ХАЛҚИМИЗ ТУРМУШ ШАРОИТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ ЙЎЛИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев 21 де­кабрь ку­ни Тош­кент шаҳри­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган бу­нёд­кор­лик ишла­ри би­лан та­ни­ш­ди, дея ха­бар бер­ди ЎЗА.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри дастлаб Мир­зо Улуғ­бек ту­ма­ни­да­ги “БЛ ла­зер оп­ти­ка” МЧЖГА қа­рашли ДМС ху­су­сий ин­но­ва­ци­он кли­ни­ка­си­га таш­риф бу­юр­ди.

Тўрт қа­ват­ли уш­бу кли­ни­ка хавф­сиз­лик, энер­гия те­жам­кор­лик ва кўп тар­моқ­ли тиб­бий хиз­мат кўр­са­тиш бўй­и­ча энг за­мо­на­вий та­ла­б­лар­ни ҳи­соб­га олиб қу­ри­л­ган. Кли­ни­ка фа­са­ди Гер­ма­ни­я­нинг ин­но­ва­ци­он тех­но­ло­ги­я­си асо­си­да ишлаб чиқа­ри­л­ган ис­сиқ­лик ва овоз қай­та­рув­чи изо­ля­ция ма­те­ри­ал­ла­ри би­лан қо­план­ган. Бу­тун би­но­га LED тех­но­ло­ги­я­си­га асо­слан­ган ёри­тиш ас­боб­ла­ри ўр­на­ти­л­ган, энер­гия те­жам­кор уску­на­лар бар­ча фасл­лар­да бир хил мик­ро­иқ­лим­ни таъ­мин­лай­ди.

Ўз­бе­ки­стон­да хиз­мат кўр­сат­ган соғ­лиқ­ни сақлаш хо­ди­ми, тиб­би­ёт фан­ла­ри ном­зо­ди Зул­фия Мақ­су­до­ва раҳ­бар­лик қи­ла­ёт­ган уш­бу кли­ни­ка Рос­сия, АҚШ, Гер­ма­ния, Ав­стрия, Япо­ни­яда ишлаб чиқа­ри­л­ган юқо­ри тех­но­ло­ги­я­ли тиб­бий уску­на­лар би­лан жиҳоз­лан­ган. Ши­фо­кор­лар­нинг бар­ча­си Ав­стрия, Гер­ма­ния, Жа­ну­бий Ко­рея, Ҳин­ди­стон, Рос­сия ва Япо­ни­яда­ги етак­чи кли­ни­ка ва тиб­би­ёт мар­каз­ла­ри­да таъ­лим олиб, ма­ла­ка ошир­ган.

Жо­рий йил­нинг ап­рель ой­и­да фа­о­ли­ят бо­шла­ган ин­но­ва­ци­он кли­ни­ка­да оф­таль­мо­ло­гия би­лан бир қа­тор­да ней­ро­жар­роҳ­лик, ор­то­пе­дия, пла­стик жар­роҳ­лик, кар­дио­ло­гия, ЛОР, пе­ди­ат­рия, ре­а­би­ли­та­ция, фи­зио­те­ра­пия ка­би ўн бе­ш­дан ор­тиқ их­ти­со­слик бўй­и­ча та­ш­хи­слаш ва да­во­лаш йўл­га қўй­и­л­ган. За­мо­на­вий ла­бо­ра­то­рия ди­а­гно­сти­ка­си би­лан таъ­мин­лан­ган.

Бар­ча кўз ка­сал­ли­кла­ри та­на аъ­зо­ла­ри­нинг ҳо­ла­ти­га боғ­лиқ бўла­ди. Одат­да бе­мор оф­таль­мо­лог кўри­ги­дан сўнг кар­дио­лог, эн­до­кри­но­лог, нев­ро­па­то­лог мас­лаҳа­ти­ни оли­ши, УТТ, рент­ген, ла­бо­ра­то­рия тек­ши­рувла­ри­дан ўти­ши за­рур.

