Ок­мкнинг ян­ги қув­ват­ла­ри

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Зи­ло­ла ТЎРАБЕК қи­зи.

Ол­ма­лиқ кон-ме­тал­лур­гия ком­би­на­ти мам­ла­ка­ти­миз­нинг йи­рик иқти­со­дий устун­ла­ри­дан би­ри, рангли ва қим­мат­баҳо ме­тал­лар ишлаб чиқа­рув­чи етак­чи кор­хо­на­ла­ри­дан ҳи­собла­на­ди. У на­фақат рес­пуб­ли­ка­миз бал­ки Мар­ка­зий Осиё мин­тақа­си­да­ги энг йи­рик тоғ­ме­тал­лур­гия кор­хо­на­ла­ри си­ра­си­га ки­ра­ди.

Ком­би­нат ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри Тош­кент, Сур­хон­да­рё, На­ман­ган ва Жиз­зах ви­ло­ят­ла­ри­да жой­ла­ш­ган бў­либ, бу­гун­ги кун­да 35 мин­г­дан зи­ёд ки­ши­ни иш би­лан таъ­мин­ла­моқ­да. Ол­ма­лиқ КМК со­лиқ тў­ло­вла­ри­нинг давлат бюд­же­ти­да­ги улу­ши 3,6 фо­из­ни, экс­порт тар­ки­би­да 10 фо­из­га яқин­ни таш­кил эта­ди, маҳ­су­лот ишлаб чиқа­риш­нинг йил­лик ҳа­жми ўси­ши эса 4 фо­из­дан кў­проқ.

Кенг миқё­сда­ги про­грес­сив ислоҳотлар на­ти­жа­си­да, ком­би­нат­нинг 2019-2022 йил­лар­да­ги асосий ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри­ни ре­кон­струк­ция қи­лиш ва барқа­рор­ла­ш­ти­риш дасту­ри та­с­диқлан­ган. Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг мах­сус қа­ро­ри­га му­во­фиқ, ОКМК давлат улу­ши ишончли бо­шқа­рув­чи “SFI Management Group” ком­па­ни­я­си­га топ­ши­рил­ди.

Ишончли бо­шқа­рув­чи ком­па­ни­я­нинг бу­гун­ги кун­да­ги асосий ва­зи­фа­ла­ри ишлаб чиқа­риш жа­ра­ён­ла­ри­га илғор ва за­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар­ни ки­ри­тиш, кенг ин­ве­сти­ци­я­лар­ни жалб қи­лиш ва қисқа муд­дат ичи­да ишлаб чиқа­риш ҳа­жми­нинг се­зи­лар­ли ўси­ши­ни таъ­мин­лаш, маҳ­су­лот си­фа­ти­ни оши­риш ва ту­ри­ни кен­гай­ти­риш, иш­чи­лар ой­лик иш ҳақи­ни ва фа­ро­вон­ли­ги­ни оши­риш ҳи­собла­на­ди.

– Ҳо­зир­да мав­жуд ишлаб чиқа­риш ҳо­ла­ти­ни ўр­га­ниш ва ком­би­нат фа­о­ли­я­ти­нинг са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш мақ­са­ди­да ком­па­ния то­мо­ни­дан маҳал­лий ва чет эл­лик йи­рик олим ва экс­перт­лар гу­руҳи жалб қи­ли­ни­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган, – дей­ди ком­би­нат­нинг ка­пи­тал қу­ри­лиш бо­шқар­ма­си бо­ш­лиғи Ан­вар Урай­и­мов. – На­ти­жа­да та­с­диқлан­ган дастур до­ира­си­да 2022 йи­л­га­ча стра­те­гик аҳа­ми­ят­га эга ин­ве­сти­ци­он лой­иҳа­лар­га 500 млн. дол­лар­дан ор­тиқ ин­ве­сти­ция жалб қи­ли­ни­ши бел­ги­лан­ган. Шу­нин­г­дек, мав­жуд жа­ра­ён­ни тех­но­ло­гик ри­вож­лан­ти­риш мақ­са­ди­да ишлаб чиқа­риш­ни мо­дер­ни­за­ция қи­лиш ва қув­ват­лар кен­гай­и­ши­ни таъ­мин­лай­ди­ган ин­ве­сти­ци­он лой­иҳа­лар амал­га оши­рил­моқ­да.

