ли­явий ин­сти­тут­лар би­лан алоқа­лар­ни кен­гай­ти­риш жараёни ўз са­ма­ра­си­ни бер­моқ­да.

Банк кре­дит­ла­ри ва ху­су­сий сар­мо­я­лар ишлаб чиқа­риш ҳам­да ин­фра­ту­зил­ма­ни ри­вож­лан­ти­риш, тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­ни қўл­лаб-қув­ват­ла­ш­да за­рур ман­ба ҳи­собла­на­ди. Бу бо­ра­да аҳо­ли ва таш­ки­лот­лар­да­ги бўш ма­б­лағлар­ни жалб қи­либ, улар­ни кре­дит си­фа­ти­да тад­бир­кор ва ин­ве­стор­лар­га тақ­дим эта­ди­ган ти­жо­рат бан­кла­ри­нинг иқти­со­дий жа­ра­ён­да­ги ро­ли муҳим аҳа­ми­ят­га эга.

Пре­зи­ден­ти­миз то­мо­ни­дан яқин­да ўт­ка­зи­л­ган ви­део­се­лек­тор йиғи­ли­ши­да ҳам ай­нан банк ти­зи­ми­ни ис­лоҳ этиш ва бан­клар­нинг мо­ли­явий барқа­рор­ли­ги­ни мустаҳкамлаш, ҳу­д­уд­лар ва тад­бир­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да ти­жо­рат бан­кла­ри­нинг ро­ли­ни яна­да оши­ри­ш­га, ай­ниқ­са, му­ам­мо­ли кре­дит­лар ма­са­ла­ла­ри­га эъ­ти­бор қа­ра­ти­л­га­ни бе­жиз эмас. Чун­ки, таъ­кид­лан­га­ни­дек, бун­дай кре­дит­лар миқ­до­ри йил бо­ши­га нис­ба­тан ан­ча ош­ган. Ху­су­сан, уй-жой фон­ди­ни таъ­мир­лаш ва ту­рар жой би­но­ла­ри­ни бар­по эти­ш­га қай­та­риш ман­ба­ла­ри ва им­ко­ни­ят­ла­ри тў­лиқ ўр­га­нил­ма­сдан кре­дит ажра­ти­ли­ши оқи­ба­ти­да умид­сиз қарз­лар кў­пайиб, ху­су­сий уй-жой мулк­дор­ла­ри шир­кат­ла­ри ва кўп қа­ват­ли уй-жой­лар қу­ри­ли­ши бўй­и­ча кат­та миқ­дор­да му­ам­мо­ли кре­дит­лар юза­га кел­ган.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри му­ам­мо­ли кре­дит­лар­ни қай­та­ри­ш­да бан­клар­нинг им­ко­ни­ят­ла­ри­ни яна­да кен­гай­ти­риш, улар­ни ун­ди­риш бўй­и­ча бан­клар, қарз­дор кор­хо­на­лар, ком­па­ния ва уюш­ма­лар, ҳу­д­уд­лар раҳ­бар­ла­ри бир­га­лик­да иш олиб бо­ри­ши за­рур­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди.

Йиғи­ли­ш­да бу­гун­ги кун­да бан­клар­нинг кре­дит учун ре­сур­слар жам­ла­ш­да­ги фа­ол­ли­ги, ху­су­сан, аҳо­ли ва юри­дик шах­слар­нинг бўш ма­б­лағла­ри­ни банк де­по­зит­ла­ри­га, би­рин­чи нав­бат­да, муд­дат­ли ва жа­мға­риб бо­ри­ла­ди­ган де­по­зит­лар­га жалб қи­лиш ишла­ри етар­ли эмас­ли­ги, ти­жо­рат бан­кла­ри устав ка­пи­та­ли асо­сан давлат улу­ши ҳи­со­би­га оши­ри­либ, ху­су­сий сек­тор ма­б­лағла­ри де­яр­ли йў­нал­ти­рил­ма­га­ни жид­дий танқид қи­лин­ди.

Шу­нин­г­дек, ку­за­тув кен­гашла­ри бан­клар­нинг стра­те­гик ри­вож­ла­ниш йў­на­ли­шла­ри­ни бел­ги­лаш ва фа­о­ли­я­ти­ни ях­ши­лаш бўй­и­ча етар­ли иш олиб бор­ма­ёт­га­ни муҳо­ка­ма қи­ли­ниб, давлат та­сар­ру­фи­да­ги бан­клар­нинг ку­за­тув кен­гашла­ри фа­о­ли­я­ти­ни танқи­дий ўр­га­ниш ва мо­лия муас­са­са­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш учун хо­ри­ждан юқо­ри ма­ла­ка­ли му­та­хас­сислар­ни жалб этиш бўй­и­ча соҳа ма­съул­ла­ри­га ва­зи­фа­лар юкла­тил­ди.

Ви­део­се­лек­тор­да пар­ла­мент аъ­зо­ла­ри ол­ди­га ҳам бир қа­тор ва­зи­фа­лар қўй­и­либ, пул-кре­дит си­ё­са­ти­нинг самарали қўл­ла­ни­лади­ган фо­из ин­стру­мент­ла­ри тур­ла­ри­ни кў­пай­ти­риш, ти­жо­рат бан­кла­ри то­мо­ни­дан фо­из став­ка­ла­ри­ни ша­кл­лан­ти­риш, шу жум­ла­дан, кре­дит­лар бўй­и­ча бо­зор ме­ха­низмла­ри­ни кенг жо­рий эти­ш­да нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар­ни қай­та кўриб чиқиш за­рур­ли­ги таъ­кид­лан­ди.

Аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­нинг банк ти­зи­ми­га ишон­чи­ни ку­чай­ти­риш, бан­клар би­лан тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри ўр­та­си­да самарали ва ўза­ро ман­фа­ат­ли му­но­са­бат­лар­ни таъ­мин­лаш бо­рас­и­да мав­жуд тў­сиқлар­ни бар­та­раф эти­ш­га қа­ра­ти­л­ган ҳуқуқий ҳуж­жат­лар­ни их­ти­со­сла­ш­ган халқа­ро мо­лия ин­сти­тут­ла­ри ху­ло­са­ла­ри­ни ино­бат­га олган ҳол­да қай­та ишлаб чиқиш за­рур­ли­ги ай­тил­ди.

Шун­дан ке­либ чиқиб, Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си де­пу­тат­ла­ри Мар­ка­зий банк му­та­хас­сисла­ри би­лан бир­га­лик­да те­ги­шли қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­ни ишлаб чиқиш­ни ис­тиқ­бол­да­ги ва­зи­фа си­фа­ти­да бел­ги­лаб ол­дик. Уш­бу мақ­сад­га эри­ши­ш­да эса, ав­ва­ло, кенг жа­мо­ат­чи­лик ва тад­бир­кор­лар­нинг фикр-му­лоҳа­за­ла­ри­ни ино­бат­га олиш, бун­да аҳо­ли, тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри учун қу­лай, шаф­фоф ва сод­да тар­тиб-та­о­мил­лар асо­си­да шарт-ша­ро­ит­лар яра­тиш усту­вор аҳа­ми­ят­га эга­ли­ги бо­ис, эъ­ти­бо­ри­миз­ни ай­ни шу ма­са­ла­га қа­рат­моқ­чи­миз.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.