ДМС ин­но­ва­ци­он кли­ни­ка­си­да бу­лар­нинг бар­ча­си ҳи­соб­га олин­ган. Бе­мор­лар энг юқо­ри тех­но­ло­ги­я­лар асо­си­да та­ш­хисдан ўт­ка­зи­либ, за­рур ҳол­лар­да бо­шқа му­та­хас­сислар мас­лаҳа­ти­ни ола­ди. Жар­роҳ­лик ама­ли­ёт­ла­ри шу ер­нинг ўзи­да ба­жа­ри­ла­ди. Ви­ло­ят­лар ва қўш­ни мам­ла­кат­лар­дан кел­ган бе­мор­лар юқо­ри қа­ват­лар­да ётиб да­во­ла­ни­ши мум­кин.

Бу ер­да кўз тўр­пар­да­си ка­сал­ли­кла­ри ва па­то­ло­гик ҳо­лат­лар­ни кон­траст во­си­та­лар­сиз та­ш­хи­слаш им­ко­ни­ни бе­ра­ди­ган “Topcon” то­мо­граф-ан­гео­гра­фи ўр­на­ти­л­ган бў­либ, мик­ро­ин­ва­зив опе­ра­ци­я­лар ўт­ка­зиш учун “Constellation Vision System” ап­па­ра­ти кел­ти­ри­л­ган.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри ин­но­ва­ци­он кли­ни­ка­да­ги ша­ро­ит­ни кўз­дан ке­чир­ди, ши­фо­кор­лар би­лан суҳ­бат­ла­ш­ди. Ка­сал­ли­клар­ни эр­та аниқлаш ва да­во­лаш, си­фат­га эъ­ти­бор қа­ра­тиш за­рур­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди.

– Биз ни­ма учун тиб­би­ёт­да ху­су­сий тар­моққа ша­ро­ит яра­тя­п­миз? Рақо­бат бў­ли­ши ке­рак. Рақо­бат бўл­са, си­фат­га ин­ти­лиш бўла­ди, да­во­лаш, хиз­мат кўр­са­тиш ях­ши­ла­на­ди, – де­ди Шав­кат Мир­зи­ёев.

Бун­дай мар­каз­лар­ни оф­таль­мо­ло­гия соҳа­си­дан та­шқа­ри тиб­би­ёт­нинг бо­шқа соҳа­ла­ри­да ҳам таш­кил этиш, ви­ло­ят­лар­да тиб­бий си­му­ля­ция мар­каз­ла­ри тар­моғи фа­о­ли­я­ти­ни йўл­га қўй­иш ке­рак. Хо­ри­жда­ги етак­чи мар­каз­лар би­лан ил­мий-ама­лий ҳам­кор­лик­ни кен­гай­ти­риш, ян­ги тех­но­ло­ги­я­лар­ни тиб­би­ёт соҳа­си­га жо­рий

этиш орқа­ли ка­сал­ли­клар­ни са­ма­ра­ли да­во­ла­ш­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тиш за­рур, де­ди давла­ти­миз раҳ­ба­ри.

Пре­зи­ден­ти­миз ком­пью­тер­ли биобо­шқа­рув хо­на­си­да ҳам бў­либ, бу усул орқа­ли ме­ди­ка­мент­лар­сиз да­во­лаш, руҳий ва нутқий нуқ­со­ни бор бе­мор­лар­ни соғ­лом ҳа­ёт­га қай­та­риш мум­кин­ли­ги­га эъ­ти­бор қа­рат­ди.

Шу ер­да кўз мик­ро­жар­роҳ­ли­ги бўй­и­ча ин­но­ва­ци­он ўқув-си­му­ля­ция мар­ка­зи­ни таш­кил этиш лой­иҳа­си тақ­дим қи­лин­ди. Уш­бу мар­каз­да кўз мик­ро­жар­роҳ­ли­ги му­та­хас­сисла­ри­ни тай­ёр­лаш­нинг жаҳон стан­дарт­ла­ри­га мос ин­но­ва­ци­он услу­би тат­биқ эти­л­а­ди. Давла­ти­миз раҳ­ба­ри лой­иҳа­ни маъ­қул­лаб, кадр­лар ма­ла­ка­си­ни оши­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди­ган бун­дай си­му­ля­ци­он мар­каз­лар­ни тиб­би­ёт­нинг бо­шқа йўналишлари ва мам­ла­ка­ти­миз­нинг бо­шқа ҳу­д­уд­ла­ри­да ҳам таш­кил этиш за­рур­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди.

