Ер­дан мил­ли­он­лар то­па­ёт­ган­лар

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - НИГОҲ - То­шқул БЕКНАЗАРОВ, ЎЗА.

Жиз­зах ви­ло­я­ти Ян­гиобод шаҳар­ча­си­да­ги “Ян­гиобод иф­ти­хо­ри” ху­су­сий кор­хо­на­си ти­жо­рат бан­ки­нинг 150 мил­ли­он сўм­лик кре­ди­ти кў­ма­ги­да 50 со­тих ер­да ис­сиқ­хо­на таш­кил эт­ди. Ай­ни пайт­да бу ер­да по­ми­дор ва ли­мон етиш­ти­рил­моқ­да. Тад­бир­кор по­ми­дор ва ли­мон ҳо­си­ли­ни ян­ги йил дастур­хо­ни учун бо­зор­га чиқа­риш­ни мўл­жал­ла­ган.

– Тад­бир­кор­лар учун давла­ти­миз то­мо­ни­дан яра­тиб бе­ри­ла­ёт­ган им­ко­ни­ят­лар та­би­ий иқ­лим ша­ро­и­ти оғир ҳу­д­уд­лар­да маҳ­су­лот етиш­ти­ри­ш­да қўл кел­моқ­да, – дей­ди кор­хо­на иш бо­шқа­рув­чи­си Фар­монқул Ма­ма­ра­жа­бов. – Банк­нинг им­ти­ёз­ли кре­ди­ти­дан фой­да­ла­ниб, ис­сиқ­хо­на­да то­мчи­ла­тиб суғо­риш тех­но­ло­ги­я­си­ни йўл­га қўй­ган­миз. Ўт­ган йи­ли по­ми­дор­дан ях­ши да­ро­мад қил­дик. Бу йил ли­мон ҳо­си­ли ҳи­со­би­га да­ро­ма­ди­миз­ни янада кў­пай­ти­риш­ни мўл­жал­ла­я­п­миз.

Кор­хо­на тар­ки­би­да 12 ўрин­ли меҳ­мон­хо­на, чой­хо­на фа­о­ли­ят кўр­сат­моқ­да. Бу йил 7 гек­тар май­дон­да боғ бар­по эти­ш­га ки­ри­шил­ди. Ке­ла­си йил­дан иш ўрин­ла­ри яна кў­па­я­ди.

Шаҳар­ча­да­ги яна бир тад­бир­кор 68 ёшли меҳ­нат фахрий­си Ға­ни­бой Қу­вон­диқов 5 со­тих­ли ис­сиқ­хо­на­да ли­мон, хур­мо, апель­син, ман­да­рин кў­чат­ла­ри етиш­ти­ра­ди. Ўт­ган йи­ли кў­чат­лар­ни ҳу­д­уд­да­ги деҳқон-фер­мер­лар­га со­тиб ях­ши да­ро­мад қи­л­ган қи­ш­лоқ тад­бир­ко­ри бу йил ис­сиқ­хо­на­да атир­гул кў­ча­ти ҳам етиш­тир­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.