ИҚТИСОДИЁТНИ ИННОВАЦИЯЛАРНИ КЕНГ ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА ҲАР ТОМОНЛАМА РИВОЖЛАНТИРИШ – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Да­во­ми 2-бет­да.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев жой­лар­да ижти­мо­ий­иқти­со­дий ис­лоҳот­лар­нинг бо­ри­ши, амал­га оши­ри­ла­ёт­ган бу­нёд­кор­лик ишла­ри, йи­рик лой­иҳа­лар би­лан та­ни­шиш мақ­са­ди­да 29-30 но­ябрь ку­ни Хо­разм ви­ло­я­ти­да бўл­ди. Бу ҳақ­да ЎЗА ха­бар бер­ди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри Хо­размга ав­вал­ги таш­рифла­ри чоғи­да ви­ло­ят иқти­со­ди­ё­ти­ни ривожлантириш, са­но­ат ва қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги­ни тар­ки­бий ўз­гар­ти­риш, ижти­мо­ий объ­ект­лар бар­по этиш ва ин­фра­ту­зил­ма­ни ях­ши­лаш, аҳо­ли фаровонлигини оши­риш бўй­и­ча қа­тор ва­зи­фа­лар­ни бел­ги­лаб бер­ган эди.

Ўт­ган давр­да ҳу­д­уд­да кў­плаб ян­ги кор­хо­на­лар, ки­чик биз­нес субъ­ект­ла­ри таш­кил эти­либ, кенг кўлам­ли бу­нёд­кор­лик ишла­ри амал­га оши­рил­ди. Са­но­ат, транс­порт, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги, ту­ризм, таъ­лим ва бо­шқа соҳа­лар­да ис­тиқ­бол­ли лой­иҳа­лар ҳа­ёт­га тат­биқ этил­ди. Йи­рик кор­хо­на­лар, уй-жой­лар, таъ­лим муас­са­са­ла­ри, ижти­мо­ий-ма­да­ний объ­ект­лар қу­рил­ди. Яна кў­плаб лой­иҳа­лар бўй­и­ча ишлар да­вом эт­ти­рил­моқ­да.

Пре­зи­ден­ти­миз ви­ло­ят­га са­фа­ри­ни Шо­вот ту­ма­ни­дан бо­шла­ди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри бун­дан ик­ки йил муқад­дам “Uztex” ком­па­ни­я­лар гу­руҳи­га Шо­вот ту­ма­ни­нинг чек­ка ҳу­д­у­ди­да юқо­ри тех­но­ло­гик им­ко­ни­ят­лар­га эга тўқи­ма­чи­лик кор­хо­на­си таш­кил этиш ва маҳал­лий аҳо­ли­ни иш би­лан таъ­мин­лаш юза­си­дан топ­ши­риқлар бер­ган эди.

Шу вақт ичи­да ил­га­ри мав­жуд бўл­ган кор­хо­на неги­зи­да илғор тех­но­ло­ги­я­лар би­лан жиҳоз­лан­ган, мин­г­дан ор­тиқ иш ўр­ни­га эга қўш­ма кор­хо­на иш­га ту­ши­рил­ди.

Қий­ма­ти 65 мил­ли­он дол­лар бўл­ган лой­иҳа­нинг дастлаб­ки босқи­чи­да Ита­ли­я­нинг “Ло­на­ти” ком­па­ни­я­си­да ишлаб чиқа­ри­л­ган 528 та, жо­рий йил­да яна 512 та пай­поқ тўқиш даст­гоҳи ха­рид қи­лин­ди. Йи­ли­га 30 мил­ли­он дол­лар­лик 70 мил­ли­он жуфт пай­поқ тай­ёр­лаш қув­ва­ти­га эга қўш­ма кор­хо­на­да ишлаб чиқа­риш жа­ра­ё­ни тў­лиқ ин­но­ва­ци­он тех­но­ло­ги­я­лар асо­си­да бо­шқа­ри­ла­ди.