Пре­зи­дент Шав­кат Мир­зи­ёев шун­дан сўнг “Steel property construction” қўш­ма кор­хо­на­си­нинг ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри­ни кўз­дан ке­чир­ди.

Бир неч­та цех­дан ибо­рат бу кор­хо­на Яш­но­бод ту­ма­ни­да­ги со­биқ авиа­ция за­во­ди­га қа­рашли фой­да­ла­нил­май ёт­ган би­но­лар­да иш бо­шла­ган. Хо­ри­ждан тех­но­ло­ги­я­лар олиб ке­ли­ниб, бо­зор­боп маҳ­су­лот­лар ишлаб чиқа­риш йўл­га қўй­и­л­ган.

Ма­са­лан, “Dacros” кор­хо­на­си Ев­ро­па тех­но­ло­ги­я­си асо­си­да те­мир эши­клар тай­ёр­ла­ш­га их­ти­со­сла­ш­ган. Бу эши­клар кўп қа­ват­ли ту­рар жой­лар йўла­кла­ри­га, на­му­на­вий уй­лар­га ўр­на­тил­моқ­да.

Яна бир би­но­да Ни­дер­лан­дия тех­но­ло­ги­я­си асо­си­да тур­ли ўл­чам­да­ги ме­талл кон­струк­ци­я­лар ишлаб чиқа­риш таш­кил эти­л­ган. Бу ер­да йи­ли­га 24 минг тон­на ме­талл маҳ­су­лот­лар би­лан бир­га сенд­вич па­нел­лар, брус­чат­ка­лар, йўл че­ти тў­сиқла­ри, ис­и­тиш ра­ди­а­тор­ла­ри тай­ёр­ла­на­ди. Ич­ки бо­зор­дан та­шқа­ри қўш­ни мам­ла­кат­лар ҳам маҳ­су­лот­нинг асосий ха­ри­до­ри ҳи­собла­на­ди. Кор­хо­на­да 440 иш ўр­ни яра­ти­л­ган.

“Midas agrotech” кор­хо­на­си­да за­мо­на­вий ис­сиқ­хо­на ма­жму­а­ла­ри учун кон­струк­ци­я­лар, шу­нин­г­дек, қу­ёш ну­ри­дан ҳи­мо­я­лов­чи тўр­лар, пла­стик яши­клар, по­ли­эти­лен плён­ка ка­би маҳ­су­лот­лар ишлаб чиқа­ри­ла­ди.

“Бек­те­мир ме­талл кон­струк­ци­я­ла­ри” кор­хо­на­си­да йўл тў­сиқла­ри, ёри­тиш устун­ла­ри, қу­ри­лиш кон­струк­ци­я­ла­ри, электр пай­ванд­лан­ган қу­вур­лар тай­ёр­ла­на­ди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри маз­кур цехлар­да­ги ишлаб чиқа­риш жа­ра­ё­ни­ни ку­затди. Маҳ­су­лот­лар си­фа­ти ва бо­зо­ри би­лан қи­зиқ­ди.

Бек­те­мир ту­ма­ни­да­ги “Би­но­кор” ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­я­ти то­мо­ни­дан амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ишлар на­мой­иш этил­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз маз­кур кор­хо­на то­мо­ни­дан ишлаб чиқа­ри­л­ган те­мир-бе­тон па­нел­лар­дан на­му­на си­фа­ти­да қу­ри­л­ган хо­на­лар­га ки­риб кўр­ди. Кўп қа­ват­ли уй­лар­ни тез муд­дат­лар­да қу­риш, аҳо­ли­ни уй-жой би­лан таъ­мин­лаш учун бун­дай кор­хо­на­лар жу­да за­рур­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди. Шу йў­на­ли­ш­га их­ти­со­сла­ш­ган кор­хо­на­лар­ни кў­пай­ти­риш ва кадр­лар тай­ёр­лаш бўй­и­ча топ­ши­риқлар бер­ди.

