Ҳаф­та­лик сав­до ай­лан­ма­си 7,1 млрд. сўм

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Ўтиб бо­ра­ёт­ган йил­нинг 17-21 де­кабрь кун­ла­ри “Тош­кент” рес­пуб­ли­ка фонд бир­жа­си сав­до­ла­ри­да 32 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан 223 та би­тим қайд қи­ли­ниб, 10,2 млн. до­на од­дий ва 0,7 млн. до­на им­ти­ёз­ли кор­по­ра­тив ак­ци­я­лар 7,1 млрд. сўм­га со­тил­ди.

Кор­по­ра­тив ак­ци­я­лар би­лан ўр­та­ча кун­лик сав­до ай­лан­ма­си 1,4 млрд. сўм­ни, ўр­та­ча би­тим қий­ма­ти 32,0 млн. сўм­ни, со­ти­л­ган бир до­на ак­ци­я­нинг ўр­та­ча нарх баҳо­си 659,5 сўм­ни таш­кил эт­ди.

Таҳ­лил­лар жа­ми сав­до ай­лан­ма­си­нинг 93,5 фо­и­зи ти­жо­рат бан­кла­ри ва 1,2 фо­и­зи қу­ри­лиш ма­те­ри­ал­ла­ри тар­моғи­га ман­с­уб жа­ми­ят­лар­нинг қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан амал­га оши­ри­л­ган би­тим­лар­дан ибо­рат бўл­га­ни­ни кўр­сат­ди. Ҳаф­та да­во­ми­да “Davr-bank” Хатб­нинг 668 минг до­на од­дий ак­ци­я­си би­лан 3,3 млрд. сўм (ҳаф­та­лик сав­до ай­лан­ма­си­нинг 46,7 фо­и­зи) миқ­до­ри­да 1 та сав­до би­ти­ми ту­зи­либ, бир до­на ак­ци­я­нинг со­тув нар­хи но­ми­на­ли­га мос ра­ви­щ­да 5 000 сўм бўл­ди.

Би­тим­лар со­ни бўй­и­ча етак­чи­лик­ни “Qizilqumsement” АЖ эгал­ла­ди. Унинг 14 минг до­на ак­ци­я­си би­лан 22 млн. сўм­лик 64 та би­тим амал­га оши­рил­ди. “Hamkorbank” АТБ (23 та би­тим) ва “Kvarts” АЖ (22 та би­тим) ун­дан кей­ин­ги ўрин­лар эга­си­га ай­ла­ни­ш­ди.

Ўт­ган ҳаф­та­да ин­ве­стор­лар то­и­фа­си­га кў­ра бир­жа сав­до­ла­ри­да жис­мо­ний шах­слар фа­ол­ли­ги ку­за­ти­либ, ту­зи­л­ган уму­мий би­тим­лар ҳа­жми­нинг 88,7 фо­и­зи (6,3 млрд. сўм), би­тим­лар со­ни­нинг эса 88,8 фо­и­зи (198 та би­тим) ай­нан улар ҳис­са­си­га тўғри кел­ди.

Шу­нин­г­дек, рес­пуб­ли­ка­миз­нинг 7 та ҳу­д­у­ди­да жой­ла­ш­ган ли­стинг ком­па­ни­я­ла­ри қим­мат­ли қоғоз­ла­ри би­лан сав­до би­тим­ла­ри им­зо­лан­ди. Бир­жа би­тим­ла­ри­нинг энг юқо­ри ҳа­жми Тош­кент шаҳри (63,9 фо­из) ва Фарғо­на ви­ло­я­ти­да­ги (34,7 фо­из) ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри ҳи­со­би­га тўғри кел­ди.

Фонд бир­жа­си­да йил бо­ши­дан бу­ён 662,3 млрд. сўм­лик 10 318 та сав­до би­ти­ми қайд қи­лин­ди. Уш­бу давр­да бир­жа сав­до­ла­ри­да 117 та ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­нинг 10,1 млрд. до­на кор­по­ра­тив қим­мат­ли қоғоз­ла­ри со­тил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.