Шер – фи­нал­да

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ - Тул­кин ака.

TATNEFT ку­бо­ги учун TNA қо­и­да­ла­ри бўй­и­ча жан­глар­нинг фи­нал бел­ла­шувла­ри­да ҳа­мюр­ти­миз Шер Ма­ма­зу­лу­нов ҳам қат­на­ша­ди.

Шер маз­кур тур­нир­да ўт­ган йи­ли ҳам иш­ти­рок этиб, чем­пи­он­лик ка­ма­ри­га эга бўл­ган­ди. Де­мак, унинг ик­кин­чи бор шун­дай мақом­га эри­ши­ши учун им­ко­ни­ят бор.

Рос­си­я­нинг Қо­зон шаҳри­да­ги “Тат­нефть аре­на”да 7 де­кабрь ку­ни -80 кг ва­зн то­и­фа­си­да ўта­ди­ган маз­кур жан­г­да ҳа­мюр­ти­миз­нинг рақи­би сер­би­я­лик Лю­бо Яло­ви бўла­ди. Бу спорт­чи уш­бу тур­нир­да тўр­тин­чи мав­сум­ни ўт­каз­моқ­да ва шу вақт­га қа­дар би­рор мар­та фи­нал­га­ча етиб кел­ма­ган. У ярим фи­нал­да ўт­ган йи­л­ги фи­нал­чи Вла­ди­мир Дег­тярёв­ни мағлуб қи­л­ган.

Шер Ма­ма­зу­лу­нов эса рос­си­я­лик Алек­сандр Дмит­рен­ко­ни (чо­рак фи­нал­да) ва ис­па­ни­я­лик Вик­тор Мон­форт­ни (ярим фи­нал­да) мағлуб этган.

Шер Ма­ма­зу­лу­нов шу пайт­га­ча 16 та жанг ўт­ка­зиб, улар­нинг 11 та­си­да ға­ла­ба қо­зон­ган, 5 та жан­г­да мағлу­би­ят ала­ми­ни та­тиб кўр­ган. Унинг рақи­би Лю­бо Яло­ви эса ан­ча та­жри­ба­ли. У ўт­ка­зи­л­ган 34 та жан­ги­нинг 28 та­си­ни ға­ла­ба би­лан якун­ла­ган, 6 та­си­да ютқиз­ган.

Таъ­кид­лаш ке­р­ак­ки, TNA қо­и­да­ла­ри бўй­и­ча жан­глар ки­о­ку­шин­кай, му­ай­тай ва кик­бок­синг уста­ла­ри иш­ти­ро­ки­да ўт­ка­зи­ла­ди. Ж.ҲАКИМОВ тай­ёр­ла­ди.

Кол­лек­тив На­ци­о­наль­но­го цен­тра под­го­тов­ки спе­ци­а­ли­стов но­вых рын­ков вы­ра­жа­ют глу­бо­кие со­бо­лез­но­ва­ния ве­ду­ще­му пре­по­да­ва­те­лю цен­тра Юну­со­ву Диль­шо­ду в свя­зи с кон­чи­ной его от­ца

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.