Шу ер­да Тош­кент шаҳри иқти­со­ди­ё­ти­га хо­ри­жий ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб этиш, ян­ги кор­хо­на­лар таш­кил эти­ш­га до­ир лой­иҳа­лар тақ­ди­мо­ти ўт­ка­зил­ди. 2019 йил­да пой­тах­ти­миз­га 2 мил­ли­ард 700 мил­ли­он дол­лар миқ­до­ри­да ин­ве­сти­ция ки­ри­ти­ли­ши, бу ма­б­лағ са­но­ат, қу­ри­лиш, хиз­мат кўр­са­тиш ва бо­шқа соҳа­лар­га йў­нал­ти­ри­ли­ши маъ­лум қи­лин­ди.

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри пой­тах­ти­миз­нинг Чи­лон­зор ту­ма­ни­да­ги Боғи­стон кў­ча­си­да бу­нёд эти­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган кўп қа­ват­ли уй­лар­нинг қу­ри­лиш май­до­ни­га кел­ди.

Бу ер­да халқимиз турмуш шароитини янада яхшилаш йўлидаги ис­лоҳот­ла­ри­миз­га ҳа­моҳанг 23 та 9 қа­ват­ли уй қу­ри­ла­ди. 1, 2, 3, 4 ва 5 хо­на­ли, 900 хо­на­дон­дан ибо­рат бу уй­лар 2019 йил­нинг 2-чо­ра­ги­да топ­ши­ри­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Сир эмас, мам­ла­ка­ти­м­из­да халқимиз та­лаб ва ис­та­кла­ри ино­бат­га олин­ган ҳол­да ҳар то­мон­ла­ма қу­лай, им­ти­ёз­ли нар­х­лар­да ар­зон, си­фат­ли уй-жой­лар қу­ри­ли­ши де­яр­ли тўх­таб қолган­ди. Ати­ги уч-тўрт йил ол­дин пой­тах­ти­м­из­да, ви­ло­ят­лар, ту­ман ва шаҳар мар­каз­ла­ри­да, олис қи­ш­лоқлар­да од­дий аҳо­ли ҳам со­тиб оли­ш­га қур­би ета­ди­ган уй­лар қу­ри­ли­ши­га, кам таъ­мин­лан­ган ои­ла­лар, жис­мо­ний им­ко­ни­я­ти чеклан­ган фуқа­ро­лар­га им­ти­ёз асо­си­да, ҳат­то те­кин уй­лар бе­ри­ли­ши­га одам­лар ишон­май қўй­ган эди.

Шав­кат Мир­зи­ёев Пре­зи­дент­лик ла­во­зи­ми­га ки­ри­ш­ган илк кун­лар­да­ноқ ана шу ғо­ят оғриқ­ли, ҳа­ё­тий дол­зарб му­ам­мо­ни ҳал қи­ли­ш­га ки­ри­ш­ди.

Ўт­ган 25-26 йил да­во­ми­да би­рин­чи мар­та 2017 йил­дан аҳо­ли учун ар­зон, бар­ча қу­лай­ли­клар­га эга бўл­ган кўп қа­ват­ли уй-жой­лар қу­ри­ли­ши бо­шлан­ди. Шу йил­нинг ўзи­да 800 минг квад­рат метр­дан зи­ёд ана шун­дай уй-жой­лар қу­риб, фой­да­ла­ни­ш­га топ­ши­рил­ди. Аҳо­ли­нинг ар­зон уй­лар­га та­ла­би­ни қон­ди­риш учун жо­рий йил­да бир­ги­на қи­ш­лоқ жой­лар­нинг ўзи­да 3 мин­г­дан зи­ёд ёки ўт­ган йи­л­га нис­ба­тан ик­ки ба­ро­бар кўп ар­зон на­му­на­ли уй-жой қу­рил­ди. Бу жа­ра­ён из­чил да­вом эта­ди.

