ТОВАР БО­ЗО­РИ­ДА РАҚОБАТНИ РИ­ВОЖ­ЛАН­ТИ­РИШ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИҚТИСОДИЁТ - Ой­дин ЛАТИПОВА.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да ху­су­сий сек­тор фа­о­ли­я­ти са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш, иш­би­лар­мон­лар учун янада қу­лай шарт-ша­ро­ит яра­тиш из­чил да­вом эта­ёт­ган ис­лоҳот­лар­нинг муҳим тар­ки­бий қисми ҳи­собла­на­ди. Кей­ин­ги йил­лар­да қа­бул қи­лин­ган меъёрий­ҳуқуқий ҳуж­жат­лар­нинг ак­са­ри­я­ти ай­ни шу мақ­сад рўё­би­га қа­ра­ти­л­га­ни би­лан аҳа­ми­ят­га мо­лик­дир.

Пре­зи­ден­ти­миз­нинг 2018 йил 30 ок­тябр­да­ги “Товар бо­зор­ла­ри­да сав­до­ни янада эр­кин­ла­ш­ти­риш ва рақобатни ри­вож­лан­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги фар­мо­ни ҳақи­да алоҳи­да таъ­кид­лаш жо­из. Зе­ро, маз­кур ҳуж­жат­да савдо ме­ха­низмла­ри­ни янада та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, то­вар­лар бо­зо­ри­да соғ­лом рақо­бат муҳи­ти­ни ри­вож­лан­ти­риш, тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­нинг ха­ра­жат­ла­ри­ни ка­май­ти­риш, улар то­мо­ни­дан ишлаб чиқа­ри­ла­ёт­ган маҳ­су­лот­лар­нинг рақо­бат­бар­до­ш­ли­ги­ни таъ­мин­лаш учун шарт-ша­ро­ит­лар яра­тиш бел­ги­лан­ган, бир қа­тор ва­зир­лик ва идо­ра­лар­га аниқ ва­зи­фа­лар юкла­ти­л­ган.

Шун­дан ке­либ чиқиб, ай­ни кун­лар­да жой­лар­да Давлат рақо­бат қў­ми­та­си то­мо­ни­дан Давлат со­лиқ қў­ми­та­си ва Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги би­лан бир­га­лик­да уш­бу фар­мон­нинг маз­мун-моҳи­я­ти­ни кенг ту­шун­ти­риш мақ­са­ди­да се­ми­нар­лар ўт­ка­зил­моқ­да.

Давлат рақо­бат қў­ми­та­си­нинг Тош­кент шаҳри ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си таш­кил­ла­ш­тир­ган тад­бир ҳам худ­ди шу мавзуга бағи­шлан­ди. Ун­да пой­тах­ти­м­из­да фа­о­ли­ят кўр­са­та­ёт­ган хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар, ки­чик биз­нес ва ху­су­сий тад­бир­кор­лик би­лан шуғул­ла­на­ёт­ган кор­хо­на­лар ва­кил­ла­ри иш­ти­рок эти­ш­ди.

Се­ми­нар­да Давлат рақо­бат қў­ми­та­си, Давлат со­лиқ қў­ми­та­си, Давлат бо­ж­хо­на қў­ми­та­си, Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги­нинг ма­съул му­та­хас­сисла­ри таъ­кид­ла­га­ни­дек, рес­пуб­ли­кам­из­да ул­гур­жи ва бир­жа сав­до­си­га их­ти­со­сла­ш­ган кор­хо­на­лар фа­о­ли­я­ти учун за­рур ҳуқуқий асос яра­ти­л­ган, за­мо­на­вий ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри жо­рий эти­л­ган ҳол­да ча­ка­на савдо тар­моқла­ри жа­дал ри­вож­лан­моқ­да, тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­нинг мод­дий-тех­ник ре­сур­слар­дан фой­да­ла­ни­ши кен­гай­моқ­да. Фар­мон би­лан эса бу бо­ра­да­ги ишлар­ни янада жон­лан­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган чо­ра­лар кўз­да ту­ти­л­ган. Ун­га кў­ра, 2019 йил 1 ян­вар­дан бо­шлаб ул­гур­жи сав­до­ни амал­га оши­риш фа­о­ли­я­ти­ни ли­цен­зи­я­лаш ва савдо кор­хо­на­ла­ри­ни со­лиққа тор­тиш­нинг ҳам­да ак­циз со­лиғи со­ли­на­ди­ган то­вар­лар­нинг ай­рим тур­ла­ри­ни (ав­то­мо­биль, ўсим­лик ёғи ва бо­шқа­лар) со­ти­ш­дан ту­ша­ди­ган ту­шум­лар ҳи­со­би­ни юри­тиш ва ун­дан фой­да­ла­ниш­нинг мах­сус тар­тиб­ла­ри, кўч­ма савдо учун рух­сат­но­ма олиш та­ла­би, давлат улу­ши 50 фо­из­дан кам бўл­ган кор­хо­на­лар контр­агент­ла­ри би­лан ўза­ро му­но­са­бат­лар­да ке­чик­ти­ри­л­ган де­би­тор­лик қарз­лар учун санк­ци­я­лар, давлат улу­ши 50 фо­из­дан кам бўл­ган кор­хо­на­лар би­лан шар­тно­ма­лар бўй­и­ча ич­ки бо­зор­да ол­дин­дан 15 фо­из тў­лов­ни амал­га оши­ри­ш­га до­ир та­лаб, ҳуж­жат ило­ва­си­да кўр­са­ти­л­ган ай­рим тур­да­ги то­вар­лар экс­пор­ти­га чек­ло­влар, ке­ли­шиш­нинг ха­бар­дор қи­лиш тар­ти­би жо­рий эти­л­ган ҳол­да, маҳ­су­лот­лар­ни бир­жа сав­до­си­га чиқа­риш жа­д­вал­ла­ри­ни Давлат рақо­бат қў­ми­та­си би­лан ке­ли­шиш­нинг амал­да­ги тар­ти­би, шу­нин­г­дек, мо­ли­явий ис­теъ­мол кре­ди­ти­ни ишлаб чиқа­рув­чи­дан ёки ре­а­ли­за­ция қи­лув­чи таш­кил­от­дан фақат юр­ти­м­из­да ишлаб чиқа­ри­л­ган ис­теъ­мол то­вар­ла­ри (хиз­мат­ла­ри)ни со­тиб олиш учун бе­риш тўғри­си­да­ги та­ла­б­лар бе­кор қи­ли­на­ди.

