Фир­дав­снинг чем­пи­он­лик ка­ма­ри

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ -

Санкт-пе­тер­бург шаҳри­да якун­лан­ган ара­лаш жанг санъ­а­ти бўй­и­ча “KINGDOM PROFESSIONAL FIGHT Selection-2” халқа­ро тур­ни­ри­да 57,3 кг ва­зн то­и­фа­си­да қат­на­ш­ган ҳа­мюр­ти­миз Фир­давс Ҳа­са­нов чем­пи­он­лик ка­ма­ри­ни қўл­га ки­рит­ди.

“Sambopiter” клу­би аъ­зо­си бўл­ган Фир­давс ярим фи­нал баҳ­си­да рос­си­я­лик Ва­лен­тин Ор­лов­ни оч­ко­лар бўй­и­ча енг­ди. Фи­нал­да эса мез­бон­лар­нинг яна бир ва­ки­ли Сан­жар­бек Бо­бо­ев би­лан тўқ­наш кел­ди. Баҳс да­во­ми­да юрт­до­ши­миз рақи­би­дан куч­ли­роқ экан­ли­ги­ни на­мой­иш эт­ди. Ҳа­кам­лар бир ово­з­дан Фир­дав­сни ғо­либ деб то­п­га­ни ҳам га­пи­миз­нинг ис­бо­ти­дир.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.