Боғи­стон­да қу­ри­ли­ши бо­шлан­ган кўп қа­ват­ли уй­лар ҳам эз­гу мақ­сад би­лан бу­нёд этил­моқ­да. Бу уй­лар мил­лий мен­та­ли­те­ти­миз­га хос за­мо­на­вий қу­ри­лиш ан­до­за­ла­ри асо­си­да қад ро­стлай­ди. Улар зи­л­зи­ла­га бар­дош­ли­ли­ги, но­ги­рон­лар учун ҳам қў­шимча қу­лай­ли­клар­га эга­ли­ги би­лан ажра­либ ту­ра­ди. Кўп қа­ват­ли уй­лар ҳов­ли­си­да бо­ла­лар май­дон­ча­ла­ри, ав­то­ту­рар­гоҳ, савдо мар­ка­зи ҳам бўла­ди. Кўка­лам­зор­ла­ш­ти­риш ишла­ри­га эъ­ти­бор қа­ра­ти­ла­ди.

Муҳи­ми, қу­ри­ли­ш­да Тур­ки­я­нинг энг илғор қу­ри­лиш тех­но­ло­ги­я­си­дан фой­да­ла­ни­ляп­ти. Шу асо­сда 1 та 9 қа­ват­ли уй­ни 5-6 ой ичи­да ба­та­мом би­ти­риш мум­кин. Анъ­а­на­вий қу­ри­ли­ш­да эса бун­га 2 йи­л­ча вақт сар­флан­ган. Уй­лар си­фат­ли бе­тон, ар­ма­ту­ра ва ғишт­дан бар­по этил­моқ­да. Ай­ни пайт­да уй­лар­нинг пой­де­во­ри қуй­и­л­ган.

Пре­зи­ден­ти­миз ян­ги уй­лар пой­тах­ти­м­из­да­ги энг на­му­на­ли яшаш ман­зил­ла­ри­дан би­ри­га ай­ла­ни­ши ке­рак­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди.

Шу ер­да Тош­кент шаҳри­да ком­му­нал тар­моқлар­ни ри­вож­лан­ти­риш, ка­нал­лар­ни му­кам­мал таъ­мир­лаш ва ту­таш ҳу­д­уд­лар­ни обо­дон­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча лой­иҳа­лар на­мой­иш этил­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз пой­тах­ти­м­из­да­ги ка­нал­лар атро­фи­ни обод сақлаш, одам­лар дам ола­ди­ган, бо­ла­лар чў­ми­ла­ди­ган сў­лим ва хавф­сиз ҳу­д­уд­лар таш­кил этиш бўй­и­ча кўр­сат­ма­лар бер­ди.

Пой­тах­ти­миз­нинг Сер­ге­ли ту­ма­ни­да­ги Чо­ште­па маҳал­ла фуқа­ро­лар йиғи­ни ҳу­д­у­ди бу­гун ул­кан қу­ри­лиш май­до­ни­га ай­лан­ган. Бу ер­да 27 гек­тар май­дон­да ян­ги қу­ри­лиш тех­но­ло­ги­я­ла­ри асо­си­да жа­ми 3 минг 696 хо­на­дон­ли 66 та кўп қа­ват­ли уй қу­рил­моқ­да. Пре­зи­ден­ти­миз Шав­кат Мир­зи­ёев уш­бу ян­ги уй-жой­лар­ни бо­риб кўр­ди.

Шу ўрин­да таъ­кид­лаш ло­зим­ки, жо­рий йил­да пой­тах­ти­м­из­да бар­ча ман­ба­лар ҳи­со­би­дан 11 минг 400 хо­на­дон­ли 258 та кўп қа­ват­ли уй қу­рил­ди. Жум­ла­дан, уй-жой­га муҳтож ои­ла­лар учун Сер­ге­ли ту­ма­ни­да 4 минг 992 хо­на­дон­ли 120 та, ижти­мо­ий ҳи­мо­я­га муҳтож ои­ла­лар учун Чо­ште­па маҳал­ла­си­да 1 минг 176 хо­на­дон­ли 21 та, со­биқ чин­ни за­во­ди ҳу­д­у­ди­да 324 хо­на­дон­ли 7 та, Яш­но­бод ту­ма­ни Ол­мос маҳал­ла­си­да ҳар­бий­лар учун 900 хо­на­дон­ли 30 та кўп қа­ват­ли ар­зон уй бар­по этил­ди.