Бун­дан та­шқа­ри, 2019 йил 1 ян­вар­дан эъ­ти­бо­ран товар-хом ашё бир­жа­си аъ­зо­ла­ри­нинг да­ро­мад­ла­ри­га қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­да бро­кер­лик фа­о­ли­я­ти­ни амал­га оши­рув­чи юри­дик шах­слар учун бел­ги­лан­ган со­лиққа тор­тиш шар­тла­ри тат­биқ эти­л­а­ди.

Яна бир муҳим жиҳат шу­ки, фар­мон­га му­во­фиқ, Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги ҳу­зу­ри­да Тар­моқ бо­зор­ла­ри ва экс­порт­га йў­нал­ти­ри­л­ган ишлаб чиқа­риш та­дқиқот­ла­ри мар­ка­зи таш­кил этил­моқ­да. Уш­бу давлат муас­са­са­си то­мо­ни­дан рес­пуб­ли­ка­да ишлаб чиқа­ри­ла­ди­ган ва им­порт қи­ли­на­ди­ган маҳ­су­лот­лар (то­вар­лар, хиз­мат­лар) но­мен­кла­ту­ра­си ҳам­да тур­ла­ри тўғри­си­да хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар­га ах­бо­рот бе­риш учун мун­та­зам ян­ги­ла­ниб бо­ри­ла­ди­ган элек­трон-ах­бо­рот пор­та­ли­ни яра­тиш, ич­ки ишлаб чиқа­риш қув­ват­ла­ри, то­вар­лар­га бўл­ган та­лаб ва та­клиф­нинг ҳа­жм­ла­ри, ишлаб чиқа­ри­ла­ди­ган ва ис­теъ­мол қи­ли­на­ди­ган маҳ­су­лот­лар­нинг ич­ки бо­зор­да­ги нар­х­ла­ри ўз­га­ри­ши ҳақи­да­ги маъ­лу­мот­лар ба­за­си­ни ша­кл­лан­ти­риш, товар бо­зор­ла­ри­да­ги нар­х­лар, та­лаб ва та­кли­флар­нинг ўз­га­ри­ши ди­на­ми­ка­си­ни таҳ­лил ҳам­да мо­ни­то­ринг қи­лиш, шу асо­си­да те­ги­шли та­кли­флар­ни тай­ёр­лаш, тар­моқ бо­зор­лар конъ­юнк­ту­ра­си­ни рес­пуб­ли­ка ва ҳу­д­уд­лар ке­си­ми­да ком­плекс ўр­га­ниш, улар­нинг му­во­за­нат­ли ри­вож­ла­ни­ши тўғри­си­да та­кли­флар ишлаб чиқиш ка­би ишлар амал­га оши­ри­ла­ди.

Тад­бир да­во­ми­да фар­мон­нинг шу син­га­ри бо­шқа ўзи­га хос жиҳат­ла­ри ва аҳа­ми­я­ти­га атро­фли­ча тўх­та­либ ўтил­ди. Иш­ти­рок­чи­лар­нинг кў­плаб са­вол­ла­ри­га му­та­сад­ди идо­ра­лар ма­съул му­та­хас­сисла­ри то­мо­ни­дан ба­таф­сил жа­воб­лар ҳам­да ту­шун­ти­ри­шлар бе­рил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.