Сав­до­лар­да жис­мо­ний шах­слар фа­ол

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Ўта­ёт­ган йил­нинг 26-30 но­ябрь кун­ла­ри “Тош­кент” рес­пуб­ли­ка фонд бир­жа­си “Stock Market” ак­ция бо­зо­ри сав­до­ла­ри­да 27 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан 256 та би­тим қайд қи­ли­ниб, 31,8 млн. до­на кор­по­ра­тив ак­ция 28,7 млрд. сўм­га со­тил­ди.

Таҳ­лил­лар жа­ми сав­до ай­лан­ма­си­нинг 77,3 фо­и­зи ти­жо­рат бан­кла­ри­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан амал­га оши­ри­л­ган би­тим­лар­дан ибо­рат бўл­га­ни­ни кўр­сат­ди. Уш­бу на­ти­жа­га “Universal bank” ХАТБ ак­ци­я­ла­ри би­лан бўл­ган сав­до ҳа­жми­нинг юқо­ри­ли­ги са­баб эри­шил­ди. Ўт­ган ҳаф­та­да уму­мий сав­до ай­лан­ма­си­нинг 66,7 фо­изи­ни ай­нан шу банк кор­по­ра­тив ак­ци­я­ла­ри би­лан ту­зи­л­ган би­тим­лар таш­кил эт­ди.

Би­тим­лар со­ни бўй­и­ча етак­чи­лик­ни “Andijon tajriba-sinov zavodi” АЖ эгал­ла­ди. Унинг 27 816 до­на ак­ци­я­си би­лан 200,8 млн. сўм­лик 108 та би­тим амал­га оши­рил­ди. Кей­ин­ги ўрин­лар­да бўл­ган “O’zburg’uneftgaz” АЖ кор­по­ра­тив ак­ци­я­ла­ри би­лан 6,9 млн. сўм­лик 29 та би­тим, “O’zneftgazqazibchiqarish” АЖ кор­по­ра­тив ак­ци­я­ла­ри би­лан эса 9,5 млн. сўм­лик 29 та би­тим қайд этил­ди.

Кор­по­ра­тив ак­ци­я­лар би­лан ўр­та­ча кун­лик сав­до ай­лан­ма­си 5,7 млрд. сўм, ўр­та­ча би­тим қий­ма­ти 112,2 млн. сўм, со­ти­л­ган бир до­на ак­ци­я­нинг ўр­та­ча нарх кўр­сат­ки­чи 901,5 сўм­дан ибо­рат бўл­ди.

Энг фа­ол сав­до сес­си­я­си чор­шан­ба ку­ни­га тўғри ке­либ, 8 та эми­тент­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан 83 та би­тим им­зо­лан­ди.

Ўт­ган ҳаф­та­да ин­ве­стор­лар то­и­фа­си­га кў­ра бир­жа сав­до­ла­ри­да жис­мо­ний шах­слар фа­ол­ли­ги ку­за­ти­либ, ту­зи­л­ган уму­мий би­тим­лар ҳа­жми­нинг 54,0 фо­и­зи, би­тим­лар со­ни­нинг эса 64,5 фо­и­зи ай­нан улар ҳис­са­си­ни таш­кил эт­ди.

Шу­нин­г­дек, рес­пуб­ли­ка­миз­нинг 8 та ҳу­д­у­ди­да жой­ла­ш­ган ли­стинг ком­па­ни­я­ла­ри қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан ҳам сав­до би­тим­ла­ри им­зо­лан­ди. Бир­жа би­тим­ла­ри­нинг энг юқо­ри ҳа­жми Фарғо­на ви­ло­я­ти (66,7 фо­из) ва Тош­кент шаҳри (31,5 фо­из) ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри ҳи­со­би­га тўғри кел­ди.

Фонд бир­жа­си­да йил бо­ши­дан бу­ён 613,5 млрд. сўм­лик 9 589 та сав­до би­ти­ми қайд қи­лин­ди. Уш­бу давр­да бир­жа сав­до­ла­ри­да 115 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг 8,5 млрд. до­на ак­ция ва кор­по­ра­тив об­ли­га­ци­я­си со­тил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.