“ЯШИЛ ҲАФТАЛИК” ЎЗБЕКИСТОННИ КУТМОҚДА

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - Ўз мух­би­ри­миз.

Та­шқи савдо ва­зир­ли­ги ҳам­да “Ўз­экс­по­мар­каз” АЖ МКМ то­мо­ни­дан 84-Халқа­ро “Яшил ҳафталик - 2019” кўр­газ­ма­си­да Ўз­бе­ки­стон стен­ди таш­кил эти­л­а­ди. Кўр­газ­ма Бер­лин шаҳри­да 18-27 ян­варь кун­ла­ри ўт­ка­зи­ла­ди.

“Яшил ҳафталик” халқа­ро кўр­газ­ма­си озиқ-овқат са­но­ати, боғ­дор­чи­лик, қи­ш­лоқ ва ўр­мон хў­жа­ли­кла­ри соҳа­ла­ри­да­ги энг йи­рик тад­бир­лар­дан би­ри ҳи­собла­на­ди. Уш­бу кўр­газ­ма­да 70 давлат­дан 1600 дан зи­ёд экс­по­нент ва 400 мин­г­дан ор­тиқ меҳ­мон иш­ти­рок эти­ши ку­тил­моқ­да.

Ўз­бе­ки­стон­нинг уш­бу кўр­газ­ма­да иш­ти­рок эти­ши­дан кўз­да ту­ти­л­ган асосий мақ­сад­лар қуй­и­да­ги­лар:

• Ўз­бе­ки­стон­нинг ме­ва-са­б­завот­лар етиш­ти­риш, ишлаб чиқа­риш ва қай­та ишлаш бўй­и­ча ютуқла­ри ҳам­да са­лоҳи­я­ти­ни на­мой­иш этиш;

• кўр­газ­ма иш­ти­рок­чи­ла­ри ва меҳ­мон­ла­ри­ни био­ло­гик то­за қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри би­лан яқин­дан та­ниш­ти­риш;

• соҳа­да­ги халқа­ро та­жри­ба би­лан та­ни­шиш, ду­нё­да­ги етак­чи ком­па­ни­я­лар би­лан барқа­рор ҳам­кор­лик алоқа­ла­ри­ни ўр­на­тиш;

• Ўз­бе­ки­стон­нинг бой та­ри­хи, ма­да­ни­я­ти, ту­ризм са­лоҳи­я­ти ҳам­да мил­лий та­ом­ла­ри­ни на­мой­иш этиш.

Кўр­газ­ма до­ира­си­да Ўз­бе­ки­стон­нинг иқти­со­дий ва экс­порт са­лоҳи­я­ти тақ­ди­мо­ти ўт­ка­зи­ли­ши ҳам ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Му­та­сад­ди­лар­нинг ха­бар бе­ри­ши­ча, стенд­да та­би­ий ва қай­та ишлан­ган ме­ва-са­б­завот­лар, зи­ра­вор­лар, ви­но ва ал­ко­гол­ли ичим­ли­клар, ҳу­нар­манд­чи­лик маҳ­су­лот­ла­ри ҳам­да мил­лий ош­хо­на ва ту­ризм са­лоҳи­я­ти учун алоҳи­да май­дон­ча тақ­дим эти­л­а­ди. Шу­нин­г­дек, тад­бир до­ира­си­да уш­бу маҳ­су­лот­лар­ни Ев­ро­па бо­зор­ла­ри­га ет­ка­зиш бўй­и­ча экс­порт шар­тно­ма­ла­ри­ни ту­зиш ре­жа­ла­ш­ти­рил­моқ­да.

Кўр­газ­ма маҳал­лий ишлаб чиқа­рув­чи­лар учун ўз маҳ­су­лот­ла­ри­ни жаҳон бо­зо­ри­да на­мой­иш этиш, хо­ри­жий ком­па­ни­я­лар би­лан ҳам­кор­лик­ни йўл­га қўй­иш, экс­порт ҳа­жм­ла­ри ва ет­ка­зиб бе­риш гео­гра­фи­я­си­ни кен­гай­ти­ри­ш­га кат­та им­ко­ни­ят ҳи­собла­на­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.