Шав­кат Мир­зи­ёев жо­рий йил­нинг июль ой­и­да Чо­ште­па маҳал­ла­си­га таш­риф бу­ю­риб, қу­ри­лиш жа­ра­ё­ни би­лан та­ни­ш­ган, уй­лар­нинг му­стаҳ­кам ва пи­шиқ­ли­ги­га, улар­ни қу­ри­ш­да за­мо­на­вий, ян­ги ва са­ма­ра­дор тех­но­ло­ги­я­лар­дан фой­да­ла­ни­лаёт­га­ни­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­рат­ган, му­та­сад­ди­лар­га бу­нёд­кор­лик ишла­ри­ни ўз вақти­да ва си­фат­ли якун­лаш бўй­и­ча топ­ши­риқлар бер­ган эди.

Чо­ште­па маҳал­ла­си­да қу­ри­ла­ёт­ган уй­лар маҳал­лий бюд­жет­га про­гноз­га нис­ба­тан қў­шимча ту­шум­лар ҳам­да ҳо­мий­лар ма­б­лағла­ри ҳи­со­би­га бар­по этил­моқ­да. Уй­лар Тош­кент шаҳри ҳо­ким­ли­ги та­сар­ру­фи­да бў­либ, уй-жой­га муҳтож ои­ла­лар ва но­ги­рон­лар­га вақтин­ча яшаб ту­риш учун ва кей­ин­ча­лик им­ти­ёз­ли кре­дит рас­мий­ла­ш­тир­ган ҳол­да ху­су­сий мулк си­фа­ти­да бе­риш бел­ги­лан­ган.

Ўт­ган давр мо­бай­ни­да бу ер­да кенг кўлам­ли қу­ри­лиш-таъ­мир­лаш ишла­ри ба­жа­рил­ди. 1 минг 176 хо­на­дон­га мўл­жал­лан­ган 21 та уй тай­ёр ҳо­лат­га кел­ти­рил­ди. Ҳар бир уй 7 қа­ват­дан ва 2 та ки­риш йўла­ги­дан ибо­рат бў­либ, 56 хо­на­дон­дан таш­кил то­п­ган.

Аҳа­ми­ят­ли то­мо­ни, Тур­ки­я­нинг ин­но­ва­ци­он тех­но­ло­ги­я­ла­ри асо­си­да би­но­нинг та­шқи де­вор­ла­ри энер­гия те­жам­кор ма­те­ри­ал­лар би­лан қо­план­ган. Бу уй­лар­нинг қи­ш­да ис­сиқ, ёз­да салқин бў­ли­ши­ни таъ­мин­лай­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз уш­бу уй­лар­дан би­ри­га ки­риб кўр­ди. Қу­ри­лиш соҳа­си­да ян­ги ти­зим яра­ти­л­га­ни­ни, бу аҳо­ли­ни уй­ли қи­лиш би­лан бир­га кў­плаб иш ўрин­ла­ри ҳам оча­ёт­га­ни­ни таъ­кид­ла­ди.

Ма­взе­да маҳал­ла гу­за­ри ҳам бу­нёд эти­л­ган бў­либ, ун­да маҳал­ла ра­и­си ва мас­лаҳат­чи­ла­ри хо­на­ла­ри, уй-жой мулк­дор­ла­ри шир­ка­ти, про­фи­лак­ти­ка ин­спек­то­ри хо­на­си, ку­туб­хо­на фа­о­ли­ят юри­та­ди.

Шав­кат Мир­зи­ёев ту­ман­нинг 8-даҳа­си ёни­да қу­ри­ла­ди­ган уй­лар участ­ка­си­да ҳам бўл­ди. Бу ер­да 27 та 9 қа­ват­ли ту­рар жой бар­по эти­л­а­ди, яна кў­плаб ои­ла­лар уй би­лан таъ­мин­ла­на­ди.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да ди­ний бағри­кен­глик­ни таъ­мин­лаш, маъ­ри­фат­ли ис­лом қа­д­ри­ят­ла­ри­ни асраш ва тарғиб этиш бо­рас­и­да ул­кан ишлар амал­га оши­рил­моқ­да. Ўз­бе­ки­стон­да­ги ис­лом ци­ви­ли­за­ци­я­си мар­ка­зи, Имом Бу­хо­рий, Абу Исо Муҳам­мад Тер­ми­зий ка­би бу­юк ал­ло­ма­ла­ри­миз но­ми­да­ги халқа­ро ил­мий-та­дқиқот мар­каз­ла­ри бар­по эти­л­а­ёт­га­ни, ди­ний таъ­лим олиш им­ко­ни­ят­ла­ри кен­га­яёт­га­ни, эъ­тиқод қи­лув­чи­лар­нинг ҳуқуқла­ри ҳи­моя қи­ли­ниб, улар­га ша­ро­ит­лар яра­ти­ла­ёт­га­ни жаҳон­да эъ­ти­роф этил­моқ­да.