Ху­су­сан, та­с­диқлан­ган давлат ин­ве­сти­ци­он дастур­ла­ри до­ира­си­да охир­ги 10 йил да­во­ми­да қий­ма­ти 1 млрд. дол­лар­дан ор­тиқ 20 дан кў­проқ ин­ве­сти­ци­он лой­иҳа амал­га оши­рил­ди. Шу жум­ла­дан:

• мис бой­и­тиш фаб­ри­ка­си­ни 136 млн. дол­лар­га ре­кон­струк­ция ва мо­дер­ни­за­ция қи­лиш ҳи­со­би­га ру­да­ни қай­та ишлаш қув­ват­ла­ри 28 млн. тон­на­дан 35 млн. тон­на­га­ча оши­рил­ди;

• мис эри­тиш за­во­ди­да уму­мий қий­ма­ти 180 млн. дол­лар­га тенг ян­ги кис­ло­род стан­ци­я­си, ол­тин­гу­гурт це­хи ва мис эри­тиш пе­чла­ри­ни иш­га ту­ши­риш ҳи­со­би­га йил­ли­га 100 минг тон­на­дан ор­тиқ мис ка­то­ди ва 700 минг тон­на­дан ор­тиқ ол­тин­гу­гурт ишлаб чиқа­ри­ла­ди;

• Хон­ди­за ко­ни­да 650 минг тон­на по­ли­ме­талл ру­да­си­ни қа­зиш ва қай­та ишлаш бо­шлан­ди;

• Қай­рағоч ко­ни­ни қу­риш эва­зи­га ру­да­ни қа­зиб олиш қув­ват­ла­ри қў­шимча 80 минг тон­на­га кў­пай­ти­рил­ди;

• мав­жуд Қал­моққир ва Са­ри­чўққи кон­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш ҳи­со­би­га мис ру­да­си­ни қа­зиб олиш йил­лик ҳа­жми 30 млн. тон­на­дан 35 млн. тон­на­га­ча оши­рил­ди.

Ишлаб чиқа­риш­ни ди­вер­си­фи­ка­ция қи­лиш ва қў­шимча қий­мат­га эга тай­ёр маҳ­су­лот ишлаб чиқа­риш мақ­са­ди­да ком­би­нат то­мо­ни­дан уму­мий қий­ма­ти 185 млн. дол­лар­га тенг 3 та ин­ве­сти­ци­он лой­иҳа амал­га оши­рил­ди ва ян­ги ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри иш­га ту­ши­рил­ди.

Ху­су­сан, энер­гия таъ­ми­но­ти объ­ект­ла­ри­да 55 млн. дол­лар­дан ор­тиқ қий­мат­га тенг тех­ник қай­та жиҳоз­лаш амал­га оши­рил­ди ва ян­ги энер­гия те­жов­чи уску­на­лар ўр­на­тил­ди. Жо­рий йил­да Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти Ше­робод ту­ма­ни­да йил­лик қув­ва­ти 1,5 млн. тон­на­га тенг ян­ги це­мент за­во­ди иш­га ту­ши­рил­ди. Ўр­та ва узоқ ис­тиқ­бол­да ком­би­нат бўй­и­ча уму­мий қий­ма­ти 2 млрд. дол­лар­дан ор­тиқ 5 та йи­рик ин­ве­сти­ци­он лой­иҳа амал­га оши­ри­ли­ши кўз­да ту­ти­л­ган. Улар эва­зи­га ишлаб чиқа­риш­ни мо­дер­ни­за­ция қи­лиш ва хом ашё қа­зиб олиш қув­ват­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш таъ­мин­ла­на­ди.

Ян­ги лой­иҳа­лар­дан яна би­ри 1,7 млрд. дол­лар­дан ор­тиқ қий­мат­га тенг бўл­ган “Ёш­лик I” ко­ни­ни ўз­ла­ш­ти­ри­ш­дир. За­рур тоғ-кон тех­ни­ка­си­ни ха­рид қи­лиш, те­ги­шли ин­фра­ту­зил­ма объ­ект­ла­ри ҳам­да ру­да­ни қай­та ишлаш ва мис ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри­ни қу­риш кўз­да ту­ти­л­ган. Лой­иҳа ту­гал­ла­ниб, тў­лиқ қув­ват би­лан иш­га ту­шиш муд­да­ти 2027 йил этиб бел­ги­лан­ган.

Бу­нинг на­ти­жа­си­да рангли ва қим­мат­баҳо ме­тал­лар ва маҳ­су­лот­нинг бо­шқа тур­ла­ри ишлаб чиқа­риш­нинг се­зи­лар­ли да­ра­жа­да оши­ри­ли­ши, шу­нин­г­дек, ком­би­нат бў­лин­ма­ла­ри­нинг ти­зим­ли ва барқа­рор фа­о­ли­я­ти таъ­мин­ла­на­ди.

Юқо­ри­да са­наб ўти­л­ган лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш ҳи­со­би­га ру­да­ни қа­зиб олиш қув­ват­ла­ри­ни қў­шимча яна 26 млн. тон­на­дан ор­тиқ оши­ри­ли­ши рангли ва қим­мат­баҳо ме­тал­лар ишлаб чиқа­ри­ли­ши­нинг кў­пай­и­ши­га олиб ке­ла­ди. Шу би­лан бир­га, яна 6 мин­г­дан кў­проқ ян­ги иш ўр­ни яра­ти­ла­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.