Маҳ­муд­нинг нав­бат­да­ги рақи­би – Си­ви

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ - Ж.ҲАКИМОВ тай­ёр­ла­ди

Ўз­бе­ки­стон­лик ара­лаш жанг санъ­а­ти ва­ки­ли Маҳ­муд Муро­дов ўзи­нинг нав­бат­да­ги жан­ги­ни 27 де­кабрь ку­ни ўт­ка­за­ди.

Ҳа­мюр­ти­миз шу ку­ни Че­хия пой­тах­ти Пра­га шаҳри­да О2 аре­на­си­да ок­та­гон­га чиқа­ди. XFN до­ира­си­да ўт­ка­зи­ла­ди­ган жан­г­да ун­га поль­ша­лик Гр­же­горж Си­ви рақи­б­лик қи­ла­ди.

Ўр­та ва­зн то­и­фа­си ва­ки­ли ҳи­собла­на­ди­ган Маҳ­муд Муро­дов шу пайт­га­ча ўт­ка­зи­л­ган жан­гла­ри­нинг 13 та­си­да ға­ла­ба қо­зон­ган, 6 мар­та ютқаз­ган. Ўн­та жан­ги­да но­ка­ут би­лан ға­ла­ба қо­зон­ган. Сўнг­ги мар­та у жо­рий йил­нинг 6 ок­тябри­да жанг ўт­ка­зиб, бол­га­ри­я­лик Де­ян То­паль­ски­ни тех­ник но­ка­ут би­лан мағлу­би­ят­га учрат­ган эди.

Унинг рақи­би Гр­же­горж Си­ви эса ўз про­фес­си­о­нал фа­о­ли­я­ти­ни 2008 йил­да бо­шла­ган. Шу пайт­га­ча 13 та жанг ўт­ка­зиб, 10 та­си­да ға­ла­ба қо­зон­ган, 3 та­си­да мағлу­би­ят ала­ми­ни та­тиб кўр­ган. Гр­же­горж FNG, Professional League of MMA, FX ка­би про­мо­у­шен­лар тур­нир­ла­ри­да иш­ти­рок эт­ган, Гри­го­рий Си­рен­ко, Ти­ба­уль Дду­байл, Роб­би Уид­дал син­га­ри спорт­чи­лар би­лан жанг ўт­каз­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.