Ўт­ган йи­ли кор­хо­на­да 5,7 мил­ли­ард сўм­лик маҳ­су­лот ишлаб чиқа­ри­либ, ич­ки бо­зор­га йў­нал­ти­рил­ди. Жо­рий йил­дан тў­ла қув­ват би­лан ишлай бо­шла­ган кор­хо­на­да ок­тябрь ойи ҳо­ла­ти­га кў­ра 12,5 мил­ли­он жуфт пай­поқ тўқил­ди. 3,85 мил­ли­он дол­лар­лик маҳ­су­лот АҚШ, Рос­сия, Мол­до­ва, Укра­и­на ка­би мам­ла­кат­лар­га экс­порт қи­лин­ди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри кор­хо­на қо­ши­да таш­кил эти­л­ган ло­ги­сти­ка мар­ка­зи, тўқув, қа­доқлаш цехла­ри, ла­бо­ра­то­рия фа­о­ли­я­ти би­лан та­ни­ш­ди, иш­чи­лар­га яра­ти­л­ган шарт-ша­ро­ит­лар би­лан қи­зиқ­ди.

Маз­кур кор­хо­на тех­но­ло­гик им­ко­ни­ят­ла­ри­га кў­ра ду­нё­да са­ноқ­ли, Мар­ка­зий Оси­ё­да яго­на­дир. Бу ер­да ай­ни кун­да пай­поқ, со­чиқ ка­би тўқи­ма­чи­лик маҳ­су­лот­ла­ри­нинг ян­ги мо­дел­ла­ри­ни ўз­ла­ш­ти­риш ва экс­порт ҳа­жми­ни оши­риш бўй­и­ча иш олиб бо­рил­моқ­да.

Иқти­со­ди­ё­ти­миз­га ин­ве­сти­ция ки­ри­тиш, ич­ки ва та­шқи бо­зор­да рақо­бат­бар­дош маҳ­су­лот­лар ишлаб чиқа­риш­ни йўл­га қўй­иш бўй­и­ча бер­ган топ­ши­риқла­ри­миз ту­фай­ли бу­гун тад­бир­кор­лар­дан қўрқув йўқол­ди. Кор­хо­на оча­ман, иш ўр­ни яра­та­ман, де­ган­га ҳеч қан­дай тў­сиқ йўқ, биз­нес учун бар­ча ка­фо­лат­лар яра­ти­л­ган. Бун­дан хо­ри­жий ҳам­кор­лар ҳам ман­фа­ат­дор бў­либ, экс­порт­га ҳис­са қўш­моқ­да, де­ди давла­ти­миз раҳ­ба­ри.

Шу ер­да Хо­разм ви­ло­я­ти­да тўқи­ма­чи­лик са­но­ати­ни ривожлантириш, “Dererlop Textile” МЧЖ то­мо­ни­дан “Ҳазо­расп” эр­кин иқти­со­дий зо­на­си ҳу­д­у­ди­да ен­гил са­но­ат ма­жмуа­си таш­кил этиш, Шо­вот ту­ма­ни­да ара­лаш ва пах­та ип-ка­ла­ва ишлаб чиқа­риш бўй­и­ча ян­ги йи­ги­рув фаб­ри­ка­си қу­риш, Ур­ганч шаҳри­да “Textile finanse Horezm” МЧЖ то­мо­ни­дан тай­ёр три­ко­таж маҳ­су­лот­ла­ри ишлаб чиқа­риш, Тош­кент ви­ло­я­ти Пар­кент ту­ма­ни­да Зар­кент са­на­то­рий­си­ни бар­по этиш лой­иҳа­ла­ри ҳақи­да маъ­лу­мот бе­рил­ди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри ен­гил са­но­ат тар­моғи­ни жа­дал ривожлантириш, маҳ­су­лот экс­пор­ти­ни кен­гай­ти­риш, қў­шимча да­ро­мад ман­ба­ла­ри ва иш жой­и­ни кў­пай­ти­риш юза­си­дан за­рур кўр­сат­ма­лар бер­ди.

“Katqal’a teks” қўш­ма кор­хо­на­си ҳу­д­у­ди­да Хо­разм ви­ло­я­ти­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га до­ир иқти­со­дий лой­иҳа­лар тақ­ди­мо­ти ўт­ка­зил­ди.

Ма­лай­зи­я­нинг “Serba Dinamik Group” ком­па­ни­я­си ви­це-пре­зи­ден­ти Па­ленд­ран Па­ла­чандран давла­ти­миз раҳ­ба­ри­га “Ҳазо­расп” эр­кин иқти­со­дий зо­на­си ҳу­д­у­ди-

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.