Жо­рий йил­нинг 12 де­кабрь ку­ни БМТ Бош Ас­сам­бле­я­си­нинг ял­пи сес­си­я­си­да “Маъ­ри­фат ва ди­ний бағри­кен­глик” ном­ли мах­сус ре­зо­лю­ция қа­бул қи­лин­га­ни Ўз­бе­ки­стон­нинг ди­ний бағри­кен­глик бо­рас­и­да­ги та­шаб­бу­си­нинг ёрқин ифо­да­си бўл­ди. Пре­зи­ден­ти­миз Шав­кат Мир­зи­ёев­нинг 2017 йил­да БМТ Бош Ас­сам­бле­я­си­нинг 72-сес­си­я­си­да ил­га­ри сур­ган та­шаб­бу­си асо­си­да қа­бул қи­лин­ган уш­бу ҳуж­жат жаҳон халқла­ри ўр­та­си­да мав­жуд дин­лар­га ман­с­уб маъ­ри­фий бағри­кен­глик ма­да­ни­я­ти­ни ку­чай­ти­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди.

Бу та­ри­хий воқеа Ўз­бе­ки­стон­да дин соҳа­си­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ислоҳотлар жаҳон­да тан оли­на­ёт­га­ни­дан, юр­ти­миз­нинг ай­нан уш­бу ма­са­ла­лар­да бой та­рих ва та­жри­ба­га эга эка­ни­дан да­ло­лат бе­ра­ди.

Пой­тах­ти­м­из­да бар­по эти­л­а­ёт­ган Ис­лом ци­ви­ли­за­ци­я­си мар­ка­зи давла­ти­миз раҳ­ба­ри­нинг ай­ни соҳа­си­да­ги эз­гу та­шаб­бу­сла­ри­дан би­ри­дир.

Шав­кат Мир­зи­ёев жо­рий йил 15 июнь ку­ни уш­бу мар­каз қу­ри­ли­ши­га таш­риф бу­ю­риб, ин­шо­от пой­де­во­ри­га рам­зий та­мал то­ши қўй­ган эди.

Ай­ни пайт­да мар­каз қу­ри­ли­ши жа­дал олиб бо­рил­моқ­да. Бош пудрат­чи­си “12-трест” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти бўл­ган ин­шо­от пой­де­во­ри қуй­и­либ, де­вор кўта­рил­моқ­да. Қу­ри­лиш ишла­ри 3 сме­на­да таш­кил эти­л­ган, иш­чи-муҳан­дислар­га за­рур ша­ро­ит­лар яра­ти­л­ган.

Мар­каз лой­иҳа­си шарқо­на услуб­да бў­либ, би­рин­чи қа­ват­дан ма­ро­сим­лар за­ли, қа­ди­мий қўлёз­ма ва осо­ри-атиқа­лар­ни таъ­мир­лаш, мав­су­мий кўр­газ­ма бў­лим­ла­ри, дўкон­лар, му­зей ом­бор­ла­ри, 200 ўрин­ли ав­то­ту­рар­гоҳ ўрин ола­ди.

Ик­кин­чи қа­ват­да ку­туб­хо­на, ан­жу­ман­лар за­ли, аж­до­дла­ри­миз­нинг ис­лом ди­ни, илм-фан ри­во­жи­га қў­ш­ган ҳис­са­си, санъ­ат, таъ­лим, шаҳар­со­злик ва меъ­мор­лик анъ­а­на­ла­ри­га бағи­шлан­ган кўр­газ­ма зал­ла­ри, ўр­та­да Ус­мон Қуръ­о­ни жой­ла­ша­ди. Учин­чи қа­ват ах­бо­рот-ре­сурс мар­ка­зи, ил­мий ка­фед­ра­лар, халқа­ро ан­жу­ман­лар за­ли ва бо­шқа хо­на­лар­ни ўз ичи­га ола­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз қу­ри­лиш ишла­ри би­лан та­ни­ш­ди. Мар­каз­ни бар­по эти­ш­да за­мо­на­вий меъ­мор­лик ан­до­за­ла­ри ва қу­ри­лиш ма­те­ри­ал­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш бўй­и­ча му­та­сад­ди­лар­га за­рур топ­ши­риқлар бе­рил­ди.

Уш­бу мар­каз Ўз­бе­ки­стон­нинг бой ўт­ми­ши ва бу­гу­ни­ни кўр­са­та­ди­ган зи­ё­рат­гоҳ бў­ли­ши ке­рак. Бу ер­га кел­ган одам ал­ло­ма­ла­ри­миз­нинг қан­дай бу­юк каш­фи­ёт­лар қи­л­га­ни­ни, ду­нё та­мад­ду­ни­га ҳис­са қў­ш­га­ни­ни ҳис эт­син, ўзи­га маъ­на­вий куч, руҳий қув­ват олиб кет­син, де­ди Шав­кат Мир­зи­ёев.

Шу ку­ни Халқ де­пу­тат­ла­ри Тош­кент шаҳри кен­га­ши­нинг нав­бат­дан та­шқа­ри сес­си­я­си бў­либ ўт­ди.

Сес­си­яда Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев нутқ сўз­ла­ди.

Тош­кент шаҳри­да 2017 йи­ли ял­пи ҳу­д­у­дий маҳ­су­лот 5 фо­из ўс­га­ни қайд қи­лин­ди. Жо­рий йил­да бу кўр­сат­кич 8,1 фо­из­ни таш­кил эт­моқ­да. Шу­нин­г­дек, жо­рий йил яку­ни бўй­и­ча са­но­ат маҳ­су­ло­ти ишлаб чиқа­риш ҳа­жми 9,2 фо­из, қу­ри­лиш ишла­ри 11,6 фо­из, хиз­мат кўр­са­тиш 10,5 фо­из ўси­ши ку­тил­моқ­да. Бу мам­ла­ка­ти­миз бўй­и­ча энг юқо­ри кўр­сат­ки­члар­дан­дир.

Пре­зи­ден­ти­миз Тош­кент шаҳри­ни ижти­мо­ий-иқти­со­дий ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча муҳим йў­на­ли­шлар­ни кўр­са­тиб ўт­ди. Тош­кент шаҳри­ни йи­рик иш­би­лар­мон­лик ва мо­лия мар­ка­зи­га ай­лан­ти­риш бўй­и­ча стра­те­гия ишлаб чиқиш за­рур­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ди.

– Бу­гун­ги гло­бал­ла­шув да­ври­да иқти­со­ди­ёт­га ин­ве­сти­ци­я­лар­ни фа­ол жалб этиб, биз­нес учун қу­лай ша­ро­ит­лар яра­тиб бе­ра­ёт­ган шаҳар­лар жа­дал ри­вож­лан­моқ­да. Тош­кент шаҳри­ни юқо­ри тех­но­ло­гик са­но­ат маҳ­су­лот­ла­ри ишлаб чиқа­ра­ди­ган, банк, мо­лия, суғур­та ва бо­шқа за­мо­на­вий хиз­мат­лар кўр­са­та­ди­ган йи­рик халқа­ро мар­каз­га ай­лан­ти­ри­ши­миз за­рур. Шаҳар атро­фи са­но­ат зо­на­ла­ри, шаҳар ичи эса ин­но­ва­ци­он ҳу­д­уд бў­ли­ши ке­рак, – де­ди Шав­кат Мир­зи­ёев.

Ижти­мо­ий соҳа, қу­ри­лиш ва ком­му­нал тар­моқлар­ни ри­вож­лан­ти­риш, аҳо­ли ва сай­ёҳлар учун қу­лай­ли­клар­ни оши­риш бўй­и­ча ҳам ис­тиқ­бол­да­ги муҳим ва­зи­фа­лар бел­ги